М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати



Download 0,79 Mb.
bet30/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

Конъюнктура (conjuncture) – бу бозорда маълум бир вақтда юзага келган иқтисодий ҳолатдир (асосан талаб ҳамда таклиф нисбати ва у билан боғлиқ бўлган нархлар даражаси орқали юзага келади).
Коммивояжер (direct – sales representative ёки commercial traveller) - бу ўзида мавжуд бўлган товарларнинг нусхалари, каталоглари бўйича харидорларга тавсия этувчи, корхонанинг йўловчи агентидир. Унинг асосий ишикорхонанинг потенциал истеъмолчилари билан бевосита уларнинг ҳудудида алоқада бўлишдир. Коммивояжер корхона маҳсулотларига буюртмачилар (истеъмолчилар)ни топиш билан шуғулланади, аммо бевосита ўзи корхона номидан битимларни тузиш ҳуқуқига эга эмасдир. Агентлар ва дилерлардан фарқли ўлароқ, коммивояжер юридик шахс бўлиб ҳисобланмайди.
Коммерциализация (commercialization) – бу янги маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, бунда корхона ўзи танлаб олган бозорда янги маҳсулотни кенг ишлаб чиқаришни ҳамда сотишни амалга оширади.
Коммуникатив каналлар (communication channels) – бу мақсадли аудиторияларнинг вакиллари билан ахборотларни етказиб бериш ва айирбошлаш ёрдамида таъминланадиган усуллар ҳамда воситалардир. Коммуникатив каналларга газеталар, журналлар, радио, телевидение, кино, почта, телефон, Интернет ва бошқалар киради.
Контакт аудиториялар (contact public) - бу корхона билан ўзаро алоқада бўладиган, унга реал ёки потенциал қизиқиши бор ва улардан ўзининг мақсадларига эришиши боғлиқ бўлган одамларнинг турли гуруҳларидир.
Креативлик (creativity) – бу маркетинг ёки реклама соҳасида банд бўлган ходимлар томонидан, антиқа ғояларни вужудга келтириш ва уларни амалётга татбиқ этиш шакллари, анъанавий фикрлаш моделларидан четга чиққан ҳолда, улар олдида турган муаммолар ечимини топиш бўйича ижодкорлик қобилиятидир.
Кросс-маданий ўзига хос хусусиятлар таҳлили (cross-cultural analysis) - бу маркетинг тизимида, турли мамлакатлар ва ҳудудлар харидорлари ҳамда истеъмолчиларини бир-бирига ўзаро ўхшашлиги ва фарқ қилишини ўрганишдир.
Кузатув, мониторинг (observation, monitoring) – бу кузатувчилар ёки автоматлаштирилган регистраторлар томонидан маълумотларни доимий равишда кузатиб бориш ва рўйхатга олиш бўйича бирламчи ахборотларни тўплаш, йиғиш методидир. Масалан, сотув жойларида товарларни танлаш ва сотиб олиш жараёнидаги истеъмолчининг хулқ-атворини кузатиш, рақобатчиларни реклама компаниясинива бошқаларни кузатиш.
Купон (coupon) – бу реклама ва ахборот проспектларининг сертификат, талон кўринишидаги кесиб олинадиган қисмидир. Купон – харидорга айрим товарларни имтиёзли нархларда сотиб олиш хуқуқини беради. Бунинг учун харидор купонни фирма ёки магазиннинг жойлашган манзилгоҳи (адреси)га юбориши ёки шахсан кўрсатиши керак.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish