Руҳий ва ижтимоий сабаблари: қисқа муддатли - бир лаҳзалик — руҳий шикаст (қўрқув, ваҳимага тушиш); узоқ вақт таъсир кўрсатадиган руҳий шикаст, бунда қуйидаги ҳолда кўринадиган нотўғри оилатарбияси тушунилади: тантиқлик, буйруққа асосланган тарбия, бир хил бўлмаган тарбия, "намунали" бола тарбияси; сурункали зиддиятли кечинмалар, рухий зўриқиш ёки хал этилмаган, умумий ғов бўлувчи зиддиятли вазиятлар кўринишидаги узоқ муддатли салбий хиссиётлар; рухан жуда оғир эзилиш; ўткир самарасиз таъсирни келтириб чиқарадиган кучли, бехосдан пайдо бўлувчи изтироблар; вахимали ва ўта шодланиш ҳолати; нутқнинг болаликда нотўғри шаклланиши; нафас олиш давомидаги нутқ тез гапириш, товуш талаффузининг бузилиши, ота-оналарнингтез, нотекис нутқи, кичик ёшдаги болаларни хаддан ортиқ нутқ материаллари билан зўриқтириш, нутқ материали ва фикр- тафаккурнинг (мавхум тушунчалар, жумлаларнинг мураккаб қурилиши) бола ёшидаги номувофиқ тарзда мураккаблиги; полиглоссия: эрта ёшда бирданига турли хил тилларни билиш одатда қандайдир бир тилдаги дудуқланишни келтириб чиқаради; дудуқланувчиларга тақлид қилиш. Бундай руҳий индукция иккита шаклга ажралади: суст - бола дудуқланадиган кишининг нутқини тинглаб, беихтиёр дудуқлана бошлайди, фаол - у дудуқ кишига тақлид қилади; чапақайликдан ўнақайликка ўргатиш, доимо эслатиш, тартибга чақириш боланинг олий нерв фаолиятини издан чиқариши ва дудуқланишни келтириб чиқариш билан бирга, невротик ва психопатик ҳолатларга олиб келиши мумкин;ўқитувчининг болага нотўғри муносабатда бўлиши; ҳаддан ортиққаттиққўллик, шафқатсизлик дудуқланишнинг юзага келиши учун туртки бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Дудуқланиш аломатлари.
Рус тадқиқотчилари дудуқланишнинг турлича тиббий кўринишларидаги физиологик ва рухий кўринишларни аниқлаб,физиологик характердан заифлашувни бирламчи ҳисоблашмоқда
Физиологик аломаларига нутқнинг ҳосил бўлишида иштирок этувчи аъзоларининг тортиши, МНС (марказий нерв системаси) ва жисмоний саломатлигининг, умумий ва нутқ ҳаракатларининг бузилиши киради.
Нутқ акти жараёнидаги мускул тортишиши дудуқланшнинг асосий ташқи аломатлари саналади. Аслида мускул тортишиуч хил бўлади: клоник, тоник ва аралаш.
Клоник мускул тортиш вақтида товуш бўғин ёки сўз бир неча маротаба такрорланади (о-о-о-лма, па-па-па-парта, нон-нон-нон).
Тоник мускул тортишиш вақтида эса, сўз бошида тўхталиш рўй беради ва тутилиб гапирувчи бир товушдан, бўғиндан ва сўздан иккинчи товушга, бўғинган ва сўзга ўтолмайди, узоқ тўхталиб қолади.(...ол...ма, п...арта, ..н..он)
Учинчи тури аралаш – клоно-тоник ёки тоно-клоник мускул тортиши кузатилади. Одатд бундай тортишилар биланбарча нафас – товуш – артикуляцион аппарат издан чиқади, зеро унинг ҳаракати бутун ишлётган марказий нерв системаси орқали бошқарилади ва нутқ жараёнида ажралмаган бир бутун аъзо сифатида ишлайди. Мавжуд пай тортишишининг устунлигига қараб нутқнинг у ёки бу органлари: нафас олиши, овоз пайчаларида ва артикуляцион аппаратида жойлашади.
Дудуқланиш учта даражага ажралади: енгил дудуқланиш – киши асабийлашган ҳолатида ёки тез гапираётганида дудуқланади. Бундай пайтда тутилиб қолишлар тезда бартараф этилади, дудуқланувчилар ўз нуқсонидан уялмаган ҳолда гапирадилар; ўртача дудуқланиш –киши тинч, одатдаги вазиятда осон гапиради ва кам дудуқланаи, ҳис-ҳаяжонли ҳолатда кучлидудуқланиш юзага келади; оғир дудуқланиш – киши бутун нутқи давомида, доимий чалғитувчи ҳаракатлар қилиш билан дудуқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |