project.gov.uz
08.05.2020
36
инфратузилма объектларидан фойдалана олиш шарт-шароитларини яратишга қаратилган
лойиҳавий-ташкилий қарорлар ва чора-тадбирлар зичлаш учун мўлжалланган янги бино ва
иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуриш, ёки мавжуд иморатлар ва объектларни таъмирлаш,
реконструкция қилиш, кўчаларнинг қатнов қисми ва йўлакларнинг янги қопламасини ётқизиш ва
таъмирлаш, шунингдек таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича яқин келажакка режалаштирилаётган
ишлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бунда чегарасида барча бино ва иншоотлардан фойдалана олишлик, шунингдек ногиронлиги
бўлган шахслар учун зарурий ахборот муҳити таъминланадиган бўшлиқли ўзаро боғланган
ҳудудлар яратилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ.
Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши лозим бўлган шаҳар
атроф-муҳитини, унинг барча элементларини ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа
кам ҳаракат гуруҳларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ реконструкция қилиш лозим.
2-§. Реконструкция қилинаётган ҳудудларни режалаштириш ва қуриш
222. Ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳарнинг барча қисмларида ва ҳудудларида яшаш
имкониятини таъминлаш лозим. Бунда шаҳарсозлик ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ва
кўриб чиқилаётган ҳудудда қайта қуриш ишларининг изчиллиги ҳисобга олинади
223. Шаҳарларнинг марказий туманларини танлаб реконструкция қилишда тўсиқсиз муҳитни
босқичма-босқич шакллантириш зарур, бунда қуйидагилар:
транспорт ва пиёдалар ҳаракатланадиган йўлларнинг, шу жумладан турли даражаларда қулай ва
хавфсиз кесишмаларни таъминлаш;
савдо, умумий овқатланиш ва дам олиш муассасалари томонидан аҳолининг турли гуруҳлари, шу
жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа кам ҳаракатли шахслар эҳтиёжларини
қондиришга йўналтирилган хизматларни ривожлантириш;
уй-жой фондининг хилма-хиллиги ва уни ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига
мослаштириш имконияти: кичик қаватли тарихий қурилмаларнинг таъмирланган уйлари,
даромадли уйларда жойлаштириладиган ва таъмирланадиган коммунал хонадонлар, сақланиб
қолган бинолар билан янги бинолар кўзда тутилади.
224. Турар-жойларнинг тарихий муҳити турар жой ҳудудидаги аҳолига, шунингдек, қўшни
ҳудудларда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ва кекса кишиларга хизмат кўрсатадиган
ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази, 30-50 кишига мўлжалланган хусусий пансионатлар ва бошқа
муассасаларни ўз ичига олиши керак.
225. Шаҳарларнинг ўрта ва периферик ҳудудлари асосини ташкил этувчи,
60-70-чи йилларда қурилган оммавий турар-жой иморатлари ҳудудларини лойиҳалаштиришда
шаҳар муҳитини яхшилаш бўйича ҳудудий-таркибий захира сифатида кўриб чиқилиши, бунда
ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш бўйича таклиф қилинган чора-тадбирлар
тўлиқ амалга оширилиши керак.
Лойиҳаларда мавжуд биноларни янгилаш (капитал таъмирлаш, модернизация қилиш) билан янги
қурилишни бирлаштирадиган реконструкцияни, шунингдек, модернизация ёки реконструкция
қилиш ишлари бир қатор мезонлар бўйича мақсадга мувофиқ бўлмаган биноларни босқичма-
босқич бузиш ва алмаштиришни кўзда тутиш лозим. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар учун
Do'stlaringiz bilan baham: |