project.gov.uz
08.05.2020
9
тошлари, йўлнинг қатнов қисми сатҳидан меъёрий ошириш билан бирга камида 150 мм
баландликда ўрнатилади, бу катталик қоплама юзалари таъмирланган ҳолларда ҳам сақлаб
қолиниши керак. Йўл қатнов қисмининг газон билан туташган жойларида автотранспортларнинг
газонга чиқиб кетишини олдини олиш учун шаҳар ва туман миқёсидаги кўчалар, шунингдек,
йирик хизмат кўрсатиш объектларидаги автотранспорт тўхташ жойларида баландроқ кўтарилган
борт тошларидан фойдаланилади.
48. Пиёдалар коммуникацияларини газон билан туташтиришда, газон сатҳидан камида 0,5 м
масофада 50 мм.дан кам бўлмаган ошиб ўтиш имконини берувчи боғ борти ўрнатилади. Бу эса
газонга чиқиндилар ва ўсимлик қолдиқлари тушишини олдини олади ҳамда газоннинг хизмат
кўрсатиш муддатини узайтиради. Пиёдалар юрадиган ҳудудларда турли хил қопламаларнинг
бирлашишини безаш учун табиий материаллардан (ғишт, ёғоч, тош, керамик плиталар ва
бошқалар) фойдаланилади.
49. Пиёдалар коммуникациялари нишаблиги 60% дан ортиқ бўлганда зинапоялар ўрнатилади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва жамоат жойларида, ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар
уйларидаги асосий пиёдалар коммуникацияларидаги нишабликлар 50% дан юқори бўлганда,
зиналар ва зинапоялар ўрнатилиши лозим. Шунингдек уларда пандуслар бўлиши шарт. Асосий
пиёдалар коммуникацияларининг ўтиш йўллари билан кесишишида ёки лойиҳалаштириш
топшириғида назарда тутилган бошқа ҳолатларда, пиёдалар йўлаги қопламасидан йўл қопламаси
сатҳигача тушишни таъминлаш учун бордюрли пандус бўлади.
50. Ҳудуд рельефининг тушиб-кўтарилган жойларида очиқ зиналарни лойиҳалашда
зинапояларнинг баландлигини 120 мм, эни – 400 мм ва нишаблиги унинг юқорисидаги зинапоя
томонига 10–20% ошмаслиги лозим. Ҳар 10–12 зинадан кейин узунлиги камида 1,5 м бўлган
майдончалар қурилади. Тушиш ва кўтарилиш вақтида зиналарни биринчи зинапояларнинг
четларини ёрқин контраст рангдаги чизиқлар билан ажратилади. Битта қадам чегарасидаги ташқи
зиналарнинг барча зинапояларини, кенглиги ва баландлиги бўйича бир хил ўрнатилади.
51. Пандус горизонтал чизиқлари бўлмаган, текстураси ғадир-будур юзали сирпанмайдиган
материалдан тайёрланиб, уни ўраб турувчи конструкциялар мавжуд бўлмаганида, баландлиги 75
мм.дан кам бўлмаган ҳимояловчи бортча ва тутқичлар ўрнатилади.
52. Пандус бурилишлари ёки унинг узунлиги 9 м.дан ортиқ бўлганда, камида ҳар 9 м масофада
ўлчами 1,5х1,5 м бўлган горизонтал майдончалар кўзда тутилади. Тушиш тугаган жойдаги
горизонтал майдончаларда дренаж қурилмаларини лойиҳалаштирилади. Пандуснинг бошланиши
ва охиридаги горизонтал майдончалари атрофдаги юзаларнинг тузилиши ва рангидан ажралиб
туради.
53. Зина ёки пандуснинг ҳар иккала томони бўйлаб 800-920 мм баландликда думалоқ ёки
тўртбурчак кесимдаги, қўл билан ушлашга қулай ва девордан 40 мм масофада бўлган тутқичлар
ўрнатилади. Зинапоя кенглиги 2,5 м ва ундан ортиқ бўлганда ажратувчи тутқичлар кўзда
тутилиши лозим. Тутқичларнинг узунлигини ҳар бир томондан пандусларнинг ёки
зинапояларнинг узунлигидан камида 0,3 м узун қилиб ўрнатилади. Тутқичларнинг четлари
юмалоқ ва силлиқ бўлиши керак. Лойиҳалашда қўлнинг металлга тегишини истисно қилувчи
тутқичларнинг конструкциялари кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: