Лойиҳа матни 13508-(15737)



Download 401,07 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/67
Sana25.02.2022
Hajmi401,07 Kb.
#463808
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
15737 4

project.gov.uz
08.05.2020
20
110. Умумтаълим мактаблари майдонлари ҳудудида спорт иншоотини жойлаштириш ва
ободонлаштирилишини лойиҳалаштиришни яқин атрофда қурилган турар–жой аҳолисига хизмат
кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Спорт майдончалари чегараларидан яшаш
жойлар биноларининг деразаларигача бўлган энг кичик масофа майдоннинг шовқин тавсифларига
қараб 20 м дан 40 м гача бўлиши керак. Мактабгача ёшдаги болалар учун комплекс жисмоний
тарбия ва спорт майдончалари (75 та бола учун) камида 150 кв. м, мактаб ёшидагилар (100 та
бола) учун камида 250 кв.м майдонга эга бўлиши лозим.
111. Спорт майдончасидаги ободонлаштириш элементларига юмшоқ ёки газонли қоплама
турлари, спорт анжомлари киради. Майдонни кўкаламзорлаштириш ва тўсиқлар ўрнатиш зарур.
Кўкаламзорлаштириш майдончанинг периметри бўйлаб, майдон четидан камида 2 м масофада тез
ўсадиган дарахтларни экиш орқали жойлаштириш керак. Ялтироқ баргли, учадиган уруғлари кўп
бўладиган, сермева ва баргларини эрта тўкадиган дарахтлар ва буталарни экилмайди. Майдонни
чегаралаш учун вертикал кўкаламзорлаштиришдан фойдаланилади.
Майдончани, баландлиги 2,5-3 м, спорт майдончаларини бир-бирига туташиш жойларида эса
баландлиги камида 1,2 м бўлган тўр панжара билан жиҳозлаш керак.
112. Чиқиндиларни йиғиш қутилари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиши мумкин бўлган
барча майдончалар, ҳудудлар ва участкаларда бўлиши керак.
113. Майдончаларни турар–жой бинолари деразаларидан, болалар боғчалари, дам олиш жойлари
чегараларидан 20 м.дан кам бўлмаган масофада, турар–жой майдонларида, турар-жойга охирги
кириш жойидан пиёдалар йўлакчаларини ҳисоблаган ҳолда – 100 м дан узоқ бўлмаган масофада
жойлаштирилади. Бунда майдончанинг ҳудуди ўтиш жойларига туташган бўлиши, лекин
транспортнинг ўтишига халақит бермаслиги керак. Майдонча алоҳида жойлаштирилганда (ўтиш
жойларидан узоқда), контейнерларни тозалаш учун транспорт воситаларининг қулай кириши ва
бурилиб олиш майдончалари (12 м х 12 м) мавжуд бўлишини кўзда тутиш керак. Майдончаларни,
транзит транспорт ва пиёдалар коммуникацияларидан кўринадиган ҳудуддан ташқарида,
биноларнинг кўча фасадларидан узоқда жойлаштиришни лойиҳалаштириш керак. Майдончанинг
ҳудудини сояли ҳудудда (қўшни қурилган бинолар, чодирлар ёки яшил кўчатлар экинлари)
жойлаштириш зарур.
114. Бир дона контейнер учун майдон ҳажми 2-3 кв.м, контейнер билан майдон чети ўртасидаги
ўтиш жойи ўлчами камида 1,0 м, контейнерлар ораси камида 0,35 м бўлиши лозим. Яшаш учун
мўлжалланган ҳудудда майдончаларни 1 киши учун 0,03 кв.м ёки чиқинди қувурлари мавжуд
турар-жой биноларининг 6-8 та кириш жойига
1 та майдонча; агар кириш жойлари камроқ бўлса – ҳар бир уйнинг олдида битта майдонча
лойиҳалаштирилиши лозим.
115. Чиқинди йиғувчи қутиларни ўрнатиш майдончасида қаттиқ қоплама турлари, майдон
юзасини туташ ҳудудлар билан боғловчи элементлар, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш учун
контейнерлар, ёритиш мосламалари ва майдоннинг кўкаламзорлаштирилиши
лойиҳалаштирилиши зарур.
Майдончанинг қопламаси транспорт ўтиш жойларининг қопламасига ўхшаш тарзда ўрнатилади.
Сувнинг туриб қолиши ва контейнернинг думалаб кетишига йўл қўймаслик учун майдонча
қопламасининг нишаблигини йўлнинг қатнов қисмига қаратиб 5–10% даражада ўрнатилади.
Майдончани, қўшни ўтиш жойи билан туташиши, бир хил даражада, бордюр тоши қўйилмасдан,
газон билан туташиши – баландлиги 1,0–1,2 м бўлган боғ борти ёки декоратив девор билан амалга
оширилади.



Download 401,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish