12
кўтарадиган мутахассисларни тайѐрлаш ва бу жараѐнда асосий омил сифатида
бериладиган ахборотлар ҳажмини эмас, балки ижодий ѐндашувни
шакллантириш, мустақил фикрлаш ва тадбиқ қилиш сифатларини тарбиялашга
эътибор қаратиш лозим.
Ҳозирги замонавий таълим беришнинг концептуал асослари мавжуд
бўлиб улар:
Шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим
- таълим бериш
жараѐнини тузиш ва амалга оширишда шахсга мақсад, субъект устунлиги,
натижа ва унинг самарадорлигини асосий мезондек йўналтириш; таълим
жараѐнининг
барча
иштирокчиларининг
тўлақонли
ривожланишини
таъминлаш;
таълим
бериш
жараѐнини
инсонпарварлаштириш
ва
табақалаштириш: касбий тайѐргарлик йўналишлари бўйича Давлат Таълим
стандартлари талабларига риоя қилган ҳолда таълим олувчи шахсини
ривожланиш йўлига йўналтириш.
Фаолиятли ѐндашув -
фаолият-шахснинг ривожланишида асос,
восита ва ҳал қилувчи шарт. Бу таълим олувчи шахсининг жараѐнли
сифатларини шакллантириш, унинг ҳаракатларини фаоллаштириш ва
жадаллаштиришни, ўқув жараѐнида унинг барча имконияти, тиришқоқлиги ва
ғайратини кенгайтиришни юзага келтиради.
Суҳбатли ѐндашув
- таълим жараѐнини таълим берувчи ва таълим
олувчи ўртасидаги суҳбатдек тузишни ифодалайди ҳамда дастурий фаолиятни
ҳамкорликда тузишга йўналтирилган.
Тизимли ѐндашув
- таълим технологияси тўғрисидаги тушунча
педагогик тизимнинг аниқ бўлган бутун (тузилмавий ва мазмунли) таркибини
билдиради.
Ҳамкорликдаги таълим
шахсга йўналтирилган ғояларни намоѐн
қилади: (1) ҳар бир таълим олувчилар томонидан БМК, уларнинг шахсий
хусусиятларининг ривожланиш даражасига мувофиқ эгаллаши; (2) мулоқот
кўникмаларини шакллантириш: бирга фаолият олиб боришни ўргатиш, таълим
олиш ва яратиш, ҳар доим бир-бирига ѐрдамга келишга тайѐр бўлиш.
Муаммоли таълим-
бу таълим берувчини таълим олувчилар билан
фаол ўзаро ҳаракатини ташкиллаштириш йўли бўлиб, бунда тақдим этилган
муаммоли таълим мазмунини ечишда улар мунозара юритадилар, фикр
юритишни ўрганадилар, билимларни ижодий ўзлаштирадилар.
Психология ва педагогикада инсонпарварлик ѐндашув
- Таълим тизими
ва барча таълим жараѐнининг шахснинг ривожланиши, умуминсоний
қадриятлар устунлиги, шахсларнинг ўзаро ҳаракатини мақбуллаштиришга
йўналтириш.
Бугунги кунга келиб, малакали билим тизимининг ривожланиш
тенденцияси билимни регионлаштириш, интеграциялаш, стандартлаштириш,
демократлаштириш ва бошқаларнинг тўхтовсиз ривожланишида намоѐн
бўлмоқда, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: