М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш, кичик бизнес ва



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
1.3. Иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўллари
 
Иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкни ҳимоя 
қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи 
тўртинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган. Унда иқтисодиѐтда давлат 
иштирокини камайтириш учун аниқ чора-тадбирлар, хусусий мулк ҳуқуқини 
ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтиришга қаратилган 
ишлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга 
қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш 
масалалари аниқ кўрсатиб берилган. 
Мазкур стратегияда асосий эътибор хусусий мулк ҳуқуқи ва 
кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъмин-лашга қаратилмоқда. 
Бунинг учун хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожи йўлидаги барча 
тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва унга тўлиқ эркинлик беришга 
қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бунда ўз 
моҳияти жиҳатидан ўзимизга хос бўлган «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам 
бой ва кучли бўлади» деган тамойилни амалга ошириш борасида ҳам 
таъсирчан чоралар кўрилиши кўзда тутилган. Буни амалга ошириш учун 
мамлакатимизнинг барча соҳа, тармоқлари ва ҳудудлари бўйича аниқ 
дастурлар асосида иш олиб борилмоқда. 
Мазкур соҳадаги белгиланган вазифалар ўз-ўзидан амалга ошиб 
қолмайди. Ҳар қандай киши ҳам тадбиркор бўлиб кетавермайди. Шунинг 
учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш 
мақсадида қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир ишлар ҳам 
иқтисодиѐтни либераллаштиришнинг таркибий қисмидан ўрин эгаллаган. 
Бунда тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи ва назорат идоралари томонидан ноқонуний аралашувларнинг 
қатъий олдини олиш чоралари ҳам белгиланган ва булар қаттиқ назорат 
остида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ―Халқ қабулхона‖ларига келиб 
тушган аризалар таркибида тадбиркорликка тўсиқ бўлаѐтган фактлар ҳам йўқ 
эмас. Аммо улар ўз вақтида ва ўз жойида ҳал қилинмоқда. 
Мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан 
бири, давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг 
тартиб-таомилларини соддалаштириш билан боғлиқдир. Шу туфайли ушбу 
масала ҳам стратегиямизнинг йўналишларидан бири сифатида қайд этилган. 


13 
Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат 
иштирокини камайтиришга ҳам етарли даражада эътибор берилмоқда. 
Айниқса, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий 
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш 
борасида ҳам тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларга бекор турган 
объектларни ―ноль‖ қийматда сотишдан тортиб, имтиѐзли кредитлар 
беришгача бўлган тадбирлардан кенг фойдаланилмоқда. 
Маълумки, 
мамлакатимиз 
иқтисодиѐтини 
ривожланти-ришда 
инвестиция муҳитини такомиллаштириш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. Шу мақсадда мамлакат иқтисодиѐти тармоқлари ва ҳудудларига 
хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб 
қилиш масаласи бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш дастури 
тузилди. Ҳозирги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 
янгидан ташкил қилинган Инвестиция вазирлиги билан бирга деярли барча 
вазирлик ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус 
вакиллари, бизнинг хориждаги ваколатхоналаримиз ходимлари, ҳокимлар, 
тадбиркорлар шуғулланмоқдалар. 
Мамлакатимиз 
иқтисодиѐтининг 
ривожланишида 
корпоратив 
бошқарув бўйича маълум тажриб тўпланган. Унинг замонавий стандарт ва 
усулларини 
жорий 
этиш, 
корхоналарни 
стратегик 
бошқаришда 
акциядорларнинг ролини кучайтириш борасида ҳам белгиланган чора-
тадбирларни амалга ошириш масаласи ҳам ҳар бир соҳа, ҳудуд ва тармоқлар 
бўйича аниқ қилиб белгиланган. 
Ҳозирги шароитда тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик 
тармоқларига 
уланиши 
бўйича 
тартиб-таомил 
ва 
механизмларни 
такомиллаштириш 
ва 
соддалаштириш 
масаласи 
ҳам 
иқтисодий 
тараққиѐтимизнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланиши ҳам 
бежиз эмас. Шу нуқтаи назардан белгиланган чора-тадбирлар ҳам тегишли 
назорат остига олинганки, ушбу омил ҳам иқтисодиѐтнинг ривожланишига 
тўсиқ бўлмасин. 
Маълумки, 
давлатимиз 
бош 
ислоҳотчи 
сифатида 
тегишли 
йўналишларни белгилаб беради ва бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараѐнларини тартибга солишда давлат 
иштирокини камайти-ришни ҳам кўзда тутади. Бунда давлат хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ички ишларига деярли аралашмайди. Бунинг учун 
давлат бошқаруви тизимини марказлаштиришдан чиқариш лозимлиги ҳам 
стратегияда 
белгиланган. 
Ушбу 
тадбир 
бевосита 
иқтисодиѐтни 
демократлаштиришни таъминлайди. Бунда асосий вазифа давлат хусусий 
шерикликни кенгайтириш билан бирга, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва 
жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш бўйича 
ишларни янада кучайтириб боради. Ушбу тадбирлар иқтисодиѐтни 
эркинлаштириш борасида яна бир қутлуғ қадам бўлиб хизмат қилади. 
Эркинлик бор жойда юксалиш бўлади. Аммо эркинликни ўзбошимчалик деб 
тушунмаслик керак ва тартиб тамойиллардан тоймасдан фаолият кўрсатишни 
таъминлаш лозим бўлади. 


14 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish