project.gov.uz
08.05.2020
45
қайтиш имкониятини бериши керак.
Қисқа муддатли автотураргоҳлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун махсус
белгилар ва маълумотлар билан жиҳозланади.
3-§. Транспорт ва пиёдалар коммуникациялари ва ҳудудлари
275. Транспорт ва пиёдалар коммуникациялари тизимини лойиҳалашнинг барча босқичларида
ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг меҳнат ва маданий-маиший мақсадлар бўйича
ҳаракатланиши учун қулай ва хавфсиз шароитларни таъминлаш ҳисобга олинади.
276. Шаҳарнинг айрим объектларини ёки ҳудудларини қайта таъмирлашда одамларнинг пиёда ва
транспортда ҳаракатланишининг бутун жараёнини режалаштириш ва техник ташкил этиш, шу
жумладан турли мақсадлар учун мўлжалланган бинолар ва комплексларга ёндашувлар, тўхташ
жойлари, станциялар, вокзаллар, комплекс объектларда ҳаракатланиш, транспорт воситаларидан
фойдаланиш, бир йўналишдан иккинчисига ёки транспортнинг бир туридан иккинчисига осон
кўчиб ўтиш имкониятларини инобатга олиш зарур.
277. Пиёдалар учун мўлжалланган йўллар ҳаракатланиш тизимида, кўзи ва эшитиш қобилиятида
нуқсони бор ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча зарурий талабларини инобатга олган
ҳолда жиҳозланади.
278. Шаҳарнинг турли объектларида пиёдалар йўлларини лойиҳалашда ногиронлиги бўлган
шахслар учун махсус жойлар ташкил этишни назарда тутиш керак, чунки ногиронлиги бўлган
шахслар аравачасида 300 метргача бўлган йўл узунлиги стандартидан келиб чиқиб, бундай юриш
йўлларини қуриш ногиронлик аравачалари орқали саёҳат қилиш ва ногиронлиги бўлган
шахсларнинг кўзга ташланмасдан ҳаракатланиши инобатга олинади. Пиёдалар йўлаклари қиялиги
5% дан ошмаслиги керак, кўндалангига 1% (баъзи ҳолларда 10 метр йўл давомида қияликни 10%
гача) ошириш учун рухсат берилади.
Бундан ташқари, ҳаракатланиш тизими аъзоларда нуқсони бор ногиронлиги бўлган шахсларнинг
қулай ҳаракат қилиши учун бундай жойлар махсус қияланган йўллар, тўсиқлар, йўлнинг қиррали
юзаси билан жиҳозланади. Кўчалар ва магистралларни кесиб ўтишда визуал, овозли сигнал ва
бошқалар билан жиҳозланган ўтишлар таъминланади.
279. Пиёдалар учун мўлжалланган йўлларда ҳаракатланиш тизими аъзоларда нуқсони бор
ногиронлиги бўлган шахслар учун камида ҳар 300 метр масофада дам олиш учун жойлар,
шунингдек, пиёдалар йўлининг бир томонида ердан
0,3-0,4 м баландликда, 2-3 м оралиғида жойлашган чироқлар билан йўллар ёритилади.
278. Пиёдалар йўлларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча гуруҳлари ҳаракатланиши
қулайлиги учун нишаблиги 30° дан ортиқ қияликларда лифтлар ва махсус кўтармаларни
ўрнатилади, зинапоялар қияликлар билан такрорланади, тўсиқлар ўрнатилади.
279. Ногиронлиги бўлган шахслар учун пиёдалар учун мўлжалланган йўлларни лойиҳалаш (қайта
таъмирлаш) ишлари бўйича қуйидаги тавсияларга амал қилинади:
пиёдалар учун мўлжалланган йўллар имкон қадар қисқа вақт ичида мажбурий кўтарилиш ва
тушишларсиз тақдим этилиши керак;
ўртача йўл узунлиги одатда 300 м дан ошмаслиги керак;
Do'stlaringiz bilan baham: |