Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet77/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Логопедик иш методикаси.
Брадилалияни бартараф этишда логопедик усуллар қуйидагиларга йўналтирилади:

  • нутқ жараёнида бирмунча тез ва аниқ нутқий ҳаракатларни тарбиялаш;

  • тезлашган нутқий реакцияларни тарбиялаш;

  • ички нутқ темпини тарбиялаш;

  • ўқиш ва ёзув темпини тарбиялаш;

  • саҳнабоп ўкиш ва драмалаштирилган нутқнинг ифодали шаклларини тарбиялаш ваҳ.к.

  • нутқнинг тўғри просодик томонини тарбиялаш: темп, ритм, оҳанг, пауза, урғуни.

Коррекцион ишнинг барча кўринишлари турли хил нутқий машқларга асосланади. Асосий машқлар: турлича мураккабликдаги нутқий материални талаффуз қилиш (бўғинларни, сўзларни, қисқа жумлаларни, тез айтишларни ва х.к)
Ўқиш (логопед билан биргаликдаги, сўнг мустақил), қўл билан чертиб мақомга солиш остида ўқиш, метроном остида темпни секин-аста тезлатиш билан гапириш ва ўқиш; тезлашган темпда магнитофон лентасига ёзиб олинган нутқий материални эшитиш ва гапириб бериш; логопед томонидан берилаётган такт остида, олдиндан аниқ гапириб олиш билан бўғинлар, сўзлар ва шу кабиларни ёзиш, сўнг боланинг ўзига ўзи бераётган такти остида ёзиш; ички нутқ темпининг тезлашуви учун турли хил темп ва ритмдаги ташқи таъсирловчиларнинг таъсири жараёнида тасаввур устида ишлаш; беморни логопед билан турли хил персонажларнинг нутқий хусусиятларини ўрганиб, диалог шаклида амалга ошириб бериши, сўнг гурухдаги дўсти билан; драмалаштириш мазмунига мос равишда саҳнавий хатти-ҳаракатни тарбиялаш.
Брадилалияда нутқ темпининг нормаллашувига логопедик ритмика бўйича машғулотлар яхши ёрдам беради. Мусиқанинг ўзгарувчан характери остида тўхташлар, ўтириб туришлар, сакрашлар алмашиниб кўтаринки мусиқа остида турли хил йўналишларда юриш ва марш қилиб юриш амалга оширилади. Кўрсатилган машқлар санаш машқлари билан уйғунлашади. Бу машқлар бажарилаётган ҳаракатлар темпини назорат қилишга ёрдам беради ва болаларга нутқда керакли темпини ушлашни осонлаштиради. Диққатни фаоллаштирувчи машқлар кўрув, эшитув таъсирловчиларга тез ва аниқ реакцияни тарбиялайди, хотиранинг барча турларини ривожлантиради: кўрув, эшитув, мотор. Масалан: ритмик машқлар, куйлар қисқа оҳангдошлик билан куйланади, ҳаракатли ўйинлар, ўқувчиларнинг мусиқали мустақил фаолияти кабилар киради. Олиб борилган машғулотлар туфайли 6-12 ойда нутқ маълум миқдорда аниқроқ ва тезроқ бўлиб қолади.
Тахилалияни бартараф этиш қуйидагиларни тарбиялашни кўзда тутади:
а) секин, осуда, равон, қатъий ритмик нафас ва овоз ҳосил бўлишини;
б) шошмасдан ритмик ўқишни ;
в) хотиржам ритмик тартибга солинган нутқни;
г) нутқий ва умумий ҳатти-ҳаракат жараёнида жамоага соғлом қарашни;
д) нутқга қаратилган умумий эшитув диққатини.
Тахилалиядан азият чекувчи ўсмирлар ва катталар билан олиб бориладиган логопедик ишни бартараф этишнинг мураккаблиги ва доимий қайталанишлар сабабли босқичма-босқич ўтказиш тавсия қилинади.
1-босқич – сукут сақлаш тартиби.
2-босқич – секинлашаган темпни ўзлаштириш бўйича олиб бориладиган иш баланд ўқиш материалидан бошланади.
3-босқич – баён қилинувчи фикрларни таҳрир қилиш, кўзланган мазмун бўйича жумлаларни тўғрилиги устида иш олиб борилади.
4-босқич - гуруҳли ҳикоя устида ишлаш. Бу логопедик курс тугаганидан сўнг ҳам бир йилдан кам бўлмаган муддатда, кунига 2 мартадан давом этади.
Бешинчи якунловчи босқич— жамоат олдига чиқишга тайёргарлик. Бунинг учун ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда материал танланади. Хатти-ҳаракатлар одати, нутқ темпи мустақил якка ва фронтал машғулотлар жараёнида ишланади, ўқувчиларнинг чиқишлари магнитофон тасмасига ёзилади, эшитиб кўрилади, мазмуни ва ташқи безатилиши бўйича таҳлил қилинади.
Курс давомийлиги 2,5— 3 ой. Агар бу вақт етарли бўлмаса, танаффусдан сўнг машғулотларни 4—6 ой мобайнида давом эттириш тавсия қилинади. Логопедик курсдан сўнг, тўғри нутқ малакаларипи кейинчалик мустақил мастаҳкамлашга йўналиш берилади.
Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда тахилалияни бартараф этишда, тахилалия механизми ва симптоматикасини ўзгартиришлар билан дудуқланиш коррекцияси бўйича олиб борилиши методикадан фойдаланиш тавсия этилади. Умуман олганда, дудуқланиш ва тахилалияда болалар билан олиб бориладиган логопедик иш тамойиллари ва мазмуни ўхшашдир.
Логопедик ритмика, ритмик машғулотлар ва нутқий юкламалар мураккаблигининг ҳар бир босқичда ўсиши билан бирга, маълум кетма-кетликда логопедик коррекцияга қўшилади. Секинлашган темп машғулотнинг асоси ҳисобланади.
Мактабгача ёшдагилар ва бошланғач синф ўқувчиларида логопедик коррекция курси 6 ойдан - 1 йилгача. Қайталаниш ҳолатларида такрорий машғулотлар курси мухимдир.
Баттаризм ва полтернни бартараф этиш бўйича логопедик ишда, аниқ асосдаги тушунчаларни шакллантириш ва уларни грамматик тўғри ифодалаш биринчи ўринда туради.

  1. Нутқи бошқа психик жараёнлар билан биргаликдаги тизим сифатида ёндашув. Нутқ элементлари, нафас ва артикуляциянинг алоҳида функциялари сингари олий тартибдаги яхлит нутқий маҳсулотлар устида ишлаш тавсия қилинади; мустақил баён қилиш, кайта ҳимоя қилиш, диалог-декламация, тайёрланган ва эркин ҳикоя, доклад, маълум фикрларни эркин ифода этиш устида ишлаш.

Асосий усул — диққатни кўчириш жараёнини фикрни кетмакетликда мантиқий очиб бериш жараёнига мувофиқ келиши учун нутқга бемор диққатини қаратиш, уни жумладаги ҳар бир сўзга тўғри тақсимлаш ҳисобланади. Шу мақсадда қуйидагилардан фойдаланилади:

  • жумла, матнларни биргаликда— акс эттирувчи талаффуз қилиш;

  • жумлада мантиқий урғу бериш устида ишлаш;

  • бошқа сўзлар билан тушунтириш;

  • логопед билан диалоглар, керакли образни етказиш учуи сахнабоп ҳатти-ҳаракат ва ифодали нутқий талаб қилувчи болалар ўртасидаги драматизация;

  • логопед билан биргаликда, логопед ортидан акс этгирилган ўқиш. Сўз, жумла бўйича кетма-кет ва ҳар ердан ўқиш, олдиндан белгилаб қўйилган матн бўйича ўқиш, картон чизиқўртасидаги кесик жой орқали ўқиш, бунда картон қатор бўйича секин сурилиб, аввал бир, сўнг иккинчи сўзни, сўнгра синтагмани, ва ниҳоят яхлит жумлани очиб беради.

  1. Нутқий ва нутқий бўлмаган вазифаларда мантиқий тафаккурни тарбиялаш. Масалан, серияли расмларни керакли кетма-кетликда қўйиб чиқиш, берилган предметли расмлар орасидан ортиқчасини олиб ташлаш ёки баён қилишнинг умумий режасини тузиш; хикоянинг маълум қисмидаги асосий фикрни очиб бериш; берилган сюжетларнинг бир нечта "бошланиш" ёки "ниҳоя" вариантларини топиш ва ҳоказо.

  2. Ички нутқ нуқсонларини бартараф этиш. Шу мақсадда мазмунли баён қилиш сюжетли расмлар, матн ёрдамида амалга оширилади. Бунда аввал логопед билан биргаликда, сўнг мустақил саволлар бўйича сюжетли расмлар, матн ўрганилади. Хикоя қилиб бериш режаси тузилади. Матн ёзилади, ўқилади, хотиралаш бўйича қайта хикоя қилинади.

  3. Эшитув диққати, жумлалар, матнлар материали асосида нутқни эшитиш уқувини ривожлантириш. Магнитофонли машғулотлар фойдалидир. Бунда бола бир вақтнинг ўзида матнни эшитади ва кўради (ўқийди). Матн магнитофон тасмасидан секинлашгантемпдатаралади. Ўз нутқига диққатни жалб этиш учун, секинлашган ва тезлашган темпдаги нутқ намуналари эшитиш ва кейин таҳлилқилиш учун берилади. Охангустида ишлаш фойдалидир.

  4. Нутқ темпини тартибга солиш устида ишлаш: ҳаракатлар билан биргаликда санаш машқлари, бўғин бўйича ёки ритмик тиқиллатиш ҳамкорлигидаги нутққисқа матндан мазмунли қисмларни ажратиш, жумладаги мазмунни (расм асосида тузилган) ажратиш ва нутқий материални мазмунига кўра мос келувчи оханг билан талаффуз қилиш; турли хил жумлалар ритмини тикиллатиб бериб бориш билан бир вақтнинг ўзида уни ритмик гапириб бериш вах.к.

  5. Секинлашган ва аниқ талаффузни мустахкамлаш, ўз нутқига эътибор ва хотиржам хатти-ҳаракатни мустахкамлаш учун логопедик машғулотлардан ташқари иш.

Баттаризм ва полтернни бартараф этиш, машғулотларни эрта бошлашни, тизимли узоқ давом этувчи логопедик таъсирни ва тез-тез қайталаниш туфайли кейинчаликдоимий назоратни талаб килади. Бу камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб бориладиган иш кўпҳолларда дудуқланишнинг олдини олишга хизмат қилади.
Нутқ темпи бузилишларидан азият чекувчи шахсларга комплекс таъсир кўрсатиш самарадорлиги, юқорида кўриб чиқилган бир қатор шарт-шароитларгабоғлиқдир.
Қуйидаги йўналишлар бўйича чуқур, батафсил анамнез ўрганилади ота-она ва қариндошлардаги нутқий камчиликлар хақида маълумот ва улардаги нерв-психик ёки сурункали касалликлар мавжудлиги хақидаги маълумотлар; онада хомиладорлик ва туғруқнинг кечиши; боланинг нутқий ривожланиши ҳақидаги маълумотлар (сўзларнинг бўғин тузилишидаги камчиликлар, афамматизмлар, товуш ва бўғинларни такрорлашлар бўлганми ёки йўқми, нутқ темпининг қандайлиги, бузил ган нутқ темпининг мактабда ўқишга тенгдошлар билан мулоқотга таъсири алохида белгиланади); нутқ темпи бузилишининг тахминий сабаблари; брадилалия ёки тахилалияни турли ёш даврларида намоён бўлиш хусусиятлари, оилада бола хаётининг шарт-шароитлари (тартиб, оила аъзоларининг ўзаро муносабати, уларнинг болага муносабати); боланинг мойилликлари, қизиқишлари, тенгдошлари, жамоа билан ўзаро муносабати; нутқ темпининг бу бузилишлари оғир шаклда намоён бўлган вазиятлар доираси; психик белгиларнинг намоён бўлиши (ўз камчилигига муносабати, химоя усуллари, турли вазиятларда нутқий мулоқотга таъсир; ота-она билан, дарсда, бегоналар билан ва х.к.); нутқ темпи бузилишининг ўзлаштиришга таъсири ва бошқалар. Сўнг қуйидагилар аниқланади:

  1. умумий ва қўл моторикаси ҳолати (тақдид қилиш қобилияти, мустақиллик, ҳаракат фаоллиги, қўшилиб келувчи ҳаракатларнинг мавжудлиги, тонус, темп, ифодалилик, ҳаракатларнингкоординацияси ва ундан бунга ўтиш, уларнинг кучи, аниқлиги, хажми), брадикинезиянинг бор-йўқлиги аниқланади;

  2. мимика ҳолати;

  3. ажратилган ҳаракатлар ва улар сериясини бажариш воситаси орқали орал праксис, нутқий моторика ҳолатини аниқлаш. Ҳаракатнинг бор ёки йўқлиги, берилган ҳаракатни бошқаси билан алмаштирилиши, ҳаракатлар микдори, фаоллик, берилган ҳолатда органларни ушлаб туриш имконияти, ҳаракатлар темпи, синкинезиялар аниқланади;

  4. экспрессив нутқ товуш, бўғин, сўз, жумлаларни талаффуз қилиш,қайта ҳикоя қилиш, ҳикоя қилиш, суҳбат, шеър ва прозаик матнларни ўқиш, нутқнинг савол-жавоб шакли, диалог, нутқнинг ўзига хос шакллари (акс эттириш, биргаликдаги нутқ, пичирловчи, ритмик) куйлаш. Товуш талаффузи ҳолати, мураккаб сўзларни талаффуз қилиш имконияти, узун жумлаларни, узун боғланган матнни гапириб бериш имконияти аниқланади; интер ва интравербал секинлашув ёки тезлашувнинг мавжудлиги; темп, ритм, урғу, оҳанг, овоз (кучи, тембри, модуляцияси, овоз бузилиши), оғзаки нутқнинг бошқа камчиликлари;

  5. ёзув, кўчириб ёзиш ва мустақил ёзиш, диктантларни, ҳарф, бўғин,узун сўз ва жумлаларни, узун боғланган матнни. Алоҳида элементлар ва мураккаб комплексларни ёзиш тезлиги ва сифати кайд қилинади.

Баттаризм ва полтернли болаларда нутқнинг лексик, грамматик қурилишини, семантикани текширишга алоҳида эътибор қаратилади:

  • нутқий бўлмаган эшитув гнозиси, ритмларни идрок килиш ва амалга ошириш, кўрув-фазовий гнозис ва праксис;

  • эшитув, кўрув ва мотор хотираси;

  • нутқий фаолликни.

Логопедик хулосада қуйидагилар кўрсатиб берилади:

  • брадилалия, тахилалиянингсоф шакллари; тахилалия шакллари (баттаризм, полтерн); тахилалияни дудуқланиш билан уйғунлашуви;

  • ифодаланиш даражаси (енгил, ўрта, оғир);

  • патологик секинлашган (тезлашган) нутқнинг бола шахсиятига, унинг коммуникатив имкониятларига таъсири;

  • тахилалия намоён булувчи вазият доираси;

  • психик белгиларнинг намоён бўлиши;

  • ташқи нутқ бузилиши (товуш талаффузи, нутқнинг лексик- грамматик ва семантик томони, прасодия);

  • ички нутқ бузилиши, психик жараёнлар бузилиши (идрок, диққат, тафаккур);

  • моторика хусусиятлари;

  • хулқ-атвор ўзгаришлари.

Логопедик хулоса асосида нутқ темпининг бузилишининг дудуқланишдан, дизартриядан психик беморлар нутқининг бузилишидан дифференциал диагностикаси ўтказилади. Тахилалияни дудуқланишдан фарқлаш мураккабдир; тахилалияда нутқ ташқи кўринишидан дудуқланишни эслатади, аммо у ўзининг темпи билан фарққилади, нутқ кўруви булмайди. Агар тахилалияли киши ўз нутқига диққатини қаратса, у ҳолда нутқ яхшиланади, дудуқланувчиларда эса бундай ҳолларда нутқ ёмонлашади. Тахилалияли болаларда тиклар, миоклонуслар нутқ ёки гапириш истаги билан боғлик ва айни вақтда боланинг гапириши ёки гапирмаслигидан катъий назар юзага келади, дудуқланишда қўшимча ҳаракатлар одатдагидек нутқ вақтида юзага келади.

  • Брадилалия қанчалик эрта аниқланса ва қанчалик эрта комплекс таъсир бошланса, кечиши шунчалик яхши бўлади. Брадилалия соматик, неврологик ёки психик касалликлар белгиси бўлибкелган ҳолларда, унинг кечиши асосий касалликни муваффақиятли даволашга боғлиқ бўлади.


Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish