М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати


Истеъмол даражаси (level of consumption)



Download 0,79 Mb.
bet28/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

Истеъмол даражаси (level of consumption) – бу аҳолиниг алоҳида гуруҳлари томонидан товарлар ва хизматларни истеъмол ҳажмини таърифлайдиган кўрсаткичлардир.
Истеъмолчилар қондирилиш даражасини максимал-лаштириш (maximize customer satisfaction)бу маркетингнинг альтернатив ижтимоий мақсадларидан бири бўлиб, унга биноан нафақат истеъмолнингҳажмини кўпайтириш, балки истеъмолчилар қондирилиш даражасини ўсишига эришиш катта аҳамиятга эгадир.
Истеъмолчининг қониқиши (consumer satisfaction) бу мижоз томонидан субъектив қабул қилинадиган, у кутган ва шу товар билан боғлиқ бўлган товарнинг тавсифномаси ёки хусусиятига мос келиш даражасидир.
Ички ва ташқи коммуникация (internal and external intelligence) - коммуникациянинг мақсади – бу турли мақсадли аудиториялар ва шунингдек, бренд эгалари бўлган корхона ходимлари ҳамда ташқи аудиториялар онгига, унинг бозор мақсадлари ва вазифаларини ўзгариши, маркетинг сиёсати, шу жумладан янги махсулотни ишлаб чиқариш, бренд ўзгаришидаги тавсилотлар, ребрендинг ва хоказолар ҳақидаги ахборотларни етказишдан иборат.
Ички маркетинг (Internal marketing) корхонанинг ходимлари, раҳбарияти ва бўлинмаларининг маркетинг тамойиллари асосидаги ўзаро алоқалари ички маркетингнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади.
Ички маркетингнинг вазифалари – бу корхонанинг барча ходимлари томонидан бир-бириларининг фаолияти мазмун-маъносини тушуниши ва ҳар бир ходимнинг корхона фаолияти маъзмун-маъносига қизиқишини таъминлашдан иборатдир.
Ички маркетингнинг мақсади – бу ташқи мижозларга сифатли хизмат кўрсатишни биладиган ва истайдиган юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, ушлаб қолиш, ўқитиш ва мотивация, яъни уларда фаолликни вужудга келтиришга ундовчи турткидир.
Ходимлар ўз корхонаси ва у ишлаб чиқарадиган ҳамда сотадиган хизматларига садоқатли муносабатда бўлишлари лозим. Ташқи маркетинг корхонага мижозларни олиб келади, лекин уларни ушлаб қолиш учун яна ички маркетинг зарурдир. Ички маркетинг икки ҳил турдаги фойдани таъминлаши лозим, яъни мамнун бўлган ходимни.
Ички маркетинг комплекси “корхона-ходимлар” муносабатларининг стратегиясини ифодалайди. Ходимларга ўзига хос мижозлар сифатида муносабатда бўлиш ва уларнинг эҳтиёжларини қондирадиган махсус маҳсулот билан таъминлаш лозим. Инсон ресурслари ва маркетинг ҳаракатларини бирлаштириш корхона учун яхши натижалар олиб келиши мумкин. Корхона ишлаётган ходимлар, ушбу корхонага ва унинг ресурсларига эҳтиёж сезади, чунки улар бу ерда иш ҳақи оладилар, ўзларининг касбий ҳамда ижодий салоҳиятни амалга оширадилар ва маълум бир мулоқот доирасига эга бўладилар. Корхона эса ходимларнинг ресурсларига ва уларнинг ўзига муҳтожлик сезади, чунки айнан уларнинг юқори касб-ҳунар хислатлари корхонанинг самарали ишлашга ёрдам беради ҳамда унинг гуллаб-яшнаши негизини шакллантиради.
Ҳар бир ходим корхонанинг маркетинг фаолиятида иштирок этишига жалб қилиниши лозим. Бунда ходимларнинг эҳтиёжларини қондирадиган иш жойи, иш шароитлари, унинг атроф-муҳити, иш вақтида олинадиган хизматлар йиғиндиси яратилади. Айнан шулар ходимларнинг иш ҳаёти давомида олинадиган фойдани ифодалайди.
Корхонанинг ходимлари, унинг иккинчи ички мақсадли бозори сифатида ҳам кўриб чиқилади. У сегментланади, ажратилган ҳар бир сегиентнинг эҳтиёжлари ўрганилади. Ходимларнинг ички эҳтиёжлари ташқи истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган стандартларни қай даражада бажарилиши эвазига қондирилади.
Ички маркетинг ходимларнинг корхона ва маҳсулоти брендига содиқлик даражасини аниқлашга ёрдам беради, бу эса унинг фойда ҳамда сотув ҳажмини оширишни рағбатлантириши мумкин. Бундан ташқари, корхона брендига содиқ ходимлар ўз оиласи, дўстлари, қўшнилари ва бошқалар олдида бренд учун курашчилар ролида иштирок этиши бўйича сезиларли салоҳиятга эга бўлади. Ходимларнинг брендга бўлган содиқлик даражаси, уларнинг ўз ишидан қониққанлик даражаси кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ички маркетинг фалсафаси жуда оддийдир. Истеъмолчилар билан мулоқотда бўлган ходимларнинг эҳтиёжларини самарали қондириш орқали корхона ўзининг эҳтиёжларини самарали қондириш, демак ташқи истеъмолчиларни ушлаб қолиш имкониятини оширади, бу эса корхонанинг бозордаги рақобатбардошлигининг кафолати ҳисобланади. Ички маркетинг концепцияси шундан иборатки, корхона ходимлари мижозга йўналтирилган ишларни бажариши ва онгли равишда хизмат кўрсатиши учун энг яхши тарзда мотивацияланган (фаолликка ундовчи туртки) бўлишлари лозим.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish