М а р к е т и н г асосий маркетинг тушунчалари ва замонавий сўзларининг қисқача изоҳли луғати



Download 0,79 Mb.
bet76/105
Sana26.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#472783
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
Юсупов М китоб алфавит бўйича 2 восстановлен 17 02 2021

СИФАТ ҲАҚИДА
Японияликлар юқори сифат учун курашувчилар сифатида танилган. Ҳар бир аниқланган дефект – носозлик учун уларда бешта «Нима учун?» деган савол тайёр туради. «Нима учун унда ўтиргич йиртилди?». «Нима учун чарм заводга келиб тушганда, биз уни текширмадик?». «Нима учун таъминотчи чармни бизга жўнатиш олдидан текширмаган?». «Нима учун унга лазерли назорат қилиш воситаси йўқ?». «Нима учун у ўзига замонавий асбобни сотиб олмайди?». Мазкур саволларни беришдан мақсад носозликнинг бирламчи келиб чиқишини аниқлаш, уни йўқотиш ва келгусида яна қайтарилмаслигини таъминлашдан иборат. Сифат қанчалик юқори бўлиши керак? Сифатнинг даражасини товарни ким ва қандай фойдаланиши бўйича аниқланади. Сифат бўйича мутахассисларнинг фикрлари. Сифат стандартлари мижозларимиз томонидан ўрнатилади. Бизнинг ишимиз – мазкур стандартларга жавоб беришдир. Питер Друкер сифатга истеъмолчи томонидан талабнингқўйилиши ҳақида сўзлаб, шундай деган: «Хизмат ёки маҳсулот сифати унга сиз нима беришингиз билан эмас, балки истеъмолчининг ёки мижознинг ундан фойдаланишидан нима наф олиши билан белгиланади». Siemens корпорациясининг сифат бўйича девизи: «Сифат – бу бизга харидорларимизнинг қайтиши, товаримизнинг эса қайтмаслигидир». General Electricнинг бошлиғи Джек Уэлч сифат ҳақида шундай деган: «Сифат – бизнинг харидорларимиз содиқлигининг энг яхши кафолатидир, хорижий рақобатчиларимизга қарши энг кучли ҳимоямиздир ва барқарор ўсишимиз ҳамда даромадларимизга бўлган ягона йўлдир». Демак, эслаб қолинг: арзон сифат қимматдир, яхши сифат эса арзондир.
СЕРВИС ҲАҚИДА
Ноёб ихтиролар тезда оммавий истеъмол товарларига айланаётган бугунги кунда, хизмат кўрсатиш сифати дифференциациянинг асосий манбаларидан бирига айланмоқда. Яхши сервис мижозга амалий йўналтирилганликнинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Аммо, кўп фирма ва компаниялар хизмат кўрсатишни меҳнат ҳамда пул харажатлари сифатида кўриб, бу соҳадаги харажатларни кам қилишга интилади. Улар истеъмолчиларга ахборот олишнинг қулай йўлларини, таклифлар ёки шикоятлар билан оз мурожаат қилишни таклиф этадилар. Хизмат кўрсатиш, уларнинг фикрича, бу оғир мажбурий ва қўшимча харажатлардир, уни қизиқарли ва истиқболли маркетинг воситалари эмас, деб биладилар. Ҳар қандай тадбиркорлик бу хизматлар тадбиркорлигидир. Сиз кимё саноати корхонаси эмас, балки кимёвий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича хизматни таклиф этувчи корхонасиз. Теодор Левитт шундай деган: «Хизматлар соҳаси деган тушунча йўқдир. Фақат сервис хизматлари кўпроқ ёки камроқ жой олган тармоқлар бордир. Ҳамма хизмат кўрсатиш соҳасида ишламоқда». Демак, бугунги кунда фойда олиш учун қулай шароит яратаётган корхоналар эмас, балки хизмат кўрсатиш учун қулай шароит яратаётган корхоналар катта муваффаққиятларга эришмоқдалар.


Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish