3-боб. Ҳудудларни тозалаш
10. Жисмоний ва юридик шахслар ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларини йиғиш, олиб чиқиб
кетиш ва утилизация қилиш қоидаларига мувофиқ уларга тегишли бўлган ер участкаларини ўз
вақтида ва сифатли тозалашни амалга оширадилар.
11. Саноат ташкилотлари ҳимоя яшил чизиқларни яратиш, турар жойларни ишлаб чиқариш
иншоотларидан тўсиш, ташкилотдан магистрал ва кўчаларга чиқиш жойларини ободонлаштириш
ҳамда тоза ҳолда тутишлари шарт.
12. Туман (шаҳар) ҳудудида ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларини рухсат берилмаган
жойларда тўплаш ва жойлаштириш тақиқланади.
13. Рухсат берилмаган жойларда ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни тўплаган шахслар
зиммасига ўз ҳисобидан ушбу ҳудудни тозалаш, зарур ҳолларда эса ер участкасини мелиоратив
ҳолатини (рекультивация) яхшилаш юклатилади.
14. Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни тўплаб, олиб чиқиб кетиш ўрнатилган тартибда
контейнерли ёки тарасиз тизим бўйича амалга оширилади.
15. Туман (шаҳар)лардаги умумий фойдаланишдаги ҳудудларда ишлаб чиқариш ва маиший
чиқиндиларини ёқиб ташлаш тақиқланади.
16. Туман (шаҳар)ларда ободонлаштириш ҳудудларини тозалаш ишларини ташкил қилиш
чиқиндиларни ишлаб чиқарувчиларда уларнинг ҳосил бўлишининг меъёрий ҳажмлар
project.gov.uz
08.05.2020
54
кўрсаткичларидан фойдаланиш асосида амалга оширилади.
17. Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойларини ишлаб чиқариш ва маиший
чиқиндилари билан ифлосланишини олдини олиш мақсадида чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун
махсус мўлжалланган кичик ўлчамдаги идишлар (чиқинди қутилари, бак) ўрнатилади.
Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни вақтинча сақлашга мўлжалланган идишларни ўрнатиш
ҳамда тозалаш юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Чиқинди қутиларини соз ва озода сақлаш, чиқиндилар тўпланишига қараб тозалаб туриш, ҳар
ойда бир марта ювиш ва дезинфекция қилиш лозим.
18. Махсус транспортга чиқиндиларни ортиш вақтида тўкилган чиқиндиларни контейнер
майдончаси ва унга ёндош бўлган ҳудуддан йўқотиш чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни амалга
оширувчи ташкилот ишчилари томонидан амалга оширилади.
19. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташиш вақтида авария ҳолатини юзага келтириш,
ташилаётган чиқиндилар одамлар саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказиш имконини истисно
қиладиган усуллар ёрдамида амалга оширилади.
20. Тунги вақтда ҳудудни чиқиндилардан тозалаш вақтида чиқиндиларни олиб чиқиб кетишга
масъул ташкилот шовқиннинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.
21. Жамоат транспорти бекатларини тозалаш мажбуриятлари ушбу бекатлар жойлашган кўчалар
ҳудудини тозалашга масъул бўлган ташкилот ишчилари томонидан амалга оширилади.
22. Жамоат транспортларининг охирги бекатлари ва диспетчерлик пунктларини тозалаш ушбу
объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
23. Туташ ҳудудлар чегараси қуйидагича белгиланади:
икки томонлама иморат қурилган кўчаларда эгаллаб турган жой узунлиги бўйича, кенглиги
бўйича – кўчанинг қатнов қисмигача;
бир томонлама иморат қурилган кўчаларда эгаллаб турган жой узунлиги бўйича, эни бўйича эса –
кўчанинг бутун кенглиги бўйича, шу жумладан қарама қарши томондаги йўлак ва йўлак
ташқарисида 10 метр;
саноат ташкилотлари, шунингдек аҳоли яшайдиган кичик туманлар, карьерлар, гаражлар,
омборлар, ер участкаларига кириш йўлларида – йўлнинг бутун узунлиги бўйича, шу жумладан 10
метрли яшил ҳудуд;
қурилиш майдончаларида – бутун периметр бўйича қурилиш тўсиғидан камида 15 метрли ҳудуд;
нокапитал савдо объектлари, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
объектлари учун – камида 10 метр радиусда.
24. Сув йиғувчи устунларнинг санитария-техник ҳолатда ишлаши ва сақланиши, шу жумладан
уларни чиқинди, муз ва қордан тозалаш, шунингдек уларга нисбатан хавфсиз чораларни
таъминлаш сув устунлар эгалигида бўлган ташкилотларга юклатилади.
25. Бозор ҳудудлари ва уларга туташ ҳудудларни йиғиштириш ва тозалаш бўйича ишларни
ташкил қилиш бозорда савдо қилиш бўйича амалдаги санитария меъёрлари ва қоидаларига
мувофиқ бозорлар маъмуриятига юклатилади.
26. Хиёбонлар ва уларга туташ йўлаклар, ўтиш жойлари ва газонларни сақлаш ва тозалаш туман
(шаҳар)лар бюджети маблағлари ҳисобига маҳаллий ҳокимлик билан келишилган ҳолда ҳудудни
Do'stlaringiz bilan baham: |