М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати


Дифференциацияли маркетинг (differentiated marketing)



Download 0,79 Mb.
bet23/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

Дифференциацияли маркетинг (differentiated marketing) - бу бозорнинг бир қанча сегментларига, уларнинг ҳар бири учун алоҳида таклифни ишлаб чиқиш орқали йўналтирилган фаол маркетинг ҳаракати бўйича корхона стратегиясидир.
Дилер (dealer) – бу товарлар, қимматли қоғозлар, валюталарнинг олди-сотди битимларида иштирок этувчи воситачи (юридик ёки жисмоний) шахс. Дилер даромадлари товарлар, қимматли қоғозлар, валюталарни сотиб олиш ҳамда уларни сотиш нархи ўртасидаги фарқдан вужудга келади. Маркетингда дилер тақсимот каналларининг звеноси сифатида кўрилади.
Диверсификация стратегияси (diversification strategy) бу корхона фаолиятини мавжуд маҳсулотлар ва бозорлар турини кенгайтириш орқали ривожлантириш стратегиясидир. Диверсификация стратегияси корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ривожлантиришнинг энг етакчи замонавий тенденцияларидан бири ҳисобланиб, у орқали корхоналарнинг бозор шароитида вужудга келадиган турли қалтисликларга бўлган рақобатбардошлиги ошади. Диверсификация стратегиясини корхоналарда янги маҳсулотлар линияларини ишга тушириш, қўшма корхоналарни сотиб олиш ва бошқа турли услубларда амалга ошириш мумкин.
Корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турларини янада диверсификация қилиш орқали ривожланиши ҳаракатдаги мавжуд маркетинг тизими доирасида бозор улушини оширишга қўшимча имкониятлари қолмаса ёки ҳаракатдаги мавжуд маркетинг тизимидан ташқари доирада жозибадор имкониятлар бўлганда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Диверсификация – бу корхона ҳар қандай имкониятлардан фойдаланади, дегани эмас ва, аксинча, у шундай фаолият соҳаларини аниқлаб оладики, бу ерда у ўзининг рақобатбардошлик позицияларидан янада самарали фойдаланади.
Диверсификациянинг уч хил тури мавжуддир:
1. Концентрлик (марказлашган ёки жамланган) диверсификация – корхона янги маҳсулот ёки хизмат турларини таклиф этиш орқали, уларнинг турлари хилларини янада кенгайтиради. Бу янги маҳсулот ёки хизмат турлари эса корхонага янги харидорларни жалб этади.
2. Горизонтал диверсификацияда корхона янги ўхшаш (аналог) маҳсулот ёки хизмат турларини таклиф этиш орқали ўз маҳсулот ёки хизмат турлари хилларини янада кенгайтиради. Бу эса унинг ўз анъанавий харидорларини уларга бўлган қизиқишини янада оширади.
3. Кўптармоқли диверсификацияда корхона замонавий мутлақо янги маҳсулот ёки хизмат турларини таклиф этиш орқали ўз маҳсулот ёки хизмат турлари хилларини янада кенгайтиради. Бу эса корхонага потенциал харидорларни жалб этишга ёрдам беради.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish