project.gov.uz
08.05.2020
46
хавфсизлик учун пиёдалар учун мўлжалланган йўллар транспорт йўллари билан кесишмаларнинг
минимал сони билан яратилиши керак;
оммавий ҳаракатлар жойларида пиёдалар оқимининг асосий қарама-қарши ва кесишган
оқимларини тўлиқ ёки қисман ажратишни таъминлаш керак.
280. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган йўлакларни таъмирлаш бўйича режали
ишлар жараёнида пиёдалар учун қулай бўлган йўлларни яратиш, туташ ҳудудларни
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чоралари кўрилади.
281. Ҳаракатланиш тизими аъзоларида нуқсони бор ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан
ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган шахслар ҳаракат йўлларини лойиҳалашда ёрдамчи
восита тармоқларини яратиш ва фойдаланиш имкониятини таъминлайди. Мисол учун, зарур
ҳолларда, ҳаракатланиш йўллари тутқичлар, панжаралар, лифтлар ва бошқалар билан
жиҳозланади.
282. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминлаш ва кўриш
қобилиятида нуқсони бўлган шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун
тўсиқларга, биноларга киришга ва пиёдалар ўтиш жойларига яқин жойлардаги йўлларни
таъмирлашда йўл қисмлари баланд, паст қатламларда бўлишига йўл қўймаслик учун қаттиқ,
бардошли материаллар ва плиталардан фойдаланилади. Кўча йўл қисмлари билан кесишувларга
овозли сигналли светофорлар ўрнатилади.
Кўриш қобилиятини йўқотган ногирон кишилар атроф-муҳитнинг меъморий муҳитини
объектларнинг шакли ва тўқимасидан аниқлайди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиш йўлларига ўрнатилган панжараларнинг
қирралари ҳаракат йўналишига перпендикуляр ва 1,3 см дан ошмаслиги, бетон плиталарнинг
қопламаси текис бўлиб, плиталар орасидаги бўғинларнинг қалинлиги 1,5 см дан ошмаслиги керак.
Тўсиқлар (зинапоялар, пиёдалар ўтиш жойлари, хавфсизлик ороллари ва бошқалар) га
яқинлашиши ҳақида огоҳлантириш маълумотлари йўл қопламаларининг сирт қатлами
тўқималарининг ўзгариши, бўрттирма чизиқлари ва ёрқин контрастли ранглар билан
таъминланади.
283. Ер ости ўтиш жойларида махсус қияликлар ўрнатиш, бордюрлар билан чегаралаш ва махсус
химоя тўсиғи, йўл орқали ер ости пиёдалар ўтиш жойлари махсус қияликлар ва тутқичлар билан
жиҳозланади. Ер ости йўлларидаги пандус қурилмаси талабларга жавоб бериши керак.
284. Шаҳар жойларида ногиронлиги бўлган шахсларга транспорт хизматини
такомиллаштиришнинг қуйидаги турлари:
жамоат транспорти (метрополитен, трамвай, троллейбус, автобуслар, кичик автобуслар)
ногиронлиги бўлган шахсларни ташиш учун шаҳар йўловчи транспортининг оддий
йўналишларида ҳаракат таркибининг бутун ёки бир қисмини жиҳозлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни олдиндан буюртма ёки чақирув бўйича жиҳозланган
автомобилларда ёки автобусларда ташиш имконини берувчи махсус транспорт хизматларини
яратиш;
ногиронлиги бўлган шахсларга транспорт хизмати учун рўйхатдаги вариантларнинг турли
комбинацияларини қўллаш.
285. Ногиронлиги бўлган шахсларга транспорт хизматларини кўрсатиш схемасини танлаш
транспорт корхоналарининг мулкчилик шаклларини, ногиронлиги бўлган шахсларни
Do'stlaringiz bilan baham: |