Лойиҳа матни 13508-(15737)


-§. Кичик меъморий шакллар



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Bog'liq
15737 4

5-§. Кичик меъморий шакллар
59. Кичик меъморий шаклларга декоратив безаш элементлари, кўчма ва вертикал
кўкаламзорлаштириш қурилмалари, сув қурилмалари, шаҳар мебеллари, туман (шаҳар)
ҳудудидаги коммунал-маиший ва техник жиҳозлар киради. Кичик меъморий шаклларини
лойиҳалаштиришда ва танлашда сертификатланган маҳсулотлар каталогидан фойдаланилади.
Тарихий қурилиш ҳудудлари, кўптармоқли шаҳар марказлари ва ҳудудлари учун, кичик меъморий
шаклларни алоҳида лойиҳавий ишланмалар билан лойиҳалаштириш лозим.
60. Кўчма ва вертикал кўкаламзорлаштиришни безатишда панжара (осилиб ёки ўрмалаб ўсадиган
ўсимликлар учун панжара шаклидаги енгил ёғочдан ёки металлдан ясалган трельяж), темир
кўтаргич, бостирма (шийпонча, галерея ёки соябон шаклидаги ёғоч ёки металлдан ясалган енгил
панжара, пергола)лар, гул идишлари ва гулдонлардан фодаланилади.
61. Сув қурилмаларига фавворалар, ичимлик фавворалари, насосхоналар, булоқлар, декоратив сув
ҳавзалари киради. Сув қурилмалари декоратив-эстетик вазифани бажаради, микроиқлим, ҳаво ва
акустик муҳитни яхшилайди. Барча турдаги сув қурилмаларини ортиқча сувни дренаж тармоғига
ёки ёмғир канализациясига оқизиб юборадиган қувурлар билан таъминлаш зарур.
62. Фавворалар алоҳида лойиҳавий ишланмалар билан лойиҳалаштирилади.


project.gov.uz
08.05.2020
11
Ичимлик фавворалари ҳам стандарт, ҳам махсус ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажарилади.
Уларни дам олиш ҳудудлари ва спорт майдончаларида жойлаштириш керак. Ичимлик
фавворасининг жойлашуви ва унинг олдига бориш жойини қопламанинг қаттиқ тури билан
жиҳозлаш, баландлиги катталар учун 90 см ва болалар учун 70 см.дан ошмаслиги керак.
Туман (шаҳар) ҳудудидаги булоқлар сувининг сифати санитария нормалари талабларига мос
келиши ва санитар-эпидемиологик назоратнинг ижобий хулосасига эга бўлиши ке рак. Табиий
мажмуанинг муҳофаза қилинадиган ҳудудларида булоқни жойлаштириш учун юқорида кўрсатиб
ўтилган хулосадан ташқари, Табиатни бошқариш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
органларининг рухсати талаб этилади. Булоқлар атрофини, қаттиқ турдаги қопламали бориш
жойлари ва майдонча, булоқ сувини узатувчи мослама (қувур ёки бошқа турдаги сув оқизиш
мосламаси), сув йиғувчи идиш, сувни қочириш тизими билан жиҳозлаш зарур.
63. Декоратив сув ҳавзаларини ҳудуд рельефидан фойдаланиб ёки текис юзада газон, плитали
қоплама, гулзор ва дарахтлар ҳамда буталарни экиб, қуриш зарур.
64. Жамоат жойлари, ҳордиқ чиқариш ва ҳовлилар ҳудудига жойлаштирилган, стол ўйинлари,
ёзги кафелар ва бошқа майдонлардаги ўриндиқлар ва столлар қаттиқ қопламага ёки пойдеворга
ўрнатилиши керак. Дам олиш ҳудудлари, ўрмон боғлари, болалар майдончаларида ўриндиқлар
юмшоқ қопламага ўрнатилади. Агар пойдевор мавжуд бўлса, унинг қисмларини ер юзасидан
чиқиб турмайдиган қилиб ўрнатиш керак. Ёши катта шахсларнинг дам олиши учун ўриндиқнинг
баландлиги қоплама сатҳидан ўриндиқ юзасигача 420–480 мм.гача бўлиши керак. Дам олиш
ўриндиқларининг юзаси, ҳар хил сувга чидамли моддалар билан ишлов берилган (шимдириш
усули – афзалроқ) ёғочдан ясалиши тавсия этилади.
Махсус муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ўриндиқ ва столларни, синган жойи ва ўткир
қиррали бурчаклари бўлмаган кесилган тўнкалар, хода ва ғўла каби ёғочдан ясалади. Уларнинг
сони ҳудуднинг функционал мўлжалланганлиги ва ҳудудга ташриф буюрувчилар сонига қараб
белгиланиши керак.
65. Кўча коммунал-маиший жиҳозлари, одатда, чиқинди йиғувчи идиш–контейнерлар ва урна
(қути)лари ҳисобланади.
Маиший техниканинг бирор бир турини танлашда экологик тозалиги, хавфсизлиги (ўткир
бурчакларнинг йўқлиги), фойдаланишда қулайлиги, тозалаш осонлиги, ташқи кўринишининг
жозибалилигига иноабатга олинади.
Кўчалар, майдонларда, ҳордиқ чиқариш объектларида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш учун
кичик ўлчамдаги контейнерлар (0,5 кубометрдан кам) ва (ёки) урнадан фойдаланиш тавсия
этилади, уларни: савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, бошқа жамоат муассасалари, ер ости
йўллари, турар-жой бинолари ва транспорт иншоотлари (вокзаллар, метро ва шаҳар ташқарисига
қатновчи электропоездлар станциялари) кириш жойларига ўрнатилади.
Кичик контейнерлар ва урналарни жойлаштиришдаги оралиқ масофа асосий пиёдалар
коммуникацияларида – 50 м.дан, шаҳарнинг (туманнинг) бошқа ҳудудларида – 100 м.дан
ошмаслиги керак. Ҳордиқ чиқариш объектларининг ҳудудида кичик контейнерлар ва урналарни,
ўриндиқлар, нокапитал ностационар мосламалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга
йўналтирилган кўча техник жиҳозлари олдида жойлаштирилиши лозим. Бундан ташқари, урналар
жамоат транспорти бекатларида ўрнатилиши керак. Барча ҳолатларда, пиёдаларнинг
ҳаракатланиши, ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар аравачаларининг ўтишига халақит
бермайдиган қилиб жойлаштирилади.
66. Кўча техник жиҳозларини (таксофонларни ёпиб турувчи мосламалар, почта қутилари, сув



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish