Lotinchaga õgiring Rangga tegmang, qora qoraligicha; qizil qizilligicha qolsin



Download 0,53 Mb.
bet2/2
Sana29.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#593718
1   2
Bog'liq
МЕН ҲАМ НАМОЗ ЎҚИЙМАН

Таяммумни бузадиган ҳоллар:
1. Таҳоратга яроқли сув топиши.
2. Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан бу ҳолатларнинг кетиши.
3. Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади.
АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР
Балоғат ёшига етган қизлар ва аёлларга хос уч ҳолат мавжуд:
I. Ҳайз ҳолати. Ҳайз энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун бачадондан келадиган қондир. Бу кунлар ичида қон давомли келмасдан, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ оралиқдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади. Ҳайз кунлари аёлларга қуйидаги амаллар тақиқланади:
1) намоз ўқиш;
2) рўза тутиш;
3) Қуръон ўқиш. Бироқ ҳайз ҳолидаги Қуръон муаллимаси Қуръон ўқиш нияти билан эмас, толибага ўргатиш мақсадида ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз Қуръон ўргатиши мумкин;
4) Қуръони каримга қўл теккизиш;
5) Каъбани тавоф этиш;
6) масжидга кириш;
7) эри билан жинсий алоқада бўлиш.
Аёллар ҳайз кўрган кунлари ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, бироқ тутолмаган рўзаларини кейин тутадилар. Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмайдилар.
II. Нифос ҳолати. Аёлларда туққандан сўнг бачадондан қирқ кунгача келадиган қон нифос қонидир. Бу қон қирқ кундан олдин ҳам тўхташи мумкин. Қон тўхтаган куни ғусл олиб ибодатларда давом этилади. Қирқ кун ичида қон келиши яна бошланиб қолса, қон тўхтаган олдинги кунлар ҳам нифос ҳолатидаги кунлар ҳисобланади.
Ҳайз кунларида тақиқланган (ҳаром саналган) амаллар нифос ҳолатида ҳам тақиқланади. Бу кунларда ўқилмаган намозлар қазо қилиб ўқилмайди, тутилмаган рўзаларнинг қазоси тутилади.
III. Истиҳоза. Хасталик туфайли аёлларда таносил узви йўли билан бачадондан эмас, томирдан келадиган қон изтиҳоза қонидир. Ҳайз қонининг ўн кундан ошиғи ва уч кундан оз давом этгани, кўзи ёригач нифоснинг қирқ кундан ортиқ давом этгани ва ҳомиладорлик пайтида келадиган суюқликлар истиҳозадир. Бундай ҳолатлар аёллар учун узрли саналади.

НАМОЗ
Намоз Исломнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилиб қўйган. Намоз Аллоҳ берган ҳадсиз-ҳисобсиз неъматларга бандасининг шукронаси ҳамдир. Намоз ибодати туфайли кишининг Аллоҳ наздидаги даражаси юксалади. Намозхон охират ҳаётига тайёргарлик кўриб боради. Турли баҳоналар билан намоз ўқимай юрган киши Аллоҳнинг буйруғига қарши чиққан бўлади. Бу эса, катта мусибатдир. Қуръони каримда намоз ўқиш амр этилган кўплаб оятлар бор (мазмунлари): «Намозни мукаммал адо этингиз, закот берингиз ва руку қилувчилар билан бирга руку қилингиз» (Бақара, 43).


«Намозни мукаммал адо этингиз ва закот берингиз!» (Бақара, 110).
«Аллоҳ имонларингизни (Байтул-Мақдисга қараб ўқиган намозларингиз ажрини) зое кеткизмас. Албатта, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир» (Бақара, 143).
«(Эй Муҳаммад), имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!» (Иброҳим, 31).
"Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир. Тунда (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд (нафл) намозини ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган мақомда) тирилтирса» (Ал-Исро, 78-79).
«Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!» (Тоҳа, 132).
«Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларга (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардирлар. Улар (барча) намозларни (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир» (Мўминлар, 1-2, 9).
«Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир!» (Анкабут, 45).
«Бас (эй, Муҳаммад), улар (кофирлар) айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Қуёш чиқишидан ва ботишидан аввал Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг (намоз ўқинг)! Яна кечанинг (бир қисмида) ва саждалар (намозлар) ортидан тасбеҳ айтинг!» (Қоф, 39-40).
«(Эй Муҳаммад,) Сиз Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг! Зотан, Сиз Бизнинг кўз ўнгимизда (ҳимоямизда)дирсиз! (Тонгдан уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Шунингдек, кечадан (вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботгач саҳарда) ҳам Унга тасбеҳ айтинг» (Тур, 48-49).
«Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачонки унга ёмонлик (камбағаллик ёки мусибат) етса, у ўта бесабрлик қилувчидир. Қачонки унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта ман этувчи (бахил)дир. Фақат намозхонлар бундан мустаснодирлар» (Маориж, 19-23).
ҲАДИСЛАРДАН НАМУНАЛАР
* Пайғамбаримиз (с.а.в.) асҳобларидан сўрадилар: «Бирортангиз уйингизнинг олдидан оқиб ўтадиган дарёда (ёки сойда) ҳар куни беш маҳал ювинсангиз, баданимда кир қолибди, деб айтасизми?» Саҳобалар: «Сира ҳам кир қолмайди», дейишди. Расули Акрам: «Беш вақт намоз ҳам шунга ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таоло бу ўқилган намозлар туфайли гуноҳларни кечиради».
* «Аср намозини қазо қилиб қўйган одам бола-чақасию мол-дунёсидан ажраган киши янглиғдир».
* «Қоронғу кечаларда масжидга борган кишиларга, Қиёмат куни бир нурга мазҳар бўлишлари хушхабарини етказинг».
* «Сизлардан бирларингиз намоз ўқиган жойда таҳоратини бузмасдан ўтирган муддатгача, фаришталар: «Илоҳо, бу кишининг гуноҳларини кечир ва унга раҳм айла», деб дуо этишади»
* «Аллоҳга қасамки, шундай нарса хаёлимдан ўтяпти: ўтин тўплашни буюрсам ва ўтинлар тўпланса. Кейин намозга буюрсам, намоз учун азон айтилса, кейин бир кишини мўминларга имомликка ўтишни буюрсам-да, намозга келмаганларнинг бориб уйларини ёқсам...»
* «Мўминлар хуфтон ва бомдод намозларидаги савобни билганларида эди, бу намозларни жамоат билан ўқиш учун, эмаклаб бўлса ҳам, масжидга келишар эди».
* «Намоз инсон билан ширк ва куфр ўртасидаги бир пардадир. Намозни тарк этиш бу пардани кўтариш бўлади».
* «Улар (кофирлар) билан бизнинг ўртамизни фарқлайдиган аломат намоздир. Бинобарин, намозни тарк қилган кимса кофирларга ўхшабди».
* «Банда Қиёмат кунида энг аввало намоздан ҳисоб-китоб қилинади. Агар намози дуруст чиқса, қутулибди ва ютибди. Агар намози дуруст чиқмаса, ютқазибди. Фарз намозлари кам чиқса, Аллоҳ азза ва жалла: «Қаранг-чи, қулимнинг нафл намозлари борми?» дейди. Намозларининг ками нафл намозлар билан тўлдирилади. Қолган амаллари ҳам шу тарзда ҳисоб-китоб қилинади».
* «Бир куни Пайғамбар, алайҳиссалом, ҳузурларида намоз ўқимай тонг отгунча ухлаган бир кишининг номи тилга олинди. Расули Акрам: «Ундай бўлса, у одамнинг қулоқларига ё қулоғига шайтон бавл этибди», дея марҳамат қилдилар».
* «Сизлардан биров ухлаб қолса, шайтон унинг орқа миясига уч тугун тугиб қўяди ва ҳар тугунга: «Ҳали тунлар узун, (бемалол) ухла», дея афсун ўқийди. Агар у одам уй-ғониб Аллоҳни зикр этса, тугунлардан биттаси, таҳорат олганида яна бири, намоз ўқиганида эса, қолгани ҳам ечилади ва қалби қувонч ва хушнудликка тўлиб тонг оттиради. Акс ҳолда, шайтон тугиб қўйган тугунларнинг таъсирида дангасалик билан тонг отгунча ухлаб қолади».
* Кечаси туриб ибодат қилган ва хотинини уйғотган, хотини туришни хоҳламаса, юзига сув сепган одамга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, эри туришни хоҳламаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин».
* «Намоз жаннатнинг калитидир».
* «Намоз диннинг устунидир».
* «Намоз мўминнинг меърожидир».
* «Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда умматларингга беш вақт намозни фарз қилдим. Ўзимча аҳд қилдимки, ким шу беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб юрса, у кишини жаннатга киритаман. Ким ўз вақтида адо этиб юрмаса, у банда хусусида аҳдим йўқдир» (Ҳадиси қудсий).
Қибла
Намознинг фарзларидан бири — бу қибла, яъни Маккаи мукаррама шаҳридаги Каъба (Байтуллоҳ) томонга юзланиш. Макка аҳолиси учун қибла Каъбанинг ўзига бевосита ва билвосита юзланиш, деб иттифоқ қилинган. Аммо Маккадан узоқда яшовчи мусулмонлар олдинги пайтларда юлдузлар ва бошқа тахминлар асосида қиблани аниқлаганлар ва масжидлар қибласини ҳам шунга кўра белгилаганлар. Масалан, бизнинг диёримиз учун Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатволари асос қилиб олинган. Ул зот шундай деган эканлар: «Ёзнинг энг узун кунида Қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни Қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, ўртасига юзлангсанг, шу қибладир». Изоҳ: Ҳозирги илм-фан тараққий этган даврда, фалакиёт ва жуғрофия илмлари чуқур ўрганилиб келинаётган бизнинг асримизда қадим замондаги тахминий маълумотлар билан қаноатланиш маъқул эмаслигини ҳисобга олиб, ҳозирги вақтда фақат компас ва қибланамо каби асбоблар ёрдамида қиблани аниқлаш тавсия этилади.
Душман, йиртқич, ўғри кабилардан хавфи бор одам хоҳлаган томонига юзланиб намоз ўқиши мумкин. Аммо кемада хавфсиз пайтда фақат Каъба томонга юзланилади.
Бегона жойда қиблани аниқлаёлмай турганида икки киши қибла бу ёқда деб гувоҳлик берса, қаралади — агар у иккиси шу жойлик бўлса, сўзларига амал қилиш шарт. Борди-ю, улар бу ерлик бўлмаса, сўзларига парво қилмай, ўзининг ижтиҳоди (қасди) билан бир томонни қибла деб эътиқод қилган ҳолда намозини ўқийверади. Кейин қибла бошқа тарафда экани маълум бўлса ҳам, ўқиган намозини қайта ўқимайди.
Чуқур ертўла, баланд тоғ ва қирларда ҳам Каъба томонга юзланиб ўқиш жоиз. Зеро, Каъбанинг қибла ҳисобланиш ҳудуди Ернинг еттинчи қаватидан осмоннинг еттинчи қаватигачадир. Шунинг учун Каъба томида ўқилган намоз ҳам жоиз, дейилган.
Бегона жойдаги масжидга кириб, меҳроби бўлмагани учун қиблани аниқлай олмасдан бир томонни қибла деб қасд қилиб ўқигандан кейин қиблада адашгани маълум бўлса, сўрамагани учун намозни қайта ўқийди. Адашмаган бўлса, намози дуруст.
Бир киши саҳрода қиблани бир томонга қасд қилиб намоз ўқиб турганида бошқа бир одам келиб қиблани қасд қилмай шак билан унга иқтидо қилиб намоз ўқиди. Кейин қиблага тўғри юзланганлари маълум бўлса иккисининг намози ҳам дуруст. Аммо қибла хато чиқса, имомнинг намози дуруст, қасдсиз иқтидо қилган кишининг намози нодуруст.
Ният
Қайси намозни ўқишга киришаётганини дилида ният билан идрок этиб туриши шарт. Масалан, биров бехос «Қайси намозни ўқияпсан» — деб сўраб қолса, ҳеч ўйланиб ўтирмасдан тўғри жавоб қила олса, қилган нияти ҳисобга ўтади. Неча ракъатлигини ҳам ният қилиши яхши, лекин шарт эмас. Фарздан бошқа намозларда фақат намоз ўқишни ният қилишнинг ўзи кифоядир.
Имом мабодо бошқа намозхонларга имомлик қилишни эмас, якка намоз ўқишни ният қилса ҳам унга иқтидо қилганларнинг намози дуруст бўлаверади. Аёлларга имомлик қилганда эса, ният шарт.
Имомга иқтидо қилиш ният қилинади. Имом «такбири таҳрима»ни айтмай туриб иқтидони ният қилса ҳам жоиз дейилган. Лекин имом «Аллоҳу акбар» дегандан сўнг иқтидони ният қилиш афзалдир.
Агар «шу турган Абдуллоҳ исмли имомга иқтидо қилдим», — деб ният қилиб намоз ўқигандан кейин имом Абдуллоҳ эмас, Насруллоҳ экани маълум бўлиб қолса зарари йўқ.

АЗОН
Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар!


Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳ! Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳ!
Ашҳаду анна Муҳаммадар расул`улл`оҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар расул`улл`оҳ!
Ҳаййа ъалас-сол`аҳ! Ҳаййа ъалас-сол`аҳ!
Ҳаййа ъалал фал`аҳ! Ҳаййа ъалал фал`аҳ!**
Алл`оҳу акбар! Алл`оҳу акбар!
Ла ил`аҳа иллалл`оҳ.
* *Бомдод азонида бу сўзлардан кейин икки марта «Ас-сол`ату хойрум минан-на`вм! – «Намоз уйқудан афзалдир!» деб қўшиб қўйилади.
Таржимаси:
Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир! Аллоҳ буюкдир!
Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига иқрорман! Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига иқрорман!
Намозга келинг, намозга келинг! Нажотга келинг, нажотга келинг!
Аллоҳ буюкдир1 Аллоҳ буюкдир!
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!
АЗОН ДУОСИ
Алл`оҳумма робба ҳ`азиҳид-д`аъватит-т`аммаҳ. Вас-сол`атил қ`оимаҳ, `ати Муҳаммаданил вас`ийлата вал фаз`ийлаҳ. Вабъасҳу мақ`омам маҳм`уданиллаз`ий ваъадтаҳ. Варзуқна шаф`а-ъатаҳ`у йавмал қий`амаҳ. Иннака л`а тухлифул м`иъ`ад!
Маъноси: Ушбу комил даъватнинг, ҳозир қоим бўлган намознинг Парвардигори, эй Аллоҳ! Муҳаммадга (с.а.в.) васила, фазилат ва баланд олий даража ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтиргин. Бизга Қиёмат кунида унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан.
НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат. Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
2. «Аллоҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади
Аёллар ўнг қўлни чап қўл ус-тида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар. Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.

Sano duosi


Subhanakallohumma va bihamdika va tabarokasmuka va ta’ala jadduka va la ilaha ğoyruk.
(Ma’nosi: Ey Rabbim, Senga hamd aytish bilan Seni aybu nuqsonlardan poklayman. Sening isming muborakdir. Azamating oliydir. Sendan boshqa iloh yo’qdir.)
ФОТИҲА СУРАСИ
Аъ`узу билл`аҳи минаш шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Ал ҳамдулилл`аҳи роббил ъ`алам`ийн. Ар-роҳм`анир роҳ`ийм. М`алики явмидд`ийн. Ийй`ака наъбуду ва ийй`ака настаъ`ийн. Иҳдинас сир`отол мустақ`ийм. Сир`отоллаз`ийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағз`уби ъалайҳим валазз``олл`ийн.
Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг (пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қавмининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:
КАВСАР СУРАСИ
Инн`а аътойн`акал-кавсар. Фа солли лироббика ванҳар. Инна ш`аниа’ка ҳувал абтар.
Мазмуни: «(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар — жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.)
ИХЛОС СУРАСИ
Qul huvalloohu ahad. Alloohus-somad. Lam yaliid. Va lam yuuvlad va lam yakunlahuu kufuvan ahad.

Мазмуни: (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқдир».


ФАЛАҚ СУРАСИ
Қул аъ`узу бироббил фалақ. Мин шарри м`а холақ. Ва мин шарри ғ`осиқин из`а вақоб. Ва мин шаррин-нафф`ас`ати фил ъуқод. Ва мин шарри ҳ`асидин из`а ҳасад.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига яратган нарсаси ёвузлигидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан”».
АН-НОС СУРАСИ
Қул аъ`узу бирробин-н`аси маликин-н`аси ил`аҳин-н`аси мин шаррил васв`асил хонн`ас. Аллаз`ий йувасвису ф`ий суд`урин-н`аси минал жиннати ван-н`ас.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Ўзи) жинлар ва одамлардандир”».
4. Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар.
Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бир оз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар.
Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.
5. Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этганларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади.
Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади.
6. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди. Аёллар тирсакларини ерга қўядилар. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан), дейилади.
7. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бир оз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим.
8. Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади. Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар. 8. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади. Шу билан биринчи ракат тугайди.
9. «Аллоҳу акбар», деб қиёмга (тикка) турилади.
10. Қиёмда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқа-сидан бир зам сура ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.
12. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббана лакал ҳамд», дейилади.
13.«Аллоҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳана роббийал аъла», дейилади.
14. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади.
15. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», де-йилади.
16. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилиб, қаъдада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:

«АТТАҲИЙЙАТ» ДУОСИ


Аттаҳийй`ату лилл`аҳи вас-солав`ату ваттоййиб`ат. Ассал`аму ъалайка аййуҳан- набиййу ва роҳматулл`оҳи ва барок`атуҳ. Ассал`аму ъалайн`а ва ъал`а иб`адиллаҳис-с`олиҳ`ийн. Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рос`улуҳ.


Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо этиладиган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидирлар.
САЛОВОТ
Алл`оҳумма солли ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а соллайта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид.
Алл`оҳумма б`арик ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а б`арокта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид.
Мазмуни: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
ДУО
Роббан`а `атин`а фид-дунй`а ҳасанатав-ва фил `ахироти ҳасанатав-ва қин`а аз`абан-н`ар.
Мазмуни: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».
17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади.
Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.
Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ. Ҳаййа ъалас-солаҳ, ҳаййаъалас-солаҳ, Ҳаййа ъалал-фалаҳ, ҳаййаъалал-фалаҳ.
Қод қоматис-солаҳ, қод қоматис-солаҳ Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи — буниси тез айтилади.
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади: «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим».
Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.
ПЕШИН НАМОЗИ
Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:
1. Ният қилинади.
2. Ифтитоҳ такбири айтилади.
3. Сано дуоси ўқилади.
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. «Аллоҳу акбар» деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб «Аттаҳиййат» ўқилади.
11. «Аллоҳу акбар» деб яна туриб, Фотиҳа сураси ва зам сура.
12. Руку.
13. Сажда.
14. «Аллоҳу акбар» деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси ва зам сура.
15. Руку.
16. Сажда.
17. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари ўқилади.
18. Салом бериб намоздан чиқилади.
Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Фақатгина ният қилинаётганда «Аллоҳ розилиги учун пешин намозининг тўрт ракат фарзини ўқишга ният қилдим», дейилади. Бундан ташқари, фарзда учинчи ва тўртинчи ракатларда «Фотиҳа»дан кейин зам сура қўшилмайди.
Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади.
АСР НАМОЗИ
Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Бу намоз билан пешин намози фарзининг ўқилиши бир хил. Ниятда «Аср намозининг тўрт ракат фарзини...» дейилса бўлди.
ШОМ НАМОЗИ
Шом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдан иборат. Уч ракатли фарзнинг ўқилиши:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Туриб, Фотиҳа, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳиййат».
11. Туриб, фақат Фотиҳа.
12. Руку.
13. Сажда.
14. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.
15. Салом.
Шом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.
ХУФТОН НАМОЗИ
Хуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдан иборат.
Хуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг фарзи каби ўқилиб, фақат ниятда фарқ бўлади. Хуфтоннинг икки ракат суннати ҳам юқорида ўрганганимиз бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби бир хил тартибда ўқилади.
ВИТР НАМОЗИ
Витр намози уч ракатли бўлиб, вожиб ибодат саналади. Фарздан қуйироқ, суннатдан улуғ туради. Ўқилиши шарт. Бирор сабаб ила вақтида ўқилмай қолса, қазоси ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқилади. Қуйидаги тартибда адо этилади:
1. Ният.
2. Ифтитоҳ такбири.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Иккинчи ракатга туриб, «Фотиҳа», зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб, «Аттаҳиййат» дуоси.
11. Учинчи ракатга туриб «Фотиҳа», зам сура.
12. Зам сурадан кейин ўша тик турган ҳолда «Аллоҳу акбар», деб қулоқ қоқилади.
13. Қўл қовуштирилиб, Қунут дуоси ўқилади.
ҚУНУТ ДУОСИ
Алл`оҳумма инн`а настаъ`инука ва настағфирук. Вануъмину бика ва натавакалу ъалайка ва нусн`ий ъалайкал хойр. Куллаҳ`у нашкурука ва л`а накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май-йафжурук.
Алл`оҳумма ийй`ака наъбуду ва лака нусолл`ий ва насжуду ва илайка насъ`а ва наҳфиду нарж`у роҳматак(а). Ва нахш`а ъаз`абака инна ъаз`абака бил куфф`ари мулҳиқ.
Маъноси: Аллоҳим! Биз Сендан ёрдам истаймиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз. Аллоҳим! Сенга имон келтирамиз, ишларимизда Сенга суянамиз ва Сенга таваккал қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бутун яхшиликлар Сендандир. Бизларга берганинг шунча неъматлар туфайли Сенга шукрона айтамиз ва нонкўрлик қилмаймиз. Сенга қарши нонкўрлик қилган гуноҳкорлардан айриламиз, улар билан алоқани узамиз.
Аллоҳим! Биз ёлғиз Сенгагина қуллик қиламиз, намозни Сен учунгина ўқиймиз. Сенгагина сажда қиламиз. Сенгагина интиламиз. Ибодатни хушуъ-камтарлик билан адо этамиз. Раҳматинг кўп бўлишини сўраймиз, азобинг-дан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларгадир.
14. Руку. 15 Сажда.
16. Ўтириб «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуолари.
18. Салом.

Витр намози хусусида Абу Ҳанифа (Имом Аъзам рҳ.)дан уч хил ривоят нақл қилинган. Биринчиси — унинг фарзлиги. Иккинчиси — унинг суннати муаккадалиги. Учинчиси — унинг вожиб ибодат экани. Шу учинчи вожиб экани тўғрисидаги ривоят ул зотнинг охирги сўзларидир.


Витр намози қасддан ёки унитилган ҳолда тарк этилган бўлса, орадан қанча кўп вақт ўтган бўлса ҳам қазоси ўқилиши керак. Қазода "Қунут дуоси" ҳам ўқилади. Витр намозидаги "Қунут дуоси"ни ўқишга тили яхши келмайдиган ёки ёд ололмайлиган одам "Роббана атина фид-дуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар" оятини бир марта ёки "Аллоҳуммағфир лана" жумласини уч марта ўқийди. Бу Абул-Лайс Самарқандий (рҳ.) фатвосидир. "Қунут дуоси"ни ўқимагани рукуъга борганида эсига тушса, уни рукуъда ўқимайди, қиёмга қайтиб ҳам ўқимайди. Борди-ю, қиёмга қайтиб ўқиса ва рукуъни иккинчи марта қилмаса намози бузилмайди. Витр намозининг учинчи ракъатида зам сура қилмасдан рукуъга кетган бўлса, қиёмга қайтиб зам сура билан бирга "Қунут дуоси"ни ҳам қайта ўқийди ва намоз охирида "Саҳв саждаси"ни қилади. "Фотиҳа" сурасини ўқимай рукуъга кетган бўлса ҳам худди шундай қилади. Рукуъни қайта қилса ҳам, қилмаса ҳам бўлаверади.
Витр намозини Рамазон ойида имомга иқтидо қилиб ўқиётган одам "Қунут дуоси"да ҳам унга эргашади. Яъни дуони ўқиб улгурмай туриб имом рукуъга кетса, у ҳам дуони келган жойида тўхтатиб, имом ортидан рукуъга кетаверади. Агар имом "Қунут"ни ўқимай рукуъга кетса, қарайди: агар имом рукуъдан бош кўтаргунича ўқиб улгурса, "Қунут"ни ўқиб, сўнгра рукуъ қилади. Аммо улгурмайдиган бўлса, дуони ўқимасдан рукуъга кетаверади. Масбуқ, яъни бир икки ракъат кеч келиб имомга иқтидо қилган киши имом билан бирга "Қунут"ни ўқийверади. Учинчи ракъатда ўқимайди. Масбуқ имомни витр намозининг учинчи ракъатида топиб иқтидо қилса-ю, "Қунут"ни ўқиёлмаган бўлса, кейин ҳам ўқимайди.

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР


Намоз салом билан тугайди. Саломдан кейинги амаллар (тасбеҳоту дуолар) мажбурий эмас, аммо ниҳоятда савоблидир.
Фарз намозларидан кейин қуйидаги дуони ўқиш суннатдир:
Алл`оҳумма антас-сал`ам ва минкас-сал`ам. Таб`арокта й`а залжал`али вал икр`ом. Мазмуни: Эй Аллоҳим, Сен барча айб-нуқсонлардан поксан. Барча саломатлик ва раҳмат Сендандир. Эй азамат ва қудрат эгаси бўлган Аллоҳим, Сенинг шонинг улуғдир.
Умуман, ҳар вақт намозни тугатгандан сўнг Оятал курси ўқилса, тасбеҳот қилинса, савоби улуғ бўлади.
ОЯТАЛ КУРСИ
Аъ`узу билл`аҳи минаш-шайт`онир рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Алл`оҳу л`а ил`аҳа илл`а ҳувал ҳаййул қойй`ум. Л`а та’хузуҳ`у синатув-ва л`а на`вм. Лаҳу м`а фис-сам`ав`ати ва м`а фил арз. Манзаллаз`ий яшфаъу ъиндаҳ`у илл`а би’изниҳ. Яъламу м`а байна айд`иҳим ва м`а холфаҳум ва л`а йух`ит`уна би шай’им-мин ъилмиҳ`и илл`а бима ш`аъа. Васиъа курсиййуҳус-сам`ав`ати вал арз. Ва л`а йаъ`удуҳ`у ҳифзуҳум`а ва ҳувал ъаллиййул ъаз`ийм. Мазмуни:
Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У ҳамиша) тирик ва абадий турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (ҳеч кимни) Унинг рухсатисиз шафоат қилмас. (У) улар (одамлар)дан олдинги (бўлган) ва кейинги (бўладиган) нарсани билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганча ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси осмонлар ва Ердан (ҳам) кенгдир. У иккисининг ҳифзи (тутиб туриши) Уни толиқтирмас. У олий ва буюкдир.
ТАСБЕҲ
Субҳаналлоҳ (33 марта)
Алҳамдулиллаҳ (33 марта)
Аллоҳу акбар (33 марта)
КАЛИМАИ ТАВҲИД
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир. Мазмуни:
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ягонадир, шериги йўқ, бутун мулк Уникидир. Ҳамд-мақтов Унга хосдир. Ва У ҳар нарсага қодир зотдир.
ЖАНОЗА НАМОЗИ
Ният: «Аллоҳ ризолиги учун жаноза намозини ўқишни ният қилдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим».
Имом билан бирга такбир туширилгач, Сано дуоси ўқилади: «Субҳ`анакалл`оҳумма ва биҳамдик. Ва таб`арокасмук ва та`аъла жаддук ва жалла сан`аук ва л`а ил`аҳа ғойрук».
Сўнг имом овоз чиқариб, «Аллоҳу акбар» деб такбир айтади. Бу такбирда қўллар кўтарилмайди. Қовуштирилган ҳолида «Саловот» дуоси ўқилади. Яна қўлни кўтармасдан «Аллоҳу акбар» деб такбир айтилади ва жаноза дуоси ўқилади.
Дуодан сўнг яна қўллар қовуштирилган ҳолда «Аллоҳу акбар», дейилиб, ўнг ва чап томонларга салом берилади.
ЖАНОЗА ДУОЛАРИ
Ҳар бир жанозада дастлаб қуйидаги дуо ўқилади:
Алл`оҳуммағфир лиҳаййин`а ва маййитин`а ва ш`аҳидин`а ва ғ`о’ибин`а ва соғ`ийрин`а ва каб`ийрин`а ва закарин`а ва унс`ан`а. Алл`оҳумма ман аҳйайтаҳ`у минн`а фааҳйиҳ`и ъалал Исл`ам. Ва ман таваффайту минн`а фатаваффаҳ`у ъалал ийм`ан. Маъноси: «Эй Раббим! Тиригимизни ва ўлигимизни, бу ерда бўлганларни ва бўлмаганларни, кичикларимизни ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни кечиргин. Аллоҳим, Биздан туғилажак янги наслларни Ислом динида дунёга келтир. Ажали етиб ҳаётдан кўз юмадиганларнинг жонларини имонли ҳолларида олгин».
Жанозаси ўқилаётган маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, мана бу дуо ўқилади: Алл`оҳуммажъалҳ`у лан`а фаротав-важъал ҳ`у лан`а ажров-ва зухров- важъалҳ`у лан`а ш`афиъам-мушаффаъан. Мазмуни:
«Аллоҳим! Бу болани жаннатда бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил... Аллоҳим! Бу болани биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла».
Жаноза балоғатга етмаган қиз бола учун ўқилаётган бўлса, қуйидаги дуо ўқилади: Алл`оҳуммажъалҳ`а лан`а фаротав-важ-ъалҳ`а лан`а ажров-ва зухров- важъалҳ`а лан`а ш`афиъатам-мушаффаъаҳ.
Маъноси: Аллоҳим! Шу қиз болани жаннатда бизни қаршилаб олувчи ва охират армуғони қил... Аллоҳим! Бу қизни биз учун шафоатчи қил ва шафоатини мақбул айла.
Бу дуоларни билмаганлар «Алл`оҳуммағфир лий ва лаҳ`у ва лил-муъмин`ийна вал муъмин`ат».
Яъни, Аллоҳим, мени ва уни, эркак ва аёл барча имон келтирганларни мағфират айла», дея дуо қилсалар ёки «Роббана...» дуосини ўқисалар ҳам бўлади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши жамоатга тезда қўшилиб ифтитоҳ такбирини айтади ва имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин, лекин ҳали тобут кўтарилмасдан аввал қолган такбирларни ўзи айтади.
Тушган, ўлик туғилган болага жаноза ўқилмайди. Бир исм қўйилиб ювилади ва матога ўраб, кўмилади. Тирик туғилиб ўлган бола ювилиб, жанозаси ўқилади.
Таровеҳ намози
Бир масжидда икки марта таровеҳ намозининг ўқилиши макруҳ ҳисобланади. Агар иккинчи марта ўқишни хоҳласалар, жамоат ҳолатида эмас, балки якка-якка ўқилади. Бир кишининг икки масжидда таровеҳ намозига тўлиқ ҳолда имомлик қилиши жоиз эмас. Аммо оддий намозхон икки масжидга қатнаб, таровеҳни икки жойдаги имомларга иқтидо қилиб ўқиши мумкин. Бунда витр намозини бирида ўқиган бўлса, иккинчисида ўқимайди. Агар уйида хуфтон, таровеҳ ва витр намозларини ўкиб олиб, бошқа жойдаги жамоатга имомлик нияти билан таровеҳ ўқиб берса, бу имом учун макруҳ, қавм учун макруҳ эмас. Таровеҳ намозига имомлик қилиш икки кишига тўғри келиб қолса, икки ракъат саломидан кейин эмас, балки 4 ракъат саломидан кейин ўрин алмашиш мустаҳабдир. Таровеҳга кеч келган киши қолган таровеҳининг қазосини ўқиб олай деса, витрга иқтидо қилишдан ҳам қолади. Бундай ҳолатда олдин витрни, сўнгра улгурмаган таровеҳ ракъатларини ўқийди. Хуфтондан кейинги 2 ракъат суннатни ўқимай келиб, таровеҳ имомига ўша суннат нияти билан иқтидо қилса, жоиз ҳисобланади. Таровеҳнинг биринчи ракъати олдидан қилган нияти 20 ракъатнинг охиригача кифоя қилади; ҳар 2 ракъат учун ниятни янгилаш шарт эмас. Таровеҳда "Аттаҳийёт"дан кейинги салавотлар ҳам ўқилади. Мабодо имом салавотдан кейинги дуони ўқиш қавмга малол келаётганини сезса, уни тарк этиши мумкин. Таровеҳ ва бошқа намозларда имомнинг тез қироат қилиши, арконларни шошилинч бажариши макруҳдир. Қироатни "тартил" билан, яъни дона-дона қилиб ўқиш тавсия этилади. Лекин қироатни узундан узоқ қилиб, қавмни масжиддан бездириб қўймаслик керак. Зеро, узун қироатдан кўра жамоатнинг кўп бўлгани афзалдир. Таровеҳ намозида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Хатмни ойнинг 27-кечасида, яъни "Лайлатул-қадр" кечасида тугатиш лозим. 21-нчи ёки ундан олдинги кечаларда тугатиш макруҳдир. Зеро, машойихларимиз Қуръони карим оятларини 540 рукуъга тақсимлаб чиққанлар ва мусҳаф саҳифаларининг ҳошияларига рукуъга далолат қилувчи белгиларни ёзиб қўйишни жорий қилганлар. Ҳар кеча 20 ракъатдан ўқилганида 27-кечада 540 марта рукуъ қилинган бўлади. Қуръони карим хатми "Лайлатул-қадр" кечасида ёки ундан олдин тугатилган бўлса ҳам, қолган кечаларда таровеҳ ўқиш тўхтатилмаслиги лозим. Акс ҳолда макруҳ иш қилинган бўлади.

ҲАЙИТ НАМОЗИ


1. «Аллоҳ ризолиги учун Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини ўқишни ният қилдим. Юзимни қибла тарафга қаратдим. Ушбу имомга иқтидо қилдим», деб ният қилинади.
2. Имом «Аллоҳу акбар», дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбирини айтади.
3. Ҳар ким ичида Сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом кетма-кет қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
4. Шундан кейин имом ичида «Аъузу»ни ва «Бисмиллаҳ»ни айтиб, овоз чиқариб Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди.
5. Руку ва саждадан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом Фотиҳа сураси билан бир кичик сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Тўртинчи такбирдан кейин қўллар боғланмасдан рукуга кетилади ва саждалар адо этилади. Саждадан сўнгра «Аттаҳиййат» ва «Саловот» ўқиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Икки ҳайит намозлари
Икки ҳайит намозлари вожиб амаллар сирасига киради. Унинг шартлари жумъа шартлари билан бир хил. Фақат буларда хутба шарт эмас, балки суннат. Хутба жумъада намоздан олдин ўқилса, икки ҳайит намозида намоздан кейин ўқилади. Рамазон ҳайитининг намози узр билан эртаси куни ўқилиши мумкин. Қурбон ҳайити намози узрли ва узрсиз уч кунгача ўқилаверади. Ҳайит намозига кеч келиб, имомни рукуъда топган киши тик ҳолда таҳрима такбирини айтгач, қарайди; агар имом рукуъдан бошини кўтармасидан олдин учта ҳайит такбирини айтишга улгурса, тик ҳолда айтиб, кейин рукуъ қилади. Улгурмайдиган бўлса, рукуъга бориб, такбирларни айтиб тугатади. Лекин уч такбирни рукуъда айтганида қўлларини кўтармайди. Борди-ю, рукуъда такбирларни айтаётганида имом рукуъдан бошини кўтариб юборса, имомга эргашиб, у ҳам бош кўтараверади. Айтилмай қолган такбирлар соқит бўлади. Ҳайит намозининг биринчи ракъатида имом қироатдан олдин уч такбир айтишни унутиб, қироат қилиб қўйган бўлса, буни қироатдан кейин айтиши ҳам мумкин. Агар рукуъга борганда эсига тушса, такбирларни қўл кўтармай рукуъда айтса ҳам бўлади.
Қурбон ҳайити намози узр билан эртасига ёки учинчи кунда ўқилса кароҳияти йўқ. Аммо узрсиз ҳайитдан кейинги кунларга қолдириш жоиз, лекин макруҳдир. Рўза ҳайити намозини эса, узрсиз бир кунга кечиктириш ҳам жоиз эмас.
Ҳайит намози билан жаноза намозини ўқиш бир вақтга тўғри келиб қолса, биринчи бўлиб ҳайит намози, кейин жаноза ўқилади. Ҳайит намозининг хутбаси жаноза намозидан кейин ўқилади.
Қурбон ҳайитининг арафа кунги бомдод намозидан бошлаб «Ташриқ кунлари»нинг охирги куни аср намозидан кейинигача ҳар бир жамоат билан ўқилган фарз намозидан кейин «Ташриқ такбири» ни бир марта айтиш вожиб. Унинг ўқилиши қуйидагича: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Валиллоҳил-ҳамд». У ҳаммага эмас, балки шаҳарда яшовчи эркак кишиларга, муқимга иқтидо қилган мусофир ва аёлларга вожиб бўлади. Ёлғиз ўзи ўқувчи одам бу такбирни айтмайди. Ташриқ такбирини имом айтмаса, иқтидо қилувчилар дарҳол айтиб юбормасдан имомнинг ҳақиқатан такбирни унутиб қўйганига ва айтмаслигига тўла ишонч ҳосил қилишлари лозим. Масалан, гапириб юбориши, бошқа зикр-тасбеҳларни бошлаб юбориши, масжиддан чиқиб кетишга ҳаракат қилиши каби ҳолатлар содир бўлса, шундагина такбирни муқтадийларнинг ўзлари айтадилар.

ЖУМА НАМОЗИ


Жума намози икки ракат фарз бўлиб, ундан олдин ва кейин тўрт ракат суннат ўқилади. Илк ва охирги суннатлар пешин намозининг суннатлари каби ўқилади. Имомга иқтидо қилиб ўқиладиган икки ракат фарз эса, бомдод намозининг фарзи каби ўқилади.
Жума намозида икки ракат фарз ўқилмасдан олдин имом минбарда хутба қилади. Жума намози ҳур, озод, муқим, саломатлиги жойида, оёқлари соғ кишига фарздир. Жума намозининг шартлари:
1) пешин намози ўқиладиган вақтда ўқиш;
2) намоздан олдин хутба ўқиш;
3) жума ўқиладиган жой ҳаммага очиқ бўлиши;
4) имомдан ташқари камида уч кишидан иборат жамоат бўлиши;
5) имом жума намозини ўқиши учун расман рухсатли бўлиши;
6) жума ўқиладиган жой шаҳар ёхуд шаҳар ҳукмида бўлиши керак.
Жумъа намози
Жумъа намозининг фарзлиги Қуръон, Суннат ва Ижмоъ билан собит бўлгани учун уни инкор этиш куфр ҳисобланади. Жумъанинг фарз бўлиши учун намозхонда олтита шарт топилиши керак. Яъни, шаҳарда яшаш, сиҳат-саломатлик, ҳуррият (яъни қул бўлмаслик), эркак ва балоғат ёшида бўлишлик ҳамда кўз билан оёқларнинг соғлом эканлигидир. Баъзи уламолар ақлни ҳам қўшганлар. Лекин шулардан саломатлик, шаҳарда яшаш, ҳуррият, эркаклик каби шартлар топилмаган кишилар жумъа намозини ўқисалар, жоиз ҳисобланиб, пешин намози зиммаларидан соқит бўлаверади. Жумъани адо этиш учун бешта шарт белгиланган. Улар — шаҳар ёки унинг худуди, рухсатномага эга бўлган масжид, хутба, жамоат ва пешин вақти.
Абу Ҳафси Кабир (рҳ.) сўзига кўра, мардикорнинг жумъа намозига боришига хўжайини қаршилик қилиши мумкин. Аммо Абу Али Даққоқ (рҳ.)нинг наздида шаҳарда бўлса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Лекин жумъага бориб-келгунича ишламагани учун иш ҳаққидан ушлаб қолади. Бу ҳам масжид узоқ бўлсагина мумкин. Бироқ, яқин бўлса ҳаққидан ушлаб қолмайди. Мардикорнинг жумъага бориб-келгунича ўтган вакти учун ҳақ талаб қилиши ҳам ножоиздир.
Мужтаҳидлардан Абу Юсуф, Муҳаммад ва Кархий (рҳ.) каби зотлар бир шаҳарда биттадан ортиқ жумъа ўқиладиган жоме масжиди бўлмаслиги керак, деган масалада кенгроқ изланиш олиб бориб, бир шаҳарда иккита ёки учтагача жоме масжиди бўлиши мумкин, деган қарорга келганлар. Аммо Имом Муҳаммад (рҳ.)нинг Абу Ҳанифа (рҳ.)дан қилган ривоятида бир шаҳарда учтадан ортиқ жоме масжидларда ҳам жумъа намози ўқилиши мумкин, дейилади.
Жумъа ўқилмайдиган кичик қишлоқдан шаҳарга бир кун туриш учун келган одам жумъа кунига тўғри келиб қолса, жумъа намозини ўқиши зарур. Лекин шу куни уйига қайтадиган бўлиб қолса, жумъа ўқиши лозим эмас. Аммо шунда ҳам жумъани ўқиб кетса, ажрга эга бўлади.
Жумъа вожиб бўлмаган кишилар пешинни жамоат бўлиб, азон ва иқомат билан ўқийверадилар. Шаҳарда юрган мусофирлар, жумъага бора олмаган шаҳарликлар пешин намозини жамоат бўлмасдан якка-якка ҳолда ўқийдилар. Арафотда жумъа намози ўқилмайди. Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад (рҳ.)лар сўзига кўра, бир шаҳарнинг бир неча жойида жумъа намози ўқилиши мумкин. Шу сўзга амал қиламиз.
Каттиқ ёғаётган ёмғир жумъа намозига бормасликка узр бўла олади. Қайси жойда жумъа намози ўқилишининг жоизлиги хусусида шак-шубҳа ҳосил бўлса, масалан, шаҳар ёки қишлоқ экани аниқ бўлмаган ёхуд шартларининг мукаммаллигида ихтилоф бўлган жойларда жумъа намозидан кейин тўрт ракъат эҳтиёти пешин намозини ҳам ўқиб қўйишлик лозим. Бунда мабодо жумъа ўтмай қолса, пешин намози унинг ўрнига ўтиши назарда тутилган. Изоҳ: Эҳтиёти пешин ўқиш вожиб эмас. Шунинг учун уни масжидда эмас, ўз уйига бориб ўқишни аксарият уламоларимиз авло, деб санаганлар. Жумъа намозидан кейин эҳтиёти пешин намозини ўқувчилар тўрт ракъатнинг ҳаммасида «Фотиҳа» сурасидан кейин бир сура қўшиб ўқишлари лозим. Изоҳ: зам сура қўшишнинг сабаби — мабодо жумъа мақбул бўлган бўлса, бу тўрт ракъат нафлга ҳисоб бўлиши керак. Нафлнинг эса барча ракъатларида зам сура ўқилиши шарт.
Жумъа намозидан олдин имомнинг хутба ўқиши фарз. Хутбанинг фарзлари бизнинг ҳанафий мазҳабимиз бўйича иккита. Бири — пешин вақтида, лекин жумъадан олдин ўқилиши. Иккинчиси — Аллоҳнинг зикри. Яъни ҳамду сано ё таҳлил ёки тасбеҳ айтилиши. Хутбанинг суннатлари 15 та. Улар — таҳоратли бўлиш, тик туриш, қавмга юзланиш, «Аувзу...»ни ичида айтиш, хутбани қавмга эшиттириш, ҳамд билан бошлаш, Аллоҳнинг зоту сифатларига хос санолар ўқиш, икки шаҳодат калимасини ўқиш, Пайғамбаримизга салавот айтиш, панду насиҳат қилиш, оятлардан ўқиш, иккинчи хутбада ҳамду сано ва салавотларни такроран айтиш, мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш, ҳар икки хутбани қисқароқ ўқиш, икки хутба орасида бироз ўтириб олиш ва ҳутбани минбарда айтиш ҳам суннат амаллардан дебдурлар. Агар хутбани айтганидан кейин таҳоратини янгиламоқчи бўлиб, ўрнига имомликка бошқа одамни қўймоқчи бўлса, ўша одам хутбани эшитган бўлиши шарт. Акс ҳолда имомлиги дуруст бўлмайди. Аммо хутба ўқиган имом намозни бошлагандан кейин таҳоратга чиқадиган бўлса, ўрнига хутбани эшитган одамни қўйиши шарт эмас. Жумъа хутбасини ўқиш учун имом минбарга чиқиши билан намозхонларга ҳар қандай намоз, гап, салавот, еб-ичиш каби амаллар тақиқланади. Ҳатто биров ножўя иш қилаётган бўлса, уни қайтариш учун овоз чиқармасдан қўл билан ишорат қилиш лозим. Изоҳ: Шуни билиб қўйиш лозимки, араблар жумъа хутбасини араб тилида айтадилар. Шунинг учун улар бир йўла иккинчи азондан бошлаб, иккита хутбани ўқийдилар. Аммо бизнинг диёримизга ўхшаш ажам юртларида биринчи азонгача маҳаллий тилда мавъиза қилинади. Бу хутба эмас. Гапириш каби ишлар тақиқланадиган хутба — бу бизда иккинчи азондан кейинги хутбалардир. Жумъа хутбасига ҳозир бўлганлар тиз чўкиб ўтирадими ё чордона қурибми ёки бошқача ўтирадими, фарқи йўқ. Лекин намозда ўтиргандек чўккалаб ўтириш мустаҳабдир.
Нафл ўқиб турганида имом иккинчи азондан кейинги хутбани ўқий бошласа, сажда қилмаган бўлса, нафлни тўхтатиб, хутбага қулоқ солади. Агар сажда қилиб қўйган бўлса, икки ракъатни тугатиб, сўнгра хутбага қулоқ солади. Имомликка жумъа хутбасини ўқиган одам ўтиши шарт эмас. Изоҳ: Бу ерда шарт эмас, дейилишидан, хутба ўқиган кишининг имомликка ўтишининг афзаллиги маълум бўлади. Лекин шарт эмаслиги баъзи ҳолатларда енгиллик пайдо қилади.
Беморга қараб. хизмат қилиб турган кишига жумъага бориш вожиб бўлмайди. Жумъа намози дуруст бўлиши учун жамоат бўлиши ҳам шарт. Бунда имомдан ташқари камида уч киши ҳозир бўлиши керак. Уларнинг хутбани тинглаган бўлишлари шарт эмас, балки имомликка яроқли кишилардан бўлиши зарур. Ўзи уч киши бўлса-ю, бири аёл ёки сағир ёхуд имомликка яроқсиз бўлса жумъа ўқилиши дуруст эмас.
Шаҳарда узрсиз жумъа ўқимаганлар жумъа намози тугамагунича пешин намозини ўқимай туришлари лозим. Бемор ва мусофирлар ҳам пешин намозини жумъадан кейин ўқишлари мустаҳабдир. Бемор одам касаллиги енгиллашгани сабабли пешин намозини уйида ўқиганидан кейин жумъа масжидига бориб, жумъа намозини ўқиса, ўқиган пешин намози нафлга айланади. Имомни «Аттаҳийёт» ўқиётганида ёки саждаи саҳв қилаётганида топса ҳам иқтидо қилиб, жумъани ўқийвериши лозим. Бу Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)лар сўзидир.
Tasbih namozi
Abu Vahb aytadilar: «Abdulloh ibn Muborakdan tasbih aytib öqiladigan namoz haqida söraganimizda u zot: «Takbir aytib quloq qoqadi, so’ngra: «Subhanaka allohumma va bihamdika va tabarokasmuka va ta'ala jadduka va la ilaha ğoyruk»ni öqib, ortidan «Subhanallohi valhamdu lillahi va la ilaha illallohu vallohu akbar»ni ön besh marta aytadi, söngra a’uzu bilan bismillohni, Fotiha va zam surani öqiydi, keyin ön marta yana «Subhanallohi valhamdu lillahi va la ilaha illalohu vallohu akbar»ni aytib, ruku’ qiladi, ana shu kalimalarni ön marta aytadi. Söng ruku’dan boshini kötarib, yana ön marta aytadi. Söngra sajdada ön marta va sajdadan boshini kötarganida ham ön marta aytadi. Ikkinchi sajdada yana ön marta ana shu kalimalarni aytadi. Mana shunday qilib, tört rak’at öqiydi. Bular har ra’katda yetmish beshtadan bölib tört rak’atda uch yuzta böladi», dedilar».
Abu Rofe’dan (r.a.) rivoyat qilinadi. Rasulalloh sollallohu alayhi vasallam Abbosga (r.a.): «Ey amaki, men sizga qarindoshlik qilmaymi, sizni yaxshi körmaymi, sizga manfaat bermaymi?» deganlarida, Abbos (r.a.): «Albatta, bularning hammasini qiling, ey Rasulalloh», deb javob qildilar. Shunda Rasulalloh sollallohu alayhi vasallam: «Unda tört rak’at namoz öqing va har bir rak’atida Fotiha bilan zam surani öqing. Agar qiroatni tugatsangiz, ruku’dan oldin «Allohu akbar valhamdu lillahi va subhanallohi», deb ön besh marta ayting, söng ruku’ qilib, u kalimani ön marta ayting. Ruku’dan boshingizni kötarib, yana ön marta ayting, söng sajda qilib, tağin ön marta ayting. Sajdadan boshingizni kötarganingizda turishdan oldin ham ön marta ayting. (Ikkinchi sajdada ham ön marta aytiladi.) Ana shunda har rak’atda yetmish beshta böladi. Tört rak’atda uch yuzta böladi. Agar gunohingiz zich qum zarralari sonicha bölsa ham, Alloh taolo kechirib yuboradi», dedilar. Abbos (r.a.): «Ey Rasulalloh, bir kunda bularni aytishga kim qodir böla olardi?» deb söradilar. Rasulalloh: «Agar bir kunda qodir bölmasangiz, har juma kuni ado eting. Har juma ado etolmasangiz, har oyda ado eting. Mana shundoq aytishda davom etib, uni bir yilda bir marta bölsa ham, ado eting», dedilar. Imom Termiziy va Ibn Mojalar rivoyati. Termiziy buni g’arib xadis deb aytganlar.
НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР
– намоз пайтида гаплашиш;
– бирор нарса ейиш ёки ичиш;
– ўзи эшитадиган даражада кулиш (ёнидаги эшитадиган қилиб кулса, таҳорат ҳам бузилади);
– бировга салом бериш ёки саломга алик олиш;
– қибладан бошқа томонга бурилиш;
– дунёвий бирор ташвиш туфайли «уф» тортиш, «оҳ-воҳ» дейиш ва йиғлаш (гуноҳларига тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришликни сўраб йиғласа бўлади);
– атайлаб йўталиш;
— бир рукнда уч мартадан ортиқ бегона ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш, қашиниш ва ҳоказо);
– намозда ўқиладиган оятларни маъноси бузиладиган даражада янглиш ўқиш;
– намоз ўқилаётган пайтда таҳоратнинг синиши.
— сажда ҳолида иккала оёқни ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР
– Бармоқларни қисирлатиш, уст-бошни ўйнаш;
– кўзни юмиш, у ёқ-бу ёққа аланглаш;
– рукуда «Субҳана роббийал ъазийм»ни уч мартадан кам айтиш ёки умуман айтмаслик;
– саждада «Субҳана роббийал аъла»ни уч мартадан кам айтиш ёки ҳеч айтмаслик;
– қибла, ўнг томон ва саждагоҳда жонли нарсалар суратининг бўлиши;
– йўл устида эгаси рози бўлмаган бир жойда намоз ўқиш;
— сажда ҳолида бир оёғини ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
1. Қиёмда Фотиҳа сурасини ўқиш.
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракати, витр ва нафл намозларининг ҳар ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.
3. Уч ва тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан ке-йин ўтириш.
4. Имомнинг бомдод, ҳайит, жума намозларида, шом, хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиши. Пешин ва аср намозларида эса, имомнинг ҳам, якка ўзи ўқиётган намозхоннинг ҳам овоз чиқармай ўқиши.
5. Витр намозида Қунут дуосини ўқиш.
НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ
1. «Аллоҳу акбар» деб намоз бошлагандан кейин Санони ўқиш.
2. Санодан кейин ичида «Аъузубиллаҳ» ва «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
3. Фотиҳани ўқигандан кейин махфий тарзда «омин» дейиш.
4. Имом рукудан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб турганида «Роббана лакал ҳамд» дейиш. Намозни ёлғиз ўқиганлар учун эса, иккаласини ҳам айтиш.
5. Фарзларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар» дейиш.
6. Намозда бошни жуда эгиб ҳам, жуда тикка ҳам тутмаслик, ўртамиёна ушлаш.
7. Рукуда қўл бармоқлари орасини очиб икки тиззани маҳкам чангаллаш, камида уч марта «Субҳана роббийал ъазийм» дейиш. Аёллар бармоқларини тизза устида, жипс ҳолда тутишади, тиззаларини бир оз букишади.
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, қўл бармоқларини жипс тутиш. Бунда бош бармоқ қош тўғрисига қўйилади.
9. Саждада эркаклар оёқлари, қўллари, бурни ва пешонаси ерга тегиб туриши, боши икки қўли орасида бўлиши, билакларини ерга ҳам, қобирғасига ҳам теккизмасдан тутиши ҳамда оёқларининг бармоқларини қиблага қаратиб туриши. Аёллар эса, қўлларини ёнларига жипс этган ҳолда ерга теккизиб, сажда қиладилар.
10. Эркаклар ўтирганда чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғи қадамини тик тутиб, бармоқларини қиблага қаратиб ўтириши, аёлларнинг эса икки оёқларини ўнг томонга қаратиб, чап қуймичига ўтириши.
11. Тик турганда икки оёқ орасини тўрт бармоқ кенглигида очиқ ушлаш. Аёллар оёқларини жипс тутишади.
12. «Ташаҳҳуд» (Аттаҳиёт), «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиш.
13. Аввал ўнг, кейин чап томонга салом бериш.
НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
1. Кўча-кўйда ёки далаларда, умуман очиқ жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, олдидан бирор ҳайвон ёки инсон ўтмаслиги учун бир тўсиқ — сутра қўйиш.
2. Намоз бошлаётганда «Аллоҳу акбар» деб бош бармоқларини қулоқ юмшоғига, кафтини эса қиблага қаратиш. Аёллар эса, қўлларини кўкрак баробарида кўтариб, сийналари устига қўядилар.
3. Муаззин такбирда «Ҳаййа ъалас-солаҳ» дейиши билан ўрнидан туриш, «Қод-қоматис- солаҳ» деганида, «Аллоҳу акбар» деб намозни бошлаш.
4. Қиёмда сажда қиладиган ерга, рукуда оёқ устларига, саждада бурнининг юмшоғига, қаъдада кўкраклари ўртасига, саломда эса елкасига қараш.
5. Саждага боришда аввал тиззаларини, кейин қўлларини ерга қўйиш.
6. Намозда эсноқ келса, оғизни очмаслик. Агар бунга кучи етмаса, чап қўлининг орқаси ёки ўнг қўл кафти билан оғизни ёпиш.
Намозни бузмайдиган ва бузадиган ҳолатлар
Намоз учун кийим, бадан, жойнамоз пок бўлиши шарт. Уларда бир дирҳам миқдорида нажосат бўлса намоз бузилади. Намозхон кийимида бир дирҳам миқдоридан ортиқ ғализ нажосат борлигини кўриб қолса ва қачондан бери шундай эканини билмаса, шу кийим билан ўқиган бирор намозини қайтадан ўқимайди. Кийимдаги нажосат билан жойнамоздаги нажосатни қўшганда дирҳам миқдорича бўладиган бўлса намозни бузмайди.
Намозда қилган жаҳрий қироатни энг ками — ўзидан бошқа кишига эшиттириб ўқиш, махфий ўқишнинг энг ками - ўзига эшиттириб ўқишдир. Мабодо ҳарфларни тили билан ўз жойидан чиқариб тўғри ўқиса-ю, ўзига эшиттирмаса қироат қилган ҳисобланмайди. Шунга кўра, жонлиқ сўйганда айтиладиган «басмала», талоқ иборалари, қасамдаги истисно, савдолашувдаги келишув сўзлари ҳам лоақал гапирувчининг ўзига эшитилиши шарт.
Намозда кийими, соқоли ёки баданининг бирор жойини ўйнаш ёхуд сажда қилаётиб кийимининг олд томонини орқага ёки орқа томонини олдига тортиш макруҳдир. Рукуъ қилаётганда баданига ёпишиб қолмаслиги учун кийимини қоқса зарари йўқ. Изоҳ: Бундан ҳозирги давримизда баъзи тор шим киювчилар рукуъдан саждага кетаётганида оёқларига ёпишиб қолиб, қийинлик туғдирмаслиги учун шимни икки қўли билан ушлаб, тортиб қўйишларига рухсат бордек кўринади. Намоз ичида пешонасига ёпишган тупроқ ёки хас-чўпларни беузр қўли билан силаб тозалаш макруҳдир. Аммо намозга зарар берадиган даражада халақит берадиган бўлса, тозалаши мумкин. Ташаҳҳуд ва саломдан олдин тозалаши ҳам макруҳ эмас. Шунингдек, пешонасидаги терни қўли билан артиши ҳам макруҳ эмас. Лекин намоз ичида бу каби ишларни ҳам қилмаслик авло(афзал;яхши)дир. Намоз ичида бурни оқса, уни ерга туширгандан кўра артгани авло(афзал;яхши)дир.
Бомдод намозининг биринчи ракъатида қироат миқдорини икинчи ракъатдагидан узун қилиш суннатдир. Имом Муҳаммад (рҳ.) сўзига кўра, барча намозларда ҳам биринчи ракъатда «Фотиҳа»дан кейин узун, иккинчисида қисқароқ сура зам қилиш мақбулдир. Фатво ҳам шунга берилган. Иккинчи ракъат зам сурасининг миқдори биринчи ракъатда ўқилган зам сурадан уч ёки ундан ортиқ бўлса макруҳ ҳисобланади. Агар уч оятдан кам бўлса макруҳ эмас. Фарз намозларнинг ҳар икки ракъатида «Фотиҳа» сураси билан бирга бутун бир сурани ўқишлик афзалдир. Агар биринчи ракъатда суранинг айрим оятларини, иккинчи ракъатида бошқа оятларини ўқиса, баъзи уламолар бу макруҳ десалар, бошқалари макруҳ эмас, дебдурлар. Бир ракъатда бир неча сураларни ўқиб, улар орасидан бир ёки кўпроқ сурани қолдириб ўқиса, бу макруҳ. Аммо икки ракъатда ўқиганида эса, ўртада бир неча сура қолдирса макруҳ эмас, бир сура қолдирса макруҳдир. Баъзи уламолар ўртада қолдирилган бир сура узун бўлса макруҳ эмас дебдурлар. Шунингдек, ўртада икки кичик сура қолдирилса ҳам макруҳ эмас. Баъзи уламолар, ўртада сура қолдириб ўқиш мутлақо макруҳ эмас, ҳам деганлар. Аммо суннат ва нафл намозларда суралар орасида сура қолдириб ўқиш мутлақо макруҳ эмасдир. Намозда Қуръони каримни хатм қилган қори охирги ракъатда «Фотиҳа» сураси билан яна хоҳлаган жойидан оятларни ўқиб тугатиши тавсия этилади. Намозда «етти қироат»нинг қайси бири асосида ўқиса жоиз, лекин одамларни таажжубга соладиган ғариб, шозз қироатларни ўқимагани маъқул. Намозхоннинг тили баъзи ҳарфларни ўз махражидан чиқара олмайдиган бўлса, ўша ҳарфлар учрамайдиган оятларни ўқиши керак бўлади. Агар шундай оятлар учрамаса, ноилож ўқийверади. Лекин тили келмайдиган ҳарфлар учрамайдиган оятлар бўлатуриб, қийин оятларни ўқиса намози дуруст бўлмайди. Намозда ўқиган оятлари орасидан бирор ҳарф ёки калима (сўз) тушиб қолса, қаралади — агар бу билан маъно ўзгариб кетадиган бўлса, намоз бузилади. Маъно ўзгармайдиган бўлса намоз ҳам бузилмайди. Ўқиган оятлари орасига бирор ҳарф қўшиб ўқиса ҳам қаралади — агар бу билан оят маъноси ўзгариб кетадиган бўлса намоз бузилади. Ўзгармаса бузилмайди. Агар оятдаги бир калима ўрнига бошқа калимани ўқиб қўйса, қаралади — агар Қуръонда бор калималардан бўлиб, маъноси ҳам қолдирилган калима маъносига яқин бўлса намоз бузилмайди. Масалан: «ал-Ҳаким» ўрнига «ал-Алим» ўқигани каби. Борди-ю, Қуръонда йўқ калимани ўқиб қўйса, Абу Ҳанифа билан Муҳаммад (рҳ.)лар наздида агар маъноси қолдирилган калима маъносига яқин бўлса намоз бузилмайди. Абу Юсуф (рҳ.) наздида эса намоз бузилади. Масалан: «Таввобин» ўрнига «тайёбин» ўқигани каби. Борди-ю, мазкур калима Қуръонда ҳам йўқ, маъноси ҳам яқин келмаса бил-иттифоқ намоз бузилади. Маъноси эътиқод жиҳатидан куфр саналадиган сўзларга алмаштириб ўқиб қўйса ҳам намоз бузилади. Агар қироатда фарзанд нисбатини бегона отага бериб ўқиб қўйса ва у ном Қуръонда йўқ ном бўлса бил-иттифоқ намоз бузилади. Қуръонда келган номлардан бўлса, Имом Муҳаммад ва барча машойих уламолар наздида бузилмайди. Аммо Исо (а.с.) бундан мустасно. Масалан: Қироатда «Исо ибн Луқмон» деб ўқиб қўйса намоз бузилади. Лекин «Мусо ибн Исо» деб ўқиб қўйса намоз бузилмайди. Намоздаги қироатда оят калималаридаги ҳаракат белгиларини (зер-забарни) хато ўқиб қўйса намоз бузилмайди. Изоҳ: Магар маъно бузиладиган бўлса намоз ҳам бузилади.
Фарз намозларда оят ва тасбеҳларни қўл билан санаб туриш макруҳдир. Аммо нафл намозларда қўл билан санаш ижмоан макруҳ эмас. Намозда қўл бармоқларини бир-бирига кириштириш, бармоқларини қирсиллатиш макруҳ ишлардандир. Баъзи уламолар бармоқларни қирсиллатиш намоздан ташқарида ҳам (одамлар орасида бўлса) макруҳдир, деганлар. Намоз ичида у ёқ-бу ёққа юзини буриб қараш макруҳдир. Юзини бурмасдан кўзининг қири билан қараса зарари йўқ. Осмонга қараш ҳам макруҳдир. Салла бўла туриб, уни кийишга эриниб, бошяланг намоз ўқиш макруҳдир. Аммо камтарлик юзасидан бошяланг ўқиса макруҳ эмас, ҳатто авло(афзал;яхши)дир. Бошга салла ўраганида бошининг ўртасини очиқ қолдириш намозда ҳам, намоздан ташқарида ҳам макруҳдир. Намозда эснашлик макруҳдир. Агар уни қайтара олмаса, оғзини қўли билан тўсади. Яъни қиёмда бўлса ўнг қўлининг, бошқа ҳолатларда чап қўли панжасининг орқа томони билан тўсади. Намозда керишиш, кўзларини юмиб олиш, катта-кичик таҳорати, ел қистаб турганда намоз ўқиш макруҳдир. Шундай ҳолатларда бошлаган намозини тўхтатиши лозим. Агар тўхтатмай намозни тугатса, намози ҳисобга ўтса-да, ўзи гуноҳкор бўлади. Лекин намознинг вақти зиқ бўлса, қазо қилгандан кўра макруҳлик билан бўлса-да, ўқийвергани афзалдир.
Якка намоз ўқимоқчи бўлган одам жамоат билан ўқиётганлар сафида туриб ўқиши макрухдир. Зеро, бунда намозхонларнинг туриб ўтиришидаги мутаносибликка футур етказади. Сафнинг ортида якка қолган киши ўзига саф орасидан жой топиши мумкин бўла туриб, якка туриши макруҳдир. Агар сафда жой бўлмаса, Абу Ҳанифа (рҳ.) дан қилинган ривоятга биноан кароҳияти йўқ. Аммо саф ортида якка тургандан кўра олдиндаги сафдан бир кишини ёнига тортиб олса янада яхши. Саждага боришда икки тиззадан олдин ерга икки қўлни қўйиш ва саждадан туришда икки қўлдан олдин икки тиззани кўтариш узрсиз бўлса макруҳдир. Имомнинг қавмдан бир газ ва ундан юқори баландликда якка туриб имомликка ўтиши макруҳдир. Аммо ёнида қавмнинг бир қисми бўлса кароҳияти кетади. Ичида олов ёниб турган тандир ёки ўчоққа юзланган ҳолда намоз ўқиш макруҳдир. Қандил ёки чироққа юзланиб ўқишнинг зарари йўқ. Намозга кеч келиб иқтидо қилаётган одамни сезиб, унинг улгуришига ёрдам бўлиши учун имом намозни бироз чўзмоқчи бўлса, қаралади — агар келган одамни имом таниб чўзган бўлса макруҳ, танимаган бўлса зарари йўқ. Чўзганда ҳам бир икки тасбеҳ миқдорида чўзишга рухсат этилади.
Намозда овоз билан ёки ўзи эшитадиган даражада гапириб қўйиш намозни бузади. Бу хоҳ қасддан бўлсин, хоҳ унутиш билан, хоҳ хатолик юзасидан бўлсин, хоҳ оз, хоҳ кўп сўзласин, барибир намоз бузилади. Овозини чиқармай, фақат тилини қимирлатиб гапирса намоз бузилмайди. Намоз ичида ухлаб қолган пайтида гапирса ҳам намоз бузилади. Баъзи уламолар бунинг аксини айтган бўлсалар-да, лекин намознинг бузилиши амалга татбиқ учун танланган.
Хуфтон намозининг икки ракъатини ўқиб бўлгач, бу таровеҳ намози деб ўйлаб, салом бериб қўйса, шунингдек, пешиннинг икки ракъатидан кейин бу жумъа деб ўйлаб, салом бериб қўйса ёки муқим тўрт ракъатли намознинг икки ракъатидан кейин ўзини сафарда деб ўйлаб, салом бериб қўйса, намозини қайтадан ўқийди. Аммо мазкур ҳолатларда намознинг охири деб ўйлаб салом бериб қўйса, намози бузилмайди, балки давомини ўқиб, охирида «саждаи саҳв» қилади.
Намоз ўқиёттан кишига намоздан ташқаридаги одам қироатда ёрдам берса, яъни эсига келмай қолган жойини эсига солса ёки хато ўқиган жойини тузатиб қўйса ва бу ёрдамни намозхон қабул қилса, намози бузилади. Имом қироатда ёрдамга муҳтож бўлган тақдирда муқтадий дарҳол ёрдам беришга шошилмаслиги лозим, балки ўзига бироз қўйиб бериб, агар ўзи уддасидан чиқмаса ёки сукут сақлаб қолса, шундагина ёрдам бериш лозим бўлади. Лекин имом ҳам, агар намозга яраша қироат қилган бўлса, қавмни ёрдам беришга мажбур қилмаслиги, балки рукуъга кетавериши мумкин.
Намозда инграса, оҳ тортса ёки овоз билан йиғласа, қаралади — агар жаннат, дўзах каби ухравий нарсаларни ўйлаб шундай қилган бўлса, намози бузилмайди. Борди-ю, оғриқ, касаллик, бирор мусибат туфайли бўлса намози бузилади.
Саждагоҳдаги чанг ёки тупроқни намоз ичида пуфлаб кетказса, қаралади — агар овозсиз ва ҳарфларсиз нафас чиқарган бўлса намоз бузилмайди. Акс ҳолда намоз бузилади.
Намоз ичида ит, мушук, қўй, эчки каби ҳайвонларни қўриса ёки ўзига чорласа, қаралади — агар ҳарф ҳосил бўладиган овоз билан бўлса намоз бузилади, ҳарфсиз бўлса бузилмайди.
Йўталиш, инграш, оҳ тортиш кабилар узр билан беихтиёр бўлса, аксирганда ёки кекирганда гарчи ҳарф чиқса ҳам бузилмаганидек намоз бузилмайди. Намозда қироатга овозини созлаш учун йўталса ёки имом қироатда адашганда уни огоҳлантириш учун ёхуд ўзини намозда эканини билдириш учун йўталса намози бузилмайди. Намозда қироатни Қуръони карим китобидан ўқиб қилса, Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида намоз бузилади. Зеро, Китобни кўтариб туриш, уни варақлаш, унга кўз ташлаш кўп ҳаракатни талаб қилади. Кўп амал ва ҳаракат эса, намозни бузувчи омиллардан. Шунга кўра, агар Китобни бирор нарса устига қўйилса, варақламаса ёки меҳроб деворига ёзилган битикдан ўқиб қироат қилса намоз бузилмайди. Лекин Абу Ҳанифа (рҳ.)нинг намоз бузилишига яна бошқа далили ҳам бор. У ҳам бўлса Китобдан ўқиш — бу таълим олиш, ўрганиш демакдир. Бу эса, намознинг амалларидан эмас. Демак, Китобни кўтариб ўқийдими ёки қўйилган ҳолда ўқийдими баробардир. Қайси ҳолатда бўлса ҳам намоз бузилади. Шу жавоб саҳиҳ деб топилган. Аммо Абу Юсуф ва Муҳаммад (рҳ.)лар наздида намозда Қуръон китобидан ўқиб қироат қилиш жоиз. Яна Қуръонни ёд билувчи киши Китобдан ўқиб қироат қилса намози бузилмайди, дебдурлар. Меҳроб деворига фиқҳ каби Қуръондан бошқа нарсалар ёзилган бўлиб, намозхон уни маъносини тушиниб ёки тушунмаган ҳолда ўқиса Имом Муҳаммад (рҳ.)дан бошқа мужтаҳидлар намоз бузилмайди, деганлар. Намозда кераксиз иш ва ҳаракат (амали касир) қилиб қўйса намоз бузилади. Унинг миқдори тўғрисида уч хил таъриф бор. Биринчиси — икки қўл билан қилинадиган ишлар. Масалан: салла ўраш, кўйлак кийиш, иштон боғини боғлаш, камондан ўқ отиш. Аммо кўйлак ёки шалварни ечиш, дўппи кийиш ёки уни ечиш каби бир қўл билан қилинадиган ишларни икки қўл билан бажарса ҳам намоз бузилмайди. Иккинчиси — намозхон ўзини кўп иш қилиб юборгандек сезса, шунинг ўзи «амали касир»дир, деган ривоят бор бўлиб, у Абу Ҳанифа (рҳ.) раъйларига ҳам яқиндир. Учинчиси — намозхоннинг ҳаракатларини узоқдан кўрган киши у намоздан ташқарида деб билса. Аммо шак қилса ҳисоб эмас. Бу таъриф кўпчилик уламолар томонидан маъқулланган. Намоз ичида бир саф миқдорида юрса намози бузилмайди. Агар икки саф олдинга юрмоқчи бўлса, олдин биринчи сафгача юриб бориб, бироз тўхтаб, сўнгра иккинчи сафга юриб бориши керак. Бирданига икки саф миқдорида юрса намози бузилади. Намозда юзнинг ўзини у ёқ-бу ёққа бурса, гарчи макруҳ бўлса-да, намоз бузилмайди. Аммо кўкраги билан бирга бурилса, намоз бузилади. Намоз ичида илон ва чаён ўлдирса намоз бузилмайди. Аммо ҳеч кимга зиён етказмаслик эҳтимоли бўлса, уларни ўлдиришга ҳаракат қилиш макруҳдир. Кимгадир азият етказиш хавфи бўлганда эса, уларни масжид ичида қувиб юриб, ҳатто имомнинг олдидан ўтиб бўлса ҳам ўлдириш жоиз. Агар намозда бир вақтнинг ўзида уч марта тош отса ёки бит, бурга, чивин кабиларни ўлдирса ёхуд соқоли ё сочининг уч толасини биттадан юлса намози бузилади. Агар тошни қулочини кенг очиб, кучининг борича отса бир мартада ҳам намоз бузилади. Намозда туриб учта сўз ёзса намоз бузилади. Ундан кам бўлса бузилмайди. Агар ҳавога ёки ўз баданига бармоғи билан ёзса уч сўздан кўп бўлса ҳам намоз бузилмайди. Намознинг бир рукнида уч марта қўлини кўтариб юзи, бўйни каби жойларни қашиса намози бузилади. Аммо қўлини бир кўтарганича уч марта қашиса намози бузилмайди. Лекин намозда беузр қашиниш макруҳдир.
Намозда имомнинг оёқларидан кўра муқтадийнинг оёқлари олдинга ўтиб кетса, муқтадийнинг намози бузилади. Аёл киши намозда боласини эмизса, намози бузилади. Агар бола ўзи келиб, уч марта эмса, сут чиқса ёки чиқмаса ҳам намоз бузилади. Бир-икки марта эмганида сут чиқмаса намоз бузилмайди. Намозхондан ташқаридаги одам бирор нарса сўраса ёки унга савол берса, у боши билан «ҳа» ёки «йўқ» ишорасини қилса намози бузилмайди.
Намозда туриб, чироқнинг пилигини кўтарса (ҳозирги пайтда лампа ўчиргичини босса) намози бузилмайди.
Намозда аврат ҳисобланадиган аъзоларни ўзгалардан беркитиш фарз. Аммо намозхоннинг ўзидан беркитиши шарт эмас. Масалан, лозимсиз узун куйлак кийиб ўқиётган киши энгашиб рукуъ қилганда ёқадан авратига кўзи тушса намози бузилмайди. Эркак киши кўйлак, лозим, салла билан намоз ўқиши мустаҳаб ҳисобланади. Аммо фақат бир узун кўйлак билан ўқиса ҳам макруҳ эмас. Лекин бир лозимнинг ўзи билан ўқиши макруҳдир. Намозда аврати очилиб кетса, дарҳол ёпиб олса зарари йўқ. Аммо бир рукн миқдорида очиқ қолдирса намози бузилади.
Намозда аёл кишининг бошидаги сочидан тўртдан бир қисмининг очилиб қолиши билан намоз бузилади. Лекин бу миқдор унинг қулоқлари устидаги қисмидан ҳисобланади. Қулоқларидан пастга осилиб турган қисмининг очилиб қолиши намозни бузмайди. Аммо эркаклар назари тушишининг тақиқланишида қулоқ устидаги билан остидаги сочлар баробардир. Имом Абу Юсуф (рҳ.) сўзига биноан аёл кишининг оёқ болдирлари намозда аврат ҳисобланмайди. Билаклари эса, қорни билан баробардир. Абу Юсуф билан Абу Ҳанифа (рҳ.)лардан яна шундай ривоят борки, намозда аёл кишининг билаклари ҳам аврат саналмайди. Яъни, икки билаклари очиқ ҳолда ўқиган намози дуруст ҳисобланади. Намоз ичида таҳорати синиб қолган киши таҳоратини янгилаб келиб, намозининг қолган қисмини давом эттириб ўқиши мумкин. Лекин таҳоратга доир ишлардан бошқа иш қилиб қўйса ёки истинжо қилаётганда аврати очилиб қолса намози бузилади. Шунинг учун намоз ичида таҳорати синган киши бошидан қайта ўқигани афзалдир.
Фарз намозларини заруратсиз бузиш жоиз эмас. Зарурат деганда бирор киши сувга ғарқ бўлаётган, йиртқич ҳайвон ҳамла қилаётган, ёрдам сўраб чақираётгани каби ҳолатлар назарда тутилган. Нафл намозларда намозда эканини билмаган одам чақирсагина намозни бузиб жавоб қилинади. Намоз ўқиётганини билиб туриб ота-онасидан бири чақирса ҳам жавоб бермаслиги мумкин.
Агар калиш ёки унга ўхшаш осон ечиладиган оёқ кийимини ечиб, устига оёқларини қўйиб намоз ўқиса зарари йўқ. Бунда оёқ кийимининг ости пок ёки нопоклигининг дахли йўқ.
Намозни бошида фарз деб бошлаб, кейин намоз давомида нафл ўқияпман, деган ният билан ўқиб тамомласа ёки бошида нафл деб ният қилиб, намоз давомида фарз ўқияпман, деган ният билан ўқиб тамомласа намоз бошидаги нияти эътиборга олинади. Пешин вақти чиққанидан бехабар пешин намозини ният қилиб ўқиса - намози дурустдир. Зеро, вақт чиқиши билан пешин намозининг қазоси зиммасига тушади. Қазо намозни адо намоз нияти билан ўқиш эса жоиздир.
Агар намозхон «такбири таҳрима»ни имомдан олдин айтиб қўйса, имомга иқтидо қилган бўлса, намози дуруст эмас. Иқтидо қилмаган бўлса якка ўқувчи сифатида намозни бошлаган бўлади.
Намоз қиёмида узрсиз бир оёқда туриб ўқиш макруҳдир. Агар узри бўлса зарари йўқ.
Қатнов йўл устида, молхона, ахлатхона, қассобхона (кушхона), ғуслхона, ҳаммом, қабристон каби жойларда ва Каъба томида намоз ўқиш макруҳдир. Яйлов, бўйра, гилам каби нарсалар устида намоз ўқишнинг зарари йўқ.
Намозни фарз деб ўқиётган бўлса-ю, «Фарз» сўзининг маъносини билмаса ёки намознинг фарз эканини билмай ўқиб юрган бўлса ўқиган намози дуруст бўлмайди.
Бошини баланд кўтаришга душмандан хавфи бор одам, чодирдан ташқари лой ёки ёмғир ёғаётган бўлса, чодирнинг пастлигидан тик туриб ўқишнинг иложини топмайдиган одамлар намозни ўтирган ҳолда ўқишлари мумкин.
Намоз бошланганда келган намозхон имомнинг фарз ёки таровеҳ ўқиётганини билмагани учун «Агар хуфтон намози бўлса иқтидо қилдим. Таровеҳ намози бўлса иқтидо қилмадим», — деса, намози дуруст бўлмайди, гарчи хуфтон ўқилаётган бўлса ҳам.

МУСОФИР НАМОЗИ


Бизнинг динимиз қулайлик, инсонларга марҳамат динидир. Чунончи, у мусофирларга ҳам анча енгилликларни муҳайё қилиб қўйган. Яшаб турган жойидан ўртача юришда камида 18 соатлик (90 чақирим) масофага ўн беш кундан оз муддатни ният қилиб йўлга чиққан киши қишлоғи ёки шаҳрининг охирги уйлари кўринмай қолган дақиқадан бошлаб мусофир ҳисобланади. Ўн беш кунга ё бундан кўпга ният қилиб чиқилса, йўлдагина мусофир саналади, бораётган манзилининг дастлабки уйлари кўрингандан бошлаб эса, муқим ҳукмига ўтади ва намозларини тўлиқ ўқийди.
Мусофир одам тўрт ракатлик фарз намозларини икки ракатга қисқартириб (бомдод намозининг фарзи каби) ўқийди. Бироқ шом намозининг уч ракат фарзи ва уч ракатлик витр намозларини тўлиқ адо этади. Агар мусофир киши муқим кишига эргашиб намоз ўқиса, тўрт ракатлик фарзларни ҳам тўлиқ ўқийди. Муқим киши мусофир кишига иқтидо қилиб намоз ўқиётган бўлса, унда имом икки ракатдан сўнг салом бергач, эргашувчи салом бермайди, ичида «Аллоҳу акбар» деб қиёмга туради-да, қолган икки ракатни мустақил ўзи ўқиб тугатади.
Мусофир намози
Шаръан мусофир номини олиб, айрим имтиёзларга эга бўлиши учун киши энг камида уч кеча ва кундузлик йўлни босиб ўтишни ният қилиб йўлга чиққан бўлиши керак. Йилнинг энг қисқа кунларидаги уч кунлик йўл одамнинг пиёда ёки туянинг юриш тезлиги билан ўлчанади. Мусофирга бериладиган имтиёзлар - тўрт ракъатли фарз намозларнинг икки ракъатга айланиши, Рамазон рўзасини тутиш-тутмаслик ихтиёри, пойафзалга уч кечаю кундуз масҳ тортиш мумкинлиги, жумъа ва икки ҳайит намозларининг соқит бўлиши кабилардир. Уч кеча ва кундузлик масофа эртадан кечгача йўл юриш билан белгиланмайди. Сафар масофаси тонгда йўлга чиқиб пешин вақти киргунича йўл босиб, сўнгра бир жойда дам олиб, тунаб, яна эртаси тонгда йўлга чиқиб, пешингача юриб, учинчи куни ҳам шу тариқа йўл юриш билан ўлчанади. Фарсах ёки километр билан ўлчаш шарт эмас. Зеро, ҳар бир йўлнинг ўзига хос қулайлиги ва қийинчиликлари бор. Изоҳ: Шунга кўра, сафар масофасини км билан белгилашда уламолар ўртасида қадимдан ихтилофлар мавжуд. Баъзилар буни 80, бошқалар 90, айрим уламолар 100 км. деб ҳисоблайдилар. Мусофирнинг кўзлаган манзилига иккита йўл бўлиб, бири узоқ, иккинчиси яқин. Узоғи уч кечаю кундузлик, яқини икки кечаю кундузлик йўл бўлса. Узоғи билан юрсагина мусофир ҳисобланади. Уч кечаю уч кундузлик йўлни улов билан икки кунда босиб ўтган бўлса ҳам мусофир ҳисобланиб, тўрт ракъатли фарз намозларни қаср (икки ракъат) ўқийди. Мусофир одам қаср ўқиши, яъни, тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъат қилиб ўқиши вожибдир. Борди-ю, тўрт ракъат ўқиб, икки ракъатдан кейин ўтирган бўлса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин кейинги икки ракъат нафлни қўшиб, саломни кечиктиргани учун гуноҳкор бўлади. Олдинги қаъдага ўтирмаган бўлса намози бузилади. Сафарда суннат намозларини ўқимасликка баъзи уламолар рухсат берган бўлса-да, хавф-хатарли жойларда ўқимаслик, барқарор, тинч жойларда ўқишлик авло(афзал;яхши)дир. Мусофир намозларни қаср қилиб ўқишни уйида ният қилган вақтидан бошлаб эмас, балки йўлга тушиб, шаҳри ёки қишлоғининг чекка уйлари ортида қолган жойдан бошлайди. Сафардан қайтганда ҳам худди шу жойга келганидан кейин қасрни тўхтатиб, тўла ўқишга ўтади. Уч кечаю уч кундузлик йўлга чиқишни ният қилмай сафарга чиқса-ю, бир ойлик йўл босиб ўтган бўлса ҳам шаръан мусофир ҳисобланмайди. Масалан, отини қидириб узоқ масофагача излаб борган одам қанча кўп йўл босгани билан ниятсиз бўлгани учун мусофир бўлмайди. Аммо уйига қайтишда мусофирга айланади. Зеро, сафар масофасидаги уйига боришни ният қилди. Мусофир сафар масофасини босиб ўтгач, бирор шаҳар ёки қишлоқда энг ками ўн беш кун туришни ният қилган ҳолда тўхтаса, мусофирлик имтиёзлари соқит бўлади. Шунингдек, сафар масофасини босиб ўтмай туриб бирор жойда ўн беш кун туришни ёки уйига қайтишни ният қилса ҳам муқимга айланиб, мусофирлик имтиёзларидан холи бўлади. Саҳро ва дашту биёбонларда чодир тикиб яшайдиган кўчманчи қабила кишилари агар бир жойда ўн беш кун ва ундан ортиқ туришни ният қилсалар, Абу Юсуф (рҳ.)дан қилинган икки хил ривоятдан бирига кўра, улар муқимга айланадилар. Бир шаҳарга келган мусофир ишим битган куни қайтаман, деган ният билан бир неча йил туриб қолса ҳам муқимга айланмайди. Мусофир 15 кун ёки ундан ортиқ вақт икки манзилда туришни ният қилса, қаралади — агар ўша икки жой ўзига мустақил маконлар бўлиб, бири иккинчисига тобе бўлмаса, муқимга айланмайди. Агар 15 кун кундузи бир қишлоқда, тунда иккинчи қишлоқда бўламан, деб ният қилса, тунайдиган қишлоққа кириши билан муқимга айланади. Ҳожи Макка шаҳрига Зилҳижжа ойининг биринчи куни кириб келиб, 15 кун ёки ортиқроқ тураман, деб ният қилгани билан муқим бўлиб қолмайди. Зеро, ойнинг саккизинчи куни Минога, тўққизинчи куни Арафотга чиқиб кетиши керак. Демак, 15 кун бир жойда кечмай, бўлиниб қолади. Шунинг учун мусофирлигича қолиб, намозларни қаср қилиб ўқийверади. Савдогар бир шаҳарга бориб, ҳожатимни адо этгунимча 15 кун тураман, деб ният қилса, муқимга айланмайди. Зеро, эртароқ ҳожати битса, юртига қайтиши аниқ. Демак, 15 кун туришига ишончи мустаҳкам эмас. Бинобарин, ният ҳам барқарор эмас. Бировга тобе ҳолда сафарга чиқувчиларнинг мусофир ёки муқимга айланиши уларнинг раҳбарига боғлиқ. Яъни, унинг нияти ва қарорига қараб, буларнинг ҳоли ўзгариб туради. Масалан, шогирдлар устозига, хотинлар эрларига, мардикор хўжайинига қараб иш кўрадилар. Ўзларича мусофир ёки муқим бўлишни ният қилишлари мумкин эмас. Мусофир намоз ичида туриб, шу шаҳарда 15 кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилса, намозини қаср қилмай, тўрт ракъат ўқийди. Бунда унинг якка ўқиётгани ёки имомга иқтидо қилиб ўқиётгани ёхуд масбуқ эканининг фарқи йўқ. Намозни кеч бошлагани учун уни тугатмай туриб вақтли чиқса ва шундан кейин мусофир 15 кун ёки ундан кўпроқ кун туришни ният қилса, намози қасрлигича қолади. Агар намозни бузиб қўйса, шу намознинг қазосини икки ракъат ўқийди. Мусофир бошқа мусофирларга имом бўлиб намоз ўқиётганида таҳорати сингач, орқадан бир мусофирни ўрнига қўйиб, таҳоратни янгилаш учун чиқиб кетганидан кейин вақтинча имомлик қилаётган намозхон 15 кун шу шаҳарда туришни ният қилса, орқадагиларнинг намози қасрдан тўрт ракъатга ўзгармайди. Биринчи таҳорати синган имом агар масжиддан чиқмай туриб шундай ният қилса, ўзининг ҳам, иқтидо қилган мусофирларнинг ҳам қаср намозлари тўрт ракъатга ўзгаради. Мусофир муқимга иқтидо этиб намоз ўқиса, қаср қилмай, тўрт ракъат ўқийди. Аммо намозни бузиб қўйиб, қайта ўзи ўқимоқчи бўлса, яна қаср қилади. Агар муқимга нафл нияти билан иқтидо этган бўлса-ю, намозни бузиб қўйиб, қайта ўқимоқчи бўлса, тўрт ракъат ўқийди. Жумъа куни заволдан олдин ёки кейин сафарга отланиш макруҳ эмас. Лекин шаҳардан чиқиб кетгунига қадар жумъа вақти чиқиб кетмаслигини билса, жумъани ўқиб, сўнгра кетиши лозим. Аксинча қилса, макруҳдир. Машойихларимиз сўзига кўра, кўпчилик кишиларда икки хил ватан бўлади. Биринчиси - ватани аслий. Яъни, аҳл-оиласи ва мол-мулки турадиган ватан. Иккинчиси — ватани иқомат. Яъни, ватани аслийдан вақтинча келиб яшайдиган иккинчи яшаш жойи. Бунда камида 15 кун яшашни ният қилиши шарт. Кўпига чегара йўқ. Ватани аслийдан аҳл-оиласи билан иккинчи ватанга кўчиб борса, олдинги жойига келганда мусофир ҳукмида бўлади. Аммо аҳл-оиласини олиб кетмай, иккинчи яшаш жойида янги оила қурса, ҳар икки ватанда ҳам муқим ҳисобланади. Ватани аслий сафар билан ёки бошқа жойдаги иқомат жойи билан йўқ бўлмайди. Аммо 15 кунлик иқомат жойи сафар билан ҳам, иккинчи иқомат жойига бориш билан ҳам йўқ бўлади. Агар ватани аслийсида ҳовли ва ерини қолдириб, аҳл-оиласи ва кўчлари билан бошқа жойга бориб ватан тутса, олдингиси ҳам ватани аслийлигича қолади. Мусофир намоз ўқий деса, ўғри ва қароқчиларнинг унинг нарсаларини талаб кетиши хавфи бўлса, намозни ўқимаслиги мумкин. Фарз намозини узрсиз улов устида ўқиш жоиз эмас. Узр деганда уловдан тушса, ўзи, кийими ёки уловига ўғри, йиртқич ёки душман тажовуз қилишидан қўрқиши, уловга қайтиб миниб олишига кўзи етмаслиги ёки ер лой бўлиб, қуруқ жойнинг йўқлиги кабилар назарда тутилади. Улов устида намоз ўқишга тўғри келиб қолса-ю, уловнинг айрим жойларига нажосат теккан бўлса, баъзи уламолар эгар билан узанги пок бўлса зарари йўқ десалар, бошқалари эгарнинг ўзи пок бўлса кифоя, дебдилар. Лекин «Канзул-ибод» китобига шарҳ ёзган аллома Бадруддин Айний уловдаги нажосат қаерда бўлишидан қатъи назар намозга зарарсиздир, деганлар. Сузиб бораётган кемага минган одам намозни тикка ҳолда ўқишга қодир бўлса-да, беузр ўтириб ўқиши жоиз. Лекин кароҳати бор. Бу Абу Ҳанифа (рҳ.) сўзлари. Аммо Абу Юсуф билан имом Муҳаммад (рҳ.) лар наздида жоиз эмас. Демак, беузр ўтириб ўқилмагани яхши экан. Кема боғлиқ ҳолда сузмай турган бўлса, барча уламолар наздида ҳам беузр ўтириб ўқиш жоиз эмас.

SAFARDAN QAYTGANDA ÖQILADIGAN NAMOZ


Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бирлан бирга сафарда бўлдим. Мадинага қайтиб келганимизда Жаноб Расулуллоҳ менга: «(Сафардан омон қайтганинг ва бола-чақанг бирлан соғ-саломат кўришганинг шукронасига) масжидга кириб, икки ракьат намоз ўқи!» — дедилар».
Каъб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар сафардан қайтсалар, (дам олгани) ўлтирмасларидан бурун масжидга кириб, икки ракъат намоз ўқир эрдилар».

ИМОМГА ЭРГАШИШ


Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти марта ортиқ эканини марҳамат қилганлар.
Беш вақт намознинг фақат фарзлари, жума намозининг икки ракат фарзи, ҳайит намозлари, Рамазон ойида таровеҳ ва витр намозлари имомга иқтидо қилиб ўқилади. Имомга эргашиб жамоат билан намоз ўқийдиган киши «муқтадий» дейилади.
Муқтадий қуйидагиларга амал қилиши керак:
1. Аввало, ҳам ўқилаётган намозга, ҳам имомга эргашишга ният қилмоғи лозим. Масалан, «Аллоҳ розилиги учун бугунги бомдод намозининг икки ракат фарзини ушбу имомга эргашиб, ўқишни ният қилдим.
2. Имом ифтитоҳ такбирини айтгач, муқтадий ҳам ундан кейин дарҳол такбир айтиб қўлларини боғлайди ва ичида фақат Сано (Субҳанака) дуосини ўқийди. Имомга эргашиб намоз ўқиётган киши тикка турганида (қиёмда) Фотиҳа ва зам сураларни ўқимайди. Овоз чиқариб ўқиладиган бомдод, шом, хуфтон намозларининг фарзида, жума намозининг фарзида, ҳайит намозларида, рамазон ойида таровеҳ ва витр намозларида имом Фотиҳа сурасини тугатгач, муқтадий ичида «Амийн» дейди.
3. Рукуда уч марта «Субҳана роббийал ъазийм», дейди. Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик тургач, «Роббана лакал ҳамд», дейди. Саждаларда ҳам муқтадий уч мартадан «Субҳана роббийал аъла»ни айтади.
4. Ўтиришларда муқтадий ичида «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқийди ва имом билан бирга салом беради.
Имомга иқтидо қилиб жамоат билан бирга намоз ўқиётган киши барча амалларда имомдан кейин ҳаракат қилади, ундан олдинга ўтиб кетмайди.
Жамоатга кечикиб келиб қўшилган киши такбир айтиб, имомга эргашади. Охирги ўтиришда «Аттаҳиййат»ни ўқиб, имомнинг салом беришини кутади. Имом икки томонга салом берар- бермас, салом бермай «Аллоҳу акбар» деб тикка туради ва кечиккан ракатларни ўзи ўқиб намозни тугатади.
Бирор ракатнинг рукусига улгурган, яъни имом ҳануз рукудан бош кўтармасидан илгарироқ ният қилиб, жамоатга қўшилган киши ўша ракатни ўқиган ҳисобланади.
Имомга иқтидо қилиш ва жамоат намозига кечикиб келиб имомга эргашиш хусусида
Фарз намозларни жамоат билан адо этиш таъкидланган суннатлар сирасига киради. Уни беузр тарк этиш гуноҳ ҳисобланади. Лекин бир неча узр саналган ишлар борки, улар туфайли масжидга ва жамоатга чиқмаслик жоиз ҳисобланади. Масалан, бемор, оёқлари шол бўлган, кексалик туфайли бедармонликка учраган, кўзи ожиз кишилар жамоатга чиқмасдан уйларида ўқишлари мумкин. Шунингдек, ёмғир, йўлнинг лойлиги, қаттиқ совуқ ҳаво, қалин қоронғулик, тундаги шамол кабилар ҳам узр ҳисобланади.
Бомдод ёки шом намозининг фарзини якка ҳолда ўқиётганида жамоат намози барпо бўлиб қолса, қаралади: агар энди бир ракъат ўқиган бўлса, дарҳол намоздан чиқиб имомга иқтидо қилади. Борди-ю, иккинчи ракъатда бўлса, қаралади: агар сажда қилмаган бўлса, намозини кесиб, жамоатга қўшилади. Борди-ю, сажда қилган бўлса, намозини охирига етказаверади. Лекин имомга нафл нияти билан иқтидо қилмайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл ўқиш макруҳ бўлганидек, шомдан кейин ҳам уч ракъатли нафл ўқиш бидъат ҳисобланади. Мабодо иқтидо қилса, бир ракъат қўшиб тўрт ракъат қилиб қўяди. Зеро, имомга мувофиқ бўлишдан кўра, суннатга мувофиқ иш қилиш яхшироқдир.
Бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқиса, фарздан бир ракъатга улгурадиган бўлса, сафдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб олиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Чамасида бир ракъатга ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни тарк этиб, фарзни ўқиш билан кифояланади. Суннатининг қазоси ўқилмайди. Унинг қазоси фақат фарзи билан бирга тарк этилган тақдирдагина ўқилади. Бомдод суннатидан бошқа суннатларнинг қазоси асло ўқилмайди. Уламолар ижмоъ қилганларки, имомга кеч келиб иқтидо қилган киши таҳрим такбирини айтиб бўлгунича имом рукуъга кетса, у имомдан кейинроқ рукуъ қилса ҳам шу ракъатни топган бўлади. Аммо имом рукуъдан бошини кўтарган пайтда ("қавма"да) иқтидо қилган бўлса, шу ракъатни топмаган бўлади.
Агар пешиннинг фарзини якка ҳолда бошлаганда жамоат барпо бўлиб қолса, қаралади: агар биринчи ракъатда бўлиб, ҳали сажда қилмаган бўлса, намозни келган жойидан тўхтатиб, имомга иқтидо қилади. Агар сажда қилган бўлса, яна бир ракъат қўшиб тугатиб, сўнгра жамоатга қўшилади. Шуни билиб қўйиш керакки, жамоатга такбир (иқомат) айтилган пайтда пешиннинг фарзини энди бошлаган одам дарров намозини кесмаслига лозим. Балки, то имом келиб» таҳрима такбирини айтгунга қадар икки ракъатни тугатиб қўйиши лозим. Пешин фарзидан уч ракъат якка ҳолда ўқигандан кейин жамоат барпо бўлиб қолса, албатта, тўртинчи ракъатни ҳам ўқиб, сўнгра имомга нафл нияти билан иқтидо қилади. Фақат аср намозидан кейин бундай қилинмайди. Аммо учинчи ракъат саждасини қилмаган бўлса, хоҳ дарҳол ўтириб салом бериб тугатади, хоҳ тик турган жойида таҳрима такбирини айтиб, имомга иқтидо қилаверади. Тик турган ҳолда салом бермайди. Лекин баъзи фуқаҳолар бир томонига салом беради, деб таъкидлаганлари нақл қилинган.
Аср намозини кеч ўқиган одамга Қуёш ботгандан кейин бирор киши иқтидо қилса, қаралади: агар имом муқим, муқтадий мусофир бўлмаса, иқтидоси дуруст бўлади.
Бурҳониддин Марғиноний (рҳ.) сўзларига кўра, «ҳавойи фикр ва бидъат эгалари» деб номланувчи фирқаларнинг айрим ашаддийларига иқтидо қилиб намоз ўқиш жоиз эмас. Масалан: равофиз, жаҳмий, қадарий, мушаббиҳа, Қуръон — махлуқ деб эътиқод қилувчиларга иқтидо қилинмайди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, имомликка ўтувчи фирқа вакили эътиқодида куфрга сабаб бўладиган ақида бўлмаса кароҳияти бўлса-да, иқтидо қилиш жоиздир. Масалан Пайғамбаримиз Муҳаммад (а с.)нинг Маккадан Масжиди Ақсога қилган сайрлари (исро)ни инкор этувчи фирқадан бўлса, унга иқтидо қилинмайди. Зеро у (исро) маъноси аниқ оят билан собит бўлган. Аммо Ақсо масжидидан осмонларга қилган сайрлари (меърож)ни инкор этадиган фирқалардан бўлса, унга иқтидо қилиш жоиз. Зеро, меърож «занний далил» (аниқ бўлмаган далил) билан собит бўлган. Таҳоратга доир узрли кишилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиз. Лекин узрлари бир хил бўлиши шарт. Масалан, доимий равишда ел чиқиш касалига чалинган одам доимий сийдиги томиб турувчи кишига иқтидо қилиши жоиз эмас. Аъробий, кўзи ожиз, қул, валади зино ва фосиқ кишилардан бири имом бўлиб намоз ўқилса, унга иқтидо қилиш жоиз, лекин кароҳияти бор. Изоҳ: Валади зинога иқтидо қилиш кароҳиятининг сабаби - одамлар ўртасида шов-шув гапларнинг пайдо бўлиш хавфидир. Эркак кишининг аёлларга имом бўлиб намоз ўқишининг шартлари — уларга имомлик қилишни ният қилиши ва хилват жойда бўлмаслигидир. Аммо аёлларнинг ҳаммаси ёки айримлари имомга маҳрам бўлса хилватда ўқишлари ҳам жоиз. Лекин, фақат аёллар жамоатига имом бўлиб ўқишнинг кароҳияти бордир. Жумъа ва ҳайит намозларида имомга иқтидо қилган аёлларга имомликни ният қилмаса ҳам жоиздир. Аммо эркак кишининг аёлга иқтидо қилиши мутлақо жоиз эмас. Аёллардан бири имомлик қилган ҳолда хоҳ фарз, хоҳ бошқа намозларни адо этишлари макруҳдир. Жаноза намози бундан мустасно. Жамоат билан намоз ўқиган тақдирда ҳам имомликка ўтган аёл олдинга чиқиб олмай биринчи саф орасида тургани яхши, дейилган. Аслида аёллар якка ҳодда намоз ўқиганлари афзалдир. Намоз қироатига яраша Қуръон сураларидан ўрганиб олиш ҳаммага фарзи айн бўлганидек, саводсиз киши ҳам намозда ўқилиши фарз бўлган миқдорида қироатни тўғри ўқишга кечаю кундуз ҳаракат килиши керак бўлади. Агар ҳаракат қилмаса Аллоҳнинг ҳузурида узрли саналмайди. Тоқати борича ҳаракат қилса ҳам тўғри талаффуз билан ўқиёлмаса, намозни ўқийверади. Хато ўқилган қироати узрли ҳисобланади. Қироати дуруст одам қироати узрли кишига, қироати узрли одам соқовга, кийимли одам кийимсизга, масбуқ масбуққа, лоҳиқ лоҳиққа, ердаги одам отлиққа иқтидо қилишлари жоиз эмас. Имом билан унга иқтидо қилувчи (муқтадий) ўртасида юпқа девор бўлса ёки қалин бўлса ҳам овоз ўтказадиган тешикчалар қўйилган бўлса, улар орқали имомнинг энгашаётган, тураётган ҳаракатлари кўриниб турса ёки такбирлари эшитилиб турса намози жоиздир. Изоҳ: Шунга қараганда ҳозирда масжид ҳудудида, лекин имомдан олисда алоҳида хоналарда сафдан ажралган ҳолда имомга иқтидо қилиб намоз ўқишлар, овоз кучайтиргичлар орқали имомнинг ҳолати билиниб тургани учун жоиздир. Ҳовлиси масжидга қўшни бўлган одам ўз уйида туриб масжид имомига иқтидо қилишининг шарти — ўртада қатнов йўлининг бўлмаслиги ёки бўлса ҳам йўл узра саф тортилиб уни тўлдириб турган бўлишидир. Имомга иқтидо қилувчи бир эркак ёки намозни тушунадиган ёшга етган норасида (сағир) бўлса имомнинг ўнг ёнида туриб намоз ўқийди. Агар чап томонида туриб ўқиса, намози жоиз бўлса-да, ёмон иш қилган бўлади. Якка одам имом ортида туриб иқтидо қилса ҳам намози дуруст бўлади. Лекин кароҳияти бўлиш-бўлмаслигида уламолар икки хил хулосага келганлар. Иқтидо қилувчи икки эркак бўлса, имомнинг ортида туришлари лозим. Борди-ю, имомнинг икки ёнида туриб ўқишса ҳам намозлари жоиздир. Агар турли жинс ва ёшдаги намозхонлар бир жамоатда бўлиб қолсалар, имом орқасидаги сафларга катта ёшдаги эркаклар, уларнинг ортидаги сафларга норасида ўғил болалар, уларнинг ортидаги сафга хунасалар туриб, улар ортидан аёллар, улар ортидан норасида қизлар саф тортгайлар. Аёлларнинг масжидга қатнаб эркаклар жамоатига қўшилиб намоз ўқишлари макрухдир. Кекса ёшдаги аёлларнинг бомдод, шом, хуфтон намозларига келишлари бундан мустасно. Лекин айримлар: «Бузғунчилик туфайли бугунги кунда аёлларнинг барча намозларга келиши макруҳ» деб хисоблашади. Эркаклар сафига кириб намоз ўқиган битта аёл учта эркак кишининг намози бузилишига сабаб бўлади: ўнг, чап ва орқа томонидаги намозхонлар. Бошқаларнинг намози бузилмайди. Иккита аёл тўртта кишининг намозини бузади: ўнг, чап ва орқадаги икки киши. Учта аёл бўлса уларнинг икки ёнидаги икки киши билан бирга аёлларнинг ортидаги уч киши билан яна саф охиригача уч нафардан кишиларнинг намози бузилади. Иқтидо қилган одам «Аттаҳийёт»дан кейинги салавот ёки дуони ўқиб бўлмасдан туриб имом салом бериб юборса, у ҳам салом бериб намоздан чиқаверади. Рукуъ ва саждадаги тасбеҳларни уч марта айтмай туриб имом бошини кўтарса, муқтадий ҳам унга тобе бўлиб бошини кўтараверади. Имомдан олдин рукуъдан ёки саждадан бошини кўтариб юборган одам дарҳол рукуъ ва сажда ҳолатига қайтиши лозим. Бу билан рукуъ ёки саждани икки бор қилган бўлмайди. Намозда шундай бешта амал борки, уларни имом бажармаса муқтадий ҳам бажармайди — икки ҳайит намозидаги қўшимча такбирлар, уч, тўрт ракъатли намозлардаги биринчи қаъда (ўтириб «Аттаҳийёт» ўқиш), тиловат саждаси, саждаи саҳв, дуои қунут. Яна тўрт амал борки, имом бажарса ҳам муқтадий бажармайди — бирор саждани ортиқча қилса, ҳайит намозидаги такбирлар сонига қўшса, жаноза намозида 5-такбир айтса, бешинчи ракъатга саҳван туриб кетса. Агар имом эсига тушиб, 5-ракъатга сажда қилмай туриб қайтиб салом берса, муқтадий ҳам бирга салом беради. Борди-ю, имом сажда қилса, муқтадий унга қўшилмайди, балки салом беради. Имом бешинчи ракъат саждасини қилмай туриб муқтадий салом бериб қўйса, ҳар иккисининг намози ҳам бузилади. Намозга кеч келиб қўшилган киши (масбуқ), агар имом товуш чиқариб (жаҳрий) қироат қилаётган бўлса «таҳрима такбири»ни айтиб иқтидо қилади. Лекин «сано» ўқимайди. Намоз охирида қолган қисмини ўқиш олдидан сано билан «аузу»ни ўқиб қироат қилади. Имом товушсиз қироат қилаётганда иқтидо қилган одам «сано» ўқийди. Абу Юсуф (рҳ.) «Аузу»ни санодан кейин ҳам, қироатдан олдин ҳам ўқийди, деган эканлар. Масбуқ имом салом бериши биланоқ қолган қисмини ўқиш учун туриб кетмай, имом бошқа суннат ёки нафл намозга туриб кетишини ёки меҳробдан юз ўгириб кетишини кутиб туради. Зеро, имом саждаи саҳв қилиб қолиши эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин. Имом охирги қаъда (ўтириш)да «Аттаҳийёт»дан кейинги салавот ва дуоларни ўқиётганида масбуқ фақат «ташаҳҳуд»ни ўқийди. Вақти ортиб қолса, «ташаҳҳуд»ни такроран ўқийди, яъни «ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ»ни қайта-қайта ўқиб туради. Масбуқ «Аттаҳийёт»ни бир марта секин-аста, чўзиб ўқиб, имом билан бирга тугатишга ҳаракат қилади, деган уламолар ҳам бор. Тўрт ракъатли намоз тугагач, қавм имомга: «Уч ракъат ўқидингиз», — деса, имом: «тўрт ракъат ўқидим» деса, қаралади. Имом шубҳасиз, ишонч билан ўз сўзида туриб олса, намоз қайта ўқилмайди. Акс ҳолда қавмнинг сўзи эътиборга олиниб, намоз қайта ўқилади. Агар неча ракъат намоз ўқилгани тўғрисида намозхонлар ўртасида тортишув пайдо бўлса, имом қайси томонга қўшилса, ўша томоннинг сўзи эътиборга олинади, гарчи имом қўшилган томонда фақат бир киши бўлса ҳам. Намозни тик туриб ўқийдиган киши узр билан ўтириб ўқийдиган кишига иқтидо қилиши жоиз бўлганидек қомати рост киши букри кишига иқтидо қилиши жоиздир. Имом қавмдан ўрта бўйли одам баробарида баланд жойда намоз ўқиши макруҳдир. Аксинча, имом пастликда, қавм тепаликда ўқисалар макруҳ эмас. Бу Имом Кархийдан нақл қилинган. Имомнинг икки оёғи меҳробдан ташқарида бўлиши керак. Аммо намозхон кўплигидан издиҳом ҳосил бўлган бўлса, имом меҳроб ичига кириб ўқиши ҳам жоиз. Муқтадийнинг бўйи имомга қараганда узунроқ бўлиб саждада имомдан олдинроқ жойга сажда қилса ҳам намози дуруст. Зеро, муқтадийнинг оёклари имом оёқларидан олдинга ўтиб кетмаслиги шарт. Аммо боши саждада ўтиб кетса, зарари йўқ. Намозга кечроқ келган киши имомни рукуъда турганда топса, тик турган ҳолда «такбири таҳрима»ни айтиб, сўнгра рукуъга энгашиши керак. Борди-ю, энгашган ҳолда такбир айтса намози дуруст бўлмайди. Изоҳ: Зеро, такбири таҳрима тик ҳолда айтилиши шарт. Энгашган ҳолда айтилган такбир на таҳрима ва на рукуъ учун ўтмайди. Имом рукуъда турганида иқтидо қилган киши тик ҳолда рукуъ учун такбир айтса ҳам «такбири таҳрима» учун айтган ҳисобига ўтади. Аммо «таҳрима» учун бир такбир, рукуъ учун яна бир такбир айтса янада яхши. Биринчи «қаъда»да муқтадий «Аттаҳийёт»ни ўқиб бўлмасдан имом учинчи ракъатга туриб кетса, у билан бирга туриб кетмасдан «абдуҳу ва расулуҳ»гача ўқиб, сўнгра туриши керак. Аммо намоз охирида «Аттаҳийёт»дан кейин салавот ёки дуони ўқиб бўлмасидан олдин имом салом бериб юборса, муқтадий ҳам у билан бирга салом бераверади. Муқтадий витр намозида дуои қунутни ўқиб бўлмай туриб имом рукуъга кетса, қунутни чала қолдириб, у билан бирга рукуъ қилаверади. Борди-ю, қунут дуосини охиригача етказса рукуъдан имом бош кўтариб юбориш эҳтимоли бўлмаса қунутни охиригача ёки улгурган жойигача ўқийди. Имом рукуъдан турган пайтда унга иқтидо қилган киши «такбири таҳрима»ни айтиб, рукуъ қилгач, имом билан бирга икки сажда қилса ҳам шу ракъатни топмаган бўлади. Лекин имом билан ўқиган бошқа ракъатлари дуруст бўлиб, имомдан сўнг ўша қолган ракъатни ўқийди. Изоҳ: Жамоатга кеч келган киши имомни қайси ҳолатда топса, «такбири таҳрима»ни айтиб ўша жойидан бошлаб имом билан намозни давом эттириши лозим. Арконлари бут адо этилган ракъатлар ҳисобга ўтади. Бошқаларининг қазоси ўқилади. Имом биринчи саждадан бошини кўтармай туриб муқтадий бошини кўтариб имом саждада эканини билгач, бошини саждага қўйса, бу ерда икки масъала бор. Биринчидан, муқтадий имом биринчи саждада деб билган ҳолда бошини қайта қўйишда бу биринчи сажда деб ният қилган бўлса, намози дуруст. Борди-ю, имомдан олдин бош кўтарганда, имом иккинчи саждага бош қўйган экан, деб билиб қўйган бўлса, яъни иккинчи саждага бош қўйдим, деб ният қилган бўлса, шу пайтда имом бошини кўтариб, иккинчи саждани қилганини ҳам англамаган бўлса, муқтадийнинг намози бузилади. Аммо англаб, иккинчи саждани қўшса намози дуруст бўлади. Ҳайит намозига кеч келиб, имомни рукуъда топса, «такбири таҳрима»ни айтиб, сано айтмай рукуъ қилади ва рукуъдаги тасбеҳлар ўрнига уч такбирни айтади. Зеро, тасбеҳ айтиш — суннат, ҳайит намозининг олтита такбири — вожиб. Иккиси бир вақтга тўғри келиб қолганда вожиб адо этилади. Имом жамоат намози адосидан сўнг суннат ёки нафл намоз ўқимоқчи бўлса имомлик килган жойидан (меҳробдан) бошқа жойга ўтиб ўқиши лозим. Агар жамоатга қараб ўтирмоқчи бўлса, қибланинг ўнги, ўзининг чапи билан айланиши мустаҳаб амаллардандир. Изоҳ: Муқтадийга иштибоҳ бўлмаслиги учун имом бошқа жойга ўтиб олиши ёки ёнига бошқа бир-икки намозхонни чорлаб олиши лозим. Намозга кеч келган икки масбуқ имом саломидан кейин намознинг қолган қисмини алоҳида мустақил равишда ўқиб олишлари керак. Мабодо бири иккинчисига иқтидо қилса, иқтидо қилганнинг намози бузилади. Масбуқ намоз охирида имом билан бирга саҳван салом бериб қўйса, унга саждаи саҳв лозим бўлмайди. Борди-ю, имомдан кейин салом берса, саждаи саҳв қилади. Зеро, имом саломидан кейин масбуқ мустақил намозхонга айланади. Имом пешин намозини тўрт ракъат ўқиб ўтириб, сўнгра саҳван бешинчи ракъатга турса ва шу пайтда бир киши келиб унга иқтидо қилса, иқтидоси дуруст. Лекин имом бешинчи ракъатга сажда қилиб қўйса, имомнинг фарз намози бузилмайди, чунки у «қаъдаи ахир»га ўтирган. Кейинги ракъатлари нафлга ўтади. Аммо масбуқнинг намози бузилади. Зеро, нафл ўқигувчига фарз ўқигувчи иқтидо қилиши жоиз эмас. Қаъдага ўтирмаган бўлса, ҳаммасининг намози бузилади. Имом шом намозида учинчи ракъат охирида ўтириш ўрнига тўртинчи ракъатга туриб кетса, муқтадий имом сажда қилмай туриб, «ташаҳҳуд»ни ўқиб, салом берса намози бузилади. Масбуқ улгурмай кеч қолган жойини биринчи навбатда ўқиб олиб, сўнгра имом билан қолгаи қисмини ўқиса намози бузилмайди. Лекин суннатга хилоф иш қилгани учун макруҳ ҳисобланади. Зиммасида саждаи саҳв бўлган имом ҳам, якка ўқувчи ҳам саждаи саҳвдан олдинги ўқийдиган «ташаҳҳуд»дан кейин салавот ва дуони ўқимайди. Имом рукуъда турганида сафга бир номаълум киши келиб қўшилаётганини сезиб, рукуъга улгурсин деб, бир-икки тасбеҳ қўшиб ўқиса зарари йўқ. Аммо унга таниш одам учун рукуъ ёки қироатни чўзиш мумкин эмас. Жумъа куни имом хутба ўқиб турганида бир намозхоннинг ёдига бомдод намозини ўқимагани тушса, дарҳол туриб икки ракъат бомдод фарзини ўқиб олади. Бундай пайтда хутбани тинглаш вожиблиги соқит бўлади. Зеро, хутбадан кейин ўқиб улгурмайди. Намознинг ичида бир ракъат кам ўқигандек туюлиб, шубҳа қилса, эҳтиётан бир ракъат қўшиб қўяди. Аммо намозни ўқиб бўлганидан кейин бирор ракъат кам ўқидим деб шубҳа қилса, намозни қайта ўқимайди. Имомга бир-икки ракъат кейин келиб иқтидо қилган масбуқ имом намозининг охирида салавот ва дуо ўқиб ўтиришини кутса, олдидан одамлар ўтиб гуноҳкор бўлишидан қўрқса, «ташаҳҳуд»ни ўқигач, кутмасдан қиёмга туриб, қолган жойини ўқиши мумкин.

ҚАЗО НАМОЗЛАРИ


Мўмин-мусулмонлар намозларини доимо вақтида ўқишга ҳаракат қилишлари лозим. Лекин бирор сабаб билан ўқилмай қолса, у намознинг қазоси ўқилиши керак. Фарз намозлар ва витр намози қолдирилса, қазо қилиб ўқилади.
Қазо намози ва умуман ҳар қандай намоз ўқиш макруҳ ҳисобланган уч вақт борки, булар кун чиқиш, кун ботиш ва кун тиккага келган (қиём) пайтларидир.
Намозни ўтказиб юбориш катта гуноҳдир. Бинобарин, қазо намози ўқилгач, Аллоҳ таолодан мағфират тилаш ва ҳар намозни ўз вақтида, қазо қилмай ўқишни насиб этишини сўраб дуо қилиш керак.
Қазо намозлари
Тўққизта вақт борки, ўша пайтларда қазо намози, жаноза, тиловат саждаси жоиз, лекин нафл намоз ўқиш жоиз эмас: Бомдод намозининг — фарзидан олдин (суннати бундан мустасно), фарздан кейин то Қуёш чиққунга қадар, аср намозидан кейин шомгача, шом намозидан олдин, жумъа намозининг (арабча) хутбаси пайтида, икки ҳайит намозининг (арабча) хутбаси пайтида, Қуёш, Ой тутилганда ўқиладиган намоз хутбаси ўқилаётганда. Макруҳ вақтларда нафл намозини бошлаб қўйган одам намозни бузиши ва кейин қазосини ўқиши керак.
Ўқилмай тарк этилган фарз намозларининг қазоси фарз, вожиб намозларининг қазоси вожиб, суннат намозларининг қазоси суннатдир, гарчи улар қасддан ёки саҳван ёхуд ухлаб қолиб адо этилмаган бўлса ҳам, шунингдек, улар оз ёки кўп миқдорда бўлса ҳам. Илло, суннат намозларининг қазоси ўқилмаса ҳам кечирилиши умид қилинади.
Абу Ҳанифа (рҳ.) сўзига кўра, аср намозининг қазосини пешин намозининг қазоси деб ният қилиш дуруст эмас. Шунингдек, зиммамдаги тўрт ракъат қазосини ўқийман, деб ният қилиши ҳам дуруст эмас. Яна бир кеча-кундуз ичида бир вақт намозни ўқиёлмаган бўлса, унинг аниқ қайси намоз эканини тайин қилиб кейин қазосини ўқиши керак. Агар эслай олмаса беш вақт намознинг ҳаммасини қайтадан ўқиши керак.
Шофиий мазҳабига мансуб одам ҳанафий мазҳабига ўтгандан кейин қазоси ўқилмаган олдинги намозларини ҳанафий мазҳабига мувофиқ равишда ўқийди.
Ғайридин одам ўз юртида исломни қабул қилган бўлса-ю, лекин намоз, рўза каби шариат кўрсатмаларини билмагани учун бажармаган ҳолда ўлиб кетса ёки мусулмонлар яшайдиган юртга кўчиб келса, унинг зиммасига мазкур ибодатларнинг қазоси юклатилмаган бўлади. Ҳасан ибн Зиёд (рҳ.)нинг Абу Ҳанифа (рҳ.)дан қилган ривоятига кўра, исломни қабул этган ғайридинга мусулмонлардан икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл киши шариат кўрсатмаларидан хабар бермагунича унинг зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди.
Умр бўйи ўқиган фарз намозларини эҳтиёт юзасидан қайта ўқимоқчи бўлса, уларда камчилик ва макруҳ амаллар бўлгани учун деб ният қилиши ва бомдод билан аср намозларидан кейин ўқимаслиги лозим. Зеро, мабодо олдинги намози қабул бўлган бўлса, кейинги ўқиган намози нафл ҳисобланади. Мазкур икки вақтда эса, нафл намозининг ўқилиши макруҳ саналади. Мазкур ният билан иккинчи марта ўқилган намоз нафлга айланиб қолиш эҳтимоли бўлгани учун унинг барча ракъатларида зам сура ўқилади. Зиммасида қазо намозлари бўлган киши нафл намозлари билан машғул бўлиш ўрнига ўша намозларни ўқишга ҳаракат қилгани яхшидир. Лекин суннат намозлар, чошгоҳ намози, тасбиҳ намози ва ҳадисларда тарғиб этилган, маълум сура ва зикрларни ўқиш тавсия қилинган нафл намозлар бундан мустаснодир. Қазо намозларни масжидда, жамоат жойларида эмас, балки ўз уйида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Зиммасида қазо намозлари бор киши ўлими олдидан намозлари бадалига каффорат (жарима, фидя) беришни меросхўрларига васият қилиб кетган бўлса, ҳар бир намоз учун ярим соъ, яъни 2 кг. буғдой, бир кунлик рўза учун ҳам шу микдорда буғдой марҳумнинг қолдирган меросининг учдан биридан ажратиб берилади. Агар мерос қолдирмаган бўлса, ҳийлаи шаръий йўли билан каффорат адо этилиши мумкин. Бунда меросхўрлар буғдойни қарз олиб, мискинга беришади. Мискин уни яна уларга қайтариб ҳадя қилади. Улар бу ишни яна такрорлайдилар. Шундай қилиб, то қазо намоз ва рўзаларининг каффорати тўла "адо" этилгунича мазкур "давра"ни давом этдирадилар. Зиммасида қазо намозлари бор киши васият қилмаган бўлса ҳам меросхўрлари ўз ихтиёрлари билан фидяни адо этишлари мумкин. Каффоратнинг ҳаммасини битта фақир ёки мискинга бериш мумкин. Қасам, зиҳор (аёлини ўз онасининг аъзоларидан бирига тенглаштириш йўли билан никоҳга футур етказиш) ва рўза каффорати бир кишига эмас, балки белгиланган ададнинг ҳаммасига тақсимланиши керак.

Мажнун бўлган киши зиммасига соғайгач, мажнунлигидаги ва ундан олдинги соғ пайтидаги тарк этган намозларининг қазоси лозим эмас. Шунингдек, муртадлик пайтида ўқимаган намозлари, имон келтирган, лекин намоз фарзлигини билмай ўтказган кунларидаги намозлар қазоси ҳам ўқилмайди. Яна, беҳушлиқдаги ва бир кеча ва кундуздан ортиқ имо-ишора билан ҳам ўқиёлмаган намозларининг қазоси ҳам ўқилмайди. Сафарда ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафардан кейин ҳам қаср, яъни икки ракъат ўқилади, Ўз ватанида ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафарда бўлса ҳам қасрсиз тўлиқ ўқилади. Қазо намози жамоат билан ўқилса, учта жаҳрия намозларида (бомдод, шом, хуфтонда) имом қироатни жаҳрий ўқийди. Якка ўқиган кишининг қироати хусусида уч хил фатво бор: ихтиёри ўзида, жаҳрий ўқиш, махфий ўқиш. Вақтия намозлари билан қазо намозлари ўртасида тартиб риояси шартдир. Яъни қазо намози ўқилмагунича вақтия намоз ўқилиши мумкин эмас. Шунингдек, 5 вақт фарзи билан витр ўртасида ҳам тартиб шарт. Масалан, витр намозини ўқимагани эсида туриб, бомдод ўқиса, дуруст бўлмайди. Унутиш узр ҳисобланади. Пешин намозини эсида йўқ таҳоратсиз ўқигач, аср намозини таҳорат қилиб ўқигандан кейин эсига тушса, пешинни ўзини қайта ўқийди. Зеро, пешин унутиш узридан ҳисобланиб, тартиб соқит бўлади. Лекин Арафотда арафа куни шундай ҳолат юз берса, пешинга қўшиб асрни ҳам қайта ўқийди. Зеро у ерда ўша куни аср пешинга тобедир. Ўқилмай қолган намозлар сонининг кўплиги уларнинг ўртасидаги тартибни соқит қилади. Масалан, "бир ойлик намоз қазосини ўқишда дастлаб 30 та бомдод, сўнгра 30 та пешин ва ҳоказо бошқаларини ҳам шу каби ўқиса жоиздир. Қазо намозлар ўқилиб, охири 6 тадан кам қолган тақдирда ҳам тартиб тикланмай туради. Бу Абу Ҳафси Кабир (рҳ.)нинг фатвосидир. Агар бир ойлик намозларни ўқимаган бўлса, сўнгра уларнинг қазосини ўқимасдан бир муддат вақтийя намозларни ўқиб юраверган бўлса, баъзи фуқаҳолар жоиз эмас, десалар, бошқалари жоиз, деганлар. Фатво жоизлигига берилган.


Суннат намозлар


Фиқҳга доир китобларнинг матнларида ёзилишига кўра, суннат саналувчи намозлар қуйидагилардир: Бомдод фарзидан олдин 2 ракъат. Пешин фарзидан олдин 4, фарздан кейин 2 ракъат. Шом фарзидан кейин 2 ракъат. Хуфтон фарзидан кейин 2 ракъат. Жумъа намозидан олдин 4, кейин яна 4 ракъат. Энг кучли суннат намози бомдоднинг 2 ракъат суннати. Ундан кейин шомнинг 2 ракъати, сўнгра пешиндан кейинги 2 ракъат, сўнгра хуфтоннинг 2 ракъат суннати, сўнгра пешиннинг 4 ракъат суннати. Динимизнинг фуқаҳо ва машойихлари айтибдурларки, одамларга доимий равишда фатволар тайёрлаб, саволларига жавоб бериш билан машғул бўлган олим киши бомдод намозининг суннатидан бошқа суннат намозларни ўқимаслиги жоиз. Пешиннинг 4 ракъат суннатини ўқишга улгурмай имомга иқтидо қилган киши фарздан кейин ўқиб олади. Лекин 2 ракъат суннатдан олдинми ёки кейинми эканида икки хил ривоят бор: Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)лар наздида 2 ракъат суннатдан кейин, Имом Муҳаммад (рҳ.) наздида эса, ундан олдин ўқилади. Фатво шунисига берилган. Суннат намозларини ҳақ деб эътиқод қилган ҳолда ўқимаса гуноҳкор бўлади. Борди-ю, уларни ҳақ деб билмай, инкор этган ҳолда тарк этса, кофир бўлади.
Бомдоднинг 2 ракъат суннати ва пешиндан олдинги 4 ракъат суннатни ўқигандан кейин савдо-сотиқ, ейиш-ичиш каби ишларни қилса, ўқиган суннат намозлари куйиб кетади. Уларни қайта ўқиши керак бўлади. Бир луқма овқат ёки бир қултум сув истеъмол қилиш афв этилади.
Фарз намозидан кейинги суннатни ўқимай туриб гапириб қўйса, айрим фуқаҳолар наздида суннат намози соқит бўлади. Яъни, ўқигани билан фарздан кейин ўқилган суннат ўрнига ўтмайди. Ўтган тақдирда ҳам ўртада гапириб қўйгани учун савоби камаяди.
Аммо Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам асрдан кейин пешиндаги 2 ракъат суннатни адо этганликлари маълум. Демак вазият талабига биноан хулоса қилинади
Нафл намозлар
Асрдан олдин ҳамда хуфтон намозининг фарзидан олдин ва кейин 4 ракъатдан нафл намозлари мавжуддир. Яна шундай намозлар борки, уларни ўқиш фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас, балки ихтиёрий нафл намозларидир. Уларни вақти бемалол кишилар ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳи йўқ. Улар асосан қуйадаги намозлардир: 1. "Чошгоҳ намози". Унинг энг ками 2 ракъат, кўпи 12 ракъат бўлиб, вақти Қуёш чиқиб, бироз қўтарилган пайтидан то пешин вақти киргунга қадар давом этади. 2. "Таҳийяи масжид". У 2 ёки 4 ракъатли намоз бўлиб, бирор масжидга кирганда масжид ҳурмати учун ўқиладиган саломлашиш намозидир. Бомдод ва аср намозларидан кейин масжидга кирган киши уни ўқимайди, балки тасбеҳ, таҳлил ва салавот ўқиса ҳам масжид ҳаққини адо этган бўлаверади. Шунингдек, масжидга фарз намозини ўқиш ниятида кирган киши ҳам "таҳийя" ўқимайди. Яна, бир кунда бир масжидга кўп марта кирса ҳам бир марта "таҳийя" ўқиса кифоядир. 3. "Шукри вузу". У таҳорат қилгандан кейин ўқиладиган шукрона намозидир. 4. "Истихора намози". У бирор муҳим ишни қилиш ёки қилмаслиқда иккиланиб қолган киши ўқийдиган намоздир. Бунинг учун хуфтон намозидан кейин ухлашдан олдин икки ракъат истихора намозини ният қилиб ўқийди. Тушида Аллоҳнинг изни билан қайси йўл унинг учун фойдали экани аён бўлади. 5. "Ҳожат намози". У ҳам 2 ракъат бўлиб, бирор ҳожатни раво қилишини Аллоҳдан умид қилган ҳолда ўқилади. 6. "Таҳажжуд", яъни тунги намоз. У тунда уйқудан бедор бўлган ҳолда ўқиладиган намоз бўлиб, энг ками 2, кўпи 8 ракъатдир. 7. "Тасбеҳ намози". У 4 ракъат бўлиб, биринчи ракъатда "Субҳанакаллоҳумма..."дан кейин "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" жумлаларини 15 марта ўқийди. Сўнгра "Аузу..."дан кейин "Фотиҳа" сураси билан "Такосур" сурасини ўқийди. Сўнгра рукуъда мазкур жумлаларни 10 марта ўқийди. Қиёмга турганда ҳам уларни 10 марта, ҳар саждада 10 марта, икки сажда орасида ҳам 10 марта ўқийди. Кейинги 3 ракъатни ҳам худди шу тариқа ўқийди. Фақат бу ракъатларда "Аср", "Кофирун" ва "Ихлос" сураларини "Фотиҳа"дан кейин зам сура сифатида ўқийди. "Тасбеҳ намози"нинг вақти пешиндан олдиндир. 8. "Татаввуъ намозлари". Улар кеча ва кундузнинг хоҳлаган соатида хоҳлаган миқдорида бўш вақтларда ўқилиши мумкин бўлган намозлардир.
Нафл намозларни имкони борича жамоат жойларида ва масжидларда ўқимаслик, балки ўз уйида ёки хилват жойларда ўқишга ҳаракат қилиш, риёкорлик аралашиб қолишига йўл қўймаслик лозим бўлади. Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса, фарз ўқилган масжидда ўқилиши керак. Лекин суннат намозлар фарз ўқилган жойдан бир қадам бўлса ҳам бошқа жойга ўтиб ўқилиши лозим. Бу имомга ҳам тегишлидир. Нафл намозини сафда туриб ўқиш ўта макруҳ ишлардан саналади.
Нафл намозларида тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқишликнинг кароҳияти йўқ. Шунингдек, намозни тик турган ҳолда бошлаб, сўнгра беузр ўтириб олса ҳам Абу Ҳанифа (рҳ.) наздида зарари йўқ. Яна, нафлни ўтирган ҳолда бошлаб, сўнгра тик туриб олса ҳам кароҳияти йўқ. Нафл намозини тик туриб ўқишга чарчайдиган бўлса, ҳассага ёки деворга суяниб ўқиса ҳам зарари йўқ. Нафл намозларини узрсиз имо-ишора билан ўқишга рухсат йўқ. Нафл ёки фарз намозида узр сабабли ўтириб ўқимоқчи бўлса, қироат пайтида икки тиззасини тиккалаб, қўллари билан оёқларини қучоқлаб олган ҳолда ёки чордана қуриб ўтирган ҳолда ўтириши мумкин. Лекин имкони борича "ташаҳҳуд" ўқиётган ҳолатидек (чўкка тушиб) ўтиргани яхшидир.

САЖДАИ САҲВ


Намознинг фарз ё вожибларидан бири вақтидан кечиктириб бажарилса ёки вожиб амали унутилиб, бажарилмаса, қаъдаи охирада (охирги ўтиришда) фақат «Аттаҳий- йат» ўқилиб, ўнг томонга салом беради ва «Аллоҳу акбар», деб икки марта сажда қилади ва яна ўтирган ҳолда «Аттаҳиййат», «Саловот», «Роббана» дуоларини ўқиб, ўнг ва чап томонга салом бериб намозни тугаллайди. Бу икки сажда «саждаи саҳв» (хатони ўнглайдиган сажда) дейилади.
Саждаи саҳв
Намоздаги вожиб саналган амаллардан бирортаси саҳван, яъни унутилиб тарк этилса, намоз охирида бир "ташаҳҳуд", бир салом ва икки сажда қилиш билан нуқсон ёпилади. Бу сажда "саждаи саҳв" деб аталади. Масалан, "Фотиҳа" сурасидан кейин зам сура ўқишни унутиб, рукуъга кетган бўлса, дарҳол қиёмга қайтиб, сурани ўқийди ва қайта рукуъ қилиш билан давом этади ҳамда намоз охирида саждаи саҳв қилади. "Фотиҳа" сурасидан олдин "Аттаҳийёт"ни ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Фотиҳа"дан кейин ўқиб қўйса қилади. Зеро, зам сура ўқиш ўрнига бошқа нарса ўқиш билан вожиб амални кечиктирган бўлади. "Фотиҳа"дан олдин эса, сано ўқиладиган маҳалдир. Фарз намозининг учинчи, тўртинчи ракъатларида "Аттаҳийёт" ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Аттаҳиёт"дан кейин "Фотиҳа" сурасини ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. "Аттаҳийёт" ўрнига "Фотиҳа"ни ўқиб қўйса сажда қилади. "Фотиҳа"дан кейин "Аттаҳийёт"ни ўқиса ҳам барибир саждаи саҳв қилади. Бу Абу Ҳанифа (рҳ.)дан қилинган ривоятдир. Биринчи қаъдада "Аттаҳийёт"ни такроран ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади. Зеро, бунда рукн, яъни қиём таъхир бўлди. Охирги қаъдада такроран ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилмайди. Зеро, бу мақом намознинг охири бўлиб, намозхон хоҳишига қараб ҳар қанча салавот ва дуоларни ўқиб, сўнгра ўз ихтиёри билан намоздан чиқадиган маҳалдир. "Аттаҳийёт"ни ўқишни унутиб, салом бергандан кейин эсига келса, дарҳол уни ўқиб, саждаи саҳв қилади. Бу Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)ларнинг сўзларидир. Қиёмга туриш керак пайтида ўтириб олса ёки аксинча, ўтириш керак пайтида туриб кетса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Бунда эсига тушган пайтда ерга ёки қиёмга яқин экани эътиборга олинади. Масалан, қаъдага ўтиришни унутиб, туриб кетаётганда эсига тушса, қарайди: агар ерга яқин бўлса, ўтириб олади ва охирида саждаи саҳв қилади. Борди-ю, қиёмга яқин бўлса, туриб кетиб, бунда ҳам саждаи саҳв қилади. Ерга яқин ёки узоқ бўлишини инсоннинг белидан пастки қисмига нисбатан белгилаганлар. Масалан, пастки қисми оёқлари билан тик ҳолатда турган бўлса, қиёмга, тик ҳолатда бўлмаса ерга яқин деб ҳисоблаганлар. Бир ривоятда айтилишича, икки тиззаси узра турганда эсига келса, қайтиб ўтиради ва охирида саждаи саҳв қилади. Бунда ҳар икки қаъда баробардир. Абу Юсуф (рҳ.)дан қилинган ривоятга кўра, икки тизза ердан кўтарилмаган бўлса, қайтиб ўтириб олаверади, саждаи саҳв қилмайди. Саждаи саҳв жумъа, икки ҳайит намозлари, фарз ва нафлларнинг ҳаммасида қилиниши керак. Лекин машойихларимиз фитнага сабаб бўлмасин деган мақсадда жумъа билан икки ҳайит намозларида саждаи саҳв қилинмаслигини лозим топганлар. Агар намозда "Аувзу..." ёки "Бисмиллоҳ..." ёхуд "Омин"ни жаҳрий айтиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бомдод фарзининг охиридаги қаъдага ўтиргач, эсида йўқ учинчи ракъатга туриб кетиб сажда қилгандан кейин эсига келса, тўртинчи ракъатни қўшиб қўймайди. Зеро, бомдоддан кейин нафл йўқ. Аммо, икки ракъатдан кейин ўтирмай учинчи ракъат саждасини қилиб қўйган бўлса, намозни қайта ўқийди. Бомдод фарзидан олдин икки ракъат суннатдан бошқа нафллар макруҳ. Лекин аср намозидан олдин нафл ўқиш макруҳ бўлмагани учун асрнинг охирги қаъдасида ўтирмай туриб кетиб, бешинчи ракъатга сажда қилиб қўйса, яна бир ракъат қўшиб олти ракъатли нафлга айлантириб қўйиб, сўнгра асрни қайта ўқиб олади. Рамазон ойида витрни жамоат билан ўқилаётганда имом қироатни махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.


Бемор ва намозни тик туриб ўқишга имкони бўлмаган киши хусусида
Намозни тик турган ҳолда ўқишга ожизлик қилган киши ўтирган ҳолда ўқиши мумкин. Ожизлик деганда тик турса ўзига бирор зарар етадиган ёки касали зўрайишидан ёхуд тузалиши кечикишидан қўрқадиган, турса боши айланиб кетадиган беморлар тушунилади. Аммо тик туришида ҳиёл машаққат ҳосил бўладиган бўлса, бу узр ҳисобланмайди. Шунинг учун бирозгина тик туришга қодир бўлса ҳам намозни тик турган ҳолда бошлаб, рукуъ пайтигача тоқат қила олмаса, хоҳлаган пайтида ўтириб олиб, намозни давом эттириши мумкин. Узр билан намозни ўтириб ўқийдиган одам ўзига қулай бўладиган ҳолатда ўтириши мумкин. Агар деворга ёки бирор инсонга суяниб ўтиришга эҳтиёж сезса, суяниб ўтириши лозим. Аммо ётиб олиши мумкин эмас. Бирор нарсага суяниб ёки ҳассага таяниб тик туриши мумкин бўлса-да, намозни ўтириб ўқиши жоиз эмас. Албатта, гик ҳолда ўқиши керак бўлади.
Тик туриш, рукуъ ва сажда қилишга қодир бўлмаган киши намозни ўтирган ҳолида имо-ишора билан ўқийди. Рукуъдан кўра сажда ишоратида бошини пастроқ эгади. Агар рукуъ билан саждада боши бир хил эгилса дуруст бўлмайди.
Тик туришга қодир, лекин энгашиб рукуъ ва саждага эгилишга ожиз киши намозни тик ҳолда имо-ишора билан ўқиса ҳам бўлади. Лекин ўтирган ҳолда ўқигани яхшидир. «Саждаи саҳв»ни ҳам имо-ишора билан бажаради. Имо-ишора билан намоз ўқийдиган киши саждага эгилиш учун бирор тахта, ёстиқ каби нарсаларни баланд қўйиб олиши дуруст эмас. Шундай тақдирда ҳам бошини рукуъдан кўра саждада пастроқ эга олса, намози дуруст бўлади, лекин нарса қўйиб ўқимагани маъқул. Аммо бошини эгмаган ҳолда бирор нарсани пешонасига кўтариб сажда қилса, намози дуруст бўлмайди. Ерга ёстиқ қўйиб олиб, унга сажда қилиши мумкин. Пешонасида жароҳати бор киши намозни узрим бор, деб имо-ишора билан ўқиши мумкин эмас. Балки бурни билан сажда қилиб ўқиши керак.
Намозни ўтириб ўқишга ҳам қудрати етмайдиган одам оёқларини қибла томонга узатган ҳолда орқаси билан ётиб, боши остига ёстиқ қўйиб олади. Ўнг ёки чап ёни билан қиблага қараб ётиб олиши ҳам мумкин. Лекин олдингиси - авло(афзал)дир.
Соғлом одам намоз асносида узрли бўлиб қолса, яъни, тик тура олмайдиган хасталикка учраса, ўтирган ҳолда имо-ишора билан ўқишни бошлайди. Ўтиришга ҳам мажоли етмаса, ётган ҳолатида давом этади.
Узр билан ўтириб намоз ўқиётган одам тузалиб қолса, намозни тик турган ҳолда давом эттиради. Бу Абу Ҳанифа билан Абу Юсуф (рҳ.)лар сўзидир. Имо-ишора билан намоз ўқиётган одам намоз ичида тузалиб қолса, қаралади — агар рукуъ ёки саждадан кейин бўлса намозини бошидан қайта ўқийди. Борди-ю, рукуъ, сажда қилмаган бўлса, ўқишни давом эттираверади.
Боши билан ҳам имо-ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган киши кўзлари ёки қошлари билан имо-ишора қилиб ўқишга ўтмайди. Балки намоз ўқимай туради. Соғайгач ёки касали енгиллагач, қаралади — агар бир кечаю кундуздан ортиқ намоз ўқий олмаган бўлса, қазосини ўқимайди. Агар ундан кам бўлса ўқийди. Бемор намозхон қироат, тасбеҳ ва ташаҳҳудни худди соғлом одамдек ўқийверади. Фақат ўтириб-туриш, рукуъ, саждаларда фарқ қилади. Борди-ю, мазкурларни ўқишга ҳам тоқати етмаса, уларни ўқимай, фақат имо-ишора билан кифояланади. Бемор киши қиблага ўгирилиб олишга кучи етмаса ёки ёрдам берадиган одам ҳам топа олмаса, истаган томонга қараб намозини ўқиса ҳам бўлаверади. Кейин қайта ўқимайди. Аммо қиблага қаратиб қўядиган одам бўла туриб, ундан ёрдам сўрамай, бошқа томонга қараб ўқиган намози дуруст эмас. Шунингдек, бемор ётган тўшак нопок бўлса ва уни ўзи алмаштира олмаса, ёрдам берадиган одам ҳам бўлмаса, ўша тўшакда намозини ўқийверади. Бироқ, одам топса, албатта, ундан ёрдам сўраши шарт. Акс ҳолда намози нодуруст ҳисобланади.
Беш вақт намоз вақти ўтгунга қадар ҳушсиз ётган одам кейин ўша намозларнинг қазосини ўқимайди. Мажнунликка (руҳий касалликка) учраган кишининг ҳукми ҳам худди шундай. Беш вақт намоз вақти ўтгунга қадар ақл-ҳушсиз, маст ётган одам кейин қазосини ўқийди. Шунингдек, дори, наша, қорадори ёки бошқа гиёҳлар истеъмол қилиши натижасида бир кеча ва кундуз ақл-ҳушсиз ётган одамдан ҳам намозлар соқит бўлмайди.
Рамазон ойида рўза тутса, дармони қуриб, намозни тикка ҳолда ўқиёлмайдиган, рўза тутмаса тик туриб ўқий оладиган одам рўза тутиб, намозни ўтирган ҳолда ўқиши керак бўлади.
Аёл киши беморликдан ўзи таҳорат қила олмаса, эрининг зиммасига уни таҳорат қилдириб қўйиш тушмайди. Балки таяммум билан намозини ўқийверади.
Бемор агар тик туриб намоз ўқиса, пешоби ёки жароҳатидан йиринг оқиб кетадиган бўлса, намозни тарк қилиши дуруст эмас.
Киши беморлигида қазо қилган намозларини соғайгач, ўтириб ёки имо-ишора билан эмас, балки соғлом кишидек рукнларни тўла бажарган ҳолда ўқиши шарт. Бемор киши соғлом вақтида ўқимаган қазо намозларини соғайгач, ўз ҳолига қараб, ўтирган ҳолда ёки имо-ишора билан ўқиши мумкин.
Агар намозхон ҳатто намоз ўқиётганида бир одам ёнида ўтириб олиб қачон рукуъ ва қачон сажда қилиши кераклигини айтиб турмаса намоз ўқий олмайдиган даражада фаромушхотир бўлса, шундай қилиб ҳам намозни ўқийвергани яхши.
Жумъа намозига чиқа олмаган бемор имомнинг фориғ бўлишини кутиб, ундан кейин пешин намозини ўқигани яхшидир. Жумъа намози ўқилаётган вақтда пешин ўқиш макруҳдир.
Сажда қилишга пешонаси ва бурнида узри бўлса, юзини ёки иягини ерга текказиб сажда қилиши жоиз эмас. Бундай одам ўтирган ҳолда сажда нияти билан боши билан имо-ишора қилади.
Беморлик, маййит ва дафнга доир фатволар
Ўлим тўшагида ётган оғир бемор ўнг томони билан ётқизилиб, юзи қиблага қаратиб қўйилади. Бу суннатдир. Осмонга қаратиб ётқизиб, боши остита ёстиқ қўйиб, тиззалари кўтариб қўйилса ҳам жоиздир. Лекин бу икки хил ётқизишда беморга ноқулайлик туғиладиган бўлса, ўз ҳолича қолдирилади. Ўлими яқинлашганининг белгилари — оёқлари бўшашиб кетганидан тиззасини кўтариб ёта олмаслиги, бурнининг эгри шаклга кириши, юзининг ранги ўчиб, терисининг бўшашиб кетиши ва ҳоказо. Шу каби аломатлар пайдо бўлиши билан унга калимаи шаходат талқин этилади. Яъни, унга эшиттириб, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ» калималари ўқиб турилади. Бу мустаҳаб амаллардандир. Лекин беморга «Айт!» - деб қисталмайди. Агар бир марта бўлса ҳам айтса ёки ғарғара қила бошласа талқин тўхтатилади.
Ўлими олдидан бемор мабодо куфр сўзларини айтиб юборган бўлса ҳам, унга кофир ҳукми берилмайди, балки унга ҳамма мусулмонлар қатори муомала қилинади.
Ўлим тўшагида ётган оғир беморнинг жони узиладиган пайтда аҳли салоҳ, улуғ одамларнинг ҳозир бўлиб туриши фойдадан холи эмас. Унинг ёнида «Ёсин» сурасининг ўқиб турилиши мустаҳаб амаллардандир. Беморнинг атрофида хушбўй нарсаларнинг муаттар ҳид таратиб туриши ҳам фойдалидир.
Жони узилаётган беморнинг ёнида жунуб ёки ҳайзли аёлларнинг бўлишига рухсат этилади, яъни, бу макруҳ эмас.
Беморнинг жони узилиши биланоқ, унинг энг яқин кишиси ип билан эмас, энли латта билан иягини бошига тортиб боғлайди. Кўзлари очиқ қолган бўлса, юмиб қўяди. Кийимлари ечиб олиниб, ердан баландроқ жойга — тахта ёки сўри устига ётқизиб, усти матоҳ билан ёпиб қўйилади. Иссиқ кунларда бўлса, қорнига темир ёки лой қўйилади. Ўлими тўғрисида одамларни хабардор қилиш ҳам мустаҳаб ишлардандир. Сўнгра имкони борича тезроқ маййитни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқиб, дафн этилади. Касал бўлмай, тўсатдан вафот этган киши то ўлими аниқланмагунча дафн этилмай туради.
Маййит ювилмай туриб, унинг ҳузурида Қуръон тиловат қилиш макруҳдир.
Ҳомиладор аёл ўлиб қолса ва қорнидаги боланинг қимирлагани маълум бўлса, Имом Муҳаммад (рҳ.)нинг сўзига кўра, онанинг қорнини ёриб, бола чиқариб олинади
Туғилган чақалоқ овоз чиқариб ёки қимирлаб, сўнгра ўлган бўлса, унга ном ҳам қўйилади, ювиб, жаноза ҳам ўқилади. Ўлик ҳолда туғилган чақалоққа ном қўйилмайди, жаноза ўқилмайди, ювиб, бир латтага ўраб кўмилади. Чақалоқнинг тирик туғилгани тўгрисида туққан она ёки туғдирган доянинг гувоҳлиги қабул қилинади.
Маййитни ювиш тириклар зиммасидаги вожиб амаллардандир. Бир марта ювиш вожиб. Уч бор ювиш суннат. Маййит хилват жойда тўла ечинтирилиб, тахта устига ётқизилган ҳолда ювилади. Тахта бир ёки уч, ёхуд 5 марта мижмар (исириққа ўхшаш уд номли хушбўй гиёҳ) билан дудланган бўлиши лозим. Маййитнинг аврати (киндигидан то тиззасигача) бирор матоҳ билан ёпиб қўйилади. Баъзи уламолар фақат ғализа аврати ёпилса кифоя, сонлари очиқ қолса зарари йўқ, дейдилар.
Маййит ювилганда истинжо ҳам қилдирилади. Бу Абу Ҳанифа (рҳ.)нинг сўзидир. Ғассол бунинг учун қўлига латта ўраб олади. Сўнгра балоғат ёшида бўлса, таҳорат ҳам қилдиради. Оғиз-бурунлари чайилмайди. Юзидан бошлаб илиқ сув билан ювилади. Баъзи уламолар оғиз-бурни сув билан ювилмаса-да, ғассол бармоғига юпқа латтани ўраб, лаб ва тишларини артиб тозалайди, бурнига ҳам ўша бармоғини тиқиб, етган жойигача артади, дейдилар. Бошига масҳ ҳам тортилади. Чап ва ўнгига ағдариб ювилади.
Маййит ювиб бўлингач, ўтқизиб, қорни аста силаб қўйилади. Бирор нарса чиқса, фақат ўша жойи ювиб қўйилади, холос. Соч ва соқоли таралмайди, тирноқлари олинмайди, мўйлаби ҳам қайчиланмайди, қўлтиқ ости юнглари ҳам юлинмайди.
Маййит сув остидан топилган бўлса ҳам у ғусл қилдирилади. Аммо сувдан олмай туриб ғусл қилдириш нияти билан жасадни у ёқ-бу ёққа тўнтариб, сўнгра олинса, бу ғусл ўрнига ўтади.
Жасад узоқ туриб қолгани туфайли айниб, қўл билан силашнинг имкони бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилаверади.
Мурданинг ярмидан кўп қисми бошсиз ёки ярим қисми бошли ҳолда топилса, у ювиб, кафанлаб, жаноза ўқилиб кўмилади. Жасаднинг кўп қисми топилиб, жаноза билан кўмилгандан кейин қолган қисмлари топилса, бу қисмларига жаноза ўқилмасдан латтага ўраб кўмиб қўйилаверади. Ярим қисми бошсиз ёки жасад узунасига - иккига бўлинган бўлиб, бири топилган бўлса ҳам ювилмайди, жаноза ҳам ўқилмайди, балки латтага ўраб дафн қилинади.
Мурданинг мусулмон ёки кофирлиги номаълум бўлса, қаралади — агар у мусулмонлар диёрида топилган бўлса ёки мусулмонлигига далолат қиладиган бирор аломати билинса, ювиб, жаноза билан дафн этилади. Мусулмонлик аломатларига хатна қилинганлиги, соқоли хина билан бўялгани кабилар киради.
Кемада ўлган киши (қирғоқ узоқ бўлса) ювиб, кафанлаб, жанозаси ўқилгач, тош каби оғир нарса боғлаб туриб, сувга ташлаб юборилади.
Мусулмон подшоҳга итоат қилмай, унга қарши чиқиб қуролланиб олган исёнчилар (боғийлар) ҳамда қароқчилар жанг асносида ўлсалар, ювилмайдилар ва уларга жаноза ҳам ўқилмайди.
Маййитни ювувчи ғассол таҳоратсиз бўлса ҳам жоиз, лекин таҳоратли бўлиши яхшидир. Агар у жунуб ёки ҳайзли аёл ёхуд кофир бўлса, макруҳлик ила жоиз бўлади.
Ғассол ишончли кишилардан бўлиб, майитнинг айб-нуқсонларини фош қилмайдиган, яхши сифат ва аломатларинигина гапирадиган киши бўлиши тавсия этилади. Масалан, маййитнинг юзи қизариб кетгани, хушбўй ҳид таратгани каби аломатларни гапирса яхши. Аммо юзи қорайгани, нохуш ҳид таратгани, шаклу сурати ўзгариб кетгани каби сифатларини айтмагани маъқул.
Эркаклар жасадини эркаклар, аёллар жасадини аёллар ювади. Норасида ўғил болани аёллар, норасида қиз болани эркаклар ювиши мумкин. Аёллар эрларини ювишлари мумкин. Аёлларни эрлари ювмайдилар. Бу бизнинг ҳанафий фуқаҳоларимизнинг хулосаларидир.
Аёллар ичида бир эркак киши ўлиб қолса, уни сув билан ювмайдилар, балки аёллар ичида маҳрами ёки хотини бўлса, улардан бири қўли билан таяммум қилдиради. Агар улардан бошқа бегона аёллар таяммум қилдирадиган бўлсалар, қўлларига латта ўраб оладилар.
Маййит ювилгандан кейин уни кафанлаш фарзи кифоя амаллардандир. Эркак кишига суннат бўйича уч қават кафан бичилади: 1. Изор (иштон). Унинг узунлиги бошининг тепа қисмидан оёқларининг остигача. 2. Қамис (кўйлак). Бўйнидан оёқларигача. 3. Лифофа (чойшаб). Унинг узунлиги ҳам изорнинг узунлигичадир. Баъзи фуқаҳолар марҳум олим кишилардан бўлса, унга салла ҳам кийдириб қўйилгани яхши, яъни, мустаҳаб дебдилар. Бунда салланинг печи юз томонига тушириб кийдирилади. Изор билан лифофанинг ўзи ҳам кафанликка кифоя қилади. Аёл кишига ҳам суннат бўйича уч қават (изор, қамис, лифофа) кафан бичилади. Фақат унга химор (рўмол) ва кўкрагидан сонларигача етадиган хирқа (қийиқ) қўшилади. Аёл кишига изор, лифофа, химорнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Фақат зарурат ҳолатлардагина эркакка бир қават, аёлга икки қават кафан бичиш мумкин.
Қабристонга дафн учун борганлар то тобут елкалардан ерга қўйилмагунча ўтириб олишлари макруҳдир. Агар тупроқ тортилгунча ўтирмай, тик турсалар, янада яхшироқ бўлади.
Маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоядир. Бир киши — хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл — жанозасини ўқиса, қолган мусулмонларнинг зиммасидан соқит бўлади. Ҳеч ким ўқимаса, ҳамма гуноҳкор бўлади. Жумъа, ҳайит намозларида адад хусусида шарт қилинган жамоат жаноза намозида шарт эмас. Лекин жамоат қанча кўп йиғилса, шунча яхши.
Ўзини ўзи ўлдирган одам жуда катта гуноҳ қилиб қўйган бўлса-да, мўъмин- мусулмонлигининг эътибори билан Абу Ҳанифа, Имом Муҳаммад ва Имом Ҳалвоний (рҳ.)лар наздида унга жаноза ўқилаверади. Аммо ота-онасидан бирини қасддан ўлдирган одам ўлса, унга жаноза ўқилмайди.
Маййит ўлими олдидан жанозамни фалон киши ўқисин, деб васият қилган бўлса, бу васияти шаръий ҳисобланмагани учун уни ижро этиш лозим бўлмайди. Изоҳ: Лекин маййитнинг эгалари ўша васият этилган одамнинг имомлик қилишига рози бўлишса ва бошқа томондан ҳам қаршилик бўлмаса жанозага ўтиши мумкин.
Шом намози пайтида жаноза ҳозир бўлиб қолса, шомнинг фарзидан кейин жаноза ўқилади. Ундан сўнг шомнинг суннати ўқилади.
Жаноза намозининг ниятини дилга келтириб, яна тил билан ҳам айтса, бошқа намозлардаги каби яхши. Аммо шошилинч пайтида имомнинг жаноза тўғрисида ўйлаб қўйиши ва иқтидо қилувчиларнинг «имомга иқтидо қилдим», деб қўйишининг ўзи кифоя қилади.
Бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, жаноза намозида «Фотиҳа» сураси ўқилмайди. Мабодо ўқилганда ҳам қироат нияти билан эмас, сано нияти билан ўқилади. Яна жаноза намозининг тўрт такбирининг ҳаммасида қўл кўтармаймиз. Балки фақат биринчи такбирда қўл кўтарамиз. Изоҳ: Такбирларни айтаётган пайтда айрим кишиларнинг бошини осмонга бир бор кўтариб қўйишлари бидъат ишлардандир.
Маййитлар кўп бўлса, имом ихтиёрлидир - хоҳласа ҳар бирига алоҳида жаноза ўқийди, хоҳласа ҳаммасига бир ният билан бир марта ўқийди. Маййитлар имомнинг рўпарасидан бошлаб, дастлаб катта ёшли эркаклар, уларнинг ортидан норасида ўғил болалар, сўнгра аёллар қўйилади. Агар ҳаммаси бир жинсдан бўлса, ёши улуғроғи ёки илмлироғидан бошлаб қўйилади.
Агар маййит жанозасиз ёки ювилмай кўмиб қўйилган бўлса, баъзи уламолар уч кунгача, деганлар, лекин неча кун ўтган бўлишининг аҳамияти йўқ, балки мурда айниб, титилишга ўтмаганига умид бўлса, қабр очилиб, маййит чиқарилади ва ювилмаган бўлса ювиб, жанозаси ўқилади ва қайта дафн қилинади.
Маййитни дафн қилиш ҳам фарзи кифоядир. Қабр лаҳад шаклида кавланиши суннатдир. Яъни, икки метр атрофида чуқур кавлаб тушилгандан кейин қибла томондан маййит учун алоҳида жой тайёрланади. Унинг чуқурлиги кўкрак баробари бўлиши керак. Агар ундан ҳам чуқур бўлса, янада яхши. Эни ярим қомат, яъни, бир метрга яқин бўлиши лозим.
Агар қабрни лаҳад шаклида кавлашга ернинг юмшоқлиги ёки қумли тупроқ бўлгани боис имкон бўлмаса, «шаққ» шаклида, яъни, ёрма гўр кавлаб, дафн этиш ҳам мумкин. Бунда ариқ қазигандек ер очилади ва икки ёни хом ғиштлар билан уриб чиқилади. Маййит қўйилгач, устига тегмайдиган қилиб ёғоч, тахта ёки шох-шаббалардан «шип» ясаб, устидан тупроқ тортилади.
Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл (рҳ.)нинг берган фатвосига кўра, баъзи юмшоқ тупроқли ерларимизда лаҳад ёки ёрма қабр кавлашнинг имкони бўлмагани учун нимадан бўлса ҳам тобут (қути, сандиқ) ясаб, маййитни унга солиб кўмиш мумкин. Агар темирдан ясалса, унинг ичига биринчи тупроқ тўшалади, устки қисми ёрма қабр усти каби ёпиб, лой билан суваб қўйилади. Маййитнинг ўнг ва чап томонларига хом ғишт терилади. Шундай қилинса, лаҳадга ўхшатилган бўлади. Лаҳадга пишиқ ғишт ишлатиш макруҳдир.
Аёл киши мурдасини лаҳадга қўйишга ҳаммадан кўра унинг маҳрамлари ҳақлироқ ва яхшироқдир. Агарда улардан кейин маҳрам бўлмаган қариндошлари авло(афзал;яхши)дир. Улардан ҳеч ким бўлмаса ёки қўйишни уддалай олмаса, бегоналар қўйиши жоиз бўлади. Аёллар қабрга туширилмайди.
Қабр ердан бир қарич баланд қилиб кўтарилиб қўйилади. Устки қисми нам ўтказмайдиган қурилиш воситалари билан беркитилмаслиги тавсия этилади. Қабр устига иморат қуриш, устида ўтириш, ухлаш, босиб юриш, таҳорат ушатиш, кўкариб турган гиёҳларни юлиш ёки чорва молларини ўтлатиш макруҳ ишлардан саналади. Қабр тоши ўрнатиш ва маййит тўғрисида баъзи муҳим маълумотларни ёзиб қўйишга айрим уламолар жоиз деб фатво берганлар. Изоҳ: Мақбара тиклаш, қабр тоши қўйиб, унга ёзувлар битиш масаласидаги уламоларнинг ихтилофи асосан оддий мусулмонларнинг қабрлари тўғрисида бўлган. Аммо машҳур азиз- авлиёлар, дунёга танилган олиму-уламоларнинг қабрлари эса, зиёратчилар руҳий таассурот олсин, кейинги авлод учун уларнинг мозорлари ибрат манбаи бўлсин, деган эзгу мақсадда ўзлари васият қилмаган ва хоҳламаган бўлсалар-да, бошқалар томонидан тикланса, обод қилинса, бунинг зарари йўқ, балки кўп манфаатли жиҳатлари борлиги учун рухсат берилган.
Тириклик вақтида ўзи учун қабр кавлатиб қўйишнинг зарари йўқ, аксинча, бу савобли ишдир.
Дафндан кейин дарҳол тарқаб кетмай, бироз вақт дуо, тиловати Қуръон билан ўтириш мустаҳаб ишлардандир. Имом Муҳаммад (рҳ.) қабристонда Қуръон тиловат қилишнинг кароҳати йўқ, деб фатво берган. Машойихларимиз бунинг маййитларга фойдаси бўлгани учун шу фатвони қабул қилганлар.
Зарурат юзасидан бир қабрга икки-уч кишининг жасади дафн этилиши мумкин. Агар улар турли жинсдан бўлсалар, қибла томонга катта ёшдаги эркак, ундан кейин норасида ўғил бола, уидан кейин аёл киши қўйилади ва ораларини ажратиб туриш учун тупроқ ташланади.
Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитнинг қўйилиши мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш жоиздир.
Маййит қиблага қараб ётқизилмаган ёки чап ёни билан ётқизилган ёхуд боши оёқ томонга қилиб қўйилгани маълум бўлса, қаралади — агар лаҳаднинг оғзи ғишт билан беркитилган бўлса-ю, тупроқ тортилмаган бўлса, очиб суннат бўйича ўзгартириб чиқилади. Аммо тупроқ тортилгандан кейин билинса, қабр очилмайди.
Қабр ичида кимнингдир қиймати бир дирҳамлик бирор нарсаси қолиб кетган бўлса ҳам тупроқ тортилган бўлса-да, қайта очиб, бировнинг омонати қайтарилади. Изоҳ: Бир дирҳам тилла 3,12 г.
Мусибат етган хонадон эгаларига уч кунгача бир марта таъзия билдириб қўйишлик яхши ишлардан саналади. Таъзия билдириш деганда «Марҳум ёки марҳумани Аллоҳ ўзининг раҳмати ва мағфиратига сазовор қилсин, гуноҳларини кечирсин. Сизга Аллоҳ сабр берсин», каби сўзлар билан дилларга тасалли бериш тушунилади. Мусулмон одам кофирга ва кофир одам мусулмон кишига ўзига яраша сўзлар билан таъзия билдириши жоиз.
Кимнингдир вафот этиши билан мусибат етган хонадон аҳли уйдан чиқмай, уч кунгача аза тутиб ўтиришлари ва таъзияга келувчиларни кутиб-кузатиб туришлари мумкин. Фақат дарвоза олдида курси ва тўшакларда ўтириб ёки тик туриб, таъзиячиларни кутиш энг хунук одатлардандир. Изоҳ: Бунга қараганда бизнинг шу каби одатларимизни ислоҳ этиш лозимга ўхшайди. Ҳақиқатан, дарвоза олдида таъзиячи кутиш дегани, албатта, ҳамманинг келиши шарт, дегандек бўлади. Аммо дарвозани очиқ қолдириб, уч кунгача ичкарида ўтириш эса, биринчидан, камтарлик аломати. Зеро, камтар одам одамларни овора қилиш, вақтларини олишдан иложи борича ўзини сақлайди. Таъзияга кела олмаганлардан хафа ҳам бўлмайди. Иккинчидан, кўчадан шошилинч равишда ўтиб бораётган вақти танг кишилар хижолатсиз ўтади. Таъзияга келиш ҳам холис бўлади.
Аза туфайли аёлларнинг қора кийим кийишларининг зарари йўқ. Эркакларга бу мумкин эмас. Аммо мусибатга тоқатсизлик қилиб, юз ва кўлларини қорага бўяш, ёқа йиртиш, юзни тирнаб қон чиқариш, бошига тупроқ сочиш, сон ва кўкракларига уриб фарёд солиш, қабристонга чироқ ёқиш каби ишлар ботил ва жоҳилият одатларидандир.
Мусибатзада хонадон аҳли учун таом тайёрлаб едириш жоиз. Учинчи куни зиёфат бериш ножоиз ишлардандир. Изоҳ: Мусибат аҳлининг кўнглига овқат тайёрлаб ейиш сиғмайди. Шунинг учун қўшнилар таом ҳозирлаб, бериб турсалар, айни савоб иш қилган бўладилар. Ҳатто маййит чиққан хонадонда шароит кўтарса, бир чеккада қозон осиб, овқат тайёрлаб, мусибат аҳли, узоқдан келган меҳмонлар, хизмат билан овора бўлиб, чиқиб овқатланиб келишга имконият тополмай турган кишиларга ҳам берилса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат исрофгарчилик бўлмаса, тўй зиёфатига ўхшаб қолмаса бўлгани. Зеро, зарурат юзасидан енгиллик бахш этиш динимизга хос хусусиятлардандир.
Ўзини ёки мол-мулкини душман ва ўғридан ҳимоя қилаётиб нима биландир ўлдирилса, мусулмонлар ёхуд зиммийларнинг жонини сақлаб қолиш ҳаракати асносида ўлдирилса, душманнинг ўт очиши билан кемадаги мусулмонлар куйиб ўлса, уларнинг ҳаммаси шаҳид ҳисобланади. Улар ювилмасдан, кийимлари билан бирга жаноза ўқилиб, дафн этиладилар. Кийимларида қондан бошқа нажосат бўлса, ўша жойи ювилади. Кафанликка ярайдиган кийимларидан бошқа барча нарсалари ечиб олинади.
Шаҳарда қотили номаълум жасад топилса ёки жанг майдонида оғир яраланиб, ташқарига тирик ҳолда чиққач, дунёвий гапдан гапириб, овқатланиб, бирор ичимлик ичиб ёки ухлаб, даволаниб, васият қилиб, салқинлаб ёки бир намоз вақти ўтгунича тирик туриб, сўнгра жон берса, бу каби шаҳидлар ювилиб, кейин жанозалари ўқилади. Боғийлик ва қароқчилик қилгани туфайли ўлим жазосига маҳкум этилганлар ювиладилар, лекин уларга жаноза ўқилмайди.
Мозор ва қабристонларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга баробар жоиз, ҳатто, савобли ишлардандир. Пайшанба, жумъа ва шанба кунлари зиёрат қилинса, маййитлар сезиб тураркан. Фақат зиёрат одобларига риоя қилиниб, бидъат ишлардан сақланиш шарт.
Мозор ва қабристон зиёратининг одобларидан бири — маййитнинг оёқ томонларидан келиб, салом бергач, тик турган ҳолда дуо қилишдир. Пайғамбаримиз (а.с.) «Жаннатул Бақе» қабристонини зиёрат қилганларида шундай қилар эдилар. Агар оёқ томондан келишнинг имкони бўлмаса, бошқа томонлардан келиш мумкин. Салом бергандан кейин шундай дейди: «Ассалому алайкум, дора қавмин мўъминин. Ва инна ин шааллоҳу бикум лоҳиқун». Агар арабча айта олмаса, унинг таржимаси: «Ассалому алайкум, эй мўминлар диёри! Биз ҳам, иншоаллоҳ, сизларга қўшилажакмиз». Шундан кейин билса «Ёсин» сураси ёки ўн бир марта «Ихлос» сураси ёхуд билган сура ва оятларини ўқиб, савобини маййитлар руҳига ҳадя этади.
Кимики, нафл рўза тутиб ёки нафл намоз ўқиб, хайр-садақа қилиб, савобини маййитлар руҳига ҳадя этса, Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, юборган савоби уларга етади.
Қуръон тиловатининг савобини Пайғамбаримиз (с.а.в.)га ҳадя этиш жоизлигига кўпчилик уламолар иттифоқ қилганлар.
Ўлимидан олдин ўзи учун кафан тайёрлаб қўйгани каби қабр кавлатиб қўйиши ҳам жоиз, балки савобли ишдир. Умар ибн Абдулазиз, Рубаййиъ ибн Хайсам ва бошқа улуғ зотлар шундай қилган эканлар.
Мусибат етган хонадон аҳли ва қариндошларининг йиғлашлари мумкин. Фақат оғизларидан куфрона, шикоятомуз гаплар чиқмаслиги шарт. Агар Аллоҳдан нолиб йиғласалар қаттиқ гуноҳкор бўлурлар. Мабодо маййит йиғлашга васият қилган бўлса, у ҳам қабрида азобланади.
Маййитнинг пешонасига «Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим», кўкрагида «ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун Расулуллоҳ», деб сиёҳ билан эмас, қуруқ кўрсатгич бармоқ билан ёзиб қўйишлик фойдадан холи эмаслигида йирик уламолар иттифоқ қилганлар. Лекин пешона, кафан, кўкрак каби жойларга оят ва Аллоҳнинг номларини сиёҳ билан ёзиб қўйишга кўпчилик уламолар рухсат берсалар, айримлари чириб, йирингта айланадиган жойда оят ва Аллоҳнинг исмлари ёзилмагани маъқул, деб қаршилик билдирганлар.
Бошқа жамоат билан ўқиладиган намозларда биринчи сафда туриш афзал, жаноза намозида эса, охирги сафда туриш афзал. Зеро, бу тавозе (камтарлик) белгисидир.
Маййит қабрга қўйилиб, қарор топгандан кейин Мункар ва Накир аталмиш икки фаришта келиб, у билан савол-жавоб қилиши ҳақ. Агар йиртқич еб кетган бўлса ҳам, унинг қорнида сўроқ қилинади. Узоқ жойга олиб кетиш учун бирор қутига ўхшаган нарсага солиб қўйилган маййит то олиб борилиб, дафн қилинмагунича сўроқ қилинмай туради. Барча омонат руҳи топширилган инсон сўроқ қилинади. Ҳатто чақалоқ ҳам бундан мустасно эмас. Унинг жавоб беришида Аллоҳ таоло илҳом билан ёрдам беради.
Масжидга харж қилиш учун одамлардан тўпланган пул маблағини масжид ходими ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб, сўнгра ўринга-ўрин ўзининг маблағидан тўлаб қўйиши жоиз эмас.
Маст қилувчи ичимлик ичиб маст бўлган ҳолдаги мусулмон одамни номаълум шахс зулман (ноҳақ) уриб ўлдириб кетган бўлса, у шаҳид ҳисобланадими ёки йўқми, деган масалада ҳанафий ва шофиий мазҳаблари уламолари шаҳид бўлади, деб жавоб айтганлар. Далил сифатида шаҳидликнинг шартлари унда топилди. Маст ҳолда бўлмасин ёки гуноҳ устида ўлдирилган бўлмасин, деган шарт ҳеч қаерда қайд этилмаган, деб таъкидлайдилар. Шартлар мукаллафлик (яъни, оқил, болиғ, мусулмон бўлиш), зулман қатл қилиниш, хун тўланмаслиги, жунуб бўлмаслик ва иртисос бўлмаслиги.
Маййитлар қабрлари бир-биридан узоқ ёки яқин бўлишидан қатъий назар ўзаро зиёратлашиб турадилар. Бу хусусда ҳадислар ворид бўлган. Тирикларнинг қилиб юрган яхши- ёмон ишлари вафот этган яқинларига кўрсатиб турилади. Тирикларнинг қилаётган амаллари Аллоҳга душанба ва пайшанба куни, пайғамбарлар ва авлиёларга жумъа куни кўрсатиб турилади. Уларнинг яхши ишларидан улар шодланадилар.
Дафн этилган марҳум ва марҳумаларнинг руҳлари ўз жасадлари билан алоқадордирлар. Уларнинг ўзаро алоқаси уйқудаги одамнинг ўз руҳи билан бўладиган алоқасидан ҳам кучлироқдир. Мўминларнинг ҳам, кофирларнинг ҳам руҳлари ўз жасадлари ҳузурида, қабристон ҳудудида бўлиб туришлари тўғрисида ривоятлар бор. Шунингдек, баъзи солиҳ кишиларга марҳумларнинг вафот этганларидан кейинги кечирган ҳолатлари аён қилинган.
Оят ва ҳадисларга кўра, сеҳр-жоду қадимдан бор нарса. Уни ёмон ниятда ўрганиш, ўргатиш ва шуғулланиш, Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳам таъсир этади, деб эътиқод қилиш кабира гуноҳлардан ҳисобланади. Моҳиятини билиб олиш учун ўрганиб қўйиш, одамларнинг мушкулини осон қилиш мақсадида ундан тўғри фойдаланишга Имом Бухорий, Имом Шофиий каби мужтаҳид олимлар рухсат берганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) яҳудий Лабид ибн ал-Аъсам томонидан сеҳрланганлари тўғрисида уламолар ихтилоф қилганлар. Бу хусусда қатъий ҳукм чиқарилмагани маъқул.
Дуохонлик, азоимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини тақиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, дуохон ёки азоимхон беморга ёки бошига бирор ташвиш тушган кишига оятлардан ўқиб, дам солса, ҳадисларда келган дуолардан ўқиб, шифо тиласа, жоиз, балки, суннат. Аммо куфрона сўзлар, маъносиз тўқима дуолар ўқиб дам солиш тақиқланади. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний сўзига кўра, уламолар ижмоъ қилганларки, дам солишнинг уч шарти бор: 1. Аллоҳнинг каломидан, исм ва сифатларидан ўқиш; 2. Араб тилида ёки бошқа тилда бўлса ҳам маъноси шаръий бўлиши; 3. Дуо ва дам солиш мустақил равишда таъсир қилмаслиги, балки, Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб эътиқод қилиш.
Оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёзилган туморларни тақиш ҳанафий, моликий, шофиий ва ханбалий мазҳаблари уламолари наздида жоиз саналган. Бу тўғрида тақиқ келган ҳадис ширк ёзилган туморларга оид, деб таъвил қилганлар. Эзиб-ички тўғрисида, агар оятлардан бўлиб, уни ёзгач, сув билан ювиб, ичилса ёки ювинилса жоизлиги таъкидланган. Ибн Аббос (рз.) туғишга қийналган аёлга шундай қилишга буюрганлари нақл қилинган.
Касалликнинг соғ одамга юқиши мумкинлиги ҳадиси шарифдан маълум. Унда «Бирор ерда вабо касали тарқалгани ҳақида эшитиб қолсангиз, у ерга борманг. Ўзингиз яшаётган жойда вабо тарқалса, ундан қочиб чиқиб кетманг» дейилган. Бошқа бир ҳадисда: «Касал юқиши йўқ нарса...», — дейилган. Лекин бу ҳадисда Аллоҳнинг изни ва тақдирисиз юқиш йўқ, деган маънони назарда тутганлар, деб таъвил қилинади.
Хатми Қуръон, худойи ёки эҳсон номи билан қори ва муллоларни уйига таклиф этиб, амри маъруф, наҳйи мункар, тиловат қилингач, меҳмонларни кузатиш асносида қори ва муллоларга мезбон томонидан берилган пул ёки бошқа нарсаларни олиш жоизми, деган масалада мутааххирин уламолар, жумладан, Имом Сарахсий, Мавлоно Абдулҳай (рҳ.)лар агар олдиндан шу нарсаларни бериш шарти билан келган бўлсалар жоиз эмас. Аммо ҳеч қандай шартсиз, мезбон ўзи кўнглидан чиқариб, ҳадя тариқасида берса олиш жоиз, деб фатво берган эканлар.
Дафн этилган маййит шаръий узр билан очилиб, бошқа жойга кўчириб, дафн этилиши мумкин. Масалан, эгасидан рухсат олинмаган бировнинг ерига дафн этилган бўлиб, ер эгаси норозилик билдириб турган бўлса, қабр остини намлик ёки сув эгаллаган бўлса ёки ғайридинлар юртига дафн этилган бўлса. Ҳанафий мазҳабида бўлган Малика Шоҳсувор (охирги Усмоний халифа Султон Абдулмажид-2 нинг хотини) Франция қабристонидан олиб келиниб, Мисрга дафн этилгани тарихдан маълум.
Маййитнинг қорнини ёриш масаласида, шаръий узр билан бўлса, жоиз дейилган. Масалан, маййит заҳарланиб ўлган бўлса, уни аниқлаш, гумон қилинган одамни туҳматдан халос қилиш каби сабаблар билан ички аъзолари очиб текшириб кўрилиши жоиз.
Тирик инсоннинг бирор аъзосини шу аъзога муҳтож беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббий амалиёт билан кўчириб ўтказиш жоиз. Лекин шу шарт биланки, аъзо берувчининг ҳаётига зарар етмаса, мажбуран эмас, ихтиёрий равишда берса, шундан бошқа муолажа мумкин бўлмаса ва амалиёт ҳар икки томон учун муваффақиятли чиқиши одатда бўлиб турган бўлса. Ислом фиқҳи академияси йиғилишининг қарори. Макка, 1985
Ўлик инсоннинг бирор аъзосини шу аъзога муҳтож беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббий амалиёт билан кўчириб ўтказиш жоиз, балки авло(афзал;яхши)дир. Фақат аъзоси олинувчи маййит тириклигида рухсат берган бўлиши шарт. Ислом фиқҳи академияси йиғилишининг қарори. Макка, 1985
Тирик инсон организмининг бирор қисмини ўзининг бошқа бир жойига кўчириб олиб ўтказиш зарурат юзасидан жоиз. Масалан, териси, суягидан олиб бошқа жойига улаш, ямаш мумкин. Ислом фиқҳи академияси мажлисининг қарори. Макка, 1985
Беморнинг жисмоний соғлиғини тиклаш мақсадида сунъий суяклар ўрнатиш, юрак, ўпка, жигар каби ички аъзоларга тутқичлар ясаб қўйдириш жоиз. Ислом фиқҳи академияси мажлисининг қарори. Макка, 1985.
ДУО
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 186-оятида шундай марҳамат қилади: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлига юришлари учун (улар ҳам) менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва менга имон келтирсинлар».
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуо ҳам ибодат эканини марҳамат қиладилар. Бинобарин, намоз сўнгида Пайғамбаримиз томонларидан тавсия қилинган ушбу дуоларни ўқиш мақсадга мувофиқдир:
* Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин.
* Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга муҳтож бўлмаслик ҳолатини) сўрайман.
* Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла, менга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.
* Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўналтир.
* Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон, оилага тааллуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага тааллуқли) бало- қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга сиғинаман.
* Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўйувчи қариликдан, хасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг паноҳингга сиғинаман.
* Ё Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гуноҳларни кечиргувчи йўқ. Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур, Роҳийм ёлғиз Сенсан.
* Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуолардан паноҳ бер.
* Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан, бойлик ва фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.
* Аллоҳим! Ёмон феъл-атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.
* Аллоҳим! Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан асрагин.

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР


Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар:
«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).
Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:
«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Ҳуд, 47).
Лут алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:
«Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).
Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).
Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:
«Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажримлик ато эт! Сен ажрим қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 89).
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, бағримни кенг қилгин, ишимни осон қилгин, тилим (дан дудуқлик)ни ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни англасинлар» (Тоҳа, 25).
«Парвардигорим, Ўзинг мен учун нима яхшилик, (яъни, ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман» (Қасос, 21).
Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).
Закариё алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), Сен (Ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан» (Анбиё, 89).
«Раббим, менга ҳам ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан» (Ол-и Имрон, 38).
Аҳли илмнинг дуоси:
«Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин, энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт!» Омийн.
Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар:
«Эй Раббим, мени (қабрга) содиқлик билан (гуноҳларим кечирилган ҳолимда) киритгин ва (тирилтирганингда ҳам) содиқлик (розилигинг) билан чиқаргин ҳамда мен учун ўз даргоҳингдан бир мадад берувчи ҳужжат ато қилгин» (Ал-Исро, 80).
«Эй Раббим, менга (кофирларга) ваъда қилинаётган нарса (азоб)ни кўрсатсанг-чи?! Эй Раббим! (Ўшанда) мени у золимлар қавми ичида қилмагин! Эй Раббим! Мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан, эй Раббим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ сўрайман. Эй Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан!» (Мўминун, 93, 94, 97, 98, 118).
«Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин» (Тоҳа, 114).
«Парвардигоро, бизлар Сенга имон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» (Ол-и Имрон,16).
НАСИҲАТ
Ҳаққа даъват – қутлуғ даъват, Ҳой-ҳавасни унут, болам. Ўлим ҳақдир, дунё фоний, Азонга қулоқ тут, болам.
Кунда беш бор чақиради, Кирларингни аритади. Расул Акрамга элтади, Намозингни ўқи, болам.
Бошқа чора бўлмас асло, Келмаганлар тортгай алам. Шайтон сени енгмай туриб Сен шайтонни енггин, болам.
Дилим оғрир, оёғингни, Тикан тилса бу дунёда. Истамайман ёнмоғингни Қиёматда, жоним, болам.

ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА


1. Калимаи тоййиба
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу Муҳаммадур рос`улулл`оҳ. Тўғри сўз: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!
2. Калимаи шаҳодат
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳ`у ва рос`улуҳ. Иқрорлик сўзи: Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман.
3. Калимаи тавҳид
Ашҳаду алл`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳй`и ва йум`ит(у) ва ҳува ҳаййул л`а йам`ут(у), бийадиҳил хойр(у) ва ҳува ъал`а кулли шай’ин қод`ир.
Танҳолигига иқрорлик сўзи: Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!
4. Калимаи радди куфр
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ан`а аълам. Ва астағфирука лима л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Куфрни қайтариш сўзи: Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
5. Калимаи истиғфор
Астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳа таъ`ал`а мин кулли замбин азнабтуҳ`у ъамдан ав хотоан сиррон ва ъал`анийаҳ. Ва ат`убу илайҳи миназ замбиллаз`и аъламу ва миназ-замбиллаз`и л`а аълам. Иннака анта ъалл`амул ғуй`уб.
Гуноҳларни кечишини сўраш сўзи: Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан.
6. Калимаи тамжид
Субҳ`аналл`оҳ вал ҳамду лилл`аҳ ва л`а ил`аҳа иллалл`оҳу валлоҳу акбар. Л`а ҳавла ва л`а қуввата илл`а билл`аҳил ъалиййил ъаз`им. М`а ш``аалл`оҳу к`ана ва м`а лам йаша’лам йакун.
Улуғлаш сўзи: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди.

ИЙМОНИ МУЖМАЛ


`Аманту билл`аҳи кам`а ҳува би асм`аъиҳ`и ва сифатиҳ`и ва қобилту жамийъа аҳк`амиҳи ва арк`аниҳи.
Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим.

ИЙМОНИ МУФАССАЛ


`Аманту билл`аҳи ва мал`аикатиҳ`и ва кутубиҳ`и ва русулиҳ`и вал йавмил `ахири вал қодари хойриҳ`и ва шарриҳ`и миналл`оҳи таъ`ал`а вал баъси баъдал мавт.
Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.
ҚИРҚ ФАРЗ
Ислом беш фарзни ўз ичига олади:
1. Имон.
2. Намоз.
3. Рўза.
4. Закот.
5. Ҳаж.
Имон еттита фарздан иборат:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш. Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни сочлардан холи жойларини ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.
4. Оёқларни тўпиқлари билан бирга ювиш.
Ғуслнинг фарзлари
1. Оғизни яхшилаб чайиш.
2. Бурунни ачишгунча яхшилаб чайиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини қолдирмасдан ювиш. Таяммумнинг фарзлари
1. Ният.
2. Пок тупроқни қасд қилиш.
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга суриш.
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.
Намознинг фарзлари ўн иккитадир.
Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси намоз ичида.
Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади. Намознинг олти шарти
1. Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши, жунуб бўлганнинг ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.
Намознинг олти рукни
1. Ифтитоҳ такбири.
2. Қиём.
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда.
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).
Қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш.
2. Амри маъруф, наҳйи мункар.
3. Ҳалол меҳнат қилиш.
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎН ТЎРТ СИФАТИ БОР


Олтитаси сифати зотийа. Саккизтаси сифати субутийадир.
Сифати зотийалари
1. Вужуд (Борлиги).
2. Қадим (Бошланғичи йўқдир).
3. Бақо (Охири йўқ).
4. Ваҳдоният (Бирдир).
5. Мухолафатун лил-ҳаводис (махлуқотнинг ҳеч бирига ўхшамайди).
6. Қиём бинафсиҳи (макондан муназзаҳдир).
Сифати субутийалари
1. Ҳаёт (Тирик).
2. Илм (Билувчи).
3. Самеъ (Эшитувчи).
4. Басар (Кўрувчи).
5. Ирода (Хоҳлаганини қилади).
6. Қудрат (Кучи ҳамма нарсага етади).
7. Калом (Сўзлайди).
8. Таквин (Бутун махлуқотни яратувчидир).
Муҳим вазифалар
1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.
2. Ҳалолдан еб-ичиш.
3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.
4. Беш вақт намоз ўқиш.
5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.
6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.
7. Аллоҳга таваккул қилиш.
8. Қаноаткор бўлиш.
9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.
10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.
11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.
12. Гуноҳларга тавба қилиш.
13. Ихлос билан ибодат этиш.
14. Шайтонни душман билиш.
15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.
16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.
17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.
19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.
20. Қариндошларни зиёрат қилиш.
21. Омонатга хиёнат этмаслик.
22. Аллоҳдан қўрқиш.
23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.
24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.
25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.
26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.
27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.
28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.
29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.
30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.
31. Ҳаромга қарамаслик.
32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.
33. Сеҳр-жоду қилмаслик.
34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.
35. Илм таҳсил этиш.
36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.
37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.
38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.
39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.
40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.
41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.
42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.
43. Молининг закотини бериш.
44. Ҳайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.
45. Қалбини маъсият ва ёмонликлардан тозалаш.
46. Кибр қилмаслик.
47. Етимнинг молини сақлаш.
48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.
49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.
50. Алллоҳга ширк келтирмаслик.

Ҳар хил дуолар


Роббиғфир варҳам ваҳдин`и илат-тор`иқил-ақвам ва та-ж`аваз ъамм`а таълам, иннака антал-аз`изул акрам.
Алл`оҳумма инн`и ас’алукал-ъафва вал-ъ`афийата фид-дунй`а вал-`ахиро. Парвардигорим, мени раҳмат ва мағфират эт. Тўғри йўлга бошла. Ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Ўзинг карамлисан. Илоҳо, Сендан афв ва офият тилайман икки дунёда. Алл`оҳумма инн`и ас’алукал-ҳуд`а ват-туқ`о вал-ъаф`афа вал ғин`а. Алл`оҳуммағфирл`и варҳамн`и ваҳдин`и ваъ`афин`и варзуқн`и. Алл`оҳумма й`а мусоррифал-қул`уби сорриф қул`убана ъал`а т`оъатик. Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика минал ъажзи вал-касали вал-жубни вал-ҳарами вал-бухли ва аъ`узу бика мин фитнатил-маҳй`а вал-мам`ати ва долиъ ад-дайни ва ғолабатир-риж`ал.
Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, ўртача бойлик тилайман. Илоҳо, мени мағфират эт ва раҳматингга сазовор қил. Илоҳо, қалбимизни ўз тоатингга мойил қил. Илоҳо, Сендан ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик каби иллатдан паноҳ беришингни сўрайман. Яна Сендан ҳаёт ва мамот фитналаридан, ортиқча қарздор бўлишдан ва ғанимларга мағлуб бўлишдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика минал-ъажзи вал касали вал жубни вал бухли вал ҳамми ва ъ`азабил-қобри.
Алл`оҳумма `ати нафси тақв`аҳ`а ва заккиҳ`а анта хойру ман закк`аҳ`а, анта вал`ийуҳа ва мавл`аҳ`а.
Илоҳо, Сендан ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик, ғам-ташвиш, қабр азоби каби нарсалардан паноҳ сўрайман. Илоҳо, менга тақво насиб эт, нафсимни пок эт. Сен барча инсонларнинг соҳиби – эгасисан.
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика мин шарри самъи ва мин шарри басари ва мин шарри лис`ани ва мин шарри қолби ва мин шарри ниййати.
Илоҳо, мен Сендан эшитиш, кўриш ва гапириш ва дилдан ўтказиш жараёнида учрайдиган ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман.
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика минал бароси вал-жун`уни вал-жуз`ами ва саййи’ил-асқом.
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика миннат-тараддий ва аъ`узу бика минал-ғароқи вал ҳарфи вал-ҳарами ва аъ`узу бика ан йатахаббатониш-шайт`ону ъиндал-мавт ва аъ`узу бика ан ам`ута ф`и саб`илика мудбирон ва аъ`узу бика ан ам`ута лад`иғон.
Илоҳо, мен Сендан ёмон касалликлардан ва қаттиқ беморликлардан паноҳ сўрайман. Илоҳо, турли офатлардан ва балолардан, оғир дамда шайтоннинг васвасасидан ва ёмон фожиали ўлимлардан асрашингни сўрайман.
Алл`оҳумма инн`и ас’алука мин хойри м`а са’алака минҳу набиййука Муҳаммадун соллалл`оҳу ъалайҳи ва саллам ва наъ`узу бика мин шарри м`а истаъазака минҳу набиййука Муҳаммадун соллалл`оҳу алайҳи ва саллам ва антал- мустаъану ва ъалайкал-бал`ағу ва л`а ҳавла ва л`а қуввата илл`а билл`аҳ.
Илоҳо, пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсалардан мен ҳам сўрайман, пайғамбаринг паноҳ тилаган нарсалардан мен ҳам паноҳ тилайман. Ўзинг ёрдам берувчисан. Сендан ўзгада куч-қувват йўқ.
Алл`оҳумма солли ва саллим ъал`а Муҳаммадин ва ъал`а `али Муҳаммад. Илоҳо, пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссаломга саловот ва саломлар нозил эт. Алл`оҳумма иннака қулта удъ`уни астажибу лакум ва иннака л`а тухлифул- м`иъ`ад, ва инн`и ас’алука кам`а ҳадайтан`и лил’исл`ами ан л`а танзаъаҳ`у минн`и, ҳатта татаваффан`и ва ан`а муслим`ун.
Эй бор Худоё, дуо қилинглар менга, ижобат қиламан, деб Ўзинг айтдинг, албатта Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан. Эй бор Худоё, ҳидоят неъматини бериб мени Исломга мушарраф қилдинг, энди уни мендан жудо қилмагин ва то ўлгунимча Исломда бўлишимни насиб эт. Илоҳо, Ўзинг бизларни бу динда собитқадам эт.
Алл`оҳумма инн`и ас’алука ийм`анан д`а’иман ва яқ`инан с`одиқон ва ъилман н`афиъан ва қолбан х`ошиъан ва лис`анан з`акиран ва ас’алука ъафва вал- ъ`афийата вал-маъ`аф`атан д`а’имата фид-дунй`а вал-`ахиро.
Илоҳо, Сендан доимий имон, мустаҳкам эътиқод, фойдали илм, қўрқувчи қалб, зикр этувчи тил, афву офият ва дунёю охиратда доимо хотиржамликни сўрайман. Алл`оҳумма й`а муқоллибал-қул`уби саббит қолби ъал`а д`иник. Алл`оҳумма аъинн`и ъал`а зикрика ва шукрика ва ҳусни ъиб`адатик. Илоҳо, Сен дилларни ўзгартириб турувчисан, менинг дилимни Ўз динингга собит эт. Илоҳо, Ўзинг Сени зикр этишимга, Сенга шукр этишимга ва чиройли ибодат қилишимга ёрдам қил.
Субҳ`аналл`оҳи ъадада холқиҳ`и, субҳ`аналл`оҳи риз`оа нафсиҳ`и, субҳ`аналл`оҳи з`ината ъаршиҳ`и, субҳ`аналл`оҳи мид`ада калим`атиҳ`и.
Аллоҳга барча махлуқларининг ададича тасбиҳ айтамиз ва Унга ўзининг ризолиги баробарида ва аршининг оғирлиги баробарида ва сўзларининг сиёҳлари баробарида тасбиҳ айтамиз.
Роббан`а л`а ту`ахизн`а ин нас`ин`а ав ахто’н`а.
Роббан`а ва л`а таҳмил ъалайн`а исрон кам`а ҳамалтаҳ`у ъалал-лаз`ина мин қоблин`а.
Роббан`а ва л`а туҳаммилн`а м`а л`а т`оқоталан`а биҳ, ваъфу ъанн`а вағфир лан`а варҳамн`а, анта Мавл`ан`а фансурн`а ъалал-қовмил-к`афир`ин.
Парвардигоро, агар эсимиздан чиқарсак, хатога йўл қўйсак, бизларни жавобгар қилма, бизларнинг зиммамизга олдинги умматларга юклаганингдек оғир юкларни юклама, тоқатимиз, имкониятимиз йўқ нарсаларни бизларга қарз қилма, бизларни кечир, афву мағфират эт, раҳматингга ол, Сен бизларнинг ҳожамизсан, кофирлар устидан бизларга ёрдам бер.
Алл`оҳумма инн`и аъ`узу бика минал-қосвати вал ғофлати вал-ъайлати ваз- зиллати вал масканати. Ва аъ`узу бика миналкуфри вал фақри вал-фус`уқи ваш- шиқ`оқи ван-ниф`ақи, ва су’ил-ахл`ақи, ва зийқил-арз`оқи, вас-сумъати, вар- рий`аи, ва аъ`узу бика минас-сомами вал-баками вал-ъам`а вал-жун`уни вал- жуз`ами вал-бароси ва саййи’ил-асқом.
Илоҳо, Сендан тошбағирлик, ғафлат, қашшоқлик, хорлик, мискинлик каби иллатлардан паноҳ сўрайман. Яна Сендан куфрдан, фақирликдан, фисқу фужурдан, низо ва ихтилофдан, ёмон руҳлардан, ризқи тангликдан, риёкорликдан, кўру кар бўлишликдан, жиннилик ва ёмон касалликлардан паноҳ сўрайман.
Зам-зам ичилганда ўқиладиган дуо
Алл`оҳумма инн`и ас’алука ъилман н`афиъан ва қолбан х`ошиъан ва н`уран с`атиъан ва ризқон в`асиъан ва шиф`аан мин кулли д`аин. Алл`оҳумма инн`и ашробуҳ`у литағфирол`и. Алл`оҳумма фағфирл`и. Алл`оҳумма инн`и ашробуҳ`у мусташфийан биҳ`и. Алл`оҳумма фашфин`и.
Илоҳо, Сендан фойдали илм, тақволи қалб ва ёруғ нур ва кенг ризқ ва барча иллатлардан шифо тилайман. Илоҳо, бу Зам-зам сувини Сендан мағфират сўраб ва дардларимга шифо талабида ичмоқдаман, Ўзинг шифо бер.
Равзаи муборакда ўқиладиган дуо
Ассал`аму ъалайка й`а рас`улалл`оҳи! Ассал`аму ъалайка й`а хийраталл`оҳи мин холқиҳ`и! Ассал`аму ъалайка й`а ҳаб`ибалл`оҳи! Ассал`аму ъалайка й`а саййидал- мурсал`ина ва х`отаман-набийй`ина! Ассал`аму ъалайка ва ъал`а `алика ва асҳ`абика ва аҳли байтика ва ъалан-набийй`ина ва с`аъирис-с`олиҳ`ина! Ашҳаду аннака баллағтар-рис`алата ва аддайтал-ам`аната ва насоҳтал-уммата, фа жаз`акалл`оҳу ъанна афзола м`а жаз`а рас`улан ъан умматиҳи.
Алл`оҳумма солли ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а соллайта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид.
Ва б`арик ъал`а Муҳаммадив-ва ъал`а `али Муҳаммад. Кам`а б`арокта ъал`а Иброҳ`има ва ъал`а `али Иброҳ`им. Иннака ҳам`идум-маж`ид.
Алл`оҳумма иннака қулта: «Ва лав аннаҳум из золам`у анфусаҳум жа’ука фа- стағфарулл`оҳа ва-стағфара лаҳумур-рос`улу л`а важадулл`оҳа тавв`абан роҳ`има». Ва қод атайтука й`а рас`улалл`оҳи мустағфирон мин зун`уби, мусташфиъан бика ил`а робб`и, фа ас’алука й`а робб`и ан туж`иба лийал- мағфирота кам`а авжабтаҳ`а лиман ат`аҳу фи ҳай`атиҳи. Алл`оҳумма-жъалҳу авва лаш-ш`афиъ`ина й`а арҳамар-р`оҳим`ин.
Маъноси: Ў Расулуллоҳ сизга салом, эй халқларнинг энг афзали, сизга салом, эй Ҳабибуллоҳ, сизга салом, эй пайғамбарларнинг саййиди, сизга салом, эй пайғамбарларнинг хотами, сизга салом! Сизга ва аҳли аёлингизга ва саҳобаларингизга ва барча пайғамбарлар ва солиҳ бандаларга саломлар бўлсин. Гувоҳлик бераманки, сиз пайғамбарлик вазифангизни тўғри адо этдингиз. Аллоҳнинг омонатини топширдингиз, умматларингизга насиҳат қилдингиз, Сизга Аллоҳ ажру азимлар ато қилсин. Илоҳо, Муҳаммад алайҳиссаломга, оли асҳобларига Ўзинг салавотлар юборгин ва У кишига ва оли асҳобларига баракотлар нозил қилгин, чунончи Иброҳим алайҳиссаломга нозил қилганинг каби. Илоҳо, Ўзинг Қуръони каримда марҳамат қилдингким, «Агар улар ўзларига ўзлари зулм қилганларидан ке-йин пайғамбарим ҳузурига келиб истиғфор этсалар ва пайғамбарим ҳам истиғфор этса, Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул этувчи, меҳрибон зотдир», дегансан. Мана, Расулуллоҳ ҳузурига истиғфор айтиб, Аллоҳдан гуноҳимизни сўраб келдик, Уни шафоатчи қилдик, Парвардигор ҳузурига тавба қилдик, Аллоҳ ўзи Расулуллоҳнинг шафоатлари билан бизларни мағфират қилишини сўраймиз.
Саҳобалар ўқиган дуолар
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (р.а.) дуолари
Аллоҳим! Сендан ортга қайтмайдиган (бақувват) бир имон, туганмас неъмат ва ҳулд жаннатининг энг юқори даражасида Пайғамбаринг ила бирга бўлишликни сўрайман.
Роббан`а аслиҳ байнан`а, ваҳдин`и суб`улал-Исл`ами, ва нажжина миназ-зулум`ати илан- н`ур, васриф аннал-фав`аҳиша м`а зоҳаро, вам`а батана, ва б`арик лан`а фий асм`аъин`а ва абс`орин`а ва қул`убин`а ва азв`ажин`а ва зуррийй`атин`а ва туб ъалайн`а иннака антат- тавв`абур-роҳ`ийму, важъална ш`акирийна, ли неъматика, мусн`ийна биҳа, қо`илийна биҳ`а ва атмимҳ`а ъалайн`а.
Эй Раббимиз! Ораларимизни ислоҳ эт, бизни исломият йўлига ҳидоят айла, бизни зулматдан ёруғликка чиқар. Юзимизни ошкор ва яширин барча ёмонликлардан ўгир. Кўзларимизни, қулоқларимизни, қалбларимизни, ишларимизни ва фарзандларимизни бизга муборак қил, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен ўта марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!
Абдураҳмон ибн Авфнинг (р.а.) дуоси
Абу Ҳаййож ал-Асадийдан (р.а.): «Бир куни Байтуллоҳни тавоф қиларкан, бир одамнинг фақатгина тинимсиз: «Аллоҳим! Мени нафсимнинг очкўзлиги (таъмагирлиги) дан асра!» дея дуо қилаётганини кўрдим. Унга яқинлашиб дедим:
– Аллоҳдан шундан бошқа сўрайдиган нарсанг йўқми? Фақат биргина дуони қайтаряпсан?
– Агар нафсимнинг очкўзлигидан (таъмагирлигидан) сақлансам, на ўғрилик, на зино ва на бирор гуноҳ қиламан, – деди.
Қарасам, бу одам Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳу экан. (Тафсири Ибни Касирдан)
Ҳазрати Алининг (р.а.) дуолари
Аъ`узу бика мин жаҳдил бал`аи ва даркиш-шиқ`а’и ва шаматат’ил аъд`а’и ва аъ`узу бика минас-сижни вал-қойди вас-савти.
Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма инн`а зун`убий л`а тазуррука ва инн`а раҳматака ийй`айа л`а танқусука. Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар бермайди, Сенинг менга марҳамат қилишинг Сендан ҳеч нарсани камайтириб қўймайди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма ҳаблий ийм`анан ва яқ`ийнан ва муъ`аф`атан ва ниййатан. Аллоҳим! Менга имон, сидқидиллик, соғлиқ, офият ва соғлом бир ният бер. Алл`оҳуммажъал хойро ъум`урий `ахироҳу ва хойро амали ва хав`атимаҳу ва хойро айй`амий явма алқ`ока.
Аллоҳим! Умримнинг энг хайрлиси, умримнинг сўнги, амалимнинг энг хайрлиси, амалимнинг сўнги ва кунларимнинг энг хайрлиси Сенинг ҳузурингга чиқадиган куним бўлсин».
Ҳазрати Умарнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма инн`ий аъ`узу бика ан таъхузан`ий ъал`а ғирратин ав тазаран`ий фий ғафлатин, ав тажъалн`ий-ғ`офил`ийна.
Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ёхуд ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма таваффан`ий маъал абр`ори, ва л`а тажъалн`ий фил ашр`ари ва қ`иний аз`абанн`ари ва алҳиқний бил-аҳй`ар.
Аллоҳим! Мени яхшилар орасида ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин.
Ҳазрати Билолнинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Менинг ёмонликларим ва нуқсонларимни кечиргин.
Абу Дардонинг (р.а.) дуоси
Билол ибн Саъддан (р.а.): Абу Дардо (р.а.) дер эди.: – Аллоҳим! Хаёл тарқоқлигидан паноҳ сўрайман. – Хаёл тарқоқлиги нима? – дея сўрашди.
– Кишининг ҳар бир дарада бир нарсасининг бўлишидир, – дея жавоб берди у.
– Аллоҳим! Олимларнинг қалбларининг менга лаънат ўқишидан паноҳ сўрайман, – дея дуо қилган Абу Дардодан сўрашди:
– Олимларнинг қалбларининг лаънат ўқишлари қандай бўлади?
– Ичларидан менга нисбатан нафрат этишларидир, – деди Абу Дардо.
Зайд ибн Собитнинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Сендан бола-чақам ва қўл остимда менга қараб қолган қулларимни боқишга етгулик бойлик сўрайман. Ва бирор қариндошимнинг қариндошлик ҳақини адо этолмаганим учун мени баддуо қилишидан паноҳ тилайман.
Саъд ибн Убоданинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Сенга ҳамд айтишни менга насиб эт ва шараф эҳсон айла.
Ибни Аббоснинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Мени берган ризқингга қаноат этгувчилардан айла, менга берган ризқни баракотли қил ва орқада қолдирган ҳар нарсамни Ўзинг асра.
Анаснинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим, уни (мусулмон биродаримни), кечалари ибодат қилувчи ва кундузлари рўзадор яхшилар дуосининг баракотидан маҳрум этма.
Ҳажда ва Умрада ўқиладиган дуолар
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ улуғдир, Унга кўп ҳамдлар айтамиз. Бутун оламнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳга тасбиҳ айтамиз, ҳеч қандай куч-қувват Аллоҳдан ўзгада йўқдир. У Азизу Ҳакимдир. Илоҳо, мени мағфират эт ва раҳмат қил ва ҳидоят йўлига бошла ва ризқимни зиёда қил. Илоҳо, Сендан розилигингни сўрайман ва хотиржам тирикчилик қилиш ва вафотимдан кейин ҳам тинч бўлишни сўрайман ва Сенинг дийдорингга назар қилишлик лаззатидан насиб этишингни сўрайман ва Сенга ҳеч қандай зарар кўрмаган ҳолимда йўлиқишни сўрайман. Бировга зулм қилишдан ва бировлар ҳам менга зулм қилишидан Ўзинг асра. Ҳалол касбларни насиб эт. Гуноҳларимни кечир. Илоҳо, мен Сендан мустаҳкам иймон ва туганмас неъмат, доимий шодлик ва пайғамбаринг Муҳаммад алайҳиссаломга рафиқликни сўрайман. Эй Худоё, барча пок нарсаларни ва хайрли ишларни ва гуноҳлардан узоқлашишни, камбағал бечораларни дўст тутишни бизга насиб эт. Сендан муҳаббат ва Сени суймоқни ва Сен севган бандаларни ҳам севмоқни сўрайман, муҳаббатингга сабаб бўладиган амалларни билдиришингни сўрайман ва тавбаларимизни қабул этиб, мағфират этишингни сўрайман ва фитналардан тинч қилишингни илтижо қиламан.
Илоҳо, Ўзингга тақво қиладиган, гуноҳларига ўкинадиган ва Сенга таваккул қиладиган қалбларни бизга насиб эт. Илоҳо, Сендан улуғ ишларни адо этишни, мағфиратингни ва раҳматингга сабаб бўладиган амалларни қилишни насиб этишингни сўраймиз. Гуноҳлардан саломатлик ва яхши ишларни ғанимат билишликни бизларга ато эт, жаннатингга эришишлик ва дўзахингдан омонда бўлишликни насиб айла.
Якка Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Барча мулку ашё Унга хосдир. Унга ҳамду сано айтамиз. У барча нарсаларга қодир. Илоҳо, намозимиз ҳам ибодатларимиз, ҳаёту мамотларимиз барчаси Сенинг учундир. Сенинг ҳузурингга борурмиз ва мулкларимиз Сенга мерос қолур. Илоҳо, мен ўз нафсимга ўзим зулм қилдим, фақат ўзинг гуноҳларни кечиргувчисан. Ўзинг кечир ва раҳмат эт, Сен кечиргувчи меҳрибон Зотсан. Бизларга ҳақиқий тавбани, қайтиб гуноҳ қилмайдиган тавбаларни ато эт. Бизларни тўғри йўлга бошла, гуноҳ ишлардан узоқлаштир. Ҳалол ризқингни бер. Ўзингдан бошқага муҳтож этма. Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил, барча ёмонликлардан паноҳ бер, барча яхшиликларни ато эт. Илоҳо, ўзимга-ўзимни топшириб қўйма.
Қийинчиликлардан сақла. Илоҳо, ҳақиқий, асосий ишим бўлмиш динимни ислоҳ эт, яшаб турар жойим саналмиш дунёйимни ислоҳ эт, борадиган жойим бўлмиш охиратимни ислоҳ эт. Ҳаётимни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимни ва ўлимни эса барча ёмонликлардан роҳат бўлишини насиб қил. Илоҳо, бизни, ота-оналаримизни, зурриётларимизни, биродар ва аҳлимизни ва ғойиб мусулмон-мўминларни Ўзинг мағфират эт. Илоҳо, офият ва тинчлигимизни биздан жудо қилма, ғазабингдан Ўзинг асра. Илоҳо, бу дунё ва охиратда ҳидоят қил ва мағфират эт. Тирикчилигимизни яхшила ва байтингни зиёрат қилиб, ҳаж ибодатларини адо этадиган ҳожилардан қил. Илоҳо, Сен менинг сўзларимни эшитасан, турган жойимни биласан, махфий ва ошкора ишларимдан хабардорсан, Сенга бирор нарса махфий эмас. Мен эса бир бечора фақирман, Ўзингдан нажот сўрайман. Гуноҳимга иқрорман, Сендан бир мискин каби сўрайман ва илтижо қиламан, дуоларимни ижобат эт. Илоҳо, ижобатдан маҳрум этма. Илоҳо, Сен меҳмон-дўстликни яхши кўрасан, биз Сенинг меҳмонларингмиз, бизни жаннатинг билан зиёфат қил. Меҳмонларга мукофот ва совға берилади, Сен бизга ўз раҳматинг ва мағфиратинг ва жаннатингни совға эт. Биз Сенинг байтингга ҳар томондан келдик, умид билан келган бандаларингнинг дуоларини ижобат қил.
Исми Аъзам дуоси
Анас ибн Моликдан, розийаллоҳу анҳу: «Ҳазрати Пай-ғамбаримиз ҳузурларида бир одам намоз ўқир эди. Одам намоздан сўнг дуо қилиб, шундай деди: «Алл`оҳумма инн`ий аc’алука би анна лакал-ҳамду л`а ил`аҳа илл`а Антал Манн`ану б`адиъус- сам`ав`ати вал-арзи, й`а зал-жал`али вал-икр`ом, й`а Ҳаййу й`а Қўйй`ум».
«Аллоҳим, Сендан ушбулар ҳурматига сўрайманки, ҳамд Сенга хосдир. Сендан Ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. Сен Маннонсан: мўл-кўл берувчисан, осмонлару ерни бемисл яратган Сенсан. Эй жалол ва икром эгаси! Эй мавжудотга ҳаёт бергувчи, уларнинг ҳаётини давом эттиргувчи Аллоҳим! Дуойимни қабул айла!»
Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу дуони эшитиб, шундай марҳамат қилдилар: «Аллоҳ таолога исми аъзами билан дуо қилди. Аллоҳ, у исмининг ҳаққи-ҳурмати, истаса, дуони қабул қилади».
* * *
Саъд ибн Аби Ваққосдан (р.а) ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шундай деганлар: «Зуннун (Юнус) алайҳиссалом балиқ қорнида бундай дуо қилган: «Л`а ил`аҳа илл`а анта субҳ`анака инн`ий кунту миназ-з`олим`ийн».
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).
Шуниси аниқки, бир мусулмон бирор нарса истаб, бу билан дуо қилса, Аллоҳ қисқа пайтда унинг дуосини қабул қилади» (Термизий. «Даъват», 3505-ҳадис).
Ҳазрати Ойиша (р.а.): «Бир куни Аллоҳ Расулининг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Алл`оҳумма инн`ий ас’алука бисмикат-т`оҳирит-тоййибил- муб`арокил-аҳабби илайкал-лаз`ий из`а дуъийта биҳ`и ажабта ва из`а су’илта биҳ`и аътойта ва изас-турҳимта биҳ`и роҳимта ва изас-туфрижта биҳ`и фаррожта».
«Аллоҳим, Сенинг пок, чиройли, муборак ва Сен учун энг севимли ва гўзал бўлган исминг ҳаққи-ҳурматига Сендан сўрайман. У исминг-ла дуо қилинса, қабул этасан. Унинг ҳурматидан Сендан бир нарса сўралса, берасан. Унинг ҳурматидан марҳамат исталса, марҳамат этасан. Унинг ҳурматидан Сендан қийинчиликлардан холос бўлиш сўралса, қутқарасан. Ғам- андуҳларни кетказасан» (Ибн Можа. «Дуо», 3859-ҳадис).
Асмо бинти Язиддан (р.а.): «Жаноб Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилганлар: Исми Аъзам ушбу икки оятдадир: «Ва ил`аҳукум ил`аҳун в`аҳид, л`а ил`аҳа илл`а ҳувар-роҳм`анир- роҳ`ийм».
«Сизнинг илоҳингиз яккаю ягона Тангридир. У меҳрибон ва раҳмли бўлиб, Ундан бошқа илоҳ йўқдир». (Абу Довуд. «Солат», 1496-ҳадис).
Иккинчиси «Ол-и Имрон» сурасининг илк оятларидир: «Ал`иф, л`ам, м`им. Алл`оҳу л`а ил`аҳа илл`а ҳувал-ҳаййул-қой-й`ум».
«Алиф, лом, мим. Аллоҳ — Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У тирик ва абадий турувчидир» (Абу Довуд. «Солат», 1496-ҳадис).
Касалликдан шифо истаб ўқиладиган дуо
Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касалликдан халос бўлиши учун ҳеч вақт ўтказмай, мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуодан ҳам фойдаланмоғи лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин.
Таҳоратли ҳолда аввало Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади. Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Ва йашфи суд`уро қовмин муъмин`ийна ва йузҳиб ғойзо қул`убиҳим.
«Аллоҳ мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба, 14-15).
Й`а аййуҳан-н`асу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шиф`аун лим`а фис-суд`ури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъмин`ийн.
«Эй одамлар! Сизларга Роббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк иллати)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус, 57).
Ва нуназзилу минал Қуръ`ани м`а ҳува шиф`а’ун ва роҳматун лил-му’мин`ийн.
«(Биз) Қуръонда(н) мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Ал-Исро, 82).
Қул ҳува лил-лаз`ийна `аману ҳудан ва шиф`аун
«Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир».
Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: «Алл`оҳумма Роббан-н`аси азҳибил-ба’са, ишфи Анташ-ш`аф`ий л`а шиф`а’а илл`а шиф`а’ука, шиф`а’ан л`а йуғ`одиру сақ`оман».
«Аллоҳим, эй инсонларнинг Рабби, касалликни маҳв этувчи! Ортда касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. «Жаноиз», 3107-ҳадис).
Алл`оҳумма ишфи ъабдака йанка’лака ъадувван ав йамши лака ил`а сол`атин.
«Аллоҳим, шу бандангга шифо бергинки, Сенинг бир душманингга зиён етказсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».
Бисмилл`аҳи арқ`ика мин кулли шай’ин йу’зика мин шарри кулли нафсин ав ъайну ҳ`асид`ийн. Алл`оҳумма йашф`ийка, бисмилл`аҳи арқ`ика.
«Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Термизий. «Жаноиз», 972- ҳадис).
Никоҳ кечасида ўқиладиган дуо
Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб, дуо қилгач, «Бисмиллаҳ...» айтиб «Рoббaн`а ҳаблан`а мин азв`ажин`а ва зуррийй`атин`а қуррота аъй`унин ва’жъалн`а лил-муттақ`ийна им`aма».
«Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмилл`аҳир роҳ-м`анир роҳ`ийм. Алл`оҳумма жаннибнаш-шайт`она ва жаннибиш-шайт`она м`а розақтан`а».
«Аллоҳим, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.
Ҳомиладор аёл ўқийдиган дуо
Ҳомиладор аёл тиббий муолажалардан ўтиш билан бирга диний вазифаларни адо этиши ва фурсат топиши билан «Оятал курси» ва «Шарҳ» сурасини, сўнг ушбу дуони ўқиши мақбулдир:
«Алл`оҳумма аътин`а сиҳҳатан ва ъ`афийатан ва авл`адан с`олиҳан ва ризқон в`асиъан ва дуъ`а’ан мақб`улан».
«Аллоҳим, бизга соғлиқ ва офият бер. Хайрли фарзандлар эҳсон эт. Мўл ризқ бер, дуоимни қабул айла».
Кўз ёрарда ўқиладиган дуо
Бундай пайтда аёлнинг яқинлари унинг ёнида ёхуд қўшни хонада «Оятал курси»ни, сўнгра Аъроф сурасининг 54-оятини ўқишади:
«Инн`а роббакумуллаз`ий холақос-сам`ав`ати вал-арзо ф`ий ситтати айй`амин суммас- тав`а ъалал-ъарши, йуғшил-лайлан-наҳаро йатлубуҳ`у ҳас`исан ваш-шамса вал-қомаро ван- нуж`ума мусаххоротин би амриҳ, ал`а лаҳул-холқу вал-амру таб`арокалл`оҳу Роббул- ъ`алам`ийн».
«Дарҳақиқат, Раббингиз осмонлару Ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршга истиво қилган, кундузга тунни қоплатадиган-уни (яъни, тун-кунни) шитоб қувийди – қуёш ой, юлдузларни Ўз амрига мусаххар (муте) қилиб қўйган Аллоҳдир. Огоҳ бўлингизки, яратиш ва буюриш Унга хосдир. Оламларнинг рабби Аллоҳ баракотлидир».
Бу оятдан кейин Ихлос, Фалақ, Нас суралари ва Фотиҳа ўқилади. Хайрли бир фарзанд берилиши учун дуо қилинади.
Солиҳ фарзанднинг дуоси
Исломий тарбия кўрган инсон ота-онаси кексайганда, уларни хорламайди, дилларини ранжитмайди. Уларнинг ҳақларига бундай дуо қилади: Роббир-хамҳум`а кам`а роббай`аний соғ`ийро. «Парвардигоро, ота-онамга марҳамат эт, улар мени марҳамат-ла вояга етказганлари каби» (Таҳрим, 8).
Масжидга кираётганда...
Алл`оҳумма-афтаҳ л`и абв`аба роҳматик. «Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни оч».
Масжиддан чиқаётганда...
Алл`оҳумма инн`и ас’алука мин-фазлик.
“Аллоҳим, Сенинг фазлинг ва карамингни сўрайман”.
Қабр зиёратида ўқиладиган дуо
Ассал`аму ъалайкум й`а аҳлал-қуб`ур. Яғфирулл`оҳу лан`а ва лакум, антум салафун`а ва наҳну бил-исри.
«Ассалому алайкум, эй қабр аҳли. Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келганлардансиз, биз ҳам сизларнинг орқаларингиздан келамиз».
Ҳожатхонага киришдан олдин...
Алл`оҳумма инн`ий аъ`узу бика минар-рижсил-хоб`исил-мухбиси минаш-шайт`онир- рож`ийм.
«Аллоҳим, ифлос ва ёмон нарсалар билан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Сенинг паноҳингга қочаман».
Ҳожатхонадан чиққанда...
Алҳамдулилл`аҳиллаз`ий азҳаба анний м`а-йуъз`ин`и ва амса-ка ъалаййа м`а йанфаун`ий субҳ`анака ғуфр`онака роббан`а ва илайкал-мас`ийр.
«Мендан азият берувчи нарсани кетказиб, фойдалисини қолдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Сени номингни поклаб ёд этаман ва мағфиратингни сўрайман. Эй Роббимиз, қайтишимиз Сенгадир».
Уйдан чиқаётганда...
Бисмилл`аҳи тавакалту ъалалл`оҳи, ва л`а ҳавла ва л`а қуввата илл`а билл`аҳ.
«Аллоҳ номи ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда... Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир» (Абу Довуд. «Адаб», 5094-ҳадис).
Уйга кираётганда...
Алл`оҳумма инн`ий ас’алука хойрол-мавлажи ва хойрол-махрожи бисмилл`аҳи ва лижн`а ва бисмилл`аҳи хорожн`а ва ъалалл`оҳи Роббан`а таваккалн`а.
«Аллоҳим, Сендан кираётганим ва чиқаётганим жойларнинг яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг номи ила кирдик. Аллоҳнинг номи ила чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул этдик».
Уйқуда қўрққан кишининг дуоси
Аъ`узу би-калиматилл`аҳит-та`аммати мин-ғозабиҳ`и ва шарри ъиб`адиҳ`и ва мин ҳамаз`атиш-шай`ат`ийни ва ан йахзур`ун.
«Аллоҳнинг ғазабидан, қулларининг ёмонлигидан, шайтонларнинг ҳар турли ёмонлигидан Аллоҳнинг барча калималарига юкинаман» (Абу Довуд. «Тиб», 3893-ҳадис).
Дастурхон дуоси
Алҳамдулилл`аҳиллаз`ий атъаман`а ва сақ`она важаъалан`а минал-муслим`ийн. «Бизни едириб-ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
Фарзанд тилаш дуоси
Робб`и л`а тазарни фардав ва анта хойрул в`арис`ийн.
«Парвардигорим! Мени (вориссиз) ёлғиз қолдирма. (Агар ворис бермасанг ҳам) Сенинг Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан» (Анбиё, 89).
Ғазабланганда ўқиладиган дуо
Алл`оҳуммағфир л`ий занб`ий ва азҳаб ғойзо қолб`ий ва ажирн`ий минаш-шайт`онир- рож`ийм.
Аллоҳим, гуноҳларимни кечир, қалбимнинг ҳиддатини (ғазабини, алангасини) кетказ ва мени шайтоннинг ёмонлигидан асра.
Шунда ҳам ғазаб кетмаса, имкон топилса, таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиш, «Алам нашроҳ лака...» сурасини тиловат қилиш ва юқоридаги дуони такрорлаш лозим.
Уй сотиб олиб, жойлашгач ўқиладиган дуо
Таҳорат олиб икки ракат намоз ўқилади ва: «Алҳамдулилл`аҳи роббил ъ`алам`ийн. Вас- сол`ату вас-сал`аму ъал`а ра-с`улина Муҳаммадин ва ъал`а `алиҳ`и ва саҳбиҳ`и ажмаъ`ийн. Аъ`узу билл`аҳи минаш-шайт`онир-рож`ийм. Бисмилл`аҳир роҳманир роҳ`ийм. Ла ин шакартум ла аз`ийданнакум ва лаин кафартум инна аз`аб`ий лашад`ийд», дегач, қуйидагича дуо қилинади:
Аллоҳим, менга оилам билан бирга яшаладиган бир маскан насиб этдинг, Сенга шукрлар бўлсин. Мени ва оиламни бу уйда масъуд ва бахтиёр айла. Бизни ҳар турли бало-қазолардан, фалокатлардан сақла. Аллоҳим, биз ожиз бандалармиз. Бу уй гуноҳлар эмас, балки фақат хайрли ва гўзал ишлар ҳақида гапириладиган ва эзгу амаллар бажариладиган жой бўлсин. Раббим, қўшниларимга азият етказишдан мени асра. Яхши қўшнилар насиб эт. Аллоҳим, Сенга ҳамду сано, суюкли Пайғамбарингга салоту саломлар бўлсин.
Кўз тегишга қарши ўқиладиган дуо
Кўз тегишига қарши Фотиҳа сураси ва «Оятал курси»дан сўнг ушбу оятлар ўқилади: Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Ва ин йак`адуллаз`ийна кафар`у лайузлиқ`унака би абс`ориҳим ламм`а самиъуззикро ва йақ`ул`уна иннаҳ`у ламажн`ун. Ва м`а ҳува илл`а зикрул-лил-ъ`алам`ийн.
«Албатта, кофир кимсалар Зикрни (Қуръонни) эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва «албатта, у мажнун», дерлар. Ҳолбуки, у (Қуръон барча) оламлар учун эслатмадир» (Қалам,51–52).
Садақа бераётганда...
Роббан`а тақоббал минн`а иннака антас-сам`иъул ъал`ийм.
«Эй Роббимиз, биздан уни қабул айла, чунки Сен эшитгувчи ва билгувчисан».
Аксирган кишига айтиладиган дуо
Аксирган киши, ёнида бирор одам бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, «Алҳамдулилл`аҳ» дейди. Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) аксирган кишига ёнидагиларнинг «Ярҳамукалл`оҳ» (Аллоҳ сенга раҳмат этсин) дейишини тавсия қилганлар. Акса урган киши эса «Ярҳамукалл`оҳу ва ийй`акум ва йағфиру лан`а ва лакум» (Аллоҳ бизга ҳам, сизга ҳам раҳмат айласин, бизни ҳам, сизни ҳам афу этсин) ёхуд «Яҳд`ина ва йаҳд`ийкумулл`оҳ» (Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам ҳидоятга бошласин) дейди.
Ҳилол (янги ой) кўринганида...
Талҳа ибн Убайдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинишича, Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в.) янги ойни кўрганларида бундай дуони ўқиганлар: Алл`оҳумма аҳиллаҳу ъалайн`а бил-йумни вал- ийм`ани вас-сал`амати вал-исл`ам, робб`ий ва роббукалл`оҳ.
Аллоҳим, бу ойни бизга қутлуғ ва баракотли бир ой айла. Имон, саломат ва Ислом-ла лиқ тўлиб безанган кечаларда чиқсин. Эй ҳилол! Сенинг ҳам, менинг ҳам Раббимиз Аллоҳдир (Термизий. «Даъват», 3677-ҳадис).
Уловга минилаётганда ўқиладиган дуо
«Оятал курси» ўқилгач, «Субҳ`аналлаз`ий саххоро лан`а ҳ`аз`а ва м`а кунн`а лаҳ`у муқрин`ийн. Ва инн`а ил`а роббин`а ламун-қолиб`ун. Бисмилл`аҳи мажр`оҳа ва мурс`оҳа. Инна роббий ла Ғоф`урур-Роҳ`ийм» дейилади.
Давомида қуйидагича дуо айтилса ҳам бўлади: Аллоҳим, Сенинг номинг билан йўлга чиқмоқдаман. Менга соғлиқ ва ҳалол касб насиб этганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Йўл давомида мени ва уловимга минган йўловчиларни бало-қазолардан, ҳар турлик хавфу хатарлардан Ўзинг асра, ёрдамингни дариғ тутма биздан, ё Раббий. Биз қанчалар гуноҳкор бўлмайлик, Сен бизни мағфират эт. Манзилимизга эсон-омон етиб боришни насиб айла. Фарзандларимизни етим қолдирма, Парвардигоро. Қайтишимизда оиламизни ғам-андуҳсиз кўрмоқни лутф айла. Сен ҳамма нарсага қодир Зотсан, Аллоҳим.
Фаришталарнинг мўминларга дуоси
Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар мўминлар ҳақига бундай дуо қилишади: Роббан`а васиъта кулла шайъин роҳматан ва ъилман фағфир лиллаз`ийна т`аб`у ваттабаъ`у саб`ийлака вақ`иҳим аз`абал-жаҳ`ийм. Роббан`а ва адхил-ҳум жанн`ати ъадниниллат`ий ва адтаҳум ва ман солаҳа мин `аб`аиҳим ва азв`ажиҳим ва зуррий`атиҳим иннака антал аз`изул ҳак`ийм. Вақ`иҳимус-саййи`ати, ва ман тақис-саййи`ати, йавмаизин фақод роҳимтаҳ ва з`алика ҳувал фавзул ъаз`ийм.
«Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсада кенгдирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла. Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан» (Мўмин сураси,7-9).
Дўкон ёхуд ишхонани очаётганда...
Алл`оҳумма й`а муфаттиҳал-абв`аб, ифтаҳ лан`а хойрил-б`аб. Алл`оҳуммарзуқн`а ризқан ҳал`алан тоййибан, ва ризқон в`асиан бироҳматика й`а Арҳамар –Р`оҳим`ийн, ва Анта хойрур-Р`озиқ`ийн.
Эй эшикларни очувчи Аллоҳим! Бизга хайрли эшикларни оч. Аллоҳим! Бизга ҳалол ва тоза ризқлар эҳсон айла, ризқимизни кенгайтир, эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси! Ризқ бергувчиларнинг энг хайрлиси Сенсан!
Камбағалликдан қутулиш дуоси
Бисмилл`аҳи ъал`а нафс`и ва м`ал`и ва д`ин`и. Алл`оҳумма роззини би қоз`оика ва б`арик л`и ф`им`а қуддиро л`и ҳатт`а л`а уҳибба таъж`ил`а м`а аххарта ва л`а таъх`ира м`а ажжалта.
Ўзим, молим ва диним хусусида Аллоҳ номи билан (сўрайман). Аллоҳим, қазо ва ҳукмингга мени рози қил, менга тақдир этганинг нарсаларни баракатли эт. Шундай бўлсинки, кейинга қолдирганингни ҳозир, ҳозир берадиганингни кейин сўраб юрмайин («Ал-азкор», 116-бет).
Дарс тайёрлашда ёки имтиҳонга киришда ўқиладиган дуо
(Таҳоратли ҳолда дарс тайёрлаган яхши. Дуолар «`Бисмиллоҳ...»дан сўнг ўқилади.)
Робби зидн`и ъилман ва фаҳман вал-ҳиқн`и бис-с`олиҳ`ин. Роббишроҳ л`и содри ва йассир л`и амр`и ваҳлул ъуқдатан мин лис`ани йафқоҳ`у қовли й`а Ҳ`афиз, й`а Роқ`иб, й`а Н`асир, й`а Алл`оҳ. Робби йассир ва л`а туъассир. Робби таммим бил-хойри.
Раббим! Илмимни ва зеҳнимни орттир ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўш.
Раббим! Кўксимни оч, ишимни осон айла ва тилимнинг тугунини ечгин, сўзимни тушунсинлар. Ў Ҳофиз, ё Роқиб, ё Носир, ё Аллоҳ.
Раббим! Осон қилгин, қийин қилма. Раббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин. (Имтиҳонга киришдан олдин уч, беш ёки етти марта `Оятал курси” ўқилади.)
Сафар дуоси
Алл`оҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасомту. Алл`оҳумма акфин`и м`а аҳамман`и ва м`а л`а аҳтамту лаҳ`у.
Алл`оҳумма заввиднит-тақв`а, вағфирл`и занб`и ва важжиҳн`и лил-хойри айна м`а таважжаҳту.
Аллоҳим, Сен томон интилдим. Сенга юкиндим. Аллоҳим, мени андишалантирган ёхуд андишалантирмаган хусусларда Сен менга кифоя қил. Тақвони менга озуқа қил, Аллоҳим! Гуноҳимни кечир ва қаерга бормайин, мени доимо яхшиликка бошла, ё Раббий. (Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳар гал йўлга чиққанда ушбу дуони ўқир эдилар.) («Ал-азкор», 195-бет).
Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм. Субҳ`аналлаз`ий саххора лан`а ҳ`аз`а ва м`а кунна лаҳ`у муқрин`ийн. Ва инн`а ил`а Роббин`а ла мунқолиб`ун.
«Бу уловларни бизнинг хизматимизга берган Аллоҳ буюкдир. У барча айбу нуқсонлардан муназзаҳдир. Йўқса, бизнинг буларга кучимиз етмас эди» ояти ўқилади ва уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу акбар» дегач:
Субҳ`анака инн`и золамту нафс`и фағфирл`и, иннаҳ`у л`а йағфируз-зун`уба илл`а Анта. Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман, мен ўз нафсимга зулм қилдим. Аллоҳим! Мени кечир. Чунки Сендан бошқа кечиргувчи йўқ («Аз-азкор», 145-бет).
Ўлим хабарини эшитганда ўқиладиган дуо
Инн`а лилл`аҳи ва инн`а илайҳи р`ожиъ`ун. Алл`оҳуммактубҳ`у фил-муҳсин`ийна важъал кит`абаҳ`у ф`ий иллийй`ин. Вахлуфҳу ъал`а ъақобиҳ`и фил-ғ`обир`ин. Алл`оҳумма л`а туҳарримн`а ажроҳ`у вал`а тафтинн`а баъдаҳ`у вағфир лан`а ва лаҳ.
Бизни Аллоҳ келтирди, яна Унга қайтамиз ва албатта Раббимизга қовушамиз. Аллоҳим! Уни(маййитни) даргоҳингдаги яхши кишилар қаторига ёз, китобини фазилатлиларникидан айла. Ортда қолганларига кафил бўл.
Аллоҳим! Бизни унинг ажридан маҳрум этма. Ундан ке-йин бизни фитнага йўлиқтирма, бизни ва уни афв эт.
САЛОВОТЛАР
Салоти мунжийа
Алл`оҳумма солли ъал`а саййидин`а Муҳаммадин ва ъал`а `али саййидин`а Муҳаммад, сал`атан тунж`ин`а биҳ`а мин-жамиъил аҳв`али вал `аф`ат. Ва тақз`и лан`а биҳ`а жамиъал ҳ`аж`ат ва тутоҳҳирун`а биҳ`а мин-жамиъис-саййи`ат. Ва тарфа-ъун`а биҳ`а ъалад-дарож`ат ва тубаллиғун`а биҳ`а ақсол-ғ`ой`оти, мин-жамиъил хойр`оти фил-ҳай`ати ва баъдал мам`ат.
Аллоҳим! Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад салот ва салом бўлсин. Бу салотлар, саломлар ва дуолар бизни ҳар турли бало ва мусибатлардан халос этсин, барча эҳтиёжларимизни кеткизиб, бизни гуноҳлардан покласин. Бизни юксак даража ва мартабаларга кўтарсин. Аллоҳим! Бу салот ва саломлар туфайли ўлгандан ке-йин хайр (яхшилик)ларга ноил бўлайлик.
Салоти фатҳиййа
Алл`оҳумма солли ва саллим ва б`арик ъал`а саййидин`а Муҳаммадинил-ф`атиҳи лим`а уғлиқо вал-х`отими лим`а сабақо, Н`асирил-ҳаққи билҳаққи, вал ҳ`ад`и ил`а сир`отикал- мустақ`им ва ъал`а `алиҳ`и ҳаққо қадриҳ`и ва миқд`ариҳил-ъаз`ийм.
Аллоҳим! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салот ва саломлар бўлсин. Бизга Сенинг яширин хазиналарингни очиб берган Удир. Пайғамбарлар ҳалқасининг охири Удир, Ҳақнинг энг катта ёрдамчиси Удир, инсонларга тўғри йўлни кўрсатган Удир! Унга ва яқинларига сўнгсиз салот ва саломлар бўлсин.
Бошқа бир саловот
Алл`оҳумма солли ъал`а саййидин`а Муҳаммадинин-набиййил-уммиййи ва ъал`а `алиҳи ва саҳбиҳ`и ва саллим.
Саййидул истиғфор
(Ривоят қилинишича, истиғфорларнинг энг афзали ушбудир):
Алл`оҳумма анта Робб`и ва ан`а ъабдука, холақтан`и ва ан`а ъал`а ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъ`узу мин шарри м`а сонаъту аб`уъу лака биниъматика ъаллаййа ва аб`уъу ъал`а нафс`и би занб`и, фақод золамту нафс`и ваътарофту би занб`и, фағфирл`и зун`уб`и, м`а қоддамту минҳ`а ва м`а аххорту, фа иннаҳ`у л`а йағфируз-зун`уба илл`а ант.
Аллоҳим! Сен менинг Раббимсан! Мен эса Сенинг қулингман. Мени Сен яратдинг. Мен кучим етгунча Сенга берган аҳд ва ваъдамда собитман. Биламан, берган неъматларингга муқобил (шукр қилишда) нуқсонга йўл қўйдим, нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни тан оламан, ўтмиш ва келгуси гуноҳларимни кечиришингни Ўзингдан сўрайман. Мени кечиргин, Аллоҳим! Сендан ўзга кечиргувчи йўқдир (Термизий. «Даъват», 3393-ҳадис).
Яна бир истиғфор дуоси
Астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳ, астағфирулл`оҳ ал-ъаз`ийм, ал-Кар`ийм, аллаз`ий л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у, ал-Ҳаййул-Қойй`ум ва нат`убу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳид`айата лан`а иннаҳ`у ҳуват-тавв`абур-роҳ`ийм. Тавбата ъабдин з`олимин линафсиҳ`и л`а йамлику линафсиҳ`и мавтан вал`а ҳай`атан вал`а нуш`уро. Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
Азим ва Карим бўлган, Ўзидан бошқа ҳеч бир илоҳ бўлмаган, Ҳайй ва Қаййум бўлган Аллоҳдан мағфират сўрайман. Унга қайтамиз. Тавбамизни қабул этиб, мағфират ва ҳидоят насиб қилишини тилаймиз, чунки У тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмли, меҳрибондир. Нафсига зулм (ҳақсизлик) қилган, ўлдириш ёки қайта тирилтиришга ва (Қиёмат куни) тўплашга ожиз бўлган банданинг тавбаси каби тавба қиламиз.
Намоздан сўнг ўқиладиган бошқа дуолар
Л`а ил`аҳа иллалл`оҳу ваҳдаҳ`у л`а шар`ийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъал`а кулли шайъ`ин қод`ийр. Алл`оҳумма л`а маниаъ лим`а аътойта ва л`а муътийа лим`а манаъта ва л`а йанфаъу зал-жадди минкал-жадд.
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг тенги ва шериги йўқ. Мулк Уникидир. Ҳамд Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Аллоҳим! Сенинг берганингга монелик қилувчи ҳеч нарса йўқ. Бермаганингни берадиган ҳеч кимса йўқдир. Мол-дунё эгасининг мол-дунёси Сенинг эҳсонинг ўрнига ўтиб, унга фойда бермайди (Муслим. «Масажид», 137).
* * *
Алҳамдулилл`аҳи роббил `аълам`ийн. Вал-`ақибату лил-муттақ`ийн, ва л`а удв`ана илл`а ъалаз-з`олим`ийн. Вассол`ату вас-сал`аму ъал`а рас`улина Муҳаммадин ва ъал`а `алиҳ`и ва асҳ`абиҳ`и ажма`ийн.
Алл`оҳумма роббан`а, й`а роббан`а тақоббал минн`а сол`атан`а ва қий`аман`а ва рукуъан`а ва таҳл`илан`а ва тазарруъан`а ва таммим тақс`иран`а ва л`а тазриб биҳ`а вуж`уҳан`а й`а Мавл`ан`а.
Алл`оҳумма `атин`а сиҳҳатан ва ъ`афийатан ва саъ`адатан ва рифқон ва авл`адан с`олиҳан ва ъилман н`афи-ъан ва ризқон в`аси-ъан ва ъамалан мақб`улан, й`а арҳамар- р`оҳим`ийн. Роббанағфирл`и валив`алидайй`а валил-муъмин`ийна явма яқ`умул-ҳис`аб.
Ҳамду сано оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир (Унга ҳамд бўлсин). Тақво эгалари учун гўзал бир оқибат, золимлар учун эса душманлик ва қўрқувдан бошқа нарса йўқ. Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, ул зотнинг яқинлари ва саҳобаларига салот ва салом бўлсин.
Аллоҳим! Эй Раббимиз! Намозимизни, қиёмимизни, рукуларимизни, саждаларимизни, ўтиришларимизни, тазарру ва ниёзларимизни қабул айла. Нуқсон-камчиликларимизни Сен мукаммал қилгин. Эй Мавломиз! Камчиликларимизни юзимизга урма.
Аллоҳим! Бизга соғлиқ ва офият, бахт ва ширин ҳаёт ва гўзаллик бер, хайрли фарзандлар насиб эт. Ў Раббим! Бизга фойдали илм, мўл ризқ ва мақбул амаллар насиб айла. Эй марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Аллоҳим.
Эй Роббим! Мени, ота-онамни ва барча мўминларни кечир, бизни жаҳаннам азобидан асра.
ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ОЯТЛАР
Бақара сурасидан Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
`Аманар-рос`улу бим`а унзила илайҳи мирроббиҳ`и вал-муъмин`ун. Куллун `амана билл`аҳи ва мал`а’икатиҳ`и ва кутубиҳ`и ва русулиҳ. Л`а нуфарриқу байна аҳадим-мир- русулиҳ. Ва қ`ол`у самеън`а ва атоън`а, ғуфр`онака, роббан`а ва илайкал мас`ийр.
Л`а йукаллифулл`оҳу нафсан илл`а вусъ`аҳа. Лаҳ`а м`а касабат ва ъалайҳ`а мак-тасабат. Роббан`а л`а ту`ахизн`а ин-нас`ийн`а ав ахтоън`а, Роббан`а вал`а таҳмил ъалайн`а исрон кам`а ҳамалтаҳ`у ъалал-лаз`ийна мин қоблин`а, Роббан`а вал`а туҳаммилн`а м`а л`а т`оқота лан`а биҳ. Ваъфу ъанн`а, вағфир лан`а, варҳамн`а. А`нта Мавл`ан`а фансурн`а ъалал қовмил к`афир`ийн.
Ҳашр сурасидан Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм.
Лав анзалн`а ҳ`азал Қуръ`ана ъал`а жабалин лароайтаҳ`у х`оши-ъан мутасоддиъан мин хошйатилл`аҳ ва тилкал амс`алу назрибуҳ`а лин-н`аси ла-ъаллаҳум йатафаккар`ун.
Ҳувалл`оҳуллаз`и л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у, ъ`алимул-ғойби ваш-шаҳ`адаҳ, ҳувар-роҳм`анур- роҳ`ийм. Ҳувалл`оҳуллаз`ий л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у, ал-маликул-қудд`усус-сал`амул-муъминул- муҳайминул-ъаз`изул-жабб`арул-мутакаббир. Субҳ`аналл`оҳи ъамм`а йушрик`ун. Ҳувалл`оҳул-х`олиқул б`ари-ъул-мусоввиру лаҳул асм`а-ъул ҳусн`а, йусаббиҳ`у лаҳ`у м`а фис-сам`ав`ати вал-арз, ва ҳувал ъаз`изул-ҳак`ийм.
«Бақара» ва «Ҳашр» сураларининг бу сўнгги оятларини намоздан сўнг тиловат қилинса, савоби улуғ бўлиши ҳадиси шарифларда марҳамат қилинган.
ҚУРЪОН ОЯТЛАРИГА ШЕЪРИЙ ТАФСИР
Ҳамд бўлсин Аллоҳга, ҳамд бўлсин ҳар он, Унинг ҳукмидадир само ва замин. Мақтовга лойиқ зот Удир ҳар замон: Алҳамдулилл`аҳи Роббил `аълам`ийн.
Аллоҳ айтганидай ажралар ҳиссанг, Шубҳасиз, бу қулга буюк мукофот. Намоз қил, закот бер мусулмон бўлсанг: Ва ақимус-сол`ата ва `атуз-зак`ат...
Кофир бир азобга бўлади асир,
Эй мусулмон қуллар, буни-да билинг. Аллоҳнинг лаънати кофирларгадир: Фалаънатулл`оҳи ъалал к`афир`ийн...
Инсонлар ўйлашда, ҳаракатда ҳур, Ҳаракатингизда тамкинли бўлинг. Аллоҳ сиз бажарган ҳар ишни кўрур: Валл`оҳу бас`ийрун бим`а йаъмал`ун...
Унинг қудратидан тупроқ ва само, Ирода Ундадир, У бергай амр. У ҳар ишга қодир, амир доимо: Валл`оҳу ъал`а кулли шайъин қод`ийр...
Ҳар он тилда ва дилда, Мусулмон шиори шу: Илоҳ йўқ Ундан бошқа — Л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у...
Иймон нури сизга йўлни кўрсатур, Ҳақиқат йўлини танла-да, боргин. Тўғри йўлдан кетган қулларни билур: Ва ҳува аъламу бил муҳтад`ийн...
Роббинг неъматини совурма, инсон, Сени исроф чоҳига тортмасин кайфинг. У исрофгарларни ёқтирмас мудом: Иннаҳ`у л`а йуҳиббул мусриф`ийн...
Тилагинг бўлса гар, Аллоҳдан тила, Йўқса ишинг сўнги албатта ваҳим. Ҳар ишни бошлагин Аллоҳ номи-ла: Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм...
Ҳақнинг ҳузурида ким у қувватли,
Жами инсонларга ҳисоб бор, ҳисоб. Аллоҳнинг азоби, бил, кўп шиддатли: Ва инналл`оҳа шад`идул аз`аб...
Мусулмон бекорга урмас ва сўкмас, Кимсани эзмоққа қидирмас айбин. Шубҳа йўқки, Аллоҳ золимни суймас: Валл`оҳу л`а йуҳиббуз-з`олим`ийн...
Сабр этган доимо муродга етар,
Эй мўминлар, сиз ҳам муродга етинг. Аллоҳ ҳам сабрли қулларни севар: Валл`оҳу йуҳиббус-с`обир`ийн...
Тўғри яшамоқлик, ҳа, қийин бир иш, Лек шундай яшамоқ сенга вазифа. Инсон шундай ожиз яратилмиш: Ва хулиқол инс`ану з`оифа...
Жаҳаннам кофир-ла буткул тўлади, У муфлис, кофирлар, ў, қандай ёнар! Уларнинг ётоғи олов бўлади: Ул`а’ика маъва ҳумун-н`ар...
У кундир мўминлар ишонган бир кун, У – қиёмат куни, теппангда Курси. У – бутун инсонлар тўпланажак кун: Йавмун мажм`уун лаҳун н`асу...
Энг тўғри ҳукмни Cен берасан, Cен, Эй буюк Аллоҳим, эй буюк Роббим. Ҳар нени эшитиб, ҳам кўрасан Cен: Иннака антас-сам`иъул ъал`ийм...
Ҳақ ҳудудидан ошма, Йиқилур сўнгра бино. Зинога яқинлашма: Вал`а тақрибуз-зин`а...
Бир кун албат битгай бу ҳирс, бу ҳавас, Ҳаққа, ҳақиқатга айлагил хизмат. Ўлимни тотгайдир албат ҳар бир нафс: Куллу нафсин з`оиқотул-мавт...
Унинг ҳукмидадир само ва замин, Кўнглинг у Холиққа шукрон-ла тўлсин. Оламларнинг Робби, Роббга ҳамд бўлсин: Вал-ҳамдулилл`аҳи роббил ъ`алам`ийн...


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish