project.gov.uz
08.05.2020
22
мўлжалланган жойлар улушини икки ёки ундан кўп жой билан катта ҳажмли ажратувчилар билан
эмас, балки чегарани ёрқин сариқ белги билан белгилаш орқали блоклаш лозим.
122. Автомобилларнинг тўхтаб туриш майдонлари шаҳар йўловчи ташиш транспорти тўхтайдиган
бекатларда лойиҳалаштирилмайди. Автомобилларнинг тўхтаб туриш жойларига киришни
ташкиллаштиришни транспортга миниш майдончасининг охири ва бошидан 15 м.дан кам
бўлмаган масофада кўзда тутилади.
123. Автотураргоҳларда қаттиқ қопламалар, ажратувчи элементлар, ёритиш ва ахборот
ускуналари каби ободонлаштириш элементлари мавжуд бўлиши, автоуловларни узоқ муддат
сақлайдиган майдончалар чодир, боксларнинг енгил жойлашиши, кўриш ўтиш жойларил билан
жиҳозланади.
Майдончаларнинг қопламаси транспорт трассалари қопламасига ўхшаш тарзда
лойиҳалаштирилади.
Майдончалардаги ажратиш элементлари белги (оқ чизиқлар), кўкаламзорлаштирилган чизиқлар
(газонлар), контейнерли кўкаламзорлаштириш шаклида амалга оширилади.
11-§. Пиёдалар коммуникациялари
125. Пиёдалар коммуникациялари туман (шаҳар) ҳудудида пиёдалар алоқаси ва шафар
ҳудудидаги ҳаракатланишни таъминлайди. Пиёдалар коммуникацияларига пиёдалар йўлаклари,
хиёбонлар, йўлаклар, йўллар киради. Пиёдалар коммуникацияларини турар–жой ҳудудида
лойиҳалашда транспорт коммуникациялари билан кесишмаларнинг минимал бўлиши, пиёдалар
коммуникацияси тизимининг узлуксизлиги, одамларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган
шахсларнинг ва аҳолининг кам ҳаракатчан гуруҳларининг хавфсиз, эркин ва қулай ҳаракатланиш
имконияти назарда тутилади. Пиёдалар коммуникациялари тизимида асосий ва иккиламчи
пиёдалар йўлларини ажратиб кўрсатилади.
126. Пиёдалар коммуникацияларини лойиҳалашда бўйлама нишабликни кўпи билан 60%,
кўндаланг нишабликни – оптимал 20%, энг кичик – 5%, энг кўп–30% қабул қилиш лозим.
Ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари ҳаракатини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда
пиёдалар коммуникацияларининг нишаблиги унча катта бўлмаслиги керак: бўйлама–50%,
кўндаланг–20%. Нишаблиги 30–60% бўлган пиёдалар коммуникацияларида, ҳар 100 м дан кам
бўлмаган ҳолда узунлиги камида
5 м бўлган горизонтал участкаларни қуриш лозим. Юқорида кўрсатилган нишабликларни
таъминлаш имкони бўлмаган ҳолларда, зинапоя ва пандусларни қурилишини кўзда тутиш керак.
127. Пиёдаларнинг асосий коммуникациялари турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш ва бошқа
биноларнинг жамоат транспорти тўхташ жойлари, маданий хизматлар, дам олиш масканлари
билан алоқасини, шунингдек жамоат жойлари ва дам олиш масканлари таркибидаги асосий
тортишиш нуқталари орасидаги алоқани таъминлайди.
128. Пиёдаларнинг асосий коммуникациялари транспортнинг ўтиш йўллари билан кесишган барча
ҳолатларда бордюрли пандусларни ўрнатиш зарур. Пиёдалар коммуникацияларида зиналар,
пандуслар, кўприкчалар ўрнатилганда, ушбу элементларнинг тенг равишдаги ўтказувчанлигини
таъминлаш лозим. Мавжуд пиёдалар коммуникациялари ва уларга туташиб турувчи газонлардан,
автотранспорт воситаларининг тўхташи ва туриши учун фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |