Нутқ темпи бузилган болаларни текшириш.
Текшириш комплекс холда олиб борилади: тиббий ва психолог-педагогик. Текшириш мазмуни нерв-психик соҳанинг ҳолатини, интеллект ҳолатини (тиббий ҳужжат маълумоти бўйича ёки шифокорайтиб бериш ва олдини олиш учун ҳам муҳимдир.
Этиологияда ташқи ва ички омилларнинг роли масаласи умумий сабабият муаммосининг бир бўлими ҳисобланади. Нутқ камчилигининг келиб чиқиши ва унинг клиник кўриниши шаклланишида бу икки омил орасида бевосита, ўзаро алоқадорлик ўрнатилган.
Нутқ бузилишларининг келиб чиқишида махсус шароитлар катта роль ўйнайди, яъни нутқ камчиликларининг келиб чиқишига ёрдам берувчи ёки тўсқинлик қилувчи омиллар. Масалан, психик травма таъсири остида болада дудуқланиш юзага келса, у ташқи сабаб сифатида кўрилади. Қуйидагилар эса дудуқланишнинг келиб чиқиши учун қулай шароит бўлиб хизмат қилади: боланинг соматик заифлиги, унинг невропатик организми (нерв-психик қўзғалувчанликнингошганлиги), марказий нерв системасининг эрта органик жароҳатланиши асорати ва ҳ.к.
Демак, нутқ камчилигига эга кишилар орасида ёки нутқий чегараланган мухитда тарбияланувчи илк ёшдаги болалар нутқи ривожланишидан орқада қолади (кар-соқов ота-оналар ёки яққол нутқ камчилигига эга ота-оналар, узоқ муддат касалхонада ётиш, турли хил оғиркасалликлар туфайли ижтимоий контактга киришишнинг чегараланганлиги).
Бола нутқининг нормал ривожланиши учун мулоқот маълум аҳамиятга эга бўлиши, ижобий-эмоционал тусда кечиши керак. Унга товушларни шундайгина эшитиш камлик қилади (радиомагнитофон, телевизор). Дастлаб маълум ёш даври учун характерли асосда катталар билан мулоқот қилиш лозим. Болани катталар билан мулоқоти шаклининг ўзгариши нутқ ривожланишига туртки бўлади. Демак, ҳаётининг биринчи йили учун характерли бўлган эмоционал мулоқотни 2—3 ёшларда предметли-ҳаракатга алмаштириши унинг нутқи ривожланишига яхшигина туртки бўлиб хизмат қилади. Агарки, бундай ўзгариш юз бермаса, у ҳолда нутқ ривожланишида орқада қолиш юзага келади.
Болада предметли-ўйин фаолияти жараёнида тўпланган таассуротлар нутқ ривожланишига дастлабки замин бўлиб хизмат қилади.
Бола нутқининг ривожланиши ташқи ноқулай шароитлар натижасидакечикади ва бузилади: ижобий эмоционал мухитнинг йўқлиги, хаддан ташқари шовқин-суронли муҳит.
Нутқ тақлид асосида ривожланади. Шу сабабли айрим нутқий камчиликлар (талаффузнинг аниқ эмаслиги, дудуқланиш, нутқ темпининг бузилиши ва бошқалар) асосида тақлид ётади.
Нутқ камчиликлари кўпинча турли хил психик травмалардан юзага келади (қўрқув, яқин одамини йўқотганда хаяжонланиш, оиладаги узоқ давом этаётган психик травмаловчи вазият ваҳ.к.).
Бу нутқ ривожланишини кечиктиради, айниқса, кучли психик травмаларда болаларда психоген нутқий бузилишларни келтириб чиқаради: мутизм, невротик дудуқланиш. Бу нутқий бузилишлар М. Е. Хвацевтаснифи бўйича шартли равишдафункционал бузилишга киритилади.
Шунингдек, нутқнинг функционал бузилишларига қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин:
Бола организмига зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бузилишлар.
Умумий, жисмоний заифлик, чала туғилиш ёки тўла шаклланмаган ҳомилалик билан шартланган етишмаганлик.
Ички органларнинг турли касалликлари, рахит, моддалар алмашинувининг бузилиши.
Болалардаги нутқ бузилишларини бахолашда кескин даврларни ҳисобга олиш шартдир, қайсики бунда нутқ тизимининг у ёки бу таркибий қисмини бирмунча жадал ривожланиши қачон содир бўлади, нутқий фаолиятнинг, нерв механизми жароҳатланишининг юқори даражадаги хавфи нима биландир боғлик равишда пайдо бўлишини ўрганиш осонроқ кечади.
Нутқ функциясининг ривожланишида 3 та кескин давр ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |