Лойиҳа матни 13508-(15737)



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67
Bog'liq
15737 4

project.gov.uz
08.05.2020
38
Кундалик хизмат кўрсатадиган муассасалар (савдо корхоналари, умумий овқатланиш, маиший
хизмат кўрсатиш корхоналари) 300 м дан ошмайдиган масофага (меъёрлаштирилган энг юқори
фойдалана олиш радиуси 500 м) тиббий ва профилактика муассасаларига 500 м дан ошмайдиган
масофага жойлаштирилади. Хизмат кўрсатиш объектлари ногиронлиги бўлган шахслар учун
саёҳат йўналишларини ташкил этишнинг умумий талабларига жавоб берадиган, энг кўп ташриф
буюрадиган хизмат кўрсатиш объектларининг жойлашган жойини ҳисобга олган ҳолда
шакллантирилиши керак.
232. Ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам ҳаракат гуруҳларига хизмат кўрсатиш ва
уларни кундалик эҳтиёж буюмлари билан таъминлашга қаратилган озиқ-овқат дўконлари 300 м
дан ошмайдиган масофада хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштирилади.
233. Ногиронлиги бўлган шахслар учун умумий овқатланиш корхоналарини тураржой даҳаси
чегарасида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ва уларни
реабилитация қилиш муассасалари жойлашган жойларда қурилади.
234. Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шу жумладан кирларни ювиш ва тозалашга қабул
қилиш пунктлари, хизмат кўрсатиш радиуси 300 м гача бўлган жойда жойлаштирилади. Агар у
ёки бу маълум бир хизмат тури ногиронга уй шароитида таъминланиши мумкин бўлса (ва
таъминланса), у ҳолда ушбу турдаги маиший хизмат кўрсатиш корхонасининг радиуси амалдаги
меъёрларга мувофиқ қабул қилинади (500 м дан 800 м гача).
235. Ташкилотлар ва бошқарув муассасалари, кредит-молиявий муассасалар ва алоқа корхоналари
томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бир қисми уй усулида амалга оширилади (телеграмма
юбориш, пенсия олиш, ҳужжатларни нотариал расмийлаштириш ва бошқалар), бироқ кўпинча
мижознинг иштирокини талаб қилади. Шу сабабли бундай объектларнинг узоқлик радиуси 500 м
гача бўлиши лозим.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг корхоналар, ташкилотлар, бошқарув муассасалари, судларга
ташрифлари транспорт воситалари ёрдамида таъминланади.
236. Амалдаги меъёрларга мувофиқ дорихоналар 500 м гача радиусда жойлаштирилади. Дори-
дармонлар, боғлов воситалари ва беморларни парваришлаш воситаларини рецептсиз сотиш учун
300 м гача бўлган радиусда дорихоналар ташкил қилин бўлади.
237. Поликлиника ва амбулаториялар кўпинча 1500-2000 м дан ортиқ хизмат кўрсатиш радиусига
эга (амалдаги стандартлар бўйича - 1000 м). Агар мавжуд биноларда янги поликлиникалар қуриш
имкони бўлмаган тақдирда ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа кам ҳаракат
гуруҳларини турар-жой комплексларига яқин бўлган амбулатория хизматлари билан таъминлаш
учун мавжуд биноларга қурилган ёки уларга бириктирилган тиббий ёрдам пунктларини ташкил
этишни назарда тутиш лозим.
238. Шаҳарнинг жамоат ва ишбилармонлик ҳудудларида жойлашган умумшаҳар аҳамиятига эга
маданий муассасалар (театрлар, концерт заллари, цирклар ва бошқалар) дан фойдаланиш
имконияти ногиронлиги бўлган шахслар учун асосан транспорт воситалари ёрдамида, шунингдек,
ушбу объектларга кириш ва чиқиш, шунингдек тўхташ жойларини ташкил этиш орқали
таъминланади.
239. Турар-жой биноларини реконструкция қилиш шароитларида ногиронлиги бўлган шахслар ва
имконияти чекланган одамларга (алоқа, маърузалар, хайрия тадбирлари, зарур товарларни сотиш,
хизматларни кўрсатиш ва ҳ.к.) эътиборини қаратган ҳолда ижтимоий қўллаб-қувватлаш клублари,
шунингдек кутубхоналар ташкил этилиши керак. Ушбу обектларнинг хизмат радиуси 500 м дан
ошмаслиги керак.



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish