М авж уда қам идовл н и го ра с у л а й м о н о в а эски ўзбек ёзуви



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/93
Sana23.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#160278
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93
Bog'liq
Eski o'zbek yozuvi (M.Hamidova, N.Sulaymonova)

Мелодий йил ҳисоби
Бу йил ҳисобпнинг бошланиши Исо пайғамбарнинг таваллуди билан 
боғлиқ. Шу сабаб исавия, христианлик йип ҳисоби деб юритилади. 
Христианлик тарқала бошлаган илк даврда бир қанча йил ҳисоблари мавжуд 
эди ва улардаги ҳар хиллик туфайли турли нокулайликлар туғилган. Буни 
бартараф этиш учун янги йил ҳисоби тузишга эҳтиёж сезилди. Манбаларда 
келтирилишича, VI асрда Рим монахи Дионский ҳеч бир далил-ҳужжатсиз 
Исо пайғамбарнинг таваллудини бундан беш юз йил олдин содир бўлган, дея 
эълон қилган ва шундан йил ҳисоби юритишни таклиф этган. ХУШ-Х1Х 
асргача Европадаги кўпгина давлатлар мелодий йил ҳисобини қабул 
қилганлар. Россия Пётр I нинг фармони билан 1700 йил биринчи январдан 
бошлаб мелодий йил ҳисобига ўтган. Ўрта Осиёда бу иш XIX асрнинг II 
ярмидан амалга оширилган.
88
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мелодий йили планетамизнинг Қуёш атрофида бир йил айланиш даври 
365, 25 кеча-кундуз ҳисобидан олинган. Ортиқча 0,25 кеча-кундуз ҳисобша 
эса ҳар тўрт йилда февраль ойига бир кун кўшиб йигирма тўққиз кун 
ҳисобланған. Уша йили, юқорида ҳам айтиб ўтганимиздек. 366 кунга тенг 
бўлиб кабиса йили деб аталган.
Ҳижрий йил ҳисоби
Ҳижрий йили мусулмонлар йили бўлиб, 622 мелодий йилидан, яъни 
Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган давридан 
бошланади. Ҳижрий йили икки хил йил ҳисобига эга. Биринчиси - ҳижрий 
камарий йил ҳисоби бўлиб, ойнинг ер атрофида айланиш даври 29,5 кеча- 
кундуз ҳисобидан олинган. Ҳижрий йил ҳисоби ҳам ўн икки ойдан иборат 
бўлиб, олти ойи йигирма тўққиз, олти ойи ўттиз кундан иборат бўлади. Бир 
йнп 354 кунни ташкил қилади. Кабиса йилида ўн иккинчи ой ўттиз кун қилиб 
олинади ва бу йил 355 кунни гашкил қилади.
Иккинчиси - ҳиж рий шамсий йилидар. Бу йил ҳисоби ерниш' қуёш 
атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқиш даврига асосланган. Шу сабаб 
ҳисоб қуёш кунлари асосида олиб борилади ва бир йил 365 (366) кунга генг 
бўлади. Фақаг бир ой йигирма саккиз кундан иборат бўлади. Ҳар тўрг йилда 
бу ойга бир кун қўшилиб. юқорида айтиб ўгганимиздек, йигирма гўқкиз кун 
ташкил қилинади ва шу йили кабиса йили ҳисобланиб, 366 кундан иборат 
бўлади.
Ҳижрий қамарий йили ҳижрий шамсий йилидан ҳар йили 11 кун ортда 
қолиб боради Шу сабабли ҳижрий қамарий йилида йил боши - муҳаррам 
ойи доим ҳам бир вақтга тўғри келавермайди. Ҳижрий қамарий йили ўттиз уч 
йилда бир даврани айланиб чиқиб яна бир вақтга тўғри келади. Унинг ўттиз 
уч йили ҳижрий шамсийнинг ўттиз икки йилига теш бўлади.
Бундан ташқари, ҳижрий йилда ҳар ўттиз йил ичида ўн бир кун 
тузатиш киритилади. Яъни, тақвимий ой ҳисоби ойнипг ҳакиқий давридан 
дақиқа ва сониялар ҳисобига ортда қолиб борадики. булар йиғилиб ўттиз 
йилда ўн бир кунга етади. Бу фарқни йўқотиш мақсадида араблар ҳар ўттиз 
йилда ўн бир сутка қўшиб ў п и з йилнинг ўн тўққиз йилини 354 кун. ўн бир 
йилини 355 кун қилиб ҳисоблайдилар. Шунда ҳар ўттиз йилнинг 2, 5. 7, 10,
13. 16, 18, 21, 24, 26, 29-йиллари кабиса. яъни ортгирилган йиллар бўлиб 365 
кундан ибораг булади. Одатда, кабиса йилини аниқлаш учун уни ўтгизга 
бўлнш керак Қолган колднқ юқорида санаб ўтилган саналардан бпрнга тўгрн 
келса шу йи.ч кабиса йили бўлади. Масалан, 1423 йилнинг қандай йил 
эканинп текпшриб кўриш учун унн ўттнзга бўламнз, 1423:30=47 бўлади ва ўн 
уч қолдиқ қолади. Ун уч юқоридаги саналар ичида мавжуд. Демак, 1423 йили 
кабиса йшш экан.
89
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish