М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқларини модернизация ва



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
1.5. Иқтисодиѐтнинг етакчи тармоқларини модернизация ва 
диверсификация қилиш орқали макроиқтисодий барқарорлик ва 
рақобатбардошлигини ошириш йўллари 
Иқтисодиѐтни ривожлантириш бўйичаиккиинчи устувор йўналиш – 
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиѐтнинг етакчи 
тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг 
рақобатбардошлигини оширишга қаратилган. Чунки, мамлакат миллий 
иқтисодиѐтининг рақобатбардошлигини таъминламасдан туриб, интеграцион 
жараѐнларда ўз мавқеимиз ва ўрнимизни топишимиз бироз мураккаб бўлиб 
қолади. 
Ушбу устувор йўналишлардан бири бевосита ―миллий иқтисодиѐтнинг 
мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, 
хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини 
кўпайтириш‖
15
масаласига қаратилган. 
14
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда. 
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 
6-сон, 70-модда. 


17 
Инвестициянинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни модернизация 
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилганлиги билан 
аҳамиятлидир. Чунки иқтисодиѐтнинг ҳамма томонларини модернизация 
қилмасдан туриб, ҳозирги тез ривожланаѐтган иқтисодий жараѐнлардан 
орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ―ишлаб 
чиқариш, 
транспорт-коммуникация 
ва 
ижтимоий 
инфратузилма 
лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиѐсати‖
16
олиб 
борилмоқда. Ушбу сиѐсат бевосита иқтисодиѐтни модернизация қилиш 
сиѐсати билан бевосита боғлиқлиги туфайли, бир-бирини тўлдириб боради. 
Иқтисодиѐтни модернизация қилишнинг яна бир йўналиши ―юқори 
технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашѐ 
ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайѐр 
маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган‖
17
. Чунки 
мамлакатимизнинг иқтисодиѐти дастлабки йилларда пахта яккаҳокимлиги
ҳукм сурган иқтисодиѐт бўлиши билан бирга асосий экспортимиз хом 
ашѐдан иборат бўлган. Мустақиллик йилларида ушбу ҳолат ўнгланиб 
келинмоқда. Бугунги кунда маҳаллий хомашѐ ресурсларини чуқур қайта 
ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришни 
жадал ривожлантиришга иқтисодиѐтимизни сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтаради. Бу эса ўз навбатида, таъкидланганидек, саноатни янада 
модернизация ва диверсификация қилиш орқали амалга оширилади. 
Мамлакатимиз иқтисодиѐтида тадбиркорлик, инвестициявий муҳит 
билан бирга рақобатбардошлик муҳитини ҳам шакллантириш борасида 
таҳсинга лойиқ ишлар амалга оширилди. Уларнинг ҳуқуқий, иқтисодий 
механизмлари яратилди. Келажакда ҳам иқтисодиѐт тармоқлари учун 
самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва 
хизматлар 
бозорида 
монополияни 
босқичма-босқич 
камайтиришга 
қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгиланган. 
Иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини таъминлаш билан бирга ҳар 
бир маҳсулотнинг ҳам рақобатбардошлигини таъминлаш лозим. Чунки, 
халқаро бозорда ҳар бир маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш 
учун прин-ципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини 
ўзлаштириш лозим бўлади. Шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий 
товарларимизнинг рақобатбардошлиги таъминланади. Рақобатбардошликни 
таъминлаш ҳам ўта мураккаб жараѐн. Бунинг учун ҳар бир товар сифат 
жиҳатидан юқори, нарх жиҳатидан оптимал, энг муҳими истеъмолчиларнинг 
талабларига мос бўлишлиги лозимдир. Бунга эришиш учун тежамкор 
технология, малакали кадрлар, юқори технологияни таъминлайдиган моддий-
техника базасини шакллантириш лозим бўлади. 
Маҳсулотларнинг 
сифатини 
ошириб, 
уларнинг 
экспор-тини 
кўпайтириш сингари тадбирларга тенглаштириладиган ишлардан бири, 
истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босадиган 
16
Ўша жойда. 
17
Ўша жойда. 


18 
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборатдир. Бунинг учун 
ҳаракатлар стратегиясида ―ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш-тиришни 
рағбатлантириш сиѐсатини давом эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол 
товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро 
саноат кооперациясини кенгайтириш‖
18
вазифаси ҳам белгиланган. 
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан бири, 
―иқтисодиѐтда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга 
энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланишни 
кенгайтириш, 
иқтисо-диѐт 
тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш‖га
19
қаратилган. Мавжуд 
технологиялар иқтисодиѐтда энергия ва ресурслар сарфини камайтиришни 
тақозо қилмоқда. Чунки, маҳсулотлар таннархида энергия ва ресурслар 
улуши анча қисмини ташкил қилади. Уларни камайтирмасдан туриб, 
товарлар нархини пасайтириб бўлмайди, юқори нарх билан товарларнинг 
рақобатбардошлигини ҳам таъминлаб бўлмайди. Шу туфайли ушбу вазифа 
ҳам муҳим ва катта эътиборни талаб қилади. Энергия тежамкорлигига 
эришишнинг йўлларидан бири, қайта тикланадиган энергия манбаларидан 
фойдаланишни кенгайтиришдан иборатдир. Шу туфайли, мазкур масалага 
ҳам алоҳида эътиборни қаратишни тақозо қилади. Иқтисодиѐтнинг 
юксалишида, унинг барча тармоқларини малакали кадрлар билан 
таъминлашни йўлга қўйиш ва уларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга 
эришиш масаласи ҳам келгуси иқтисодиѐтимиздаги муҳим масалалардан 
биридир. 
Замонавий иқтисодиѐтнинг муҳим йўналишларидан бири, эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил қилиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш соҳасини хорижий тадбиркорлар иштирокчилари билан бирга 
жадал ривожлантиришга қаратилгандир. Бунинг учун фаолият кўрсатаѐтган 
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари 
самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этишни тақозо қилади. Ушбу 
масалани амалга ошириш борасида ҳам Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2016-2017 йилларда қатор фармон ва қарорлар қабул 
қилинди ва уларни амалга ошириш борасида тегишли дастурлар тузилиб, 
бугунги кунда уларнинг ижроси таъминланмоқда. 
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар страте-гиясида ―хизмат 
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни 
шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаѐтган 
хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик 
турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш‖
20
масаласига алоҳида аҳамият 
берилган. Чунки, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантирмасдан 
туриб, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотини шакллантиришдаги ўрни ва 
улушини ошириб бўлмайди. Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улушининг 
ошиши, аҳолининг ҳаѐт даражаси ва сифатининг ошганлигидан далолат 
18
Ўша жойда. 
19
Ўша жойда. 
20
Ўша жойда. 


19 
беради. Чунки одамларнинг қорни тўймасдан, хизматларга эҳтиѐжи кам 
бўлади ва зарур хизматларни ўзлари бажариб қўя қолади. Хизматларнинг 
кўпайтишининг 
биринчи 
белгиси 
аҳолининг 
фаровонлигининг 
ошаѐтганлигидан далолат беради. Ҳозирги шароитда кўрсатилаѐтган 
хизматлар таркиби ҳам такомиллашиб бормоқда. Шунга мос равишда 
хизматларнинг замонавий юқори технологик турларини жорий қилиш 
ҳисобига тубдан ўзгартириш масаласи ҳам стратегияда белгиланган устувор 
вазифалар сирасига киради. 
Эндиги аҳамият бериладиган муҳим масалалардан бири ―туризм 
индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда унинг роли ва улушини 
ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини 
яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш‖
21
дан иборатдир. Чунки, 
жуда катта туристик салоҳиятга эга бўлган мамлакатимизда туризмнинг 
мамлакат ЯИМдаги улушининг атиги 2,0 %ни ташкил қилиши, ушбу 
соҳадаги мавжуд имкониятлари-мизнинг ҳали ишга солинмаганлигидан 
далолат бериб турибди. Бу борада мазкур рисоланинг 1.8 бобида батафсил 
ѐритилган.
Иқтисодиѐтни юксалтиришнинг муҳим омилларидан бири, товар ва 
хизматлар экспортини ривожлантиришдан иборатдир. Шу туфайли 
Ҳаракатлар стратегиясида ―экспорт фаолиятини либераллаштириш ва 
соддалаштириш‖
22
масаласи устувор вазифа сифатида белгиланган. Энди 
мазкур вазифанинг бажарилиши экспорт таркибини ва география-сини 
диверсификация қилишни тақозо қилади. Ҳозирги шароитда иқтисодиѐтнинг 
барча тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш 
масаласи турибди. Бу борада мувофиқликни таъминлаш масаласи 
устуворликни ташкил қилиши лозим. Акс ҳолда, бир тармоқ ѐки ҳудуд 
ривожланиб, иккинчиси, давлат бюджетидан субсидия эвазига яшашга 
кўникиб қолади. Бундай бўлмаслик учун ҳар бир ҳудудда тегишли 
имкониятлар мавжуд. Фақат уларни ишга солиш чораларини кўриш ва 
ҳудуднинг барча имкониятларини сафарбар қилиш лозим бўлади. 
Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида муҳим натижаларга 
эришиш билан айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас эди. Чунки, миллий 
трассамизнинг эгаси бошқа киши, шаҳарлараро йўналишдагиларнинг эгаси 
яна бошқа киши, шаҳар ва қишлоқлар ичдаги йўлларнинг эгаси ҳам 
бошқалар эди. Бунга барҳам бериш мақсадида йўл эгалик бўлди ва йўл-
транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш масала-си бўйича аниқ 
чора-тадбирлар белгиланди. Муҳим масалалардан бири бўлган иқтисодиѐт, 
ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологиялари-
ни жорий этиш масаласи ҳам ҳаракатлар стратегиясида алоҳида қайд этилган. 
Хуллас, иқтисодиѐтни ривожлантиришда таркибий ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиѐтнинг 
етакчи 
тармоқларини 
модернизация 
ва 
диверсификация 
қилиш 
ҳисобига 
унинг 
21
Ўша жойда. 
22
Ўша жойда. 


20 
рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга 
оширилиши нафақат иқтисодиѐтни ривожлантиришга, балки аҳолининг 
фаровон-лигининг ошишига, ҳаѐт даражаси ва сифатининг юксали-шига 
хизмат қилади. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish