Lotinchaga õgiring Rangga tegmang, qora qoraligicha; qizil qizilligicha qolsin



Download 0,53 Mb.
bet1/2
Sana29.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#593718
  1   2
Bog'liq
МЕН ҲАМ НАМОЗ ЎҚИЙМАН



Lotinchaga õgiring
Rangga tegmang, qora qoraligicha; qizil qizilligicha qolsin
Times new-14
Interval-1
NAMOZ KITOBI
(Tõliq holda)

Kitobni õqiganda Imom Buhoriyning ishonchli hadislar tõplamidan tegishli boblarni ham õqing




Islom va iymon shartlari
Islom dini ruknlari:
1. Iymon.
2. Namoz.
3. Röza.
4. Zakot (zakot moliyaviy ibodat. Boyligi nisobga (muayyan miqdorga) yetgan musulmon yilda bir marta haqdorlarga zakot berishi farz.
5. Haj. Bu amal moddiy jihatdan qurbi yetadiganlarga farz.
Quyidagilarga ishongan imonli sanaladi:
1) Allohga;
2) Allohning farishtalariga;
3) Allohning kitoblariga;
4) Allohning payğambarlariga;
5) Qiyomatga;
6) Taqdirga, yaxshilik ham, yomonlik ham Allohdan ekaniga;
7) Ölimdan keyin qayta tirilmoqqa.

Imon kalimalari


«La ilaha illalloh, Muhammadur rasululloh». «Allohdan boshqa iloh yöq, Muhammad Allohning payğambari».
«Ashhadu alla ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan abduhu va rasuluhu». «Allohdan boshqa iloh yöqligiga va Muhammad alayhissalom Allohning quli va elchisi ekaniga iqrorman».

Tahorat
Islom ham vujud, ham qalb tozaligiga katta ahamiyat bergan. Rasulalloh bizga nasihat qiladilar: «Kuchingiz yetguncha tozalikka rioya etingiz, chunki Alloh taolo Islom dinini tozalik ustiga bino qildi. Jannatga ham faqat toza bölganlar kiradi» («Jomius-sağir», 1-jild, 133-bet).


Moida surasining 6-oyatida marhamat qilinadi (mazmuni): «Ey möminlar, namozga turganingizda yuzlaringizni hamda qöllaringizni chiğanoqlarigacha yuvingiz, boshlaringizga masx tortingiz (ya'ni nam qöllaringiz bilan silangiz) va oyoqlaringizni oshiqlarigacha yuvingiz!».

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ


1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «A’uzu billahi minash shaytonir rojiym. Bismillahir rohmanir rohiym», дейилади.
2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади.
3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.
4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.
5. Юз уч марта ювилади.
6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.
7. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.
8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масх тортилади.
9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масх қилинади.
10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масх қилинади.
11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.
12. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади.
Тирноқларга сурилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди.
Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.
Janob Rasululloh sollallohu alayhi vasallam tahoratning farzi - bir martadan yuvish , deb tushuntirganlar, özlari tahorat olganlarida ikki va uch marta ham yuvganlar, lekin bundan oshirmaganlar. Ulamolarga suvni isrof qilmaslikni buyurganlar(ya'ni, uch martadan ortiq yuvishni man qilganlar)".
Agar badan toza bölsa, bir marta yuvsa böladi. Bir marta yuvishda toza bölmaydigan holatda 2-3 marta yoki toza bölgunga qadar yuviladi.

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР


1. Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши.
2. Оғиз тўлиб қусиш.
3. Кичик ё катта ҳожат.
4. Ел чиқиши.
5. Милк қонаб, тупурганда тупук рангининг қизил бўлиши;
6. Ҳушдан кетиш;
7. Намоз ўқиётиб, ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш.

ҒУСЛ
Уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида, жинсий алоқадан кейин ҳамда аёллар ҳайз ва нифос ҳолатидан чиқишгач, ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарздир.


Бундан ташқари, ҳар жума ва ҳайит намозлари олдидан ғусл қилиш суннат – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бажарган амаллардандир.

Ғуслнинг фарзлари:


1. Оғизга сув олиб ғарғара қилиш.
2. Бурунга, ачиштиргунча сув тортиш.
3. Бутун баданни тозалаб ювиш.

Ғусл қуйидаги тартибда қилинади:


1. «Bismillahir rohmanir rohiym» дейилади ва ғуслга ният қилинади:
«Navaytu an ağtasila ğuslan minal janãbati raf'an lil hadasi va istibãhatan lis-solãti taqorruban minallohi ta'ãla».
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз ўқишни жоиз этиш ҳамда Аллоҳга яқинлик истаб ғуслни ният қилдим.
2. Қўллар ювилгач, бадан маний ёхуд бошқа нопок нарсалардан тозаланади.
3. Белгиланган тартибда таҳорат олинади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйилиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Бу ювинишда баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл мукаммал олинмаган ҳисобланади.
Ғуслга эҳтиёжманд киши оғзи ва бурнини чайиб, сўнг чўмилса ҳам, ғусл олган ҳисобига ўтади.

ТАЯММУМ
Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 43-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Бордию бетоб ё сафарда бўлсангизлар ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз-у сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир».


Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга ҳам ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.

Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир:


1. Енгларни тирсакларигача шимариб «Таҳорат (ёки ғусл) учун таяммум олишга ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
2. «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва қўллар, бармоқлари очиқ ҳолда, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага бир марта урилади.
3. Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзга масх тортилади.
4. Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг кафти билан ўнг қўлга тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти билан эса чап қўлга тирсаги билан қўшиб масх этилади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish