Лойиҳа матни 13508-(15737)



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67
Bog'liq
15737 4

project.gov.uz
08.05.2020
43
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалари ва автоуловлари учун
мўлжалланган автотураргоҳларнинг бўлиши лозим.
262. Маҳаллалар ва турар-жой ҳудудларидаги пиёдалар йўлларини қайта таъмирлашда
ногиронлиги бўлган шахслар ва шу ҳудудда доимий яшовчи аҳолининг кундалик фойдаланиши
учун имкониятларни ҳисобга олиниб, амалга оширилади. Яшил майдонларда дам олиш
йўналишини ташкил этиш, вақти-вақти билан дам олиш ва мулоқот қилиш, шунингдек энг яқин
дўкон, дорихона, ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари, дам олиш ҳудудига ташриф буюриш
имконияти бўлиши лозим.
Бундай йўналишларда дам олиш учун жойлар ҳар 100-150 м масофада жойлаштирилади. Дам
олиш йўллари транспорт йўлларидан ёки улардан буталар билан ажралиб туриши ва яхши
ёритилиши керак. Пиёдалар йўлининг кенглиги камида 5 м, узунасига нишаблиги-8% дан,
ёнламасига -2% дан ошмаслиги керак.
263. Ногиронлиги бўлган шахслар учун мослашиш талабларига жавоб берадиган турар-жой
ҳудудининг дам олиш маскани ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази билан биргаликда ташкил
этилади. Бу эса ёзда клуб ишини кенгайтириш, ҳаваскор машғулотлар, ўйинлар, мулоқот, очиқ
ҳавода ногиронлиги бўлган шахслар учун шароит яратиш имконини беради.
264. Туман ёки шаҳар аҳамиятига эга жамоат биноларига кириш ҳудуди олдида ногиронлиги
бўлган шахслар учун қулай, қисқа муддатли дам олиш учун шароит яратадиган соябон,
ўриндиқлар, жамоат телефонлари, кўрсатгичлар, ёритгичлар, товушли огоҳлантириш воситалари
билан жиҳозланган кичик яшил ва қулай дам олиш жойлари яратилиши керак.
265. Туман ва шаҳар парк (боғ)ларидаги назорат қилувчи ташкилотлар томонидан дам олиш
муҳитини шакллантиришда ҳудуднинг рельефи ва бошқа ландшафт хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда қуйидагилар ўзаро мослаштирилади:
паркка кириш ҳамда асосий объектлар ва иншоотларга кириш жойлари мавжудлигини таъминлаш;
паркнинг яшил ҳудудида юриш йўналишларини (ҳалқа, чизиқли ва бошқалар) ташкил этиш.
Паркдаги саёҳат йўналишларини белгилашда паркга кириш ҳудудини паркнинг асосий эътиборга
молик объектлар билан боғланадиган йўналишда белгиланади. Шу билан бирга, ногиронлиги
бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштиришнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлиши
назарда тутилган учта парк муҳитини, яъни умумий фойдаланиш учун мўлжалланган,
ихтисослаштирилган ҳамда дам олиш ва табиат билан мулоқот қилиш учун мўлжалланганлигини
ҳисобга олиш керак.
Туман ва шаҳар паркларида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус жиҳозланган душларни
ташкил қилинади.
266. Оммавий дам олиш жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун мавжуд дам олиш
масканлари мавжудлигини таъминлаш билан бирга, улар ва катта ёшдаги шахслар учун қисқа
муддатли дам олиш ва мулоқот майдони ажратилиши ва махсус кўрсатгичлар тизими тақдим
этилади. Бундай ҳудуддаги йўллар турли хилдаги ва рангдаги қопламалар ёрдамида белгиланади.
Улар яхши ёритилиши ва камида 1,8 м кенгликда бўлиши керак (иккита ногиронлиги бўлган
шахслар аравачасига чиқиш учун). Сўқмоқлар ва йўлларнинг ўзаро тўғри бурчакли
кесишмаларидан иборат бўлиши ҳаракатланишни ва зарурий йўналишни аниқлашни сезиларли
даражада осонлаштиради. Паркдаги автотураргоҳда махсус белгилар ва маълумотлар билан
жиҳозланган ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлар ажратилади.
267. Дарёлар ва сув омборлари қирғоқларида дам олиш жойларини ташкил этишда ногиронлиги



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish