М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet23/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Ўтказувчанлик қобилияти ташқи қурилмалар ёки бошқа компьютерлар билан ахборотлар алмаштиришда маълумотларни киритиш ва чиқариш кичик тизимларининг характеристикаларига киради. Ўтказувчанлик қобилияти вақт бирлигида узатиладиган мукаммал миқдордаги ахборотлар бирлиги бит билан ўлчанади.
Ишлаш ишончлилиги қуйидаги кўрсатгичлар орқали баҳоланади:

  • берилган вақт мобайнида бузилишсиз ишлаш эҳтимоллиги;

  • биринчи бузилишгача ишлаш вақти;

  • иш хусусиятини қайта тикланишининг ўртача вақти.

Техник параметлари билан бир қаторда замонавий компьютерлар уларнинг сифатига ва нархига таъсир этадиган функционал имкониятлар нуқтаи назаридан баҳоланади:

  • ахборотларни киритиш/чиқариш, алмаштириш ва сақлаш ташқи қурилмаларининг номенклатураси ва характеристикалари (принтерлар, сканерлар);

  • барча турлардаги хотирада сақловчи қурилмаларнинг (ОХҚ, ДХҚ, дискли хотира) номенклатураси, сиғими ва тезкор ишлаши;

  • ташқи қурилмалар билан уйғунлаштириш (мослаштириш) боғламаларнинг турлари ва ўтказиш хусусияти;

  • маълумотларга ишлов бериш иш тартиби (бир дастурли, кўп дастурли, кўп фойдаланувчили);

  • фойданиладиган операцион тизимнинг характеристикалари;

  • фойдаланувчи амалий дастурларнинг тўлиқлиги;

  • бошқа турдаги компьютерлар билан дастурий мосланувчанлиги;

  • тармоқ ёки ҳисоблаш тизими таркибида ишлаш имконияти.

Ҳозирги вақтда компьютерни ишлатишнинг асосий мақсадлари ахборот хизмат кўрсатиш ва бошқариш, яъни ахборот-ҳисоблаш масалаларини ечиш ҳисобланади. Шунинг учун юқори иш унумдорлигини замонавий компьютерлар маълумотларга ишлов бериш масалаларини биргаликда ечиш учун ташкил этилган бир ёки бир неча компьютерлар, уларнинг дастурий таъминоти ва ташқи қурилмалари бирлигидан иборат бўлган ҳисоблаш тизим саналади (Multi Processor Systems – кўп процессорли тизимлар).
Ҳисоблаш тизимлари фойдаланувчи ечадиган масаланинг характерига боғлиқ равишда мажмуалаштирилиши (комплектлаштирилиши) мумкин.
Бир жинсли ҳисоблаш тизимлари бир турдаги компьютерлар ёки процессорлар асосида қурилади, стандарт дастурий воситалар тўпламини, намунавий уйғунлаштириш протоколларини ишлатади, содда архитектурага эга.
Бир жинсли бўлмаган ҳисоблаш тизимлари турли техник ва функционал характеристикалари, турли кўринишлардаги архитектура ўз таркибига ҳар хил турлардаги компьютерни ёки процессорларни олади.
Марказлаштирилган бошқаришли ҳисоблаш тизимлари ҳудудий йўналтирилган бўлиб, уларнинг компонентлари бир – бирларидан бевосита яқинда жойлашади. Марказлаштирилмаган ҳисоблаш тизимлари ҳудудий тақсимланган бўлиб, уларнинг компонентлари сезиларли масофаларда жойлашади ва ҳисоблаш тармоқларини ташкил этади.
Ҳисоблаш қуввати нуқтаи назаридан замонавий компьютерларни 4 та тоифага бўлиш мумкин:

  • ОХҚ ҳажми ўнлаб ва юзлаб Мбайт бўлган, 32-64 бит разрядли 100-1000 МГц такт частотали шахсий компьютерлар;

  • 10-100 MIPS иш унумдорлигига, бир неча процесорларга, 128-2048 Мбайт ОХҚ ҳажмга, 32-128 бит разрадлиликка эга бўлган бошқариш ва назорат қилиш тизимлардаги мини-компьютерлар;

  • 100 MIPS дан юқори иш унумдорлигига, 10 Гбайтгача ОҲҚ ҳажмга, 64-128 бит разрядга, кўп фойдаланувчили ишлов бериш иш тартибига эга бўлган катта ЭҲМ лар (mainfrаme);

  • 100 GFLOPS иш унумдорлигига, кўплаб процессорларга, 10 Гбайтгача ОХҚ ҳажмга ва 64-128 бит разрядга эга бўлган супер компьютерлар.

Компьютерларнинг умумлаштирилган архитектураси процессор, хотира, ташқи қурилмалар компонентлардан таркиб топган классик вариантдаги структурадан иборат.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish