МАРКЕТИНГ МУНОСАБАТЛАРИ ВА ЯНГИ МАРКЕТИНГ ВОСИТАЛАРИ ҲАҚИДА
Корхонанинг турли ҳамкорлари, яъни мижозлар, ходимлар, таъминотчилар, дистрибьютерлар, дилерлар ва чакана савдо билан бўладиган муносабатлари маркетинг муносабатларидир.
Маҳсулот:
кўп маҳсулотлар мижозларнинг алоҳида фикрларига (афзал кўриш, яхши деб билиш) асосан модификацияланяпти;
янги маҳсулотлар таъминотчилар ва дистрибьюторлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиляпти.
Нарх:
корхоналар мижозлар билан муносабатлар ва улар томонидан берилган тавсифнома ҳамда хизматлар жамланмасига буюртма асосида ўзлари нархни якка тартибда белгилайдилар;
B2B – маркетинги бўйича кўп музокаралар олиб борилмоқда, чунки, якка тартибдаги буюртма асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳиссаси ошиб бормоқда.
Дистрибуция:
маркетинг муносабатлари тўғридан-тўғри битимларни тузиш учун қулай шароитларни яратади, шу сабабли воситачиларнинг аҳамияти камаймоқда;
маркетинг муносабатлари мижозларга товарга буюртма беришнинг бир қанча усулларини (унинг тўлови, олиниши, ўрнатилиши ва таъмирланишини) танлаш имконини яратади.
Коммуникациялар:
маркетинг муносабатлари истеъмолчилар билан бўладиган шахсий алоқалар ва сўзлашувларни кенгайишига ёрдам беради;
маркетинг муносабатлари интегрирлашган маркетинг коммуникацияларини ривожлантириш учун шароитлар яратади, улар эса турли йўллар билан истеъмолчига бир ҳилдаги ваъдаларни ва имиджни етказадилар.
МАРКЕТИНГНИНГ АКТИВЛАРИ ВА РЕСУРСЛАРИ ҲАҚИДА
Корхона, ташкилот ва компанияларнинг раҳбарлари кўпинча баланс ҳисоботлари, уларнинг активларини (физик активлар, дебиторлик қарзлари, жорий активлар ва бошқалар) тўлиқ рўйхатини ўзида акс эттиради деб ўйлайдилар. Аммо, бир қанча реал ва жуда қимматли бўлган активлар корхонанинг баланс ҳисоботларида акс эттирилмайди. Улар қуйидагилар : савдо маркалари, ходимлар, ҳамкорлар ва таъминотчилардир. Буларга интеллектуал мулкни, яъни патентлар, товар белгилари ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳам қўшиш керак. Активлар қаторига ўз корхонаси ходимларининг омилкорлиги ва асосий бизнес жараёнларини, шунингдек фирманинг хилма-хил ноу-хауларини ҳам қўшиш керак. Стратегия – бу корхонанинг бозорни эгаллаш мақсадида, ўзининг ихтиёрида бўлган активларини бирлаштириш услубидир.
Лекин, сиз аввалдан корхонанинг ривожланиши учун имкониятларни қидириш вақтида, мавжуд активларингиз ва ресурсларингиз билан чекланиб қолмаслик керак. Дастлаб ён атрофингизга яхши қараб, шуларни аниқлаб олинг, яъни умуман қандай имкониятлар мавжуд, сизда керакли бўлган ресурслар, билим ва маҳорат борми, агар йўқ бўлса, сиз уларни жалб қила оласизми. Илғор корхона ва компаниялар керакли бўлган ресурслар йўқ бўлганда ҳам, ҳар қандай қулай имкониятлардан моҳирона фойдаланадилар. Ресурсларни эса доимо сотиб олиш ёки жалб қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |