project.gov.uz
08.05.2020
12
сотиш автоматлари ва бошқалар, савдо чодирлари, муҳандислик жиҳозлари элементлари
(ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари учун кўтарилиш майдонлари, текшириш люклари,
ёмғир сувларини йиғувчи қудуқларнинг панжаралари, ер ости коммуникацияларининг
шамоллатиш шахталари, телефон алоқаси шкафлари ва бошқалар), жумладан таксофонларни
жамоат, турар жой, дам олиш ҳудудларида ўрнатишда уларда электр ёритилишини таъминлаш
зарур. Улар жойлаштириладиган жойларини иложи борича телефон канализацияси ва электр
ёритиш қувурларининг кўмилган қурилмаларини уланиш жойларига яқинроқ лойиҳалаштириш
керак.
Таксофонлардан камида биттаси, тангани қабул қилувчи (монетоприемник) тирқиши
қопламалардан камида 1,3 м баландликда ўрнатилади. Почта қутисининг қабул қилувчи тешиги
қоплама сатҳидан 1,3 м баландликда жойлаштирилади.
Муҳандислик жиҳозлари элементларининг ўрнатилишини, яратилаётган муҳитнинг
ободонлаштириш даражасини бузмайдиган, ҳаракатланиш шароитини ёмонлаштирмайдиган,
техник шартларга зид келмайдиган қилиб ўрнатилади.
Жумладан, пиёдалар коммуникациялари (шу жумладан, кўчадаги ўтиш жойларида) ҳудудида
жойлашган текшириш люкларининг қопқоқларини, атрофидаги юза қопламаси билан бир хил
сатҳда лойиҳалаштириш лозим, бошқа ҳолларда баландлиги 20 мм.дан, люкнинг четлари ва
пиёдалар йўлаги қопламаси орасидаги тирқиш эса – 15 мм.дан ошмаслиги керак.
6-§. Ўйин ва спорт анжомлари
67. Ўйин анжомлари санитария ва гигиена меъёрлари, болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза
қилиши талабларига мос келиши, техник фойдаланишда қулай, эстетик жиҳатдан жозибадор
бўлиши керак.
68. Ўйин анжомлари материалига ва унга ишлов бериш шартларига қуйидаги талаблар қўйилиши
зарур:
чириш, қуритиш, ёниш, ёрилишнинг олдини олувчи махсус ишлов берилган қаттиқ ёғочдан
ясалган, синиқ жойлари сайқалланган, ўткир бурчакларини юмалоқланган ёғоч ускуналар;
металлни асосан ускуналарнинг кўтарувчи тузилмалари учун ишлатиш керак, улар ишончли
бирикма ва тегишли ишлов берилишига (намликка чидамли бўёқ, занглашга қарши қоплама) эга
бўлиши керак;
металлопластикни қўллаш лозим (жароҳат етказмайди, зангламайди, совуққа чидамли);
жиҳозлашнинг бетон ва темир–бетон элементларини маркаси 300 дан, совуққа чидамлилиги 150
дан кам бўлмаган, силлиқ юзаларга эга бўлган бетондан ясаш;
пластмасса ва полимерлардан тайёрланган жиҳозлар силлиқ юзали ва иқлим омиллари таъсиридан
рангсизланмайдиган ёрқин, тоза ранглар гаммаси билан тайёрланиши керак.
69. Ўйин жиҳозларининг тузилишига қўйиладиган талабларда қуйидагилар ҳисобга олиниши
зарур:
ўткир бурчакларни, бола танаси қисмларини сиқилиб қолишини, ҳаракатланиш вақтида уларнинг
жиҳозлар элементларининг остига тушиб қолишини истисно қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |