project.gov.uz
08.05.2020
57
50. Қор фақат махсус ажратилган жойларга олиб чиқиб кетилади.
Қор тушириш жойлари қорни жойлаштириш учун қулай йўлаклар ва зарур механизмлар билан
таъминланади.
51. Кўчалар, майдонлар, кўприклар, тўғонлар, хиёбонлар ва бульварлардан қор ва музларни
тозалаш ҳамда олиб чиқиб кетиш қор ёғишни бошланиши билан дарҳол бошланади. Биринчи
навбатда, транспортнинг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш учун магистрал кўчаларда,
жамоат транспорти ҳаракатланадиган трассаларда, кўприклар, тўғонлар ва кўприк йўлларда
амалга оширилади.
52. Жисмоний ва юридик шахслар кўчалар, ўтиш йўллари, майдонлар ихтисослаштирилган
ташкилотлар томонидан тозалангандан сўнг бордюр атрофи, кириш жойлари ва пиёдалар ўтиш
жойларини тозаланишини таъминлайдилар.
4-боб. Ободонлаштириш элементларини сақлаш ва улардан
фойдаланиш тартиби
1-§ Ободонлаштириш элементларини сақлашга қўйиладиган
умумий талаблар
53. Ободонлаштириш элементларини сақлаш, шу жумладан ёдгорликлар, мемориалларни тиклаш
ва таъмирлаш ишлари, эгалик ҳуқуқи, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи ҳамда
мулкдор ёки мулкдор томонидан ваколат берилган шахс билан тузилган келишув асосида тегишли
ободонлаштириш элементларига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан, уларнинг
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар амалга оширилади.
Жисмоний ва юридик шахслар туташ ҳудудларда жойлашган ободонлаштириш элементларини
сақлашни ташкил қилинишини амалга оширадилар.
Ободонлаштиришнинг бошқа элементлари сақланишини ташкил қилиниши туман (шаҳар)лар
ҳокимлари томонидан туман (шаҳар) бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар
чегарасида ихтисослаштирилган ташкилотлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
54. Тўсиқлар, деворлар, газон ва йўлак тўсиқлари, киосклар, чодирлар, дўконлар, эълонлар учун
стендлар ва бошқа қурилмаларни қуриш ҳамда ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси субъекти, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
55. Қурилиш майдончаларини ўрнатилган намунадаги зич девор билан бутун периметр бўйича
тўсиш, тўсиқларда ўтиш жойларининг энг кичик миқдорини кўзда тутиш лозим.
Ўтиш жойлари одатда иккинчи даражали кўчаларга чиқиши ва шлагбаум ёки дарвозалар билан
жиҳозланган бўлиши лозим.
Қурилиш майдончалари ғилдирак тозалаш ускунаси билан ҳар бир кириш жойида камида 20 метр
бўлган қулай қатнов қисм билан таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |