Лойиҳа матни 13508-(15737)



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
15737 4

project.gov.uz
08.05.2020
39
240. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ибодатхоналарга кира олиш имкони бошқа жамоат
бинолари сингари таъминланади. Пиёдалар йўлларининг қўшни кўчаларнинг қатнов қисми билан
хавфсиз кесишишини ташкил этишга, ёндошувлар ва майдонларнинг шаклланишига, шунингдек
ибодатхоналарга киришга алоҳида эътибор берилиши керак.
241. Ҳар қандай тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишнинг барча институтлари, шунингдек, давлат ва муниципал муассасалар иложи борича
шаҳар марказлари яқинида жойлаштирилиши керак. Туман ҳудудида ногиронлиги бўлган
шахслар учун махсус турар-жойлар мавжуд бўлса, уларни ушбу уйларга яқинлаштириш керак.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимоя муассасалари шаҳар маъмурияти, туман операцион бўлимлари
билан блокланиши, уларнинг таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг туман жамиятлари
бўлимларини киритиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатларда ижтимоий норматив меъёрларни ҳисобга
олиш керак.
242. Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация қилиш марказларининг сони ва қуввати
ҳақиқий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ( ҳудуддаги муҳтожлар сонига қараб) ёки мавжуд
ҳудудий меъёрлар асосида белгиланади.
Ногиронлиги бўлган ва катта ёшли шахслар учун пансионат-уйлар жойлашиши жойларини
танлашда, дастлабки хизмат кўрсатиш муассасаларидан фойдалана олиш имконини (агар улар
интернат ҳудудида бўлмаса) 300 м дан ошмайдиган масофада таъминланади.
243. Жамоат ҳожатхоналари 1 минг кишига 1 та қурилма ҳисобидан келиб чиқиб, одатда уларнинг
ичида ногиронлиги бўлган шахслар учун битта кабина билан жиҳозланади. Уларнинг жойлашуви
махсус белгига эга бўлиши керак. Ер ости ҳожатхоналарини ташкил қилишда кўтаргич ёки пандус
қуриш лозим.
244. Ихтисослаштирилган мактабгача болалар муассасалари ва жисмоний нуқсонли болалар учун
мактаб-интернатлари кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда ёки шаҳар ташқарисида амалдаги
меъёрларга мувофиқ саноат корхоналари, кўча ва йўллар оғир бўлган транспорт ва темир йўллари,
шунингдек шовқин, ҳаво ва тупроқ ифлосланишининг бошқа манбаларидан узоқда
жойлаштирилиши лозим. Кўриш ва эшитишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган
мактаб-интернатлар радиостанциялардан, радио-реле қурилмалари ва пультлардан камида 1500
метр масофа узоқда жойлашиши керак.
245. Шаҳар муҳитини ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштиришни
максимал даражада ошириш учун, ҳудудни реконструкция қилишдан олдин, мавжуд ҳолатни
баҳолаш, ривожланиш захиралари ва эҳтиёжларини аниқлаш бўйича ишларни бажариш керак.
Бунда:
реконструкция қилинган ҳудудда ногирон шахсларнинг кўчирилишини баҳолаш ва ногиронлиги
бўлган шахсларни янги уйга эҳтиёжларини аниқлаш лозим. Ресурслар чекланган ҳолларда
маҳаллий ҳаракатларнинг уй-жой муҳитини тартибга солишга ва хизмат кўрсатиш объектларига
тўсиқларсиз йўлларни беришга устувор аҳамият берилиши керак;
мавжуд иншоотларни “инвентаризация қилиш” ва “сақланган” объектларни аниқлаш;
қайта қуриш турини ва шунга мос равишда объектларнинг тузилишига ўзгартириш киритиш
имкониятини аниқлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар учун реконструкция қилинган муҳитни мослаштириш чораларини
ишлаб чиқиш.



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish