Кон лахимларини мустахкамлашга куйиладигн талаблар



Download 20,23 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi20,23 Kb.
#628579
Bog'liq
КОН ЛАХИМЛАРИНИ МУСТАХКАМЛАШГА КУЙИЛАДИГН ТАЛАБЛАР.


КОН ЛАХИМЛАРИНИ МУСТАХКАМЛАШГА КУЙИЛАДИГН ТАЛАБЛАР.

Ер ости рудникларида қазиб олинган бўшлиқни ва кон лахимларини мустахкамлаш учун турли қурилиш материалларидан фойдаланилади, хамда улар 2 турга бўлинади.


1.Асосий - ёғоч , металл, бетон, темир-бетон, тош ва ғишт.
2.Ёрдамчи-цемент ва сув утказмайдиган материллар.
Ёғоч мустамлагичлар лахимлар мустахкамлиги юқори бўлмаган тоғ жинсларидан утилганда ва кон босими унчалик катта бўлмаган холларда қўлланилади. Мустахкамлагич сифатида енгил ва мустахкам бўлгани учун кўпроқ қарағай ёғочидан фойдаланилади.
Ёғочлар асосан 2 хил –ходалар холатида ва арраланган тахта шаклида ишлатилади. Металлар кончиликда кенг ишлатиладиган материал бўлиб, мустахкамлагич сифатида асосан темир ва пўлатдан фойдаланилади. Улардан кон лахимларини мустахкамловчи жихозар тайёрланади.
Бетон –суньий усулда тайёрланган материал бўлиб, шағал, қум, цемент ва сувнинг маьлум нисбатдаги қоришмасидан иборат. Бетон узоқ муддат хизмат қиладиган лахимларни мустахкамлаш учун ишлатилади. Кон босими юқори бўлган холларда бетон орасига металл арматуралар қўшилиб темир-бетон мустахкамлагичлардан фойдаланилади.
Бетон ва темир –бетоннинг қулайлиги шундаки, ундан лахмларнинг шаклига хамда бурилган жойларига мос мустахкамлагичлар тайёрлаш мумкин.
Айтиб утилганлардан ташқари табиий холдаги ва суньий йул билан тайёрланган турли тош, ғишт, бетон блоклари ишлатилади. Янги ишлаб чиқилаётган синтетик материаллар хам аста-секин кончиликда уз урнини топмоқда.
Лаҳимларни мустаҳкамлаш
Мустаҳкамлагичлар лаҳим атрофидаги жинсларнинг ўпирилмаслиги учун ўрнатилади. Мустаҳкамлаш ишлари лаҳимларнинг шакли ва ўлчамларини сақлаш, ҳамда хавфсизликни таъминлаш имконини беради.
Мустахкамлагичлар хизмат килиш муддатига кура доимий, вактинча, тузилишга кура сийрак, сидирга куйилган ромли, анкерли булади.
Мустахкамлагичлар тури лахимнинг хизмат муддатига, юзасининг улчовига, босим кучига ва иктисодий курсатгичларга боглик холда танланади.
Мустахкамлагич ута чидамли, ихчам, урнатиш кулай булиши ва кейинчалик уни таъмирлаб туриш учун кам харажат сарфланадиган булиши зарур. Хусусан мустахкамлаш материали ёнгинга чидамли, сув утказмайдиган, кийин геологик шароитда хам осон урнатиш имконияти булган сифатларга эга булиши лозим.
Горизонтал лахимларни мустахкамлашда хизмат килиш муддати 5 йилгача булган лахимларда кон босими бир меъерда булса ёгоч ишлатилади. Ёгоч мустахкамлагичнинг шакли кон лахим шаклига мос холда тугри бурчакли ёки трапеция шаклида булиши мумкин. Амалиётда купрок трапеция шаклидаги ромлар кулланилади. Ромлар турт томонли, уч томонли ёки купайтирилган килиб урнатилади.
Уч томонли ромнинг икки томони устун ва юкори томони тусиндан иборат булади. Тусинлар устунларга махсус ясалган мослама ёрдамида бирлаштирилади.
Усутнлар диаметри 15-30 см булган ходалардан тайёрланади. Устунлар бир-бирига зичлаб ёки оралиги 0,5-1,5 м га тенг масофа колдириб урнатилиши мумкин. Оралиги очик колдирилган устунлар тахта билан тусилади, бу тусин ва кон лахими деворлари орасидаги бушлик тог жинслари парчалари билан тулдириб чикилади.
Устуннинг пастки учи чукургача тушириб урнатилади. Босим ошиб кетганда ром бироз пастга силжийдиган булиши керак. Шунинг учун устуннинг пастки томонига учли килиб шакл берилади. Босим кўпайиб кета устуннинг шу учи эзилиб, ром пастга бироз силжийди ва бутунлай бузилиб кетишдан сақлайди.
Кон лаҳимларининг хизмат муддати 5 йилдан кўп, кон босими катта ва тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги ҳар хил бўлган ҳоллрда металл мустаҳкамлагичлар қўлланилади. Металл мустаҳкамлагичлар шакли трапеция, арка ва ва халқасимон бўлиши мумкин. Уларнинг бирлашган жойлари болт ва гайка билан маҳкамланади. Металл ромлар қимирламайдиган, жиладиган ва ошиқ-мошиқли бўлиб, бир-бирига уланадиган бир нечта қисмдан иборат бўлади.
Кон босими жуда кучли бўлиб, кон лаҳими узоқ муддат хизмат қилишга мўлжалланганда тмир-бетон ва бетон мустаҳкамлагич қўлланилади. Бунда мустаҳкамлагичнинг қалинлиги 25-35 см бўлади. Бетон мустаҳкамлагичнинг қулайлиги шундаки, ундан ҳар хил шаклдаги лаҳимларни мустаҳкамлашда фойдаланиш мумкин.
Бетон, темир-бетон, металл ва ёғоч мустаҳкамлагичлар асосан тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги ўртача ва номустаҳкам бўлган ҳолларда ишлатилади.
Тоғ жинслари қаттиқ ва мустаҳкам бўлган ҳолларда қазилган лаҳимлар шахтадаги кам ҳаво таъсирида емирилиб тушмаслиги ва портлатиш натижасида ҳосил бўлган ёриқларни мустаҳкамлаш мақсадида чаплама бетондан фойдаланилади. Суюқ бетон аралашмаси махсус машиналар ёрдамида чапланади. Чаплама бетоннинг қалинлиги 5 см дан 10-15 см гача бўлади.
Тик лаҳимлар ҳам бетон, темир-бетон ва металл мустаҳкамлагичлар билан мустаҳкамланади. Бунда уларнинг шакли айлама ва тўртбурчак бўлиши мумкин.
Download 20,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish