project.gov.uz 08.05.2020 37 қулай яшаш шароитларини яратиш масалалари ҳал қилиниши керак.
226. Оммавий турар-жой қурилишининг юзага келган ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахслар
учун қулай муҳитни шакллантиришда қуйидагиларни назарда тутиш лозим:
қониқарли экологик шароитлар билан бирга транспортдан фойдалан олишнинг яхши
шароитларини таъминлаш имкони;
хизмат кўрсатиш муассасалари томонидан меъёрий хизмат билан таъминланганлик
реконструкция қилиш жараёнида уй-жойларни ногиронлиги бўлган шахслар нинг эҳтиёжларини
ҳисобга олган ҳолда қайта қуриш;
ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозланган дам олиш –коммуникатив қурилмалар
учун ҳудудий захираларни таъминлаш.
227. Кам қаватли ҳудудларни кўпайиши муносабати билан барча турдаги хизмат кўрсатиш
объектларининг фойдаланиш имкониятлари радиуси, хизмат шакллари ва ногиронлиги бўлган
шахсларни уй шароитида иш билан таъминлаш, уларни транспортнинг алоҳида турлари билан
таъминлаш, ихтисослашган жамоат транспорти турларидан фойдаланиш, кичик корхоналарни
жойлаштириш (мини-ишлаб чиқариш), унда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишларидан
фойдаланиш сингари алоҳида холатларга эътибор бериш зарур.
228. Шаҳарнинг турар-жой ҳудудлари ва уларнинг кўча-йўл тармоғи ногиронлиги бўлган шахслар
ва аҳолининг кам ҳаракат гуруҳлари учун жамоат транспортига кириш майдончалари ва
жойларига кира олиш имконияти бўлган жойларни қуриш билан пиёдалар йўналишларини
ўрнатишни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
229. Эски уй-жой фондини тўлиқ ёки қисман алмаштириш билан майдонларини реконструкция
қилишда янги қурилиш учун турар-жой биноларини танлаш керак. Бунда барча квартираларни
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш учун айлантириш мумкин ва бу
уйларни ногиронлиги бўлган шахслар томонидан энг кўп ташриф буюриладиган объектларнинг
ёнига жойлаштириш лозим. Агар индивидуал хизмат кўрсатиш воситаларининг меъёрий
имконияти ошиб кетган бўлса, ушбу хизматлар турар-жой биноларига қурилган муассасаларда
кўрсатилиши мумкин (масалан, тиббиёт пункти, дорихона киоски, буюртмалар столи ва
бошқалар).
230. Ногиронлиги бўлган шахсларга кундалик хизмат кўрсатиш объектларига олиб борувчи
пиёдалар йўли шаҳар транспорт магистраллари билан битта даражада кесишмаслиги лозим.
Республика ҳудудларидаги автомобил йўллари ва турар-жой кўчаларида сигнализация тизими
билан жиҳозланган ер усти ўтиш жойларини ташкил этишга ёки кесиб ўтишдан олдин сунъий
равишда нотекис йўлни яратишга рухсат берилади (йўлнинг қатнов қисмида махсус "нотекис йўл"
белгиси билан ўрнатилган ва ҳайдовчини соатига 30 км гача тезликни камайтиришга мажбур
қилувчи сунъий тўсиқ).
Кундалик хизмат кўрсатиш муассасаларидан фойдалана олишнинг меъёрий радиуслар
бажарилишини таъминлаш мумкин бўлмаган реконструкция қилиш шароитларида (зичлиги паст
бўлган кам қаватли қўрғонча иморатлари, тик рельеф ва бошқалар) узунроқ бўлса ҳам, тўсиқсиз
йўналишга устунлик берилиши лозим.
231. Биноларни реконструкция қилиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар учун муассасалар
ва хизмат кўрсатиш корхоналари учун қулайликни таъминлаш керак ва тез-тез ташриф
буюриладиган ногиронлиги бўлган шахслар учун яшаш жойларига имкон қадар
яқинлаштирилиши керак.