М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати



Download 0,79 Mb.
bet20/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

Бренд чуқурлиги (brand depth) - бу махсус тадқиқотлар натижасида аниқланадиган, истеъмолчиларни маълум бир брендга бўлган содиқлик (муҳлислик, ишқибозлик) даражасидир.
Бренд активлари (brand assets) - бу брендни қиймат кўринишидаги ифодалаш қобиляти (компанияни номоддий активи кўринишида). У орқали қўшимча фойда олинади.
Брендни кенгайтириш (brand expansion, interbranding) - бу қўшни мақсадли бозор сегментига йўналтириладиган янги товар учун, бренднинг номи ва асосий қимматларидан фойдаланиш.
Бренднинг эни (brand breadth) - бу харидорлар аудиториясини максимал равишда қамраб олиш ўлчови (харидорлар гуруҳлари сони).
Брендни эстетик кодлари (brand esthetic codes) - бу брендни яратиш ва силжитиш жараёнида, тасвир ёки матнни, символик ёки кўриш аҳамияти (масалан, олтин ранги - бойлик ва зеб-зийнат рамзидир).
Бренд-лидер (brand leader) - бу харидорлар томонидан ҳар қандай дўконларда учратилиши кутилаётган, бир ёки иккита энг машҳур савдо маркаларидир.
Бренд атрибутлари (brand attribute) - бу истеъмолчилар томонидан кўриш, эшитиш, ушлаб кўриб билиш, ҳид сезиш ёки таъм орқали қабул қилинадиган брендни ташқи кўриниши шаклидир.
Бренднинг DHKси (brand DNA) - бу брендни ривожланишига йўл берадиган ғоя, образлар ва шунингдек, доира ва чегаралардир. Келгусидаги жараёнда реклама таклифни ишлаб чиқишда афсона, қиммат ва эстетик кодни ўз ичига олади.
Бриф (brief) - бу маркетинг тадқиқотини ўтказиш учун топшириқдир. У ўз ичига қуйидагиларни олади:

  1. бозорни ўрганилганлик даражаси хақида маълумот;

  2. тадқиқот бўйича қўйилган муаммолар, мақсадлар ва вазифалар ҳақида малуъмотлар;

  3. ахборотларни тўплашни ва қайта ишлашни аниқ услубларини таърифлаш;

  4. маълумотларни тўғрилиги ва ишончлилигига қўйиладиган талаблар;

  5. тадқиқотларни олиб бориш муддатлари ва бюджети;

  6. олиб борилган тадқиқот ҳисоботининг шакли.

Брокер (broker) - бу товарга (хизматга) бўлган мулк ҳуқуқини сотиб олмай, унинг асосий фаолияти сотувчилар ва харидорлар ўртасида мазкур товарлар (хизматлар) бўйича бўладиган алоқаларни таъминлашдан ва шунингдек, уларга бозор ҳақидаги ахборотларни етказиб беришдан иборат бўлган воситачидир.
Брокерларнинг биржалардаги фаолиятига сотувчининг ёки харидорнинг топшириғига асосан тузиладиган битимлар киради.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish