Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet80/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Кутиладиган
натижа

Тингловчилар дудуқланувчи болалар билан олиб бориладиган коррекцион-логопедик ишлар тизимини билиб оладилар.




Маъруза
режаси

1. Дудуқланиш муаммоси.
2. Дудуқланиш сабаблари.
3. Дудуқланиш аломатлари.
4. Дудуқланувчи болалар билан олиб бориладиган логопедикмашғулотларнинг дидактик асослари.




9-Мавзу. Дудуқланиш. Дудуқланувчи болалар билан олиб бориладиган коррекцион-логопедик ишлар
РЕЖА

  1. Дудуқланиш муаммоси.

  2. Дудуқланиш сабаблари.

  3. Дудуқланиш аломатлари.

  4. Дудуқланувчи болалар билан олиб бориладиган логопедик

машғулотларнинг дидактик асослари.

Дудуқланиш — бу нутқ аппарати мускулларининг тортишиш натижасида нутқнинг суръат-оҳангининг бузилишидир.


Дудуқланиш муаммосини нутқ бузилишлари ҳақидаги таълимотнинг ривожланиши тарихида энг қадимийларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Унинг моҳиятини турлича талқин қилиш фаннинг ривожланиши ва муаллифларнинг бундай нутқ бузилишларига қандай нуқтаи назардан ёндашганликлари ва ёндашаётганлиги даражаси билан боғлиқдир.
Қадимги даврлардадудуқланишни кўпроқ бош мияда намликнинг тўпланиб қолиши (Гиппократ) ёки артикуляцион аппарат қисмларининг ўзаро нотўғри муносабати (Аристолель) билан боғлиқҳолдаги касаллик деб қарашган. Дудуқланиш пайтида нутқ аппаратининг марказий ёки периферик (сиртқи) бўлимларида бузилиш бўлиши мумкинлигини Гален, Сельс ва Ибн Сино эътироф этдилар.
Тадқиқотчиларнинг бир қисми эса дудуқланишни руҳий жараёнларнинг бориши давомидаги бузилишлар билан боғлашди. Мисол учун, Блюменинг фикрига кўра, дудуқланиш шундай пайдо бўладики, киши ё тез фикрлайди, натижада нутқ аъзолари тўлик, ҳаракатга киришишга улгурмайди ва шу боис тутилади ёки аксинча, нутқий ҳаракатлар "фикрлаш жараёнидан ўзиб кетади". Натижада нутқ аппарати мускуллари ана шу номувофиқликни тўғирлашга ҳаракат қилиб, "чангак бўлиб қолиш сингари ҳолатга" келади.
XX аср бошларига келиб дудуқланиш механизмлари ҳақидаги барча тушунчаларни учта назарий йўналишга ажратиш мумкинлиги аниқланди:

  1. дудуқланиш нутқ марказларини мувофиқлаштирувчи аппаратнинг қўзғалувчанлиги заифлашуви оқибатида содир бўладиган координацион невроздир. Г. Гуцман, И.А.Куссмаулнинг, кейинчалик И.Л. Сикорскийлар дудуқланишни невротизм жараёни: дудуқланиш, бу — пай тортишига ўхшаш спазмалардир, деб тушунтиришди;

  2. дудуқланиш — руҳий характердаги ассоциатив бузилишидир. Бу йўналиш Т.Гефнер ва Е.Фрешельс томонидан олғa сурилган. А. Либманн, Г.Д. Неткачёв, Ю.А. Флоренская унинг тарафдори эдилар. Дудуқланиш механизмларини тушунишга нисбатан психологик ёндошув ўзининг навбатдаги тараққиётини давом эттирди;

  3. дудуқланиш руҳий жароҳатланишлар атроф-муҳит билан бўладиган турли зиддиятлар натижасида ривожланувчи ғайришуурий кўринишдир. А.Адлер, Шнейдер бу назария тарафдорлари эдилар. Уларнинг фикрига кўра дудуқланиш бир томондан шахс атрофдагилар билан мулоқотда бўлишининг турлича имкониятларидан йироқлашиш хоҳишида, бошқа томондан атрофдагиларда бундай намойишкорона хасталикка нисбатан хиссиёт туйғуларини жумбушга келтириш истагида намоён бўлади.

Дудуқланиш, бу — аломат ҳам, аломатлар йиғиндиси ҳам эмас, балки марказий нерв системасининг умуман хасталашувидир (B.C. Кочергина, 1962).
Дудуқланишнинг пайдо бўлишида бош мия қобиғидаги нерв жараёнларининг бузилган (уларнинг кучи ва ҳаракатчанлигининг ортиши) ўзаро муносабатлари муҳим роль ўйнайди. Катта яримшарлар қобиғи фаолиятидаги нерв бузилиши, бир томондан, нерв системасининг ҳолати, унинг меъёрдан четлашишига тайёрлиги билан боғланган бўлиши мумкин. Бошқа томондан, нерв бузилиши нохуш ташқи омиллар билан боғланган бўлиши мумкин. В.А.Гиляровский ҳам уларнинг дудуқланишнинг келиб чиқишидаги аҳамиятини кўрсатиб ўтган эди. Нерв бузилиши бола олий нерв фаолиятида нозик бўлими — нутқнинг заифлашувида акс этади, у нутқ ҳаракатларининг, оҳангининг бузилиши ватортишиб қолишида намоён бўлади. Қобиқ фаолиятининг бузилиши бирламчи ҳисобланади.Ҳамда қобиқ ва қобиқости ораларидаги индукцион алоқаларнинг бузилишига ҳамда шартли рефлекторли механизмларнинг издан чиқишига олиб келадики, улар қобиқ ости тузилиши фаолиятини мослаштириб туради. Вужудга келган шартларга қараб, бундай ҳолларда қобиқнинг нормал мувофиқлашуви издан чиқади, строипаллидар система фаолиятида салбий қўзғалишлар ўрин тутади. Дудуқланиш механизмидаги унинг роли муҳим аҳамиятга эга, чунончи бу система меъёрли нафас олиш суръати ва ритми, артикуляр мускуллар фаолияти учун масъулдир. Дудуқланиш стриопаллидумнинг органик ўзгариши ҳолатида эмас, балки унинг функцияларининг динамик тарзда оғишида пайдо бўлади. Бу қарашлар невротик дудуқланиш механизмини қобиқ-қобиқ ости алоқадорлигининг ўзига хос бузилиши ҳақидаги тушунча сифатида акс эттиради (М. Зееман, Н.И. Жинкин, С.С. Ляпидевский ва бошқалар).
Р.Е.Левина дудуқланишни нутқнинг нотекис ривожланиши деб қарар экан, унинг моҳиятини кўпроқ нутқнинг коммуникатив функцияларининг ўта бузилишида кўради. Коррекцион педагогика илмий-текшириш институти логопедия сектори ходимлари бола нутқининг умумий ривожланишини, унинг фонетик ва лексик-грамматик ривожланиш ҳолатини, фаол ва суст нутқўртасидаги ўзаро муносабатни, дудуқланишнинг кучайиши ёки бўшашувини акс этирувчи шарт-шароитни ўрганиб чиқиб, P.M. Боскис, Е. Пишон, Б Мезони ва бошқаларнинг кузатишларини тасдиқлайдилар. Нутқий қийинчиликлар Р.Е. Левина фикрига кўра, турли шарт-шароитлар: бир томондан, нерв системаси типига, бошқа томондан — гаплашиш, сўзлашиш муҳити, умумий ва нутқий тартибларга боғлик, Дудуқланишнинг дастлабки кўринишлари сўз, фамматик шакл, нутқ алмашинувини қидиришдаги аффектив зўриқиш билан характерланади.
Дудуқланиш патогенезини ўрганган кўпгина муаллифлар дудуқланувчи кишиларда турли хил вегетатив ўзгаришлар бўлишини айтишади. Масалан, М. Зееман ҳисобига кўра, 84% дудуқланувчи кишиларда вегетатив дистония бор.
Вегетатив асаб системасининг оғир бузилиш ҳолларида хусусан дудуқланиш иккинчи планга кўчади, қўрқув, ҳаяжонланиш, ваҳима, бадгумонлик, умумий зўриқиш юз беради, кишида титрашга, терлашга, қизаришга мойиллик пайдо бўлади. Болалик ёшида дудуқланувчиларда уйкунинг бузилиши, кўз илиниши пайтида чўчиб тушиш, зерикарли, нотинч, юзаки уйкулар, тунги ваҳимага тушишлар кузатилади. Каттароқ ёшдаги дудуқланувчилар бу каби кечинмаларни нутқ бузилиши билан боғлашга уринадилар. Унинг бузилганлиги тўғрисидаги фикр кайфиятнинг доимий бузуқлиги билан боғлик ҳолда, турғун хулқ-атворни келтириб чиқаради. Умумий қўзғалувчанлик, озиб-тўзиш, беқарорлик ва доимий шубхалик ҳолларида, нутқ одатда қисқа вақт яхшиланиши мумкин. Машғулот пайтларида дудуқланувчиларда бир мақсадга қаратилганлик ва қатъийлик тез-тез йўқолиб туради. Улар ўз имкониятларига, эришган натижаларига етарлича бахо бермайдилар, чунки нутқнинг яхшиланиши уларнинг умумий кайфиятини кам миқдорда енгиллаштиради.
Хозирги даврга қадар тадқиқотчилар дудуқланиш механизмини нафақат тиббий-физиологик жихатдан, балки нейрофизиологик, психологик, психолингвистик нуқтаи назарлардан ҳамўрганишга уринишмоқда.
Нутқ фаолиятини ташкил этишда дудуқланишни нейрофизиологик жиҳатдан текширилиши қизиқиш уйғотаётир. Мавжуд тадқиқотлар шуни кўрсатадики, нутқ пайтида дудуқланувчиларда доминант (чап) яримшар ўнгяримшарга нисбатан ўзининг етакчилик вазифасини тўлиқ маънода бажара олмайди. Дудуқланишнинг нутқ талаффузидаги қандайдир доминантлик билан ўзаро муносабати хақидаги фикрни И М. Шкловский маълумотлари тасдиқлайди.
Дудуқланиш муаммоларини руҳшунослик борасида ишлаб чиқиш дудуқланишнинг генезисини очиш, дудуқланувчиларнинг коммуникация жараёнидаги ҳатти-ҳаракатларини тушуниш, уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлаш учун унинг муаммоларини психологик нуқтаи назардан ишлаб чиқиш долзарб масалаларидандир. Дудуқланувчиларнингдиққат-эътибори, хотираси, тафаккури, рухий ҳаракатини ўрганиш шуни кўрсатдики, уларда рухий фаолият тузилиши, унинг ўз-ўзини мувофиқлаштириш жараёни ўзгарган. Улар юқори даражада автоматлаштирилишини (хусусан фаолиятга тезда киришишни) талаб қиладиган фаолиятни ёмон ўтайдилар, лекин, ихтиёрий бажарилиш биланоқ дудуқланувчи васоғлом киши орасидаги самарадорлик фарқи йўқолади. Руҳий ҳаракат фаолияти бундан мустаснодир: агар соғлом болаларда рухий ҳаракатлар маълум миқдорда автоматик тарзда содир бўлса ва ихтиёрий мувофиқлашувни талаб қилмаса, бу ҳолда мувофиқлаштириш дудуқланувчилар учун эркин назоратни талаб қиладиган мураккаб вазифадан иборат бўлади.
Дудуқланиш механизмларини психолингвистик нуқтаи назардан кўриб чиқиш ҳам эътиборга моликдир. Ўрганишнинг бу жиҳати дудуқланувчи нутқ талаффузининг қайси палласида мускуллар тортишуви юзага келишини аниқлашни тақозо қилади. Нутқ коммуникацияларининг қуйидаги босқичлари ажратиб кўрсатилади:

  1. нутққа (гапиришга) эҳтиёжнинг борлиги ёки коммуникатив мақсад;

  2. баён қилиш фикрининг ички нутқда тутилиши;

  3. баёнқилишнинг товуш орқали бажарилиши.

Бу босқичлар нутқ фаолиятинингтурли тузилишларида ўз оқимининг тўлиқ ва узунлигигакўра хар хилдир. Лекин ўйланган ва билдирилган фикрлар доимоқориштирилади. И.Ю. Аблейева фикрига кўра, дудуқланиш сўзловчидакоммуникатив мақсад, нутқ таркиби ва тутилмай гапириш имкониятибўлгани холда, унинг нутққа ҳозирлик кўрган пайтида юзага келди.Муаллиф нутқ ҳосил бўлишининг моделига нутққа тайёрланиш босқичини ҳам киритишинитаклифэтади, бунда дудуқланувчи кишидабарча талаффуз механизми, унинг ҳамма системалари: генераторли, резонаторли ва энергетик системалар "бузилади". Кейин тўртинчи,якунловчи босқичда аниқ юзага келадиган ғайриихтиёрий тортишишларпайдо бўлади.
Дудуқланиш муаммосига нисбатан турли нуқтаи назарларни кўриб чиқиб, дудуқланишнинг пайдо бўлиш механизмлари бир хил эмас, деган асосий хулосага келиш мумкин.
Айрим ҳолларда дудуқланиш мураккаб невротик заифлашув сифатида эътироф этилади, у эса бош мия қобиқдаги нерв жараёнининг издан чиқиши, қобиқ ва қобиқ ости ўзаро муносабатларининг бузи­лиши умумий нутқий ҳаракатлар (овоз, нафас олиш, артикуляция) суръатининг заифлашуви оқибати хисобланади.
Бошқа холларда - нотўғри нутқ рефлекси оқибатида пайдо бўлган турли генезларда дастлабки юзага келган мураккаб невротик заифлашув сифатида талқин этилади.
Учинчидан — нутқнинг мураккаб, ўта функционал заифлашуви сифатида қараб чиқилади. У умумий ҳамда нутқий дизонтогенез ва шахснинг дисгармоник ривожланиши оқибатида намоён бўлади.
Тўртинчидан — дудуқланиш механизмини марказий нерв системасининг органик ўзгариши асосида талқин қилиш мумкин. Аммо ҳар кандай вазиятда ҳам уйғунликни ташкил қиладиган физиологик ва рухий бузилишларни хисобга олиш лозим.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish