М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


Микродастурий бошқариш қурилмаси (МБҚ)



Download 3,75 Mb.
bet27/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Микродастурий бошқариш қурилмаси (МБҚ).
Бажариладиган операциянинг тури ва аввалги операциянинг натижасига асосланган бошқариш сигналларнинг керакли вақт дақиқаларида шакллантирилади ва компьютернинг барча блокларига узатади (2.4,а-расми). Микродастурий аппарат доимий хотира қурилмаси бўлиб, унинг чиқишида бу дастурнинг бажарилишида қатнашадиган процессорнинг алоҳида схемалари ва боғламалари учун мўлжалланган кодли сўзлар тўплами шаклланади. Шундай қилиб, бажариладиган буйруқнинг кодига буйруқни бажарилишининг барча асосий тактларини (операндларни ўқиш, улар устида ишлаш, натижасини ёзиш) ишлатадиган бир неча микрокўрсатмаларга мос келади. Микрокўрсатмалар кодли сўзлари разрядларини вақт бўйича ва фазо бўйича тақсимлаш учун бошқариш боғламаси мантиқи (логика) хизмат қилади.
Операция коди билан бир қаторда микродастурий автомат буйруқнинг манзиллаштириш тизимининг (МТ) разрядларини қайта ишлайди. МТ манзиллаштиришнинг разрядлари бу буйруқ учун зарур манзиллаштириш турини, яъни бажарувчи операциялар манзиллари буйруқларини ҳосил бўлиш усулини аниқлайди.
МТ манзиллаштириш тизими ва ОК операция кодини дешифрациялашдан кейин буйруқнинг бажарилиши бўйича ишнинг иккинчи босқичи тугайди.
МР манзил регистри БР буйруқ регистрининг иккинчи ярмини ташкил этади ва буйруқнинг манзилли қисмини (А1, А2) сақлаш учун мўлжалланган. МР даги маълумотларга мос равишда ва МТ манзиллаштириш тизимининг танланган иш тартибини ҳисобга олганда ХМР хотира манзили регистри орқали асосий хотирадан операндларни санаш амалга оширилади. ХМР асосий хотира хонасининг манзилини бу хона билан операциянинг (ўқиш ёки ёзиш) тугашигача сақлаш учун мўжалланган.У асосий хотира ва компьютернинг бошқа қурилмаларининг тезкор ишлаши бўйича фарқларни тенглаштириш учун буфер вазифаларини бажаради.
Учинчи босқич ишлатилганда операндлар асосий хотирадан ўқилади. Буйруқнинг манзилли қисми ХМР орқали асосий хотирага берилади. Асосий хотиранинг (ОХҚ) схемаси 2.4,б-расмда келтирилган. Одатда, она платада жойлаштирилган хотира микросхемасида процессор ва хотира орасида буфер бўлиб хизмат қиладиган кириш МР манзили регистри ҳам мавжуд.
Операндлар манзиллари МШ – манзиллар шинаси орқали берилади, МР да қайд этилади ва хотира хоналари матрицаларининг ДшХ ва ДшУ координатали дешифраторларнинг киришларига берилади. Манзиллар кодларининг катта (Х) ва кичик (У) разрядларини дешифрациялаш натижасида сақланадиган операндли хона танланади.
Хотирага ҳар бир мурожаат қилинганида ХМР хотира манзили регистри фойдаланиладиган хотира қисмининг манзилини кўрсатади. Бу регистрнинг чиқиши процессорни манзиллар шинаси (МШ) билан боғланган. Буйруқ бажарилишининг кичик қисми мобайнида ХМР хотирадаги маьлумотлар бажариладиган буйруқнинг турига боғлиқ бўлади. Агар бу буйруққа мос равишда процессор хотирага яна бир мурожаатини амалга ошириши керак бўлса (масалан, икки А1 ва А2 операндларни танлашда), у ҳолда ХМР иккиламчи фойдаланишда ва жорий буйруқнинг бажарилиш жараёнида бўлади. Буйруқлар ҳисоблагичи каби хотира манзили регистри машина хотирасининг исталган қисмини манзиллантириш учун етарли разядлар миқдорига эга бўлиши керак.
Кейин микродастурий автоматнинг синхронизацияловчи сигнали бўйича операнд оператив хотира ўзининг МР маьлумотлар регистри орқали ва МЛШ маълумотлар шинаси орқали АМҚ нинг киришига берилади (2.4,в-расм).

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish