Лойиҳа матни 23257-(25127)


-модда. Педагог ходимнинг касбий фаолияти



Download 203,67 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana22.02.2022
Hajmi203,67 Kb.
#96162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Лойиҳа матни - 23257-(25127)

9-модда. Педагог ходимнинг касбий фаолияти
Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга
шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Узлуксиз таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимнинг таълим йўналиши
(мутахассислиги) ва даражасига қўйиладиган талаблар Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва
ишчилар касблари классификаторида белгиланади.


project.gov.uz
29.11.2020
5
Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий
маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим
ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал
таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
Зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими
усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти
бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб
этиши мумкин.
10-модда. Педагог ходим фаолиятининг кафолатлари
Педагог ходимнинг мақоми жамият ва давлат томонидан тан олинади. Педагог ходимлар
ижтимоий қўллаб-қувватланади, ўз касбий фаолиятини амалга ошириши, уларнинг ижтимоий
мақоми ва обрўсини ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, шунингдек ўз
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун кафолатлар берилади.
Педагог ходимнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси
остида бўлади.
Педагог ходим билан меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилади. Бунда, таълим
ташкилотининг раҳбари ва унинг ўринбосарлари билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши
мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси тузилишига фақат педагог ходимнинг ташаббусига кўра
йўл қўйилади.
Педагог ходим фаолияти юзасидан академик эркинлик кафолатланади.
Педагог ходимнинг касбий фаолиятига аралашишга, таълим олувчиларнинг билимларини
тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатишга, шунингдек ушбу педагог ходимларнинг хизмат
мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.
Илмий-педагогик адабиётлар, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун
педагог ходимга ижодий таътил бериш давлат томонидан кафолатланади.
Давлат таълим ташкилотлари тугатилганда давлат томонидан педагог ходимга аввалги
ишига (лавозимига) тенг бошқа иш (лавозим) берилиши кафолатланади.

Download 203,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish