project.gov.uz
08.05.2020
55
кўкаламзорлаштириш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
27. Кўприклар, кўприк йўллари, пиёдалар ўтиш йўллари, уларга туташ ҳудудларни тозалаш,
шунингдек коллекторлар, жала канализацияси қувурлари ва ёмғир сувлари учун мўлжалланган
қудуқларни сақлаш ушбу объектларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга
оширилади.
28. Канализация мавжуд бўлмаган турар-жой бинолари учун хожатхона ва ювинди
чиқиндиларини биргаликда тўплаш учун ости, деворлари ва қопқоқлари сув ўтказмайдиган ҳамда
ўрага йирик нарсалар тушишига йўл қўймайдиган панжарали ва қиш мавсумида музламайдиган
чиқинди ташланадиган ўралар қазилиши лозим.
Уй ва кўча ҳудудларининг ташқарисида ташиладиган чиқиндихоналар, чиқиндиларни сақлаш,
ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни кўчанинг ўтиш жойларига олиб чиқиш тақиқланади.
29. Суюқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари ушбу ишларга мўлжалланган автотранспорт
воситалари мавжуд бўлган ташкилотлар билан тузилган шартномалар ёки бир марталик буюртма
асосида амалга оширилади.
30. Биноларнинг эгалари чиқинди тўплаш майдончалари ва суюқ чиқиндилар тўпланадиган
ўралар олдига автотранспорт воситаларини тўсиқсиз кириб боришини таъминлашлари зарур.
31. Ҳовлилардан сиртқи ва сизот сувларни оқизиб юбориш учун мўлжалланган оқова ариқлари,
лотоклари, қувурлари, дренажларни йиғиштириш ҳамда тозалаш жисмоний ва юридик шахслар
томонидан амалга оширилади.
32. Сувларни йўлкалар, газонлар ва йўлнинг қатнов қисмига тўкишга йўл қўйилмайди, авария
ишларини бажаришда сувларни фақат махсус тармоқлар ёки шланглар бўйлаб яқинда жойлашган
чиқинди ёки ёмғир учун мўлжалланган канализацияларга тўкиш коммуникация эгалари билан
келишиб ва тўкилган сувларни қочириш ишларига кетган харажатларни қоплаган ҳолда рухсат
берилади.
33. Озиқ-овқат чиқиндилари ҳудуддан ҳар куни олиб чиқиб кетилиши лозим. Қолган чиқиндилар
тўпланишига қараб, мунтазам равишда, бироқ ҳар уч кунда камида бир марта, ҳаво ҳарорати 14
даражадан ошган йил фаслларида эса ҳар куни олиб чиқиб кетилади.
34. Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни сақлаш ҳамда утилизация қилиш бўйича рухсат
берилган жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
35. Аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтадиган темир йўллар темир йўл ташкилотларининг кучлари ва
маблағлари ҳисобидан тозаланади ва сақланади.
36. Электр узатиш линиялари, газ, сув ва иссиқлик тармоқларини жойлаштириш ва улардан
фойдаланиш учун ажратилган ҳудудларни йиғиштириш ва тозалаш қайд қилинган тармоқлар ва
электр узатиш линияларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг кучлари ва маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади.
Агар ушбу бандда кўрсатилган тармоқлар эгасиз бўлган тақдирда ҳудудларни йиғиштириш ва
тозалаш эгасиз мулкни сақлаш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги шартнома
тузилган ташкилот томонидан амалга оширилади.
37. Кузатиш қудуқлари ва ерости коммуникацияларини тозалашда тупроқ, чиқиндилар махсус
идишга жойлаштирилиб, тозалаш ишлари билан шуғулланадиган ташкилот кучлари билан зудлик
билан олиб чиқиб кетилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |