project.gov.uz
08.05.2020
58
3-§. Кичик архитектура шаклларини сақлаш
56. Жисмоний ёки юридик шахслар кичик архитектура шаклларини сақлашда туман (шаҳар)
ҳокимлиги билан келишган ҳолда таъмирлайдилар ва бўяйдилар.
57. Киосклар, павильонлар, чодирлар, аравачалар, дўконлар, столчалар, деворлар, газон тўсиқлари
ва йўлак тўсиқлари, транспорт кутиш павильонлари, телефон кабиналари, спорт иншоотлари,
афишалар ва эълонлар учун стендлар, реклама тумбалари, транспорт бекатлари, ўтиш жойлари
кўрсаткичлари ва ўриндиқлар бир йилда камида бир марта бўялиши лозим.
58. Кўчаларни ёритиш фонарларининг тошли, темир бетонли ва металл тўсиқлари, трансформатор
будкалари ва киосклар, турар жой, жамоат ва саноат биноларининг металл дарвозалари икки
йилда камида бир марта бўялиши, таъмирлаш ишлари эса зарур ҳолларда амалга оширилади.
5-боб. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва яшил
дов-дарахтларни сақлаш ишлари
59. Ҳудудни кўкаламзорлаштириш, парклар, хиёбонлар, яшил ҳудудларни сақлаш ва тиклаш
ишлари, туман (шаҳар) ҳудудидаги ўрмонларни сақлаш ва муҳофаза қилиш ушбу мақсадлар учун
туман (шаҳар) бюджетида кўзда тутилган маблағлар чегарасида туман (шаҳар) ҳокимлиги билан
тузилган шартномалар бўйича баланс эгаси ёки ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан
амалга оширилади.
60. Дарахтларни, ўсимликларнинг ер усти ва ер ости қисмларини парваришлаш, зараркунанда ва
касалликларга қарши курашиш бўйича агротехника тадбирлари ўз вақтида ўтказилади. Бу
фаолият қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
дарахт ва буталарга шакл бериш, уларни яшартириш ва санитария мақсадида каллаклаш;
дарахтларни суғориш, ўсимликларнинг шох-шаббаларига сув пуркаш;
дарахтларни парвариш қилиш - чимли ерларни ўриш, суғориш, уларга механик ишлов бериш,
тупроқ тўкиш, юмшатиш, чопиш ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона
ўтларга қарши курашиш, ўғитлар солиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан кимёвий
ва биологик ҳимоя қилиш, уялардаги, гултуваклардаги тупроқни юмшатиш, агротехника
тадбирлари ва ишларини амалга ошириш.
61. Жисмоний ва юридик шахслар ўз эгалигида ёки фойдаланишидаги ер участкаларида,
шунингдек уларга туташ ҳудудларда жойлашган яшил дов-дарахтларни сақланишини
таъминлайдилар.
62. Жисмоний ва юридик шахслар:
барча зарур агротехник тадбирлар (суғориш, юмшатиш, кесиш, қуритиш, ўсимликларни касаллик
ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ўтларни ўриш)ни ўз вақтида бажарилишини
таъминлайдилар;
қуриган ва зарарланган дарахтларни кесадилар ва чопиб ташлайдилар, қуриган, синган шохларни
ва йўл ҳаракатини бошқариш техник воситаларнинг кўринишини чеклайдиган шохларни
кесадилар;
Do'stlaringiz bilan baham: |