М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

 
 
 
1.2. Ўзбекистон Республикасида касбий таълимнинг аҳамияти 
Бугунги кунда биз мустақиллик туфайли жамиятимизнинг иқтисодий, 
ижтимоий-сиѐсий, маънавий асосларини мустаҳкамлаш борасида кўпгина 


14 
ишларни амалга оширдик. Уларни давом эттириш эса ѐшларимиз қўлидадир. 
Шунинг учун иқтисодиѐтни модернизация қилиш шароитида ҳамда таълим 
тизимини ўрганиш асосида мамлакатимиз иқтисодиѐтида эришилган 
ютуқларни атрофлича таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни батамом 
бартараф этиш ҳамда иқтисодиѐтни ривожлантириш усулларини илғор 
хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш орқали таълим тизимини янада 
такомиллаштириш масалалари илгари сурилади. Бунда, асосий эътибор 
Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашуви жараѐнини жадал 
суръатларда ривожлантириш, бунинг учун мамлакатимиз ташқи иқтисодий 
фаолиятини эркинлаштириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-
тадбирларни амалга оширишга қаратилади. 
Республикамизда таълим тизимида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар 
натижасида касбий таълим ишчи касбларига махсус тайѐрлаш масаласига, 
таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва лаѐқат сифатларини 
шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Замонавий жамиятнинг ҳаѐт тириклигини таъминлашда турли даражадаги 
мутахассислар муҳим ўрин эгаллайди. Касб таълими узлуксиз таълимнинг 
бўлинмас бир қисми ҳисобланиб, энг муҳим вазифани бажаради: инсонни аниқ 
касбий фаолиятга тайѐрлайди. 
Ҳозирги кунда касбий таълимга бўлган эътиборнинг ортиб 
бораѐтганлигини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: 
1. Таълим ислоҳотлари натижасида гимназия, лицей, коллеж ва бошқа 
турдаги янги ўқув муассасаларининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши; 
2. Олий ўқув юртларида касб таълимини ташкил қилиш, алоҳида бўлим 
ва факультетларнинг ташкил этилиши; 
3. Касбий педагогиканинг бошқа фанлар билан янада жипсроқ боғланиб 
бориши, истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган, билим соҳалари 
туташувида янги концепция ва назарияларнинг юзага келиши; 
4. Касбий таълим муассасаларининг аҳолига таълим хизматларини 
кўрсатиш турларининг ортиб бориши, ўз базасида тайѐр маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва унга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиши, меҳнатни ташкил 
қилишнинг илғор шаклларини жорий этиши ва бошқалар. 
Маълумки, 
касб маҳорати дейилганда,
битирувчининг юқори даражадаги 
касбий кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги тушунилади, у шахснинг меҳнат 
бозорида эгаллаѐтган касби бўйича рақобатбардошлик даражасида ўз аксини 
топади. 
Касбий 
маҳорат 
ишчи 
кучларининг 
юқори 
даражада 
мослашувчанлигини ва янгиликларни тез ўзлаштириши, янги ишлаб чиқариш 
шароитларига оз вақт ичида ўта олиши, фаолият соҳасини мустақил танлай 
олиши каби сифатлар билан белгиланади. 
Глобаллашув шароитида мамлакатимиз олий таълим тизимида иқтисодчи 
мутахассисларни тайѐрлаш тизимини замон талаблари даражасида қайта 
ташкил этиш мақсадида иқтисодий таълимнинг ҳалқаро андозаларидан 
самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки, дунѐнинг 
ривожланган ва бозор иқтисодиѐти амал қилаѐтган мамлакатларнинг деярли 
барчаси янги механизмнинг кескин ўзгаришларига мослаша оладиган ва ҳар 


15 
қандай шароитда рақобатлаша оладиган иқтисодчи мутахассисларни тайѐрлаш 
борасида замонавий иқтисодий таълим тизимига эгадирлар. 
Олий таълим муассасаларида иқтисодиѐт йўналиши соҳалари 
мутахассисликлари бўйича замонавий кадрларнинг тайѐрлашнинг ўзига хос 
хусусияти эса қуйидагилар ҳисобланади: 
- олий таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига таяниш; 

таълим 
жараѐнини 
тузишга 
нисбатан 
янги 
ѐндашувларни 
ўзлаштиришнинг инновацион таълим стратегиясига чиқиш; 
- ўқитишнинг замонавий шакллари, усуллари ва технологияларини 
қидириб топиш; 
- таълимга нисбатан иқтисодий ѐндашув. 
Бундай ѐндашувнинг асосида таълим соҳалари бўйича тақсимланган, 
таълим йўналишларининг тизимлаштирилган рўйхатини ўзида намоѐн этувчи 
олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг классификатори ѐтади ва у 
олий касб таълимининг қуйидаги таълим дастурларининг таркибий асоси 
ҳисобланади: 
- камида 4 йил мобайнида бакалавр даражасини олишни таъминлаш 
дастурлар; 
- бакалаврият базасида камида икки йил мобайнида магистр даражасини 
олишни таъминловчи дастурлар. 
Иқтисодий соҳа кадрларни тайѐрлаш даражасига қўйиладиган давлат 
талаблари нафақат бакалавр ва магистрнинг маълумотлилик даражасига 
қўйиладиган умумий талабларни, балки умумий гуманитар, ижтимоий-
иқтисодий, умумий математика ва табиий-илмий, умумий касб ва махсус 
фанлар бўйича билимлар ва кўникмаларга қўйиладиган талабларни ҳам 
белгилаб беради. Улар, шунингдек, йўналиш ѐки мутахассислик бўйича касб 
дастури мазмунининг таълим минимумини ҳам белгилаб беради. 
Олий иқтисодий таълимнинг мақсадини умумий тарзда қўйидагича 
ифодалаш мумкин: замонавий иқтисодий билимларнинг асосини ўзлаштириш 
учун шарт-шароитларни таъминлаш, яъни уларни базасида касб иқтисодий 
фаолиятни амалга ошириш, бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий-
иқтисодий вазифаларни ҳал этиш мумкин бўлсин. 
Ушбу мақсад қуйидаги вазифаларни келтириб чиқарди: 
- фундаментал иқтисодий билимларни ўрганиш; 
- иқтисодиѐт назариясининг фанлар тизимидаги ўрнини англаб етиш; 
- иқтисодий мутахассислар учун зарур бўлган касбий билим ва 
кўникмаларини ўзлаштириш; 
- шахснинг ахлоқий-этик хусусиятларни ривожлантириш. 
Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун иқтисодий билимларни 
тизимлаштириш, яхлитликни таъминлаш, функционал аҳамиятига қараб 
бўлимларга ажратиш, базавий ва қўшимча билимлар, умумфан, умумий касб ва 
маҳсус билимларни аниқлаш ва охир оқибатда, мутахассисларни ушбу 
билимлар ва кўникмаларни реал иқтисодий амалиѐтда қўллашга ўргатиш зарур. 
Маълумки, иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида 
мутахассислар малакаси ва маҳоратини юқори бўлишини, мутахассисларга 


16 
бўлган талабнинг ўзгаришига мослашувчан, ўз малакасини оширишга 
интилувчан бўлишни талаб этади. Бунинг учун иқтисодчи мутахассисларни 
мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, 
хулоса чиқаришга ўргатиш лозим. 
 
Таълим олиш
– билим, кўникма ва малакалар тизимини эгаллаш 
жараѐнидир, яъни бунда шахснинг ижодий фаолиятининг жиҳатлари, 
дунѐқараши ва ўзини тутиш сифатлари ташкил топади, ҳамда билиш 
қобилиятлари ривожланади. Инсон маълумотли бўлиб, билим, кўникма ва 
малакаларга эга бўлиб, ўзида фикрлар тизимини шакллантиради. 
Таълим олиш вазифалари турли йўллар билан ҳал қилинади. Улардан энг 
асосийси ўқитиш ҳисобланади.
Ўқитиш
– таълим олувчиларга янги ўқув ахборотини тақдим этиш, уни 
ўзлаштиришни ташкиллаштиришга, кўникма ва малакаларни шакллантиришга, 
билиш 
қобилиятларини 
ривожлантиришга 
мақсадли 
йўналтирилган, 
мунтазамли ташкилий жараѐндир. 
Ўқитиш жараѐнида таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида ўзаро 
ҳаракат юзага келади ва унинг самардорлиги ўқитувчи ва талабани 
ҳамкорлигига боғлиқ бўлади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish