Тизимли шина тизим блокининг умумий она платасига жойлашган, компьютернинг барча қурилмаларини электр ва мантиқий бирлаштириш учун хизмат қилади. Тизим шинаси бир неча ўнлаб ва ҳатто юзлаб узатиш линяларига (копьютер турига боғлиқ равишда) эга бўлиши мумкин. Бу линиялар манзиллаш, бошқариш ахборотларини, шунингдек маьлумотларнинг узатилишини таьминлайди.
Процессор ва хотира ҳамда хизмат кўрсатувчи ташқи қурилмаларини улайдиган ягона тизимли шинали компьютернинг тузилиши 2.10-расмда тасвирланган, 2.11-расмда эса икки турли “процессор-хотира” ва “киритиш/чиқариш” шинали компьютернинг тузилиши келтирилган. Бу процессор ва хотира орасидаги асосий шина адаптер (А) орқали тармоқланади, кўп сонли ташқи қурилмаларнинг уланишини таьминлайди.
Адаптерлар “процессор-хотира” шинаси ва ТҚ контроллерлари орасида маьлумотларни узатишда буфер сифатида ишлатиш учун зарур.
Учта шинали, қўшимча кенгайтириш шинасига эга бўлган компьютернинг тузилиши 2.12-расмда кўрсатилган. Иккита охирги вариант “процессор хотира” шинасига юкламани сезиларли камайтириш имконини беради.
ISA (Industry Standart Architecture-саноат стандарт архитектураси) шинаси ўрта тизимли мультиплексирланган 16 разрядли тизим магистралига киради. Унда ахборот алмашиш 8 ёки 16 разрядли маьлумотлар билан амалга оширилган. Шинада компьютер хотирасига ва киритиш/чиқариш қурилмаларига ажратилган мурожаат этишдан фойдаланилган. Манзиллаштириладиган хотиранинг максимал сиғими 16 Мбайтни (24 манзил линялари) ташкил этади. Киритиш/чиқариш учун максимал адреси оралиғи 64 Кбайтдан (16 манзил линияларидан) иборат. ISA эскирган она платалардаги асосий шинадир, 32-разрядли юқори тезликли микропроцессорларнинг пайдо бўлиши билан ISA шина ишлатилмай қўйилди.
EISA (Extended ISA) бу 32-разрядли маьлумотлар шинаси бўлиб, 1989 йилда ISA шинасининг функционал ва конструктив кенгайтирилиши сифатида яратилди. Шинанинг манзилли оралиғи 4 Гбайт ва бу шина 8-10 МГц частотада ишлайди.
Назарий жиҳатдан шинанинг ўтказиш имконияти 33 М байт/с, бинобарин “процессор-кэш-оператив хотира” канали бўйича узатиш тезлиги хотира микросхемаларининг параметрлари билан аниқланади. Шина орқали назарий жиҳатдан 15 тагача, амалда эса 10 тагача қурилма уланиши мумкин.Узилишлар тизими яхшиланган, ягона бошқариш иш тартиби қўллаб-қувватланади, шинага қурилмаларнинг рухсат этилишини бошқариш учун арбитраж тизими мавжуд.
ESIA қиммат, лекин киритиш/чиқариш тезлигига юқори талаб қилинадиган кўп масалали тизимларда, файл-серверларда ва барча жойларда қўлланиладиган ўзини оқлайдиган архитектура.
MCA (Micro Channel Architecture - микроканалли архитектура) 1987 йилда IBM фирмаси ўзининг PS/2 компьютерлари учун киритилган. Алоҳида қурилмалар орасида, хусусан оператив хотира билан маьлумотларни тез алмаштирилишини таьминлайди. МСА шинси ISA/EISA ва бошқа адаптерлар билан абсолют мослашмайди. Бошқариш шиналарининг таркиби, протокол ва архитектура шина ва процессорнинг асинхрон шаклланишига йўналтирилган, бу процессор ва ташқи қурилмаларнинг тезликларини мослаштириш муаммосини олиб ташлайди. Шинали архитектура барча қурилмаларни дастурлаш йўли билан автоматик ва самарали конфигурациялаш имкониятини беради. Архитектуранинг барча ривожланганлигида (ISA шинасига нисбатан) МСА шинаси оммавий ISA-тизимлари билан тўлиқ мослашмаслиги туфайли оммавий фойданилмайди. Бироқ, МСА шинаси юқори ишончли унумдор киритиш/чиқариш талаб қилинадиган файл-серверларда қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |