С
Сабонэ (SABONE) – Ж.Ф.Кролар томонидан таклиф этилган харид мотивлари модели. SABONE – бу кучли комплекси позициялаш, брендни шакллантириш ва маркетинг аргументациясини яратиш бўйича тахлилий воситадир. SABONE қуйидагича ифодаланади:
S (securite) - хариднинг хавфсизлиги, яъни истеъмолчи учун товарнинг хавфсизлиги.
A (affection) - маълум бир савдо маркасига харидорни содиқлиги, боғлиқлиги.
B (bien etre) - қулайлик. Товарни истеъмол қилишни енгиллаштирадиган омиллар.
O (orgueil) - харид қилишга ундайдиган, туртки берадиган фахр, престиж ва имидж компоненти.
N (nouveaute) - янгилик, яъни “янгиликка” бўлган қизиқувчанлик ва эҳтиёжни қондириш.
E (economie) - харид учун туртки берадиган тежамкорлик.
Савдо панели (trade panel) – бу маълум бир товарлар гуруҳларининг сотув ҳолати, ривожланиши, захиралари ва уларни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиниши ҳақидаги ахборотни тўпловчи, йиғувчи улгуржи ёки чакана савдо ходимларидан ташкил топган панель иштирокчиларидир.
Савдо услуби (trading style) – бу савдо битимини самарали беш поғонали сотув шаклида амалга ошириш тушунилади, яъни: харидорга йўл топиш, харидорни ўрганиш (уни билиш), товар презентацияси, харидорни ишонтириш ва ниҳоят сотувни амалга оширишдир.
Саноат маркетинги (industrial marketing, B2B) – бу товар ва хизматларни келгусида ишлаб чиқариш, шахсий фойдаланиш ёки бошқа истеъмолчиларга қайта сотиш мақсадида корхонани истеъмолчи- ташкилотлар билан бўладиган ўзаро алоқаларидир.
Сертификация (sertification) – бу чора-тадбирлар ва ҳаракатлар тизими бўлиб, у жаҳон бозорида ёки алоҳида олинган бир мамлакатдаги амалдаги халқаро стандартлар, тавсиялар ҳамда бошқа ҳужжатлар талабларига маҳсулотнинг ҳақиқий тавсифнома-сининг мос келишини тасдиқлайди.
Сертификация истеъмолчига у сотиб олаётган маҳсулотнинг ҳаракатдаги халқаро талаблар ёки миллий норматив-техник ҳужжатлар қўйган талабларга мос келиши ҳақида унга кафолат берувчи воситадир. Шунингдек, у инсонлар ҳаётига ёки атроф-муҳитга хавф солувчи товарларни бозорларда пайдо бўлишидан харидорларни ҳимоя қилувчи восита ҳамдир. Халқаро савдода сертификация миллий бозорни импорт товарлари зўравонлигидан ҳимоя этувчи асосий нотариф тўсиқ сифатида ҳам фойдаланилади. Сертификациялаш амалиётига асосан қуйидаги икки, яъни ўз-ўзини сертификациялаш ва учинчи томондан сертификациялаш шаклларида амалга оширилади.
Ўз-ўзини сертификациялаш ишлаб чиқарувчи корхона ёки ишлаб чиқарувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади ва у сертификат ёки сертификат белгиси билан тасдиқланади.
Ўз-ўзини сертификациялашни асосий шартлари қуйидаги-лардир:
- маҳсулот стандартлар, техник шартлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар томонидан қўйиладиган талабларга аниқ ва тўлиқ риоя қилиш;
- хомашёдан тортиб, то товарни ўраш ва маркировкасига қадар юқори даражада комплекс синов тизими ва сифат назоратини ташкил этиш;
- ишлаб чиқарувчининг сертификация сифати ва сертификатлар ҳақиқийлиги учун шахсан жавобгарлиги, шу жумладан, юридик томондан ҳам;
- харидорларга синов услублари, сифатни назорат қилиш тизими ахборотлари, шунингдек, сертификациялашни бориб кўриш ва кузатишига имконият яратиш.
Ўз-ўзини сертификациялаш кўпгина Европа мамлакатларида ва АҚШда кенг тарқалган.
Учинчи томондан сертификациялаш на ишлаб чиқаришга, на ушбу товарни етказиб беришга умуман алоқаси бўлмаган мамлакатнинг сертификациялаш марказида амалга оширилади. Бундай шаклдаги сертификациялашнинг афзаллиги, ҳеч кимга тобе бўлмаган мустақиллик бўлиб, сертификациялашдан манфаатдор бўлган томонларнинг тенг ҳуқуқлилигига риоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |