М. А. Тошмирзаев, О. У. Отамирзаев ва З. Р. Тошбекова


Иккинчи боб II. Электр станциялар иш режимларини автоматлаштириш



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#30040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
elektr energiyasini ishlab chiqarish uzatish va taqsimlashni avtomatlashtirish

Иккинчи боб
II. Электр станциялар иш режимларини автоматлаштириш
2.1. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш жараёнларини
автоматлаштириш тўғрисида умумий тушунчалар
Электрэнергетикаси тизимининг иш жараёнини бошқариш энерготизимни
диспетчерлик (Д) автоматик бошқаруви билан амалга оширилади. Автоматлаштирилган
бошқарув бошқарилаётган электроэнергетик объектлар, уларнинг иш холатлари, иш
режимлари, технологик режим параметрлари ва турли авария холатларини келтириб
чиқарувчи негатив таъсирларни ўлчаш, қайта ишлаш ва тахлил этиш асосида амалга
оширилади. 2.1-расмда электрэнергияси ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштирилган
диспетчерлик бошқарувини функционал схемаси келтирилган.
2.1-Расм. Электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштирилган
диспетчерлик бошқарувни функционал схемаси.
Z-негатив таъсирлар.
БЎЎ-бирламчи ўлчовчи ўзгартиргич.
АА+-автоматик ахборот қурилмаси.
БЭО-бошқарилаётган энергетик объект.
АБ+-автоматик бошқариш қурилмаси.
АТ+-ахборотни тасвирлаш қурилмаси.


11
Д-диспетчер.
ХКБ-хисоблаш комплексини бошқариш.
Х
Д
-дастурий топшириқ.
Х
Р
-ахборотни қайта ишлаш натижаси қиймати (диспетчер учун йуриқнома).
Х
У
-бошқарув таъсири.
Х
С
-ахборот манбаси сигнали.
Y
i
-технологик режим параметрлари.
Бошқарилаётган электроэнергетик объектларни (БЭО) технологик режим
параметрлари бирламчи ўлчовчи ўзгартиргичлар (БЎЎ
У
) билан ўлчанади ва электр
сигналлар кўринишида автоматик бошқарув қурилмаларига (АБ+) узатилади. БЭО ларга
турли негатив таъсирлар (қисқа туташувлар, қувват балансларини бузилиши ва бошқалар)
эса негатив таъсирларни бирламчи ўлчовчи ўзгартиргичлари БЎЎ
Z
билан қайд этилади ва
электр сигналлар кўринишида юқори частотали алоқа каналлари бўйича автоматик
ахборот қурилмаларига (ААК) узатилади. ААК лардан электр сигналлари кўринишидаги
ахборотлар ҳисоблаш комплексини бошқариш (ХКБ) қурилмасига ва ахборотни
тасвирлаш қурилмасига АТК узатилади. Ахборотлар АТК да диспетчерга тушунарли
бўлган шаклда ва диспетчер қандай хатти ҳаракат қилиши тўғрисида (йуриқнома) намоён
бўлади. ХКБ қурилмаси дастурий топшириқ (Х
Д
) билан таъминланади. БЭО лардан
узатилаётган ахборотлар (ахборот манбаси сигналлари) (Х
С
) АБК ларида дастурий
топшириқ Х
Дi
лар асосида тахлил этилиб БЭО ларнинг ижро механизмларини бажарувчи
органларига таъсир сигналларини (Х
у1
…Х
уn
) ишлаб чиқади ва бошқарув таъсирини
кўрсатади. Маълумки, кўпинча автоматлаштирилган бошқарув қурилмаларида ахборот
манбасидан олинган сигналлардан (Х
суi
, Х
сzi
) фойдаланилади.
АБК да ишлатилаётган ахборот тури билан БЭО биргаликда очиқ, ёпиқ ва
комбинациялашган автоматик бошқариш тизимини вужудга келтиради. Очиқ автоматик
бошқариш схемасида дастурли автоматик қурилмалардан фойдаланилади ва улар негатив
таъсирлар бўйича ишлайди. Ёпиқ автоматик бошқариш схемаларида бошқарилаётган
энерготизим технологик режим параметрлари тўғрисида олинган ишчи ахборотлар
тескари алоқа занжири орқали узатилади.
ХБК, ААК ва АБК биргаликда автоматик бошқариш тизимини вужудга келтиради.
Электрэнергиясини ишлаб чиқиш, узатиш ва тақсимлаш жараёнларининг
бошқаришни автоматлаштириш воситалари электроэнергетик тизимни нормал иш
режимларини автоматик бошқариш ва аварияга қарши автоматик қурилма воситаларига
бўлинади.
Электроэнергетик объектларни нормал иш режимларини автоматик бошқариш
қуйидагиларни таъминлайди:
· Трубогенераторларни автоматик ишга тушириш ва синхрон генераторни параллел
ишлашга улаш, яъни синхронлаш;
· Синхрон генераторларни реактив қувватини ва электр станция шиналаридаги
кучланишни номинал қиймати автоматик равишда ушлаб туриш;
· Синхрон ишлаётган генераторларни айланиш частотасини ўзгармас қийматида
автоматик ушлаб туриш;
· Электроэнергетик объектларни тасодифий ўзгарувчан электр юкламаларини электр
станциялар орасида ва электр станцияларни электроэнергетик блоклари орасида
оптимал тақсимлаш.
Аварияга қарши автоматика қуйидаги технологик режим параметрларини хавфли
ўзгаришларини бартараф этади:
· Кучланишни пасайиши ва ортишини автоматик чегаралаш;
· Частотани пасайиши ва ортишини автоматик чегаралаш.


12
Уни асосий вазифаси қувватлар баланси бузилишларини пасайтириш, уни тўлиқ
тикланишига эришиш ва технологик режим параметрларини номинал қийматгача
тиклашдир.
Кейинги пайтларда автоматик бошқариш тизимига микропроцессорларни
киритилиши билан электр станциялари умумий тизимнинг подстанциялар тугунлари ва
юқори кучланишли электр узатиш магистралларни электроэнергетик блокларини иш
режимларини комплекс автоматик бошқариш тизимлари ишлаб чиқилмоқда.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish