11-модда. Педагог ходимнинг лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти
билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этишга йўл
қўймаслик
Педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган
ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.
Педагог ходимни мажбурий меҳнатга жалб қилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида
ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
project.gov.uz
29.11.2020
6
12-модда. Ўқитувчи-мураббийлик
Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили
даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктирилади.
Ўқитувчи-мураббийликни
амалга оширганлиги учун педагог ходимнинг базавий лавозим
маошига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
Ўқитувчи-мураббийлик
фаолиятини амалга оширувчи педагог ходимга қўйиладиган талаблар
ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланади.
3-боб. Педагог ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, таълим ташкилотлари раҳбар
ходимларига нисбатан қўйиладиган талаблар
13-модда. Педагог ходимнинг ҳуқуқлари
Педагог ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
ўқув дастурлари доирасида муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш,
ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари, модулларидан
фойдаланиш, ижодий фаоллик кўрсатиш;
замонавий педагогик шаклларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини, усулларини эркин
танлаш ҳамда улардан фойдаланиш;
касбий фаолиятини амалга ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратилишини
талаб қилиш;
ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги ахборот-ресурс марказларининг хизматларидан
бепул фойдаланиш;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув
режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, экспериментал фаолиятда
иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан
боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
касаба уюшмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари аъзоси бўлиш, ходимларининг
вакиллари бўлиш, фуқаролик жамияти бошқа институтлари фаолиятида қатнашиш;
ўз касбий ҳуқуқларини ва умумий манфаатларни ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун
педагог ходимларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш;
ўз касбий фаолиятига аралашувдан ҳимояланиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |