М авж уда қам идовл н и го ра с у л а й м о н о в а эски ўзбек ёзуви



Download 7,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/93
Sana23.02.2022
Hajmi7,66 Mb.
#160278
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93
Bog'liq
Eski o'zbek yozuvi (M.Hamidova, N.Sulaymonova)

I. Аъмоли тасхили, яъни осонлаштирилган амаллар.
Бу қисм ўз навбатида яна тўрт қисмга бўлинади:
1. Интиқод — саралаш, яъни муаммо қоидаларидаги махсус ишоратга 
мувофиқсўз ёки ҳарфларни ганлаш.
2. Тахдил - ҳал қилиш, яъни шсърнинг маъносига эътиборни қаратиш. 
таҳлил қилиш.
3. Таркиб - бириктириш, яъни шеърдаги муаммони ифодалаётган сўз 
ёки ҳарфларни йиғиш.
4. Табдил - ўзгартириш, яъни муаммо яширинган сўзларни ёхуд 
ҳарфлар ўрнини алмаштириш.
Демак, тасхил амалига кўра, аввало шеърдаги ишорага эътибор 
қаратилиб у асосида муаммо қилинаётган сўз ёки ҳарфлар саралаб олинади
сўнг мисралардаги сўзлар маъноси тахдил қнлиниб, муаммо яширинган сўз 
ва ҳарфлар йиғилади, лозим бўлган тақдирда эса муаммо яширинган сўз ёхуд 
ҳарфларнинг ўрни алмаш I ирилади.
II. Аъмоли таҳсили, яъни ҳосил қилиш амаллари.
Бу бўлим яна саккиз кисмга бўлинади:
1. Тансис ва тахсис. Бу «ошкор килиш» деган маънони билдиради. 
Яъни бир нарсани бошқа бир нарсага махсуслаш, мослаш керак бўлади.
2. Тасмия - номлаш. Бу қоидага мувофиқ муаммо счимида ҳарфлар 
номини қўллаш, аташ лозим бўлади.
3. Талмеҳ - ишора қилиш. Мумтоз адабиётдаги маънавий санъатлардан 
бири бўлиб, адабиётдаги ёки халқ огзаки ижодида бўлган ҳодисалар, асар 
қаҳрамонлари номларига ишора қилиш демак.
4. Иштирок - шериклик, биргалашиш, қушилиш демак.
5. Киноят - яширин киноя, қочиримларга ишора.
101
www.ziyouz.com kutubxonasi


6. Тасҳиф - хато қилиш, ўзгартириш. Бу амал ҳарф санъати билан 
боғлиқ бўлиб, ёзувда «хато» қилиш деган маънони англатади, яъни муаммо 
қилинаётган сўзни топиш учун ҳарфлар ўрнини ўзгартиришга ишора демак.
7. Истиора ва ташбеҳ - жуфтлаштириш, яъни предмет, ҳодиса ва 
воқеаларни ижодий жуфтлаштириш орқали улар орасидаги ўхшашликка 
ишора қилишдир.
8. Ҳисоб - муаммо қилинаётган сўз ёхуд ибора таркибидаги 
ҳарфларнинг рақамий тенглигини абжад йўли билан ҳисоблашга ишора.
III. 
Аъмоли такмили - яъни мукаммаллаштириш амаллари. Бу 
бўлим ҳам уч қисмга бўлинади:
1. Таълиф - улаш, яъни аниқланган ҳарфларни бирлашгириб 
келишимли қилиш, маъно чиқадиган қилиб тўғрилаш.
2. Исқот - соқит қилиш, яъни муаммо қилинаётган сўз ёхуд иборадаги 
ортиқча ҳарфларнн йўқ килиш, олиб ташлаш демак.
3. Қалб - тескарига айлантириш, яъни ҳосил қилинган, аниқланган 
муаммо сўзини одатдагидек ўнгдан чапга эмас, чапдан ўнгга караб ўқишга 
ишора (Кенгрок маълумот учун қаранг: Узбек адабиёти тарихи. II жилд. - Т.: 
1970. 435-бет.).
Кўринадики, муаммо ечимининг ўз қонун-қоидалари, кўплаб усуллари 
мавжуд. Навоий муаммо қоидаларини баён қилишда тадрижийликка қатъий 
амал қилган. Аввало - «тасҳил» соддалаштирилган, сўнг «таҳсил» -
муаммони ҳосил қилиш усуллари ва «такмил» муаммони ҳосил қилишнинг 
мукаммаллаштирилган амалларини тартиб билан баён қилиб берган. Муаммо 
коидаларининг соддалаштирилган ва тартибли баёни бўлмиш ушбу назарий 
асар ёш ижодкорлар, толиби илмлар ва муаммонавислар учун ўз даврида 
муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилган.
Навоийнинг ўзбек тилида яратган муаммолари борасида шуни айтиш 
жоизки. уларда шоир муаммо қоидаларидан «таҳлил» ва «таркиб» (шеърий 
маъно ва муаммолик маъноларига ишора қилиш); «тародиф» ва «иштирок» 
(бир сўзни кўп маънода ва бир неча сўзни бир маънода қўллаш); «истиора» 
ва «ташбеҳ» (бир нарсани айтиб иккинчисини кўзда тутиш); «талмеҳ» 
(машҳур мавзуъ ва асар қаҳрамонлари номларига ишора); «тасхиф» (ҳарф 
санъатига ишора); «тасмия» (ҳарф номларини келтириш) ва бошқа 
амаллардан жуда ўринли ва унумли фойдалангани кўзга ташланади. Унинг 
«Ғариб» исмига айтилган мана бу муаммоси «тахдил ва таркиб», «интиҳоқ», 
«табдил», «гасҳиф», «исқот» ва «абжад» ҳисоби амалларига асосланган:

Download 7,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish