ташлайдиган бўлсак, уларда асарнинг ёзшгаб тугалланган таърихн ҳнжрин
йили билан берилиши баробар мучал ҳисобида ҳам кўрсатиб ўтилганининг
гувоҳи бўламиз:
^ 1 _)1лУ <^.1
‘
ц_й1£
(_]1
цЛЗ^Д ‘ЛсчГ'
51_ш
в
Ь» (^^Хи (_5_
з
5
1 УХ <5
15ол^_).,л ^»1_<й1 1а
X
9
Хотимадан маълум бўлишича, қўлёзма Хоразмда котиб Мулла
Хўжаниёз ибн Шабод сўфи Хоразмий гомонидан ҳижрий 1325 (мелодий
1907) қўй йили рамазон ойнинг 26-сида кўчириб тугатилган.
Мучал борасидаги дастлабки маълумотлар Берунийнинг «Осорул-
боқия», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит-турк» ва бошқа
манбалар
орқали бизгача етиб келган. Улардан маълум бўлишича, турклар ўн икки
йилни ўн икки ҳайвон номи билан атаганлар ва инсоннинг туғилиши, вафоти,
жанг тарихлари ва бошқа муҳим ҳодиса, воқеаларнинг содир бўлган йилини
аниқлашда ана шу йилларнинг айланишига суянганлар.
Мучал йили ҳисоби тартиби:
1.
Сичқон. 2. Уд (сигир). 3. Барс (йўлбарс). 4. Товушқон (куён). 5. Нак
(шимсо.\). 6. Йилон (илон). 7. Йўнд (от). 8. Қўй. 9. Бижин (маймун).
10. Тақагу (товук). 11. Ит. 12. Тўнғиз.
Мучал йили 21 мартдан бошланади. Кишининг қайси мучал йилида
таваллуд топганини ҳисоблаб топиш учун унинг туғилган йилига тўққиз
рақами қўшилади, хосил бўлган сон ўн иккига бўлинади, қолган қолдиқ
мучал йили ҳисобланади. Масалан, бирор кимса 1980 йили гуғилган бўлса,
унинг мучал йили қуйидагича аниқланади:
1. 1980+9=1989
2. 1989:12=165
Қолган қолдиқ сони 9. Демак, у киши бижин, яъни маймун йилда
туғилган экан.
Иилнинг мучалини аниқлашнинг яна бир усули мавжуд.
Бунинг учун
мучали аниқланмоқчи бўлган йилдан тўрт сонини айириб, сўнг ўн иккига
бўлиш лозим. Қолган қолдиққа бир рақами қўшилса мучал йили чикади.
Маслан, 1976 йилнинг қайси мучалга тўтри келишини аниқлаш учун:
1. 1976-4=1972
*
2. 1972:12=164
4 қолдиқ қолади. Унга бир рақамини қўшсак беш бўлади. Демак, 1976
йилнинг мушали «нак» - «тимсоҳ» (балиқ) экан.
Бурж
«Бурж» сузи араб тилидан олинган бўлиб,
«ясспшоқ», «безанмоқ»
деган маъноларни англатади. Илми фалакиётда қуёшнинг йиллик ҳаракати
доирасидаги ўн икки тўп юлдуз номини билдиради
Бурж номлари
куйидагилардан иборат:
93
www.ziyouz.com kutubxonasi
1. Хамал. 2. Савр. 3. Жавзо. 4. Саратон. 5. Асад. 6. Сунбула. 7. Мезон.
8. Ақраб. 9. Кавс. 10. Жадий. 11. Далв. 12. Ҳут.
Етти сайёра -
Ой, Уторид, Зуҳра, К\:ёш, Миррих, Муштарий, Зуҳал
мана шу буржларни турли вақтларда босиб ўтадилар. Чунончи, қуёш бир йил
давомида, ой эса бир ой ичида мазкур ўн икки буржни босиб ўтадилар.
Манбалардан маълум бўлишича, туркий халқлардаги ойларнинг
номлари қам буржлардан олинган. Масалан:
Баҳор фасли «буржи обий» деб аталган ва ўз ичига ҳамал (21 мартдан),
«савр» (21 апрелдан), жавзо (21 майдан) ойларини олган.
Ез фасли - «буржи норий» деб аталиб, саратон (21 июндан), асад (21
июлдан), сунбула (21 августдан) ойларидан иборат бўлган.
Куз фасли - «буржи бодий» деб юритияган ва ўз ичига мезон (21
сентябрдан), ақраб (21 октябрдан), қавс (21 ноябрдан) ойларини олган.
Қиш фасли - «буржи хокий» номи остида жадий (21 декабрдан), далв
(21 январдан), ҳут (21 февралдан) ойларини ўзида мужассам қилган.
Буржлардан қўлёзма асарларнинг ёзиб тугалланган муддатини
белгилашда, давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим ҳужжатларнинг битилган
ёки тасдиқланган санасини ҳамда бирор муҳим ҳодиса ёхуд вокеаларнинг
содир бўлган аниқ вақгини белгилашда истифода этилган.
Шунингдек,
бадиий адабиётда ҳам буржларнинг ҳаракати ёки тавсифидан образли тасвир
яратишда муваффақият билан фойдаланилган. Мисол тариқасида Алишер
Навоийнинг «Садди Искандарий» достонининг муқадцимасини келтириш
мумкин. Муқаддима таркибидаги мавжуд наътда Муҳаммад пайғамбарнинг
ўз аргумоғи - буроқи билан маънавий оламга қилган саёҳати тасвирланади.
Унинг самовий сафари осмони фалакнинг саккиз чархи фалаги, яъни
саккизта юлдуз тўплами ва буржлар орқали ўтади. Навоийнинг юксак
маҳорати шундаки, у ана шу саёҳат орқали коинот гўзалликлари,
юлдузлар
туркуми, буржлар, уларнинг хусусиятлари ва ҳолатларининг ҳаққоний
тасвирини ҳам яратиб ўқувчининг кўз олдида жонли манзара чизади. Энг
муҳими, у ўз китобхонини коинот сирларига ошно қилади.
Навоий пайғамбар қадами теккан ҳар бир фалак ёки буржни тасвирлар
экан, уларнинг маснаднишин «ҳоким»лари сифатларига ҳаётий жонли
кўринишлардан чизгилар беради. Инсон ҳаётига хос айрим кўринишларни
уларнинг ҳаракатларига мослаб гўзал бадиий тасвирлар яратади.
Чунончи, Муҳаммад пайғамбарнинг буроқи иккинчи фалакка қадам
қўйиши билан, Уториднинг сиёҳдону қалами синади. Бу мактаб кўрмаганлар
(юлдузлар туркуми)нинг машғулоти тезлик билан илм ўрганишдан иборат
бўлиб қолади (Иккинчи планета ҳисобланмиш Уторид сайёраси афсоналарга
асосланиб адабиётимизда «фалак котиби» ёхуд «шоирлар ҳомийси» деб
аталган). Ёки учинчи фалак соҳибаси Зуҳра Муҳаммад пайғамбарни кўргач.
айтаётган қўшиғини бас қилиб, чалаётган удини тезлик билан чодирига
яширади ва ўрнидан туриб йўл бўшатади. (Қадимги шоирлар «Зуҳра» -
«Чўлпон» юлдузини «осмон чолғучиси», «созанда»си деб атаганлар)
(Кенгрок
и а ъ и .мот ьч\>н царан?: Ҳамндова \4. Абжад хиеопи ва у оилан оояпиц ҳарфии санъатпар.
—
Т. 2005 ).
94
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хуллас, эски ўзбек ёзувидан ўқув муассасаларига ўқитувчи бўлиб
борадиган талабалар кўлёзма ёдгорликларнинг
муаллифларини, ёзилиб
тугатилган санасини, котиб номи, қаерда ва качон кўчириб китобат килинган
йилларини аниқлай олишлари, бунинг учун ҳижрий йил ҳисоби, буржлар ва
мучал йил ҳисобларини пухта ўзлаштирган бўлишлари лозим бўлади.
5>
Do'stlaringiz bilan baham: