М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати


В Вирусли реклама (viral advertising)



Download 0,79 Mb.
bet21/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

В
Вирусли реклама (viral advertising) - бу шундай реклама стратегияларини ишлаб чиқиши, улар орқали реклама ахборотини истеъмолчилар бир-бирларига етказишини рағбатлантиради. Ахборотни, улар реклама тариқасида эмас, балки кўнгил очиш, ўйин-кулгу ва хурсандчилик сифатида қабул қиладилар. Қуйидагилар вирусли реклама бўлиши мумкин:
- ажойиб сайт;
- иғволи мақола;
- флеш-ўйин;
- кўп фойдаланиладиган ўйин;
- онлайн-сервис;
- мультфильм;
- видеоролик;
- миш-мишлар, жанжаллар (яъни, дўстлар ва танишларга сўзлаб бериладиган ҳар хил гаплар).
Видео пресс-релиз (video news release, VNR) - бу корхона ҳақидаги янгиликлар тўғрисида, контакт аудиторияларни хабардор қилиш учун мўлжалланган, махсус тайёрланган видеоматериаллар.
Вирусли маркетинг (viral marketing) - бу реклама ахборотини яширин (тўғридан-тўғри бўлмаган) равишда тарқатишга йўналтирлган, силжитишнинг барча услублари ва каналларининг йиғиндисидир. Вирусли маркетинг услубларига: вирусли видео, блоггинг (блоглар ва форумлардаги тўғридан-тўғри бўлмаган силжитишлар), вирусли онлайн ўйинлар, PR-трюклар, блюджекинг (bluetooth орқали ахборотни тарқатиш), тўғридан-тўғри бўлмаган СМС – тарқатмалар ва хоказолар киради.
Воситачи (middleman) – у товарга бўлган мулк хуқуқини олмаган, лекин фақатгина унинг олди-сотди жараёнига кўмаклашадиган шахсдир. Воситачи фақатгина сотувчи ва харид қилувчини учраштириб, ўзининг хизматларига тегишли бўлган мукофотни олади. Хусусий шахслар, брокерлар, комиссионерлардан фарқли бозорда улгуржи ва чакана савдо воситачилари ҳам фаолият юритадилар, улар эса товарларга бўлган мулк ҳуқуқини оладилар ва ўз номларидан иш юритадилар.
Г
Географик бозор сегментацияси (geographic segmentation of market) – деганда бозорни турли географик бирлик гуруҳига бўлиш тушунилади. Улар қуйидагилардир: мамлакатлар, ҳудудлар, вилоятлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва ҳоказолар.
Гипермаркет (hypermarket) - бу турли туман товарларни сотувчи, савдо майдони 4645 квадрат метрдан кам бўлмаган жуда катта чакана савдо дўконидир. Бундай савдо дўконлари шаҳарлар яқинида жойлашган бўлиб, улар харидорларни арзон нархлардаги товарлари билан жалб қилади ҳамда автомобилларни қўйиш жойларига эгадир.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish