Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet73/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Брадилалия — нутқ темпининг патологик секинлашуви, грек тилидан олинган бўлиб, брадйс — секин, лалиа— нутқ деган маънони англатади.
Нутқ ритми ва темпи бузилишларини ўрганиш тарихида, брадилалия бирон-бир соматик, неврологик ёки психик касалликлар синдромида таърифланган.
Айрим муаллифларнинг фикрича, брадилалия патогенезида қуйидагилар катта аҳамиятга эга:

  1. Қўзғалиш жараёни устидан доминантлик қилувчи, тормозланиш жараёнининг патологик кучайиши (М. Е. Хвацев, Ю. А. Флоренская, В. С. Кочергина);

  2. Марказий, айниқса экстрапирамидали мотор бузилишлар (М. Зелман).

Брадилалияда нутқ темпининг мустақил бузилиши бўлиши мум­кин, шу билан бирга айрим психик касалликлар клиникасида кузатилиши мумкин: олигофренияда, неврологик клиникада менингоэнсефалит асоратлари қол-ган беморларда, марказий нерв системасининг дистрофик, органик касалликларида, травмаларида ва ҳ.к.ларда. Бундай ҳолларда брадилалия брадикинезия (барча ҳаракатларнинг секинлашуви), астенизация, умумий тормозланганлик, ланжлик, кучсизлик ва шу кабилар билан уйғунлашади.
Брадилалиянинг нутқий характеристикаси (симптоматика) турличадир: ташқи (экспрессив) ва ички нутқ темпининг секинлашуви, ўқиш ва ёзув жараёнларининг секинлашуви, овоз монотонлиги, интер ва интравербал секинлашув (сўзлар орасидаги паузаларнинг чўзилиб кетиши ёки нутқ товушларини секин, чўзиб талаффуз этиш ва сўз товушлари орасидаги паузаларнинг чўзилиши).
Товуш ва сўзлар тўғри ҳосил бўлишига қарамай, нормал шароитлардан кўра бирмунча секин алмашинади. Агар бўғинлар ўзаро қисқа паузалар билан ажратилса, у ҳолда нутқ скандирланибқолади. Товушлар артикуляцияси бузилиши мумкин, аммо бўғин ёки сўзлар координацияси бузилмайди.
Брадилалияда овоз монатон бўлади, модуляцияси йўқолади, доимо бир хил баландликда, гоҳида бурунлашган бўлади. Мусиқали аксенти алмашади ва алоҳида бўғинлар талаффузида овоз баландлиги юқорига ёки пастга ўзгаради.
Брадилалияли болалар артикуляцияни ноаниққилиб, унли товушларда бўғинларни чўзиб, сўзлар орасида паузалар қилиб жумлаларни талаффуз қиладилар. Бундай нутқ эстетик жиҳатдан нотўғри ва атрофдагилар билан мулоқот қилишга халақит беради, чунончи, уларда диққатнинг таранглашиши ва ҳолдан тойиш, ёқимсиз таъсир ва зўриқишни келтириб чиқаради.
Юқорида кўрсатилган сиптомлар мустақил нутқнинг турли шаклларида кузатилади: диалогда, расм ва серияли расмлар бўйича ҳикоя қилишда, матнни ҳикоя қилиб беришда, берилган мавзу юзасидан ҳикоя қилишда, ўқишда. Болалар сўзни тўғри, аммо секин талаффуз қиладилар. Худди шунингдек, сўзларни айниқса жумлаларни секин ёзадилар.
Брадилалияда нутқий бўлмаган белгилар умумий моторика, қўл, бармоқларининг майда моторикаси, юзнинг мимикаси бузилишида акс этади. Ҳаракатлар секинлашган, суст, етарли координацияланмаган, ҳажми жиҳатдан тўлиқсиз бўлади. Юз амимик. Психик фаолият хусусиятлари ҳам кузатилади: идрок, диққат хотира, тафаккур секинлашуви ва бузилиши. Болалар бир предметга диққатни жамлаб олганларидан сўнг иккинчисига қийинчилик билан ўтадилар. Кўрсатмани идрок қила туриб, уни бир неча маротаба такрорлагандан сўнг бажарадилар. Стереотипликка, персервацияларга, мўлжал олишнинг бузилишига мойиллик кузатилади.
Енгил ифодаланган брадилалияда, юқорида кўрсатилган нутқий ва нутқий бўлмаган белгиларни болаларнинг ўзлари сезмайдилар. Оғир ҳолларда, нутқ камчилигини англаш ва шунга боғлиқ психологик кечинмалар юзага келади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish