15
адрларда сувни кам талаб қиладиган янғоқ
дарахтини экиш, агар ер ости
сувини чиқариш имконияти бўлган жойларда интенсив боғларни кўпайтириш
мумкин. Мазкур туман этнографик туризмни ривожлантириш учун ҳам жуда
қулай ҳудуд. У ерда этнографик миллий анъаналарни ўзида ифода этадиган
ансамблларни ташкил қилиш, унда миллий кийимларимиз билан бирга
миллий қўшиқларимиз, турли миллий ўйинларимизни ҳам намойиш
қилишимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси туман иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтида
ўзига хос ўринга эга бўлади.
Худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш
учун ―янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик
саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик
бирлашмаларининг
маблағларини,
банкларнинг
кредитларини
ва
хусусий
хорижий
инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни
жадал ривожлантириш‖
12
масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида
ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Ривожланишинг ҳозирги
босқичида маҳаллий хом ашѐни қайта ишлайдиган кичик корхоналарни
барпо этиш ҳаѐтий заруриятга айланиб бормоқда. Бунинг учун ҳар бир
ҳудудда янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш
мумкин. Ҳозирги кузатувларимиз кўрсатмоқдаки, узоқ қишлоқларимиз
аҳолисида ҳам автомашиналар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Аммо
жойларда уларга хизмат қиладиган сервис марказларининг йўқлиги туфайли,
катта масофани босиб ва вақтни йўқотиб, шаҳарларга ѐки туман
марказларига келишга мажбур бўлмоқда. Албатта иқтисодиѐти ва
деҳқончилиги ривожланмаган ҳудудлар қишлоқ аҳолисининг иқтисодий
аҳволи жойларда тегишли корхоналарни қуриш имкониятига эга эмас. Шу
туфайли у ерларга ҳам йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини,
банкларнинг кредитлари-ни ва хусусий хорижий
инвестицияларни жалб
қилиш масаласига алоҳида аҳамият берилган.
Ҳаракатлар стратегиясида ҳудудларни ривожлан-тиришга қаратилган
энг муҳим устувор йўналишлардан бири ―саноат ва хизматлар кўрсатиш
соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига субвенцияга қарам туман ва
шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини
кенгайтириш‖га
13
қаратилган. Ҳудудларда саноат ва хизматлар кўрсатиш
соҳасини жадал ривожлан-тириш биринчидан, аҳолини иш билан бандлигини
таъмин-ласа, иккинчидан ҳудуд иқтисодиѐтини ривожлантириш эвазига
маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш имкониятини ҳам
яратади. Бундай тадбирлар ўз навбатида, субвенцияга қарам туман ва
шаҳарларни камайтиришга олиб келади.
2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакатимизни ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегиясида ―саноат корхоналари ва бошқа ишлаб
12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда.
13
Ўша жойда.
16
чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш,
хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш
шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-
коммуникация
ва
ижтимоий
инфратузилма
тармоқларини
янада
ривожлантириш ва модернизация қилиш
14
масаласи ҳам устувор вазифалар
қаторидан ўрин олган. Зеро, ҳудудларда саноат корхоналари ва бошқа ишлаб
чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай
шарт-шароитлар яратиш
масаласи ҳам унчалик осон иш эмас. Чунки саноат корхоналари учун
тегишли инфратузилма етарли даражада ривожланган бўлиши лозим.
Қишлоқ жойларда коммунал хизматларни тубдан яхшилаш, саноат
корхоналари учун кадрлар тайѐрлаш, уларни хом ашѐ ва материаллар билан
таъминлаш, тизимли равишда модернизация қилиб бориш эвазига
технологияларни такомиллаштиришга эришиш
каби тадбирларни амалга
ошириш лозим бўлади. Бу тадбирлар шунчаки одамларнинг хоҳиши билан
амалга ошиб қолмайди. Бунга эришиш учун жуда катта ташкилий-иқтисодий
механизмларни ишга солиш лозим бўлади.
Буларнинг барчаси пировардида аҳолининг фаровонлигини, яшаш
даражаси ва сифатини ошириш имконини ҳам беради. Бу эса, амалга
оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсадига мосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: