малакаларни
эгаллаш
ҳисобланади.
Малакалар
– бу, кўп марта такрорлаш натижасидаги машинал
(беихтиѐрий), ҳаракатлардир.
Касбий фаолиятда малакалар катта аҳамиятга эга бўлиб, улар куч, вақт,
эътиборни тежайди.
Ўқитиш жараѐнининг яна бир муҳим натижаси – бу
кўникмадир
.
Кўникма
– эгаллаган билимлар асосида ўзгарувчан шароитларда бирорта
фаолиятни амалга ошириш қобилияти.
Педагогик амалиѐтда кўникма
ақлий
ва
амалий
кўникмаларга бўлинади.
Ақлий кўникма фикрловчи вазифаларни амалга оширишдан иборат
бўлади. Булар ижодий фаолият ва ишлаб чиқарувчи фаолият учун муҳим
ҳисобланади.
Дидактик тизим негизини тарбиявий ўқув жараѐни ташкил этиб, у ўз
вақтида 2 босқичга бўлинади: доимий ва динамик.
Асосий ўқув жараѐни –
бу босқичда таълим олувчилар умумий талабларга
жавоб берувчи билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиб, улар шундай билим
оладиларки, у илмий-техник ўзгаришлар таъсирига мос келади. Умумий меҳнат
эгалланган билим, кўникма ва малакаларга касбий билимларга асос бўлиб,
унинг мустаҳкамлиги ишлаб ўқитишнинг самарадорлигига олиб келади.
Асосий ўқув жараѐнида таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билимлар
унинг келажакдаги фаолияти, меҳнат тури ва ишлаб чиқаришда эгаллайдиган
ўрнига боғлиқ бўлади. Асосий билим бериш жараѐни махсус билим беришнинг
негизи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун таълим олувчи кўрсатилган фанлар
бўйича назарий ва амалий машғулотларни мустаҳкам эгаллаб бормоғи лозим.
2
Махсус ўқув жараѐни –
асосий ўқув босқичидан махсус босқичга ўтиш
секин-аста рўй бериб, бутун ўқув жараѐни шу мақсадларга қаратилган вақт
ичида олиб борилади. Махсус босқичда ўқитиш танланган касбга йўналтириш
бўйича олиб борилиб, ўқитиш жараѐни шу соҳадаги техник ва технологик
ривожланиш талабларига жавоб бермоғи лозим, аммо марказлаштирилган
тартибда ишлаб чиқилган ўқув дастури хўжалик соҳасидаги ѐки корхона
талабларига жавоб бера олмайди, чунки бир соҳада технологик жиҳозларнинг
бир тури ўрганилса, иккинчи турида мутахассисларни тайѐрлашда турли
соҳалар бўйича ўқитиш афзалдир.
Махсус ўқитиш жараѐнида таълим олувчиларни корхонанинг
хусусиятлари билан аниқ ва мукаммал таништириш жараѐнида унинг
корхонадаги ҳамма иш турларида эгаллаган билим ва малакасини амалда
қўллай олишни таъминлаш лозимдир. Таълим олувчилар ишлаб чиқаришдага
техник ва технологик жараѐнлар, қурилма ва мосламалар ҳақида билим олиб
2
Толипов Ў.Қ. ва бошқ. Касбий педагогика.(Маърузалар матни). – Т.: ТДИУ, 2001.
18
амалда қўллай билишлари керак. Махсус ўқитиш жараѐнида ўқитувчи устанинг
ишлаб чиқариш жараѐнига ўқитишда қуйидагиларга эришмоғи лозим:
таълим олувчини ҳозирги замон техника жараѐни методлари ва
замонавий методлар ҳамда қурилмаларда ишлашни ўргатиш;
меҳнатни ташкил этиш методи ҳам таълим олувчини зарур бўлган
билим, кўникма ва малакаларига, касбий малакасига қараб турли иш
операцияларини бажаришни замонавий технология талабига жавоб берувчи
ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
таълим олувчини иш меъѐрини бажаришга ѐндашишга ўргатиш;
корхонадаги
иш
чизмаларини
тўғри
ўқишга,
технологик
ҳужжатлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш;
корхона жамоасида таълим олувчи ишидан муҳим тарбия сифатида
фойдаланиш;
таълим олувчини меҳнат хавфсизлиги, ишлаб чиқаришдаги ва ѐнғин
хавфсизлиги талабларига амал қилишга ўргатиш;
таълим олувчининг онгига иш ўрни ва меҳнат қуролларига нисбатан
жавобгарлик ва қадрлаш ҳиссини сингдириш;
таълим олувчига иш маданияти ҳақида таассурот бериш, иш жойини
тўғри ташкил қилишни ўргатиш.
Умуман, бугунги кунда шундай мутахассис кадрларни тарбиялашга
эришиш керакки, у англаган ҳолда иш унумдорлигини оширишга ўз ҳиссасини
қўшсин. Уларни ишлаѐтган корхонанинг обрўси, иш сифатини ошириш, меҳнат
интизомига қатъиян риоя қилиш руҳида тарбиялаш лозим.
Бўлғуси мутахассисни
касбий фаолиятга тайѐргарлиги
қуйидагилардан
иборат:
•
иқтисодчи касбини тўғри танлаганлигига ишонтириш,
•
жамият учун бу мутахассисликни муҳимлигини англаши,
•
яхши жисмонан соғлиқ,
•
касбий билимдонлик,
•
мулоқотмандлик
•
ташкилотчилик,
•
маъсулиятлилик,
•
фуқаровий етуклиги,
•
ахлоқий сифатлар,
•
касбий мослашувчанлиги
•
сиѐсий ва хуқуқий саводхонлиги,
Касбий таълимнинг самарадорлик мезони
эса қуйидагича
-
малакавий фаолиятда мустақиллик ҳисси;
-
меҳнат хавфсизлигига амал қилган ҳолда техник талабларни
бажариш;
-
иш фаолиятида вақт ва нормаларни бажариш;
-
касбий фаолиятда фикрлаш ва ўз-ўзини назорат қилиб бориш;
-
меҳнат маданиятига қатъий амал қилиш;
-
меҳнат фаолиятига ижодий ѐндашиш;
-
бажарилган иш учун масъулиятни ҳис қилиш кабилар киради.
19
Do'stlaringiz bilan baham: |