project.gov.uz
29.11.2020
4
шахслар педагог ходим мақомига эга бўладилар:
мактабгача таълим ва тарбияда – тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси (энага), психолог,
логопед-ўқитувчи, ўқитувчи-дефектолог, тил ўқитувчиси, мусиқа раҳбари, мусиқа ходими,
хореограф, жисмоний тарбия йўриқчиси, методист, дефектолог, логопед, мактабгача таълим
ташкилоти раҳбари;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда – ўқитувчи, таълим ташкилоти раҳбари ва унинг
ўринбосарлари, психолог, тарбиячи, етакчи, тўгарак раҳбари, методист, услубчи, мутахассислар,
бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, харбий чақириқгача тайёргарлик раҳбари;
профессионал таълимда – ўқитувчи (катта, етакчи, бош), олий маълумотли ўқитувчи, ўрта
махсус маълумотли ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими устаси, кафедра мудири, ҳарбий
чақириқгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тарбия раҳбари, психолог, услубчи, бўлим бошлиғи,
катта уста, профессионал таълим ташкилоти раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
олий таълимда – профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент, кафедра
мудири, факультет декани ва унинг ўринбосарлари, ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари ва
унинг ўринбосарлари, бўлим услубчилари, тарбиячи-педагоглар, олий таълим ташкилоти ректори
(филиал директори) ва проректорлари (филиал директори ўринбосарлари);
олий таълимдан кейинги таълимда – диссертантларнинг илмий раҳбарлари ва
маслаҳатчилари (мураббийлари);
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларида – профессор,
доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, кафедра мудири, факультет декани ва унинг ўринбосарлари,
ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари ва унинг ўринбосарлари, малака ошириш ва қайта
тайёрлаш муассасаси раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
мактабдан ташқари таълимда – ўқитувчи, мураббий, тренер мураббий, тренер-ўқитувчи,
ўқитувчи-дефектолог, тьютор, методист, тўгарак раҳбари, тарбиячи, мактабдан ташқари таълим
муассасаси раҳбари ва унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва шўъба мудирлари, услубчи,
маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси, мутахассислар, ташкилотчилар, экскурсовод.
Қонун ҳужжатларида узлуксиз таълим тизимига киритилган янги лавозимлар педагог
ходим мақомига эгалиги қайд этилиши мумкин.
Педагог ходим мақомига эга шахсларга кўкрак нишони ва гувоҳнома берилади. Педагог
ходим мақоми йўқотилганда кўкрак нишони ва гувоҳнома таълим соҳасидаги ваколатли давлат
бошқаруви органларига қайтарилиши лозим.
Педагог ходимнинг кўкрак нишони ва гувоҳномасини бериш тартиби ва унинг намунавий
шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |