project.gov.uz
08.05.2020
56
Чиқиндиларни йўлнинг қатнов қисми, йўлак, газонларга ташлаш ва уларни тўплаш тақиқланади.
38. Кўчаларга ташлаб юборилган ва йўл ҳаракатига тўсқинлик қиладиган нарсаларни тўплаш
ҳамда олиш ушбу объектларга хизмат кўрсатадиган ташкилотлар зиммасига юклатилади.
39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва
шаҳарлар ижроия ҳокимияти органлари туман (шаҳар)лар ҳудудини тозалаш, ободонлаштириш ва
кўкаламзорлаштириш ишларини бажариш учун фуқароларни хоҳишларидан келиб чиқиб,
тегишли қарори асосида жалб этиши лозим.
40. Ҳудудни баҳор ва ёзги мавсумда тозалаш 15 апрелдан 15 октябргача давом этади. Бу тадбир
кўчаларнинг қатнов қисми, йўлаклар, майдонларни ювиш, суғориш ва супуришни кўзда тутади.
Иқлим шароитларига кўра, баҳор-ёзги тозалаш даври туман (шаҳар)лар ҳокимлиги қарори билан
ўзгартирилиши мумкин.
41. Кўчанинг қатнов қисми ва майдонларнинг бутун кенглиги ювилиши лозим.
42. Ювилгандан сўнг нов ва бордюрларни қум, чанг ва чиқиндилардан тозалаш ишлари эрталаб
соат 7:00 да тугатилади.
43. Йўл қопламалари ва йўлакларни ювиш, шунингдек йўлакларни супуриш соат 23:00 дан
эрталаб соат 7:00 гача, йўлнинг қатнов қисмини намлаб супуриш эса эрталаб соат 9:00 дан кеч
соат 21:00 гача амалга оширилади.
44. Ҳудудни куз-қиш мавсумида тозалаш 15 октябрдан 15 апрелгача амалга ошрилади.
Чиқиндилар, қор, муз ва кирлардан тозалаш, кўчаларга хлорид аралашмали қум сепиш кўзда
тутилади.
Иқлим шароитларига кўра, кузги-қишки тозалаш даври туман (шаҳар) ҳокимлиги қарори билан
ўзгартирилиши мумкин.
45. Янги ёққан қорни уюмларга тўплаш барча кўчалар, майдонлар, анҳор бўйи, бульвар ва
хиёбонларда кейинчалик олиб чиқиб кетиш шарти билан рухсат берилади.
46. Йўл кенглиги ва ундаги ҳаракатланиш хусусиятига кўра, уюмлар ёки кўчанинг қатнов
қисмини иккала томони ёки қатнов қисмининг битта томонида йўлак бўйлаб, зарур ўтиш
жойларини қолдирган ҳолда жойлаштирилади.
47. Хлорид аралашмали қум сепиш одатда қор ёғиш ёки яхмалак пайдо бўлиши билан зудликда
амалга оширилиши лозим.
Биринчи навбатда, яхмалак пайтида кўтарилиш, тушиш жойлари, чорраҳалар, жамоат транспорти
тўхташ жойлари, пиёдалар ўтиш жойларига сепилади.
Йўлакларга хлоридсиз қуруқ қум сепилади.
48. Томларни қордан тозалаш ва музларни тушириш ишлари навбатчиларни тайинлаш,
йўлакларни тўсиш, баландликда ишлаётган шахсларни ҳимоя ускуналари билан жиҳозлаш каби
хавфсизлик чоралари таъминлаган ҳолда амалга оширилади.
Томлардан туширилган қорни зудлик билан олиб чиқиб кетиш лозим.
49. Йўлаклар, ҳовлилар, кўчаларнинг қатнов қисми, майдонлар, анҳор бўйи новлари, бозор
майдонлари ва асфальт қопламали жойлар қор ва музлаган тўшамадан курак билан тозаланади ва
эрталабки соат 7:00 гача қум сепиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |