М.А.Тошмирзаев, О.У.Отамирзаев ва З.Р.Тошбекова
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашни
автоматлаштириш»
(дарслик)
Олий ўқув юртларининг 5140900 Касб
таълими «Электр энергетикаси» йўналиши
учун дарслик
сифатида тавсия этилган
Наманган
- 2007 й
2
М.А.Тошмирзаев, О.У.Отамирзаев ва З.Р.Тошбекова
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашни автоматлаштириш»
(дарслик)
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашни автоматлаштириш»
дарслик 5140900 Касб таълими «Электр энергетикаси» таълим стандарти ва намунавий
ўқув дастури асосида олий ўқув юрти талабаларига мўлжаллаб ёзилган.
Дарслик IV бобдан иборат бўлиб, I-бобда автоматлаштириш тизимлари ва унинг
элементлари, II-бобда электр станциялар иш
режимларини автоматлаштириш, III-бобда
электр энергетикаси тизимлари ва қурилмалари иш режимларини автоматлаштириш, IV-
бобда эса электр таъминот тизимида аварияга қарши химоя қурилмалари тўғрисидаги
маълумотлар келтирилган.
Тақризчилар: М.Журабаев-техника фанлари
доктори, профессор
А.М.Касимахунова-техника фанлари
доктори, профессор
3
Кириш
Бозор муносабатлари шароитида ижтимоий хаётимизнинг барча сохаларида шу
жумладан маънавият, маърифат ва илм-фан сохаларида ҳам инқилобий ўзгаришлар содир
бўлмоқда.
Маънавият сохасидаги асосий вазифа маънавий қадриятларимизни
илм-фан ва
техника-технологиялар юксалишлари ҳисобига бойитиб бориш, халқимизни онгида
миллий истиқлол ғоялари принципларини қарор топтиришдан иборат.
Миллий истиқлол мафкураси, ўзининг мазмун-моҳиятига кўра, мамлакатимизнинг
ҳар бир фуқароси онгига халқимизнинг дунёдаги ҳеч бир халқдан кам эмаслигини ва кам
бўлмаслиги ғоясини сингдиришга қаратилгандир. Мана шундай ғоялар билан қуролланган
ёшларимиз мамлакат тақдирини хал қиладилар, уни буюк келажак сари қўяётган
қадамларини тезлаштирадилар.
Мамлакатимизда қабул қилинган кадрлар тайёрлашнинг
миллий дастури замон
талабларига тўла жавоб бера оладиган, маърифатли, бозор муносабатлари шароитида ўз
билим ва кўникмалари билан ватан истиқболи манфаатлари йўлида самарали фаолият
кўрсата оладиган мутахассислар тайёрлашни назарда тутади.
Технологик
жараёнларини
автоматик
бошқариш
тизимлари
техника
тараққиётининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, махсулот сифатини яхшилаш, харажатларини
камайтириш, меҳнат шароитини
яхшилаш ва атроф муҳитини мухофаза қилиш учун хизмат қиладиган асосий омил
ҳисобланади. Энергетика соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда «Электр
энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашни автоматлаштириш» фани катта
аҳамиятга эга. Бу фан талабаларга ўз ихтисосликларини назарий ва амалий жиҳатдан
чуқур эгаллашга, уларнинг мухандислик
билимларини мустахкамлашга, ишлаб чиқариш
самарадорлигини қайси йўл билан ошириш ва технологик жараёнлардан унумли
фойдаланиши мумкинлигини кўрсатади. Бугунги кун мухандислари янги техника ва
технологиядан фойдаланишга, технологик жараёнларни
автоматлаштиришни кенг жорий
этишга, ишлаб чиқариш захираларини аниқлаш ва жадаллаштиришга қодир бўлишлари
керак.
«Автоматлаштириш» фани технологик жараёнларни одам иштирокисиз бошқариши
назарияси ва принциплари хақидаги фандир.
Технологик жараённи бошқариш, яъни автоматлаштириш-технологик жараёнга
таъсир утказиб уни белгиланган режимда ишлашини таъминлашдир. Бошқарилаётган
ишлаб чиқариш жараёни объект дейилади. Бошқаришда ишлатилаётган техник
қурилмалар мажмуи ва унда иштирок этаётган персоналли (одам-оператор) объект билан
биргаликда бошқариш тизими дейилади.
Автоматлаштириш тизими одам-оператор иштирокига қараб қуйидаги бошқариш
тизимларига бўлинади:
· +ўл билан масофадан бошқариш. Бунда маълумотларни қайта ишлаш оператор
томонидан бажарилади;
· Автоматлаштирилган бошқариш тизими. Бунда оператор бошқариш
тизимида
фақат алоҳида функцияларни бажаради;
· Автоматик бошқариш тизими. Бошқариш жараёни оператор иштирокисиз
бажарилади.
Автоматик ростлаш тизимлари. Автоматик тизимлари ичида автоматик ростлаш
тизимлари кенг тарқалган. Автоматик ростлаш тизимлари объектнинг технологик
параметрларини белгиланган қийматда ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш жараёни ёки уни бирор қисми автоматлаштириш объекти бўлиши
мумкин.
4
Автоматлаштириш
тизимлари-функцияси, автоматлаштириш даражаси, бошқариш
алгоритми ва база элементи бўйича классификацияланади.
Функциялари бўйича: назорат; сигнализация; ҳимоя; ростлаш ва бошқаришга
бўлинади.
Автоматлаштириш даражаси бўйича: тўлиқ бўлмаган; комплекс ва тўлиқ
автоматлашган тизимларга бўлинади.
Бошқариш алгоритими бўйича: нормаллаштирувчи; дастурли ростлаш; кузатувчи
ва мантиқли дастурли бошқариш тизимларга бўлинади.
База элементлар бўйича: электрикли; гидравлик; пневматик ва комбинациялашган
тизимларга бўлинади. Автоматлаштириш воситалари ўзларининг функциялари бўйича 4
та гуруҳга бўлинади:
· Технологик объект холати хақида информация олувчи воситалар-сезгир
элементлар, ишлаб чиқариш регисторлари, анализаторлар ва бошқалар;
· Технологик объект холати хақидаги информацияни ўзгарткичлар-сигнал ва код
ўзгарткичлар, телеўлчов ва телесигнализация
мосламалари;
· Информацияни сақловчи ва қайта ишловчи, бошқариш сигналини вужудга
келтирувчи
приборлар-ЭХМ
тизимлари, микропроцессорлар, топшириқ
берувчилар (задатчиклар) ва ростлагичлар;
· Бошқариш сигналини қабул қилувчи ва кўрсатмани бажарувчи воситалар-
электрикли, гидравлик, пневматик бажарувчи механизмлар.
Электр энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш ва тақсимлашни автоматлаштиришда
микропроцессорли тизимлардан фойдаланиш катта самара беради.